xx аср 60-йиллар сурия адабиёти

DOC 83.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662586386.doc хх аср 60-йиллар сурия адабиёти xx аср 60-йиллар сурия адабиёти режа: 1. сурия адабиётида реализмдан чекиниш. 2. сурия адабиётида модернизм оқими. 3. закарийа тамер, жорж салим ижоди. сурияда 1960 - йилларда бир гуруҳ ёзувчилар майдонга чиқдиларки, уларнинг ижодида онгли равишда реализмга қарши исён сезила бошлади. бунинг сабаби улар реализмни бевосита марксизм фалсафаси билан бир нарса, деб талқин қилишларида эди. шу боис сурия ёзувчиларининг реализмга бўлган интилишлари тўсиққа учради. газета ва журналлар саҳифаларида ёзувчиларнинг инглиз-америка ва франция адабиётига яқинлашиб бораётгани сезила бошлади. 1965 йилда "ал-маърифа" журнали "сизнинг ижодингиз бирор хорижий ёзувчи таъсирини ўзида акс эттирадими?" деган савол билан мурожаат қилганида кўпчилик ёзувчилар сартр, камю, жойс, кафка номларини тилга олдилар. бундан кейинги даврда экзистенциализм фалсафаси таъсирида бўлган ёзувчилар асарларидаги персонажлар жамиятдаги очиқ кураш ўрнига ўзларининг ички психологик курашлари билан банд бўлдилар, мавҳум фалсафий муаммолар ифодачисига айландилар. бу йилларда кузатилган реализмдан чекиниш ўзининг сиёсий сабаблари, ижтимоий илдизлари, маданий омилларига ҳам эга эди. …
2
ураккаб шакллар эгаллади. ёзувчилар ўз ғояларини мажоз, истиоралар воситасида, баёнга эртак ва фантастика унсурларини киритган тарзда ифодалай бошладилар. ёзувчининг ижодини кузатиб бораётган араб танқидчилари закарийа тамерни "даҳшатлар ва ҳаёт гўзалликлари куйчиси" деб аташади. мисрлик танқидчи сабри хафиз тамер ҳақида бундай ёзади: "бу ёзувчи ҳаётдаги ўрнини тинимсиз меҳнат орқали эгаллар экан, дунёга ғалати, ҳайрона кўзлар билан нигоҳ ташлайди ва кўп одамлар кўрмаган нарсаларни кўради. у ҳаётни бошқача, одат тусига кирганда ўзгача мушоҳада этади. бу қип - яланғоч, жароҳатли қалб мужоҳадасидир". закарийа тамер ёзувчилик услубининг ўзига хослиги нимада кўринади? кўпгина араб ёзувчилари каби уруш ва тинчлик, жамиятни қайта қуриш, қолоқлик, жаҳолат, хурофатга қарши кураш, қашшоқларнинг фожеалари унинг ҳам диққат марказида туради. бу масаларни ёритишда тамер, албатта, араб ёзувчилари ичида биринчи эмасди. аммо ёзувчи ижодида араб адабий анъаналарига хос поэтик рамзлар ҳозирги замон жаҳон адабиёти услублари билан уйғунлашиб кетган. унинг адабий услубига хос хислат сўздаги тежамкорлик, сиполик, услубдаги изчиллик ва тил ифодалигидир. тамер …
3
маст ҳолда уйига қайтаётиб йўлда бир қўзичоққа дуч келади. у хурсанд бўлиб, оч ўтирган оиласи қорнини тўйдириш учун қузини уйига қараб судрайди. аммо бу оддий қўзи бўлмасдан, балки девлар подшоҳининг боласи экани маълум бўлади. қўзи инсон овози билан абу фахиддан уни қўйиб юборишни сўрайди, эвазига етти кўза олтин ваъда қилади. уйига қайтгач абу фахид хотинига бўлган воқеани гапириб бериб туришни ва олтинни олмагунча қўзичоқни қўйиб юбормасликни уқтиради. эр-хотин янги уй, фаровон ҳаёт, бола-чақанинг ёрқин келажаги ҳақида ҳаёл суриб кетадилар. лекин эртаси куни абу фахид кечаги жойда қўзичоққа дуч келмайди, ўзи эса маст безори қўлида ҳалок бўлади. закарийа тамер ўзи жамиятнинг қашшоқ табақаларидан чиққани боис араб қашшоқлари ҳаётини яхши биларди. унинг андуҳли, лирик ҳикоялари эса ёзувчининг ташвишларини, оддий одамларга бўлган ҳамдардлигини ифодалайди. абдулла ибн сулаймон тез-тез нима учун аллоҳ унга ўхшаш бечараларга раҳм қилмаслиги ҳақида ўйлар эди. у умр бўйи меҳнат қилар, лекин оёғида пойафзали йўқ эди. ниҳоят, у тақдирига қарши …
4
шга имкон қолдирадиган қашшоқлик тасвирини беради. ҳикоя қаҳрамони бир умр кенг уй, фаровон ҳаёт тўғрисида ҳаёл суради, лекин умрини камбағалликда, тор уйда ўтказади. ўғли унинг дардини енгиллаштириш учун марфий олиб келганида, дейди: "тиқилинчлик, дард - ёмон нарса, дори ҳам керак эмас, менга кенггина қабр керак". ҳикоя ўғилнинг монологи асосига қурилган, у бирор нарсани ўзгартиришга қодир эмас, шундан азият чекади. аптекачи унга марфий таклиф қилади, бу - унинг онасига озгина вақтга бўлса ҳам ўзини ташвишсиз ва бахтли сезиш имконини берадиган ягона восита. "арзимас воқеа" асаридан ёш, аммо тинка - мадори қуриган қиз врач кабинети ёнида уни кута-кута жон беради. поликлиника эгаси ва унинг яқинларини қизнинг ўлими ташвишга солмайди, балки улар бу воқеа поликлиника ва докторлар обрўсига путур етказишдан ташвишга тушадилар. бу ачинарли манзарани кузатган котиб инсон ҳаётининг қадр-қиммати ҳақида ўй суриб кетади. "болалар" ҳикояси контраст асосига қурилган. ҳикоянинг боши ёқимли, кишига хурсандчилик бағишлайди. қуёш чарақлаб турибди, баҳор айёми, боғда қушлар сайрайди. …
5
нинг асарларида кўпинча ноҳақлик тарихдан, замондан ташқарида тасвирланади. уларда ёзуқ, тақдир алоҳида аҳамият касб этади. қатор ҳикоялар персонажлари ўтмишни қоралайдилар, ўзлари яшаб турган шаҳардан нафратланадилар. биз уларда ўз ғазабини пинҳон тутиб қаҳвахонада, саҳрода танҳо ўтирган ёки кўчаларда, ёввойи табиат қўйнида кезиб уни тушунаётган ҳаётни, одамларни лаънатлаб юрган қаҳрамонни кўрамиз. "жўнаш" тўплами ҳикояларидаги қаҳрамонлар ғайри-табиий ҳолатларда яшаб, тафаккур қиладилар. улар шартли "син" ҳарфи билан аталадилар. "поезд" ҳикоясида син кутилмаганда ўзини юриб кетаётган поезднинг бир вагонида ўтирган ҳолда кўради. "мен қандай бу ерга келиб қолдим, мени бу вагонда ким чиқазиб қўйди, олдин қаерда эдим?" - сўрайди у ўзидан. ўикояда юриб кетаётган поезд - ҳаёт рамзи, унинг узлуксиз ҳазакати, шодликлари, қайғули, байрамлари, инсон ҳаётидаги оддий кунлари тимсоли. поездда жуда кўп турли ёш ва касбдаги одамлар бор. улар орасида ҳаётни фалсафий талқин қилишга уринган донишманд мунажжим образи диққатга сазовор. ўикоя бошидан охиригача синнинг ҳиссиётлари баёни асосига қурилган бўлиб, у қадам - бақадам мунажжим ёрдамида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xx аср 60-йиллар сурия адабиёти"

1662586386.doc хх аср 60-йиллар сурия адабиёти xx аср 60-йиллар сурия адабиёти режа: 1. сурия адабиётида реализмдан чекиниш. 2. сурия адабиётида модернизм оқими. 3. закарийа тамер, жорж салим ижоди. сурияда 1960 - йилларда бир гуруҳ ёзувчилар майдонга чиқдиларки, уларнинг ижодида онгли равишда реализмга қарши исён сезила бошлади. бунинг сабаби улар реализмни бевосита марксизм фалсафаси билан бир нарса, деб талқин қилишларида эди. шу боис сурия ёзувчиларининг реализмга бўлган интилишлари тўсиққа учради. газета ва журналлар саҳифаларида ёзувчиларнинг инглиз-америка ва франция адабиётига яқинлашиб бораётгани сезила бошлади. 1965 йилда "ал-маърифа" журнали "сизнинг ижодингиз бирор хорижий ёзувчи таъсирини ўзида акс эттирадими?" деган савол билан мурожаат қилганида кўпчилик ёзувчилар сартр, кам...

DOC format, 83.0 KB. To download "xx аср 60-йиллар сурия адабиёти", click the Telegram button on the left.