инсон биоижтимоий мавжудот

DOC 116,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413646149_59686.doc инсон биоижтимоий мавжудот инсон биоижтимоий мавжудот режа: 1. инсонда биофизик ва ижтимоий томонларнинг ўзаро нисбати. 2. инсон ижтимоий мавжудот сифатида. инсон, индивид, шахс тушунчалари. 3. шахснинг таркиб топишига таъсир кўрсатувчи омиллар. 4. жамият ҳаётида инсоннинг ўрни. буюк шахс мақоми. 5. ватанпарвар, фидойи ва баркамол шахсларни тарбиялаш масалалари. 1. инсонда биофизик ва ижтимоий томонларнинг ўзаро нисбати инсон шундай бир борлиқки, табиатда ундан улуғ ва мўътабар бошқа бирон бир мавжудот йўқ. инсон табиат яратган жаъми мўъжизаларнинг султони, жумлаи жаҳон деб аталувчи табиатнинг гултожидир. инсон муаммоси кўплаб ижтимоий ва аниқ фанларнинг ўрганиш манбаидир. жумладан, иқтисодиёт назарияси ва социология, биология ва тиббиёт, психология ва этнография, тарих ва география каби қатор фанлар инсонни у ёки бу жиҳатдан тадқиқ қиладилар, унинг характерли томонларини очиб берадилар. шуни айтиш керакки, инсон ҳақида тўлиқ, чуқур, ҳар томонлама ва кенг билим берадиган бирор бир махсус фан йўқ. лекин инсон ҳақида турли фанлар бераётган маълумотларни умумлаштириш, уларни бир бутун система …
2
ур қилиш кенгроқ тарқалган. бунда кўпроқ унинг биологик ва ижтимоий томонларига, тўғрироғи уларнинг бирлигига кўпроқ эътибор берилади. ана шу нуқтаи назарни қуйидаги бир-икки ҳолатни эсдан чиқармаган ҳолда тўғри деб аташ мумкин: биринчидан, инсон танаси жисмоний ҳисобланувчи қисмлардан иборат, шунингдек унда химиявий қонуниятларга бўйсунувчи жараёнлар юз беради, яъни у ўзига хос физик жисм ва кимёвий моддадир, шулардан келиб чиқиб уни физикохимик хусусиятли танага эга бўлган биоижтимоий мавжудот дейилса тўғрироқ бўлади; иккинчидан, фақатгина инсон эмас, балки бошқа кўплаб жониворлар ҳам ижтимоий деб аталувчи яшаш шаклларига бўйсунади. шу маънода «биоижтимоий» атамасида инсонга торроқ назар ташланган, ундаги баъзи жиҳатлар ана шу атама доирасидан ташқарида, диққатдан четда қолган, дейиш мумкин. инсон ундаги барча турли-туман табиий жиҳатлари ва хусусиятлари билан бирга табиатнинг меваси ҳисобланади, шу билан бирга у ўзига табиийликдан фарқ қилувчи маданиятни ҳам узвий равишда сингдирган. шу маънода у ердаги табиат эволюциясининг гултожи ҳисобланади. ўзига хос маданий хислатларга эга бўлишига қарамай бу мавжудот табиат қонунлари …
3
ўналиш – социобиология – инсон фаолиятининг генетик асосларини ҳамда инсонда физиологик, психик ва ижтимоий томонларнинг ўзаро муносабатини ўрганади. учинчи йўналиш эса инсон танаси, мияси, унинг онги, руҳияти ва шу кабиларни ўрганувчи табиий-илмий ва ижтимоий-гуманитар фанлардир. умуман одам боласи пайдо бўлганидан буён ва токи у мавжуд экан, унда бир-биридан фарқ қиладиган икки ибтидо мавжуд. унинг вужуди, танаси талаблари одамни дунёдаги бошқа барча жониворлар, ҳайвонлар оламига, табиатга яқинлигини, улар билан умумий томонларини англатади. инсоннинг маънавий, руҳий баркамолликка эришиш истаги эса унда руҳиятга хос асос ҳам бор эканлигини билдиради. бошқача сўзлар билан айтганда эса, бу унинг айни пайтда илоҳиётга тааллуқли ҳилқат эканлигини ҳам англатади. ана шу маънода, бир томондан, инсоният, шу жумладан ҳар бир одам, тирик модда сифатида ернинг муайян моддий-энергетик жараёнлари доираси, яъни биосфера билан чамбарчас боғланган. у ҳеч қачон жисмоний жиҳатдан ана шу жараёнлардан ҳаттоки бирор минут ҳам мустақил, алоҳида бўла олмайди. бошқача сўзлар билан айтганда кишилар ўз таналарининг таркиби жиҳатидан …
4
лмий изланишлар объекти ҳисобланади. ҳақиқатан ҳам, бизнинг ички дунёмиз, бизнинг руҳимиз, "мен"имизнинг ўзи нима? у қандай вужудга келади? у қаерда жойлашган? "мен кўряпман", "мен эшитяпман" каби фикрлардан шу нарса аниқ бўладики, кимдир кўряпти, эшитяпти. ана шу кимдир менман. демак, "мен" – бу ана у нарсанинг китоблигини, бу нарсанинг эса гулдасталигини тушунадиган, уларни фарқлайдиган одамдир. инсон туғилади, ўсади ва ўзини "мен" деб атайдиган бўлади. айнан у қувонч ва оғриқни, жаҳл ва завқни ҳис қила олади. у ўзини "мен" деб атайди, ўзининг дунёда мавжудлигини англайди ҳамда дунёдаги барча бошқа нарса ва ҳодисаларни "мен эмасман" деб ўзидан ажратади. аслини олганда бизнинг ўзимиз ҳам, шунингдек, биздан бошқа кишилар ҳам ўзини "мен" дейишга қодир бўлган, фаолият кўрсатувчи, фикрлайдиган жисмоний таналардир. "мен кўряпман" деган ибора нимани англатади? қатъий равишда таъкидлаш мумкинки, жисмимиз, танамиз кўрмоқда. демак, бизнинг кўришга, эшитишга қобил бўлган жисмимиз, танамиз – "мен"имиздир. бошқача сўзлар билан айтганда ўзини бошқалардан ажрата оладиган, улардан фарқли эканлигини ҳамда …
5
й олиш қобилияти ҳамдир. шу маънода фикрлар, тафаккур, ақлимиз, унинг барча мураккаблиги (орзулар, хаёллар, ғоялар, фантазиялар, хотиралар, ирода, истаклар, қадриятлар ва шу каби абстрактлик "кийимини кия оладиган" "ўзлигимиз"нинг бошқа элементлари) тасаввурлар билан бирлашиб, омихта, баъзан маҳзун, баъзан қувноқ, баъзан жаҳлдор, баъзан яна бошқа бир кайфиятларни намоён этади. онг, тафаккур инсон "ўзлиги"нинг юксак босқичи, у ҳиссиёт, туйғу ва тасаввур негизида, уларнинг натижаси сифатида вужудга келади. тафаккур фақатгина акс-инъикос эмас, у ижод ҳамдир. у табиатда "соф" ҳолда мавжуд бўлмаган қадриятлар ижодидир. масалан, "чўли ироқ"ни тинглашда бизда вужудга келувчи ҳаёт наволари чолғу асбобларидан янграётган акустик тебранишларда мавжуд эмас, ёки, ўрол тансиқбоевнинг "чорвоқда оқшом" картинаси, левитаннинг пейжазларида акс этаётган маҳзунлик холстга сурилган бўёқлар химиясида йўқдир. улар бизнинг маънавиятга оид онгимиз хусусиятлари, "ўзлигимиз"да мавжуддир, холос. шу маънода инсон онгининг, "ўзлик"нинг сирлилиги шундаки, табиатдаги, физик, химик ва бошқа хусусиятлар қандай қилиб гўзаллик, яхшилик, фойдалилик, ор-номус, ҳақиқат, адолат каби инсон ҳаётининг асоси ва мақсадларига айлана оладилар? бу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон биоижтимоий мавжудот" haqida

1413646149_59686.doc инсон биоижтимоий мавжудот инсон биоижтимоий мавжудот режа: 1. инсонда биофизик ва ижтимоий томонларнинг ўзаро нисбати. 2. инсон ижтимоий мавжудот сифатида. инсон, индивид, шахс тушунчалари. 3. шахснинг таркиб топишига таъсир кўрсатувчи омиллар. 4. жамият ҳаётида инсоннинг ўрни. буюк шахс мақоми. 5. ватанпарвар, фидойи ва баркамол шахсларни тарбиялаш масалалари. 1. инсонда биофизик ва ижтимоий томонларнинг ўзаро нисбати инсон шундай бир борлиқки, табиатда ундан улуғ ва мўътабар бошқа бирон бир мавжудот йўқ. инсон табиат яратган жаъми мўъжизаларнинг султони, жумлаи жаҳон деб аталувчи табиатнинг гултожидир. инсон муаммоси кўплаб ижтимоий ва аниқ фанларнинг ўрганиш манбаидир. жумладан, иқтисодиёт назарияси ва социология, биология ва тиббиёт, психология ва этнография, тари...

DOC format, 116,5 KB. "инсон биоижтимоий мавжудот"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.