нафосат фалсафасининг асосий категориялари

DOC 148,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1495529721_68280.doc нафосат фалсафасининг асосий категориялари режа: 1. нафосат фалсафаси категориялари ўртасидаги боғлиқлик. 2. гўзаллик - нафосат фалсафасининг марказий категорияси. 3. улуғворликнинг фавқулодда салбий ҳиссиётларга асосланиши. 4. фожеавийлик ва кулгилилик категриясининг моҳияти. нафосат фалсафаси категориялари ўртасидаги боғлиқлик ҳар бир фан ўз мақомига кўра муайян фаолиятнинг тадқиқот соҳаси ҳисобланади. бу фаолият табиат, жамият ва тафаккур ҳақида янги билимлар ҳосил қилишга, унинг ўзига хос қонуниятлари ва категориялар асосида оламни идрок этишга қаратилган бўлади. шу маънода, фалсафанинг бирорбир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиш қийин. чунончи, фалсафа категориялари (меъёр, миқдор, сифат, зиддият, инкор, сабаб, оқибат, зарурият, тасодиф, имконият, воқелик, шакл ва мазмун, моҳият ва ҳодиса ҳ.к) инсонни ўраб турган оламда содир бўладиган воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга, уларни тўғри таҳлил этишга кўмак беради. шунингдек, категориялар инсонга ўз теварак-атрофидаги оламни, воқеаҳодисаларнинг моҳиятини чуқур билишга имкон беради. бироқ, “фалсафада ўрганиладиган категориянинг бошқа аниқ фанлар категорияларидан фарқи шундаки, - деб кўрсатилади “фалсафа. қомусий луғат”да, - улар воқеликдаги …
2
ва ҳ.к.) инсон ва табиат, инсон ва жамият, инсон ва ижтимоий борлиқ билан доимо ҳамкорликда вужудга келади. бироқ, нафосат фалсафаси категориялари нафақат билимни ошишига хизмат қилади, балки айни пайтда билимни бахолайди ҳам. шу жиҳати билан улар бошқа фалсафий фанларнинг категорияларидан фарқ қилади. бу – биринчидан. иккинчидан, нафосат фалсафаси категориялари нафақат гносеологик ва онтологик моҳият касб этади, балки улар қадриятлилик мазмунига ҳам эга. айниқса, бу жиҳат гўзаллик ва улуғворлик категорияларида кўпроқ акс этади. зеро, нарсалар гўзал ва чиройли, улуғвор ва мантункор бўлгани учун ҳам инсонга қадрлидир. учинчидан, эстетик категорияларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар моҳият-мазмунига кўра умумий ва қамровлидир. бу хусусиятлар айниқса, эстетик фаолият ва санъат соҳасида яққол кўзга ташланади. фалсафий фанлар тизимида эстетика категорияларининг назарий тахлили ва илмий ўрганилиши юқорида кўрсатиб ўтилган уч тамойилга асосланади. мазкур масала кенгқамровли бўлиб, бунда қатор файласуфнафосатшуносларни, хусусан, н.а.дмитриев, в.в.ванслов, л.н.столович, о. буткевич, ю. б.борев, д. д. среднег, а. ф. лосев, в.п.шестаковларнингилмий ишларини кўрсатиб ўтиш …
3
егорияларнинг таснифи, тизимлари, турлари ва хусусиятлари рус нафосатшунос олимларининг қатор тадқиқотларида ўрганилган. айниқса, е.г.яковлев томонидан эстетика категорияларининг тизимлаштирилиши бир қадар қизиқарли ва кенгқамровлилиги билан муҳим аҳамиятга эга. у ўзи ишлаб чиққан тизимда категорияларни учта гурухга ажратади. булар: 1) обьектив, 2) обьектив-субьектив, 3) субьектив. бу тизим ушбу жадвалда қуйидагича акс этган: нафосат универсал категориялар гўзаллик эстетик идеал санъат улуғворлик эстетик дид бадиий образ фожеавийлик эстетик туйғу ижод обьектив категориялар обьектив-субьектив категориялар субьектив категориялар е.г.яковлевнинг фикрига кўра, мазкур тизим шу турда яратилган бошқа тизимлардан ўзининг универсал-кенгқамровлилиги билан мазмун ва фалсафий-эстетик моҳият касб этиб, мослашувчанлик (субординация) ва мувофиқлаштирувчилик (координация) тамойилини мужассам этгани холда “онтологик-феноменологик ва ижтимоий-гносеологик жиҳатлар” га эга. айниқса, в.п.шестаковнинг эстетика категориялари тарихи, уларни тизимлаштириш муаммолари, категорияларга ўзига хос ёндошувнинг замонавий талқинлари ҳамда эстетик категориялар таснифига доир салмоқли тадқиқотлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. файласуф бу борада юқорида номлари тилга олинган эстетика назариётчиларидан фарқли ўлароқ, категорияларни уч туркумга ажратади. булар: · …
4
а эстетика категориялари асосан гўзаллик – фожеавийлик – кулгулиликдан иборат учлик сифатида тақдим этилган. бироқ, даврлар ўтиши билан бу анъанага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. хусусан, бу тизимга ю.б.борев улуғворликни, л.н.столович - хунукликни, м.с.каган - гармония ва драматикликни, н.и.киященко – қаҳрамонликни, ўзбек олимлари т.маҳмудов уйғунликни, абдулла шер қизиқарлиликни киритди. биз юқорида файласуфларнинг эстетика категорияларининг тарихи, уни тизимлаштириш муаммолари, кўринишлари ва ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ қарашлар ва назарияларга бежиз мурожаат этмадик. агар эътибор берган бўлсангиз, категориялар тизими қандай кўринишда бўлмасин, уларнинг ҳар бирида гўзаллик марказий категория сифатида иштирок этмоқда. биз манашу жиҳатга кўра гўзаллик фалсафасини тушунтиришдан аввал гўзалликнинг муҳим мезоний тушунча - категория сифатидаги моҳиятини кўриб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб билдик. зеро, эстетика категорияларининг яхлит тизимини ишлаб чиқиш муаммоси кўп йиллардан буён олимлар эътиборини жалб этиб келаётганлигидан мақсад ҳам гўзалликнинг фалсафий, ахлоқий, хатто сиёсий моҳиятини атрофлича ўрганишга қаратилганлигидадир. гўзаллик - нафосат фалсафасининг марказий категорияси гўзаллик эстетика ёҳуд нафосат фалсафасининг асосий категорияси …
5
ик ва реаллиги билан изоҳланади. шунингдек, инсон гўзаллик ҳақидаги дастлабки маълумотларни асосан бешта сезгиси ёрдамида ўзлаштиради. чунончи, кўриш сезгиси бизга гўзаллик ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этиши барчамизга маълум. айниқса, кундалик эҳтиёжларимиз учун зарур бўлган моддий неъматларнинг эстетик баҳоси ҳам айнан кўриш орқали амалга ошади. кийим, таом ёки бирор бир буюмга эҳтиёж сезсак аввало унинг кўриниши ва дизайнига эътибор берамиз, сифати, қулайлиги дидимизга мос келгандан сўнг уни ҳарид қиламиз. мазкур жараёнда бешта сезги баравар иштирок этади. гўзалликка ёндошув борасида ҳам икки хил қараш мавжуд. биринчиси - манфаатли ёндошув. бунда моддийлик гўзалликдаги бирламчи мезон сифатида намоён бўлади. иккинчиси - манфаатсиз ёндошув. бу ёндошув тарафдорлари асосан гўзалликнинг маънавий жиҳатларига эътибор қаратишади. жамият маънавий юксалиш жараёнларида айнан иккинчи ёндошувга нисбатан эҳтиёж кўпроқ. зеро, гўзалликка манфаатсиз ёндашув ўзининг беғаразлиги билан кишини маънан юксалтиради. бунда инсон гўзалликни нафақат ўзлаштириш ва эгаллашга балки уни яратишга ва асрашга интилади, уни асли холатидек севади, унга бирон-бир таъмани кўзламаган холда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нафосат фалсафасининг асосий категориялари" haqida

1495529721_68280.doc нафосат фалсафасининг асосий категориялари режа: 1. нафосат фалсафаси категориялари ўртасидаги боғлиқлик. 2. гўзаллик - нафосат фалсафасининг марказий категорияси. 3. улуғворликнинг фавқулодда салбий ҳиссиётларга асосланиши. 4. фожеавийлик ва кулгилилик категриясининг моҳияти. нафосат фалсафаси категориялари ўртасидаги боғлиқлик ҳар бир фан ўз мақомига кўра муайян фаолиятнинг тадқиқот соҳаси ҳисобланади. бу фаолият табиат, жамият ва тафаккур ҳақида янги билимлар ҳосил қилишга, унинг ўзига хос қонуниятлари ва категориялар асосида оламни идрок этишга қаратилган бўлади. шу маънода, фалсафанинг бирорбир категориясини воқеликдан айри ҳолда тасаввур этиш қийин. чунончи, фалсафа категориялари (меъёр, миқдор, сифат, зиддият, инкор, сабаб, оқибат, зарурият, тасодиф, имконият, в...

DOC format, 148,5 KB. "нафосат фалсафасининг асосий категориялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.