қадриявий тизимлар ва жамият

DOC 82,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443696890_61412.doc қадриявий тизимлар ва жамият режа: 1-§. қадриявий ориентациялар ва тизимлар 2-§. марказий осиё халқларининг қадриятлари 1-§. қадриявий ориентациялар ва тизимлар қадриявий ориентациялар турли тарихий даврларда, турли мамлакатларда ва халқларда, ижтимоий гуруҳларда ва айрим индивидларда турли-туман қадриявий ориентациялар (мезонлар) мавжуд бўлган. улар гуруҳий даражада ҳам индивидуал даражада ҳам мавжуддир. қадриявий ориентацияларнинг хилма-хиллиги турли омиллар томонидан тақозо этилган. булар қаторига атрофни ўраб турувчи табиий муҳит ҳам, яшаш учун маблағлар топиш воситалари ҳам, сиёсий воқеалар, оиладаги тарбия, шахсий ҳаётий тажриба ва бошқалар киради. муайян босқичда, ривожланган шаклда қадриявий мезонлар тизимли хусусият касб этади. турли-туман қадриявий ориентацияларнинг қадриятлар тизими сифатида ташкил топиш улар орасида бошқа дунёқараш мезонларини бўйсундирувчи, белгиловчи ва шакллантирувчи, улардан устун бўлган қадриятлар пайдо бўлган вақтда юзага келади. бошқача қилиб айтганда, қадриятлар тизимининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилувчи субстанционал негиз пайдо бўлади. бу негиз парадигма (устунлик қилувчи қадриятлар) хусусиятига эга. жамият даражасида олганда (ижтимоий гуруҳлар даражасида) ушбу устун қадриятлар охир-оқибатда муайян …
2
иб келади. шакллланган қадрият ориентациялари асосида эса шахснинг дунёқара​ши, тарбия ва ва ҳаётий тажриба туфайли ишлаб чиқилган хулқ-атвор кодекси тамойилларига, ҳаётий мақсадлар, чуқур ва барқарор эҳтиёжлар ётади. инсон хулқ-атворининг мотивацияси, йўналиш ва стратегиясини белгиловчи эҳтиёжлар, вазиятлар ва омиллар поғонасида қадриявий ориентациялар тизими, одатда, энг юқори поғонада туради. шахснинг қадриявий мезонларининг фаолиятида онгли ва онгости даражаларини ажратиб кўрсатиш мумкин. қадриявий тизимлар таҳлилига асосий ёндашувлар фалсафий адабиётда жамиятнинг тарихий ривожланишидаги қадриявий тизимларни таснифлашга турлича ёндашувлар мавжуд. бу ёндашувларнинг ҳар бири бошқаларини тўлдиради, чунки қадриявий тизимларни кўриб чиқишнинг бир даражасини кўрсатади. стадиал ва маданий-цивилизацион ёндашувлар энг кўпроқ умумлаштирилган ёндашувлардир, зеро уларда ижтимоий тизимлар яхлит кўриб чиқилади. стадиал ёндашувнинг ёрқин намунаси формацион ёндашувдир (к.маркс). ушбу ёндашувга кўра жамиятнинг ривожланиши - бу сифат жиҳатдан муайян ишлаб чиқариш усулига асосланган, кетма-кет алмашинувчи босқичлар (ижтимоий-иқтисодий формациялари) занжи​ри. ҳар бир ишлаб чиқариш усули жамиятнинг муайян сиёсий-ижти​моий тузилмасини юзага келтиради. ана шунга мувофиқ равишда қадриявий тизимлар ҳам қарор топади. …
3
а бир-бири билан рақобат қилувчи бир қатор назарияларни ажра​тиб кўрсатиш мумкин. (д.белл, о.тоффлер. г.дилигенский ва бошқалар). ҳозирги замонавий қарашлардан бирига мувофиқ (г.дилигенский) жамият ривожида қуйидаги цивилизациявий босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: космоген (анъанавий жамиятлар), техноген (индустриал жамиятлар), антропоген (келажак жамияти). космоген цивилизация уруғчиликнинг индивидуаллик, анъаналар​нинг янгиликларга нисабатан устуворлигига йўналтирилган. шунга мувофиқ асосий хусусияти анъанага йўналтирилганликдан иборат бўл​ган қадрият тизимлари шаклланади. техноген цивилизация илмий-техник тараққиётга, технологик ва ижтимоий янгиликларга йўналти​рилган қадрият тизимларини шакллантиради. бироқ индустриализм шароитларида автоном шахснинг ривожланиши одамлар ўртасида аср​лар давомида юзага келган ижтимоий алоқаларнинг йўқолишга, инсо​ний мулоқотнинг етишмаслигига, «ёлғизлик»ка, индивидуализмга, худ​бин​ликка олиб келади. антропоген цивилизация - жамоавийлик ва инди​видуалликни уйғунлаштириш, хилма-хилликдаги муштаракликка эришишга уринишдир. қадриявий мезонлар тизимининг ўзаги - гуманизм. турли халқларга хос қадрият мезонларини уларнинг маданий-цивилизациявий асослари (этник, минтақавий, диний ва ҳоказо) нуқтаи назаридан кўриб чиқишга асосланган ёндашув муҳим аҳамиятга эга. (о.шпенглер, а.тойнби, п.сорокин). ушбу ёндашув доирасида кўп ҳолларда ўз хусусиятларига эга бўлган ғарб ва шарқ қадриятлари ажратиб …
4
қадриявий мезонлар, манфаатлар, эҳтиёжлар ва бошқаларнинг) ёнма-ён мавжуд бўлиши ҳақидаги масала глобал-планетар хусусият касб этганлиги муносабати билан турли қадриявий тизимлар интеграциясининг аҳамияти кескин ортиб боради. бундай интеграция турли даражадаги субъектлар (индивидлар, ижтимоий гуруҳлар, жамоатчилик ташкилотлари, давлатлар, давлатлараро тузилмалар) томонидан умумий манфаатларнинг англаб олинишини тақозо этади. умумий манфаатлар ўзаро бир-бирини тушуниш, «ўзга»га нисбатан бағрикенглик ва ҳурматни чуқурлаштириш учун замин бўлиб хизмат қилувчи базадир. турли маданиятларнинг ва қадриявий тизимларнинг ўзаро таъсири бир-бирига кириб бориши ва уларнинг янгиланишга бўлган тамойили бутун тарихий тараққиёт давомида мавжуд бўлганига қарамай, бутун тарих давомида унга қарама-қарши бўлган тамойил-анъанавий укладни, маданиятларнинг ўзига хослигини сақлашга бўлган интилиш ҳам яшаб келди. маданий ўзига хослигини ва маданий-қадриявий тизимларнинг хилма-хиллигини сақлаш муаммоси ғарбга хос «оммавий» маданиятнинг тарқалиши шароитларида айниқса долзарблик касб этди. «оммавий» маданиятнинг кучли экспансиясига қарамасдан, ўзининг ўзига хослигини сақлаш, миллий маданиятларни бирхиллаштиришни (унификацияни) ва стандартлаштиришни қабул қилмасликка интилиш ҳам бутун ўтган аср давомида кўзга ташланади. хх асрнинг асосий тамойиллари яхлитликка …
5
ини белгиловчи қадриявий мезонлар ҳақидаги масала - энг муҳим ва долзарб масала. уларни хх асрнинг техноген жамияти (индустриал жамият) қадриятларига йўналтирилиш мумкин. аммо бу ҳолда энг ривожланган индустриал мамлакатлардан бутунлай орқада қолиб кетиш хавфли туғиладики, бунинг ўзига хос иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-психологик оқибатлари мавжуд. бундан ташқари техноген (индустриал) цивилизация ўз имкониятларини тугатиб бўлди ҳисоб ва энг ривожланган индустриал мамлакатларнинг анада прогрессив тарихий босқич сифатида постиндустриал, ахборотли жамиятга ўтиши шундан далолат беради. жамиятнинг мазкур типига ориентация этиш «индустриал» босқичнинг муаммосини ҳал қилишга имкон берувчи бутунлай янги стратегияларни қидириб топишни тақозо этади. 2-§. марказий осиё халқларининг қадриятлари шарқнинг анъанавий қадриятлари асрлар давомида (қарйиб xix асрнинг иккинчи ярми - хх аср бошигача) марказий осиё халқларининг қадрият тизимлари анъанавий жамият меъёрлари доирасида ривожланди. анъанавий жамиятнинг энг асосий таснифи қадимдан қарор топган ижтимоий-маданий тузилмалар ва стереотипларнинг сақланиши ва қайта тикланишига йўналтирилган​лиги​дир. анъанавий маданиятларнинг аксиологик тизимларида тарихан вужудга келган ва қарор топган ҳаёт ва фаолият усулларининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадриявий тизимлар ва жамият"

1443696890_61412.doc қадриявий тизимлар ва жамият режа: 1-§. қадриявий ориентациялар ва тизимлар 2-§. марказий осиё халқларининг қадриятлари 1-§. қадриявий ориентациялар ва тизимлар қадриявий ориентациялар турли тарихий даврларда, турли мамлакатларда ва халқларда, ижтимоий гуруҳларда ва айрим индивидларда турли-туман қадриявий ориентациялар (мезонлар) мавжуд бўлган. улар гуруҳий даражада ҳам индивидуал даражада ҳам мавжуддир. қадриявий ориентацияларнинг хилма-хиллиги турли омиллар томонидан тақозо этилган. булар қаторига атрофни ўраб турувчи табиий муҳит ҳам, яшаш учун маблағлар топиш воситалари ҳам, сиёсий воқеалар, оиладаги тарбия, шахсий ҳаётий тажриба ва бошқалар киради. муайян босқичда, ривожланган шаклда қадриявий мезонлар тизимли хусусият касб этади. турли-туман қадриявий ориентация...

Формат DOC, 82,5 КБ. Чтобы скачать "қадриявий тизимлар ва жамият", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадриявий тизимлар ва жамият DOC Бесплатная загрузка Telegram