xvi-xix (16-19) асрларда марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар. фалсафий фикрлар кашшоклиги

DOC 115.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1441972332_44807.doc xvi-xix асрларда марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар. фалсафий фикрлар қашшоқлиги ва унинг ижтимоий оқибатлари режа: 1. xvi-xix асрларда марказий осиёда ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва уларнинг ижтимоий фикрлар ривожига таъсири. 2. боборахим машраб ва бедилнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари. 3. махтумқули, увайсий, нодирабегим, анбар отинларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари. 4. абай, гулханий, огаҳийларнинг маърифатпарварлик ғоялари. таянч тушунчалар темурийлар давлатининг инқирози, шайбонийлар давлати, хонлик ва амирликлар даври фалсафаси, сиёсий бошбошдоқлик, диний онг , дунёвий маданиятга муносабат. маълумки, темурийлар салтанатидаги тахт учун борган ўзаро урушлар, жанжаллар уларнинг ҳокимиятини заифлаштирди. бундан фойдаланган шайбонийхон ва униг авлодлари волга бўйларидан марказий осиёга юриш бошлаб, темурийлар салтанатига барҳам бердилар. бироқ уларнинг марказлашган йирик ўзбек давлати барпо этиш йўлидаги барча уринишлари муваффақиятсизлик билан тугади. оқибатда марказий осиёда учта нисбатан кичик ўзбек давлати вужудга келди. у давлатлар тахтига кўпроқ ваҳдат-ул вужуд асосида шаклланган дунёқарашга мойил кишилар ўтирдилар. нақшбандийлик тариқати ихлосмандлари ҳам бўлса-да, аммо кўпроқ тасаввурнинг зоҳидлик сулукларининг қарашлари ижтимоий онгда қарор топди. xvi-xviii асрлар …
2
халқнинг тинка-мадорини қуритди, иқтисодий аҳволини ёмонлаштирди, савдо-сотиқни издан чиқарди. бу ҳол илм-фан, маданият тараққиётига ҳам салбий таъсир кўрсатди. иккинчидан, xvi асрлар иккинчи ярмидан бошлаб, ислом ақидапарастларининг давлат сиёсатига, мафкурага таъсири кучайди. шу аснода сўфийликнинг ўнг қаноти, яъни таркидунёчилик, ночорликни тарғиб қилувчи оқимларининг халқ оммасига таъсири етакчи бўлиб қолди. учинчидан, хонлик ва амирликлар, улар маҳкамаларини бошқариш кўп ҳолларда нодон, маърифатсиз, ўз шахсий манфаатини ҳар нарсадан устун қўювчи, маишатпараст, порахўр одамлар қўлига ўтиб қолди. улар халқни жаҳолат ва нодонликда сақлаш учун мутаассиб руҳонийлар, балойи нафс йўлига кирган сохта сўфийлар фаолиятини рағбатлантириб бордилар. булар эса хонликларнинг асосий мафкурачилари бўлиб қолдилар. ана шулар барчаси кучли ва қудратли илмий салоҳиятга, ҳавас қилса арзигулик маънавий маданиятга, хайрли анъаналарга эга бўлган марказий осиё халқлари, жумладан ўзбекистон аҳолисини бир неча аср тараққиётдан орқада қолишга сабаб бўлди. 2. xviii асрнинг иккинчи ярм ива xviii аср бошларида яшаб ижод этган машраб дунёқараши ислом негизи асосида шаклланди. маърифатли ислом-дин софлиги учун …
3
этмай қолмас эди. машрабнинг назарида худогина башарият дўсти бўлиб, биргина унга итоат қилиш орқали жамиятдаги иллатларни бартараф этиш мумкин эди. бир жойда у гўзал (худо)нинг бир ишваси учун «жаннату ризвонни», «тоату имонни» сотиш мавқеида турса, иккинчи ўринда аршу-аълони улуғлайди. машраб ижтимоий тенгсизлик, адолатсизликни кўриб фиғони ошади, унинг поэтик қаҳрамонлари адолатсизликдан азоб чекади. бошқа ижодкорлардан фарқли ўлароқ, машраб ҳаётнинг қачонлардир барча одамлар учун кулиб боқишига умид қилади. айрим сўфий шоирлар дунёдан ғамноқ ўтмоқни, доимо худо йўлида оҳу-фиғон чекиб, ибодат қилмоқни ташвиқ қилсалар, у шодлик, висол дамларини, хушчақчақ кунларни орзу қилиб, бундай ёзади: ул дилбари раънога мен ёр бўлай, май берса паризод бир қатра тотай, дейман. машраб фалсафасидан баҳра олиб яратилган шеърлар ўзининг мазмундорлиги, ўйноқилиги, шўхлиги ва чинакам дунёвийлиги учун халқ қалбидан чуқур ўрин олди. шунинг учун риёкор руҳонийлар, зоҳидлар унда ўзларининг ашаддий душманларини кўрдилар ва 1711 йилда уни қатл этишга фатво бердилар. бу фатвони балх ва қундуз ҳокими маҳмудбий оталиқ ўз …
4
н кўрувчи дарвеш, қаландар, зоҳидларнинг турли уюшмаларини туздилар. бу оқим марказий осиёда xvii-xix асрларда кенг тарқалиб, ижтимоий тараққиётга жиддий путур етказди. ваҳдат-ул вужуд ғоялари туркистон хонликлари сиёсати, мафкурасини шакллантиришда кўп ҳолларда етакчи бўлиб қолди. ваҳдат-ул мавжуд – реал воқеликдан таркиб топган ягона моддий олам бор, худо унга сингиб кетган деган таълимот бўлиб, унинг тарафдорлари одамларни билимли бўлишга, меҳнат билан улуғланишга даъват этган. ваҳдат-ул мавжуд тибииёт билимлари учун фалсафий асосни яратиб беришга уринган ва илғор фикрлар тараққиётида муҳим ролғ ўйнаган. машраб сингари бедил ҳам ана шу ваҳдат-ул мавжуд оқимига мансуб бўлиб, у тана билан руҳ бирлигини тан олади. у тескаричи руҳонийларни қуръон ва тасаввуф илмига хиёнат қилишда айблайди: «дин китоби варақни ағдарди, ислом аҳли табиатида ғайрат қолмади. тасаввуф ва тақайя даюслик – номуссизликни ва ғайратсизликни баланд чўққига – меърожга чиқарди», - дейди у. бедилнинг фикрича, олам ташқи кўринишдан – моддий, ички моҳияти билан эса - илоҳийдир, олам ягона бўлиб, худо ҳам …
5
лоқ руҳ келиб чиқади; в) мутлоқ руҳ нозик буғ бўлиб, тупроқда пайдо бўлади; г) руҳ моддий жисм учун шаклдир. шакллар жисмлар билан чамбарчас боғланган. бедил фалсафасида билиш ҳам муҳим ўрин тутади. унинг фикрича, сезги, тасаввур ва фикрларнинг манбаи инсондан ташқаридаги борлиқдир. у сезгилар билан бирга ақл иштирокида оламни англаш мумкин, дейди. бедил ақлни, онгни худди ойнага, ёки тоза ёзув тахтасига ўхшатади, унда ташқи ашёлар ўз изларини қолдирадилар, ўз суратлари, образларини ясайдилар, натижада миямизда улар ҳақида муайян фикр туғилади. фикрлашнинг эса икки хили бор: жабулқо, яъни шарқона, жабулсо, яъни ғарбча фикрлаш мавжудлигига эътиборни қаратади. (бедил бу фикрининг катта методологик ахамияти борки, фанда, маданият, сиёсат, мафкурада бу ҳолатни, албатта ҳисобга олиш даркор. зеро шарқ халқларида поэтик (образли) тафаккур мантиқий тафаккурга нисбатан кучлироқ ривожланган). жабулқо қатъий фикрни, аниқ тушунчани билдирса, жабулсо сезиш жараёнини, фикр пайдо бўлишини билдиради. бедил билишнинг ҳиссий ва ақлий томонини бирликда олиб қарайди. бедил ўз фалсафий қарашларини ижтимоий ҳаётга тадбиқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xvi-xix (16-19) асрларда марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар. фалсафий фикрлар кашшоклиги"

1441972332_44807.doc xvi-xix асрларда марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар. фалсафий фикрлар қашшоқлиги ва унинг ижтимоий оқибатлари режа: 1. xvi-xix асрларда марказий осиёда ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва уларнинг ижтимоий фикрлар ривожига таъсири. 2. боборахим машраб ва бедилнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари. 3. махтумқули, увайсий, нодирабегим, анбар отинларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари. 4. абай, гулханий, огаҳийларнинг маърифатпарварлик ғоялари. таянч тушунчалар темурийлар давлатининг инқирози, шайбонийлар давлати, хонлик ва амирликлар даври фалсафаси, сиёсий бошбошдоқлик, диний онг , дунёвий маданиятга муносабат. маълумки, темурийлар салтанатидаги тахт учун борган ўзаро урушлар, жанжаллар уларнинг ҳокимиятини заифлаштирди. бундан фойдаланган шайбонийхон ва униг авлодлари волга бўйл...

DOC format, 115.5 KB. To download "xvi-xix (16-19) асрларда марказий осиёда ижтимоий-фалсафий фикрлар. фалсафий фикрлар кашшоклиги", click the Telegram button on the left.