мустақиллик шароитида қадриятларимизни тикланиши

DOC 107.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1483431899_66988.doc мустақиллик шароитида қадриятларимизни тикланиши режа: 1. мустақиллик шароитида табиий – иқтисодий қадриятларнинг халқ фаровонлиги хизматида эканлиги. 2. маънавий қадриятларнинг тикланиши. ўзбек тилига давлат мақоми бериш ва уни аҳамияти. 3. маданий меросни тикланиши. миллий онг ва миллий ғурур. 4. тарихий қадриятларни тикланиши. тарихий хотира таянч тушунчалар:табиий қадриятлар, бозор иқтисодиёти, ер бойликлари, иқтисодий қадрият, миллат маънавияти, она тил, ўзбек тили, тикланиш, янгиланиш, юксалиш. 1-масала. инсон эҳтиёжларини қондиришда табиий қадриятлар катта аҳамият касб этади. табиий қадриятлар ер ва ер ости бойликлари сув, ҳаво, ўрмонлар, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва бошқалар киради. иқтисодий аҳамиятга эга бўлган табиий хом- ашё фойдали қазилмалар ўзбекистон республикасининг бойлиги, унинг асосий қадриятларидир. инсон меҳнати, ҳатти- ҳаракати, ақл- заковати билан яратилган “иккинчи бойликлар”, яъни турли – туман моддий бойликлар, завод ва фабрикалар, ишлаб чиқариш кучлари, транспорт воситалари, асбоб- ускуналар, турар жой, мол- мулк, ноз- неъмат ва шу кабилар моддий қадриятлар ҳисобланади. моддий қадриятларнинг асосини жамиятмизнинг моддий- техника базаси ташкил қилади. …
2
иб берилди. бундай хайирли ишлар ҳозир ҳам давом этиб келинмоқда. истиқлол очиб берган имкониятлар туфайли биз нефть ва нефть махсулотларига бўлган эҳтиёжларимизни ҳам ўзимизнинг ички имкониятлардан келиб чиқиб қондиришга интилаяпмиз. ўтмишда бошқа республикалар ҳар йили ўрта ҳисоб билан тўрт милион тонна нефть сотиб келинган бўлса, 1995 йили атиги 750 минг тонна нефть четдан харид қилинди. 1997 йили жумҳуриятимиз нефтга бўган барча эҳтиёжларимизни ўз имкониятларидан келиб чиқиб қондиришни режалаштирмоқда. кўкдумалоқ, мингбулоқ каби нефть конларида жадал суръатлар билан олиб борилаётган ишлар мазкур масаланинг узил- кесил ҳал этилишини таъминлайди, деб ўйлайман. табиий қадриятларимиз ҳақида гап кетганда яна бир муҳим масала тўғрисида тўхталиб ўтишимиз ўринлидир. бу ғалла мустақиллигини таъминлаш масаласидир маълумки, собиқ иттифоқ сиёсати туфайли республика иқтисодиёти фақат хом ашё,асосан пахта етказиб берадиган бўлиб қолган эди. республикаа 4 милион гектардан зиёд суғориладиган ерлар асосан пахта ўстириш учун фойдаланиб келинган эди. аҳолининг бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларига, жумладан, ғалага бўлга эҳтиёжлари ўзга республикалар ҳисобидан қондириларди. бозор …
3
дан қатъи назар, уларга ниҳоята эҳтиёткорлик, тежамкорлик билан ёндашиб, келажак авлодимиз манфаатларини, республикамиз истиқболини ҳисобга олган ҳолда ишлатишимиз керак. бу айниқса, нефть, газ, кўмир маўсулотларига даҳлдор, чунки, уларнинг заҳиралари чекланган, шунингдек булар ўрнини тўлдириб бўлмайдиган маҳсулотлар туркимига киради. шу нуқтаи назардан қаралса газ маҳсулотларини четга чиқариш биз учун зарарми, ёки йўқми? деган савол ўз- ўзидан туғулади. мазкур масала бўйича ривожланган ҳориж мамлакатларининг тажрибаси эътиборга лойиқдир. масалан, ақш нинг заминида менделеев жадвалидаги барча маҳсулотлар, жумладан, нефть, газ, кўмир, олтин ва ҳакозолар мавжуд. уларнинг заҳираси бир неча юз йилга етарли. лекин, шунча қарамасдан, ақш да юқорида тилга олинган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларни бошқа мамлакатлардан олиб келинганхом ашё ҳисобидан қондириб келинмоқда. шундай экан, биз ҳам ўз заҳираларимиздан самарали фойдаланиш устида пухта ўйлаб кўришимиз керак. иккинчидан, ўтмишда бир ер ости хазиналарини хом ашё сифатида бошқа республикаларга арзон баҳода бериб турган бўсак, эндиликда улардан халқ истемоли махсулотлари ишлаб чиқариб, даромат олишни кўзласак мақсадга мувофиқ бўлар эди. …
4
ий таъсир этиш билан биргаликда аҳолининг юқори сифатди қишлоқ хўжалиги махсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш имкониятини яратиб беради. шунингдек, ғўзапояни қайта ишлаб чиқарадиган технологияни ҳам жорий этиб, ундан қоғоз, мебель ва бошқа истеъмол молларини ишлаб чиқаришни таъминласак мақсадга мувофиқ бўлар эди. мустақиллик туфайли фақат табиий ва иқтисодий қадриятларимиз, балки маънавий- маданий қадриятларимиз ҳам эндиликда ҳалқимиз баркамолиги учун тўлақонли хизмат қилишга ўтди. 2-масала.маънавият ҳар бир инсоннинг, миллатнинг, давлатнинг куч- қудрат манбаидир. маънавият бўлмаган жойда бахт- саодат ҳам, иймон- эътиқод ҳам, ватан ва эрк туйғуси ҳам, диёнату адолат ҳам, бўлмайди ва аксинча таниқли қоғоқ шоири мухтор шаханов айтган бир ривоятини эслаб ўтмоқчиман. қадим замонларда бизнинг еримизга босқинчилар кириб келади. чегарага етгач, хон қўшинларини тўхтатиб олдида турган мамлакатдаги вазиятни билиб келиш учун жосусларни юборади. маълум вақтдан кейин улар қайтиб келиб хонга шундай маълумот беришади. биз катта тўйнинг гувоҳи бўлдик. унда мамлакат подшоҳи ҳам бор экан. тўй қизиб бораётган бир пайтда, даврага қўлида дўмбира ушлаган …
5
а ҳукуматимиз фан, маориф ва маданият соҳасига жиддий эътибор билан қарамоқда. мустақиллик ўзбекистон халқларининг бой маданияти, бебаҳо илми, фалсафий ва маънавий мероси, ноёб тарихининг тикланиши ва ривожланиши учун зарур бўлган бурча имкониятларни яратиб бермоқда. маънавияти юксак миллатгина мустақиллик, порлоқ истиқбол учун курашга ўзида куч- қудрат топади, ўз- ўзини қадрлайди, қаддини тик тутади, қтмиши билан фахрланади, келажакка умидворлик билан қарайди. маънавият халқларни бир-биридан ажратмайди, балки бирлаштиради, аҳилликни кучайтиради, дўстлик, қардошлик, ҳамжиҳатликка даъват этади. “маънавият турлм халқлар ва мамлакатлар кишиларни қон- қардош қилади. уларнинг тақдирини ўзаро ҳурмат асосида яқинлаштиради. бизнинг маънасиятимиз асрлар давомида милион- милион кишилар тақдири билан шаклланган. уни ўлчаб ҳам, паёнига етиб ҳам бўлмайди. у инсон учун бутун бир олам” . миллат маънавиятини юксалтиришда унинг тили маданияти, миллий онг, миллий ўз-ўзини ва қадр-қимматини англаш ҳиссини миллий ғурур ва ифтихорини ўстириш муҳимдир. миллий мустақиллик ва ўзликни англаш ўзбек тили мавқеининг ошиши, унинг ривож топиши нечоғлиқ аҳамиятга эга эканлиги маълум. тилмизнинг камолоти …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мустақиллик шароитида қадриятларимизни тикланиши"

1483431899_66988.doc мустақиллик шароитида қадриятларимизни тикланиши режа: 1. мустақиллик шароитида табиий – иқтисодий қадриятларнинг халқ фаровонлиги хизматида эканлиги. 2. маънавий қадриятларнинг тикланиши. ўзбек тилига давлат мақоми бериш ва уни аҳамияти. 3. маданий меросни тикланиши. миллий онг ва миллий ғурур. 4. тарихий қадриятларни тикланиши. тарихий хотира таянч тушунчалар:табиий қадриятлар, бозор иқтисодиёти, ер бойликлари, иқтисодий қадрият, миллат маънавияти, она тил, ўзбек тили, тикланиш, янгиланиш, юксалиш. 1-масала. инсон эҳтиёжларини қондиришда табиий қадриятлар катта аҳамият касб этади. табиий қадриятлар ер ва ер ости бойликлари сув, ҳаво, ўрмонлар, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва бошқалар киради. иқтисодий аҳамиятга эга бўлган табиий хом- ашё фойдали қазилмалар ўзбекистон ...

DOC format, 107.0 KB. To download "мустақиллик шароитида қадриятларимизни тикланиши", click the Telegram button on the left.