психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари

DOCX 26.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544255516_73206.docx психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари режа: 1. бола психик тараққиёти ҳақида тушунча. 2. бола психик тараққиётида биологик ва ижтимоий омиллар. 3. психик тараққиёт, ёш босқичлари ва ёш инқирозлари. бола психик тараққиёти ҳақида тушунча боланинг ўсиши, унинг психикаси ва онгининг тараққиёти жамият аъзоси сифатида вояга етишида тараққиёт қандай қилиб юзага келади? деган саволни ҳал қилиш муҳим масаладир. ўсиш - миқдорий жиҳатдан улғайиш, демакдир. тараққиёт-сифат жиҳатдан ўзгариш демакдир. боланинг психик тараққиёти ҳам қарама-қаршиликлар кураши асосида юз беради. бу қарама-қаршиликлар: 1. боланинг шу чоққача эришган даражаси, имкониятлари билан янги эхтиёжлар ўртасида туғиладиган қарама-қаршиликлар. яъни болаларнинг эхтиёжлари тез ортиб боради. лекин бу эҳтиёжларни қондириш имкониятлари жуда секинлик билан юзага келади. 2. боланинг эски хулқ-атвори формалари билан янги хатти-ҳаракатлари, янги ташаббуслари ўртасидаги қарама-қаршиликлар. масалан: ёш боланинг асосий фаолияти катталарга тақлид қилишдир. тақлидий ҳаракатларда мустақиллик, ташаббускорлик бўлмайди. бола ўсиб улғайган сари унинг тажрибаси, мустақиллиги, ташаббуси орта боради. масалан: мустақил юриш, баъзи ишларни бажариш. 3.бола ҳаётининг мазмуни …
2
ноқулай бўлиши мумкин. қулай муҳит кишининг «мудроқ» қобилиятларини улғайтиради. ноқулай ижтимоий муҳитда туғма қобилиятлар «мудроқ» босган ҳолда қолаверади. бундай муҳит, ҳатто тасодифан намоён бўлган истеъдод ва қобилиятларни ҳам нобуд қилади. масалан: 1920 йилларда доктор санг ҳиндистонда калькуттанинг жануби- ғарбидан 2 қизни бўрилар орасидан топади. қизлардан бири амола 2 ёш, 1 ойдан кейин вафот этган, иккинчиси камола 7-8 ёш 17 ёшгача яшаган, 45та сўзни ўрганган. организмнинг ўсиши, нерв системасининг шаклланиши психик ҳаётнинг шакл ва мазмуни учун имкониятлар яратиб беради. бу имкониятларнинг руёбга чиқиши кишининг ижтимоий муҳитда яшаши ва тараққий этиб боришига боғлиқдир. демак, инсон биологик мавжудот сифатида эмас, балки ижтимоий мавжудот сифатида тараққий қилади. демак, инсонни инсон қиладиган унинг бутун фазилатларини юзага келтирадиган омил ташқи ижтимоий муҳитнинг таъсиридир. болалар психологияси болани ҳар томонлама ривожланишида таълим-тарбияни асосий ҳаракатлантирувчи куч деб таъкидлайди, чунки жамиятнинг болалар онгига онгли таъсир этиши таълим-тарбия орқали амалга оширилади. ёш психологиясида психик тараққиёт билан таълим-тарбия ўртасидаги муносабат масаласи муҳим …
3
тараққий этишини ўз орқасидан эргаштириб боради. унга энг яқин истиқбол очиб беради, деб кўрсатади. виготскийнинг фикрича тараққиётнинг 2 босқичи бўлиб, яъни биринчиси, фаол тараққиёт босқичи ( катта ёшли кишилар ёрдамисиз мустақил ҳаракат қила олиш;). иккинчиси, энг яқин тараққиёт зонаси босқичи (болаларнинг катта ёшли кишилар ёрдами билан қиладиган хатти-ҳаракатлари) бор. виготский болаларнинг психик ривожланиши, айниқса шу тараққиёт жараёнида тезроқ ривожланади деб кўрсатади. тараққиётнинг бу икки босқичи боланинг ҳозирги вақтда қандай эканлигини, яъни қандай билим, малака ва кўникмаларга, характер - сифатларга эга эканлигини ва келажакда боланинг қандай билим, кўникмаларга, характер сифатларга эга бўла олишини ҳисобга олиш имконини беради. таълим-тарбия инсоннинг камолга етишида етакчи омилдир, булар: а) таълим ва тарбия жараёнида, киши организмининг ўсиши ва муҳитнинг стихияли таъсири беролмайдиган нарсаларни ўрганиб олиши мумкин, масалан: савод чиқариш. б) таълим-тарбия ёрдами билан болаларнинг баъзи туғма камчиликларини ҳам яхши томонга ўзгартириши мумкин. в) таълим-тарбия ёрдамида салбий таъсир натижасида юз берган камчиликларни тугатиш мумкин. г) таълим ва …
4
ланинг улғайиши билан унинг ўйин фаолияти ўқиш фаолияти билан алмаша бошлайди. лекин мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ўқишўрганиши ҳали-ҳали тизимли характерда бўлмайди, балки ўқиш фақат мактабдаги фаолиятнинг асосий турига айланади. ўқиш фаолияти болани шахсий сифатларини таркиб топтиришда, малака, одат, кўникма, билимлар ҳосил қилишда катта роль ўйнайди. лекин бола шахсининг таркиб топишига ўйин, ўқиш ва ўрганиш қанча таъсир қилмасин, киши шахси меҳнатда такомиллашади ва тўла- тўкис таркиб топади. умуман болалар психологияси тараққиёт омилларини ҳар томонлама ҳисобга олади ва тарбияни тараққиётнинг қудратли омили деб ҳисоблайди. бола шахсини ривожланишида жамоанинг роли аҳамиятлидир. чунки болалар жамоада, жамоа таъсирида маданий ва ахлоқий жиҳатдан, шунингдек психологик жиҳатдан тарбияланадилар. бунда болаларда бир - бирига мехрибонлик, ўзаро ёрдам, фақат ўзи тўғрисидагина эмас, балки бошқалар тўғрисида ҳам ўйлаш, жамоа манфаатларини ўз манфаатларидан юқори қўйиш каби фазилатлар таркиб топади. жамоада турли ёшдаги болаларнинг дўстлик ва ўртоқлик туйғулари ривожланади. шахс фақат жамоа туфайлигина ўзини ўстирадиган воситаларга ва барча имкониятларга эга бўла олади. …
5
ва боғчадан борган болаларнинг ривожланиши) кабилар сабаб бўлиши мумкин. шунингдек, қаттиқ таъсирланиш натижасида узоқ муддатга уйқуга кетиш ҳоллари психик ривожланишни текис ривожланишига ва баъзан вақтинча тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. маълумки, боланинг ақл идроки, феъл - атвори, воқеликка муносабати, психик ва жисмоний ўсиш хусусиятлари, уни тараққиёти билан боғлиқ равишда ўзгариб туради. бу ўзгариш унинг фаолияти ва ҳаёт кечиришидагина эмас, балки ёшига ҳам боғлиқдир. масалан: 1 ёшли бола билан 3 ёшли бола, 7 ёшли билан 15 ёшли бола орасидаги фарқ яққол кўзга ташланади. бу фарқ болани жисмоний хусусиятлари билан эмас, балки психологик хусусиятлари билан ҳам боғлиқдир. ўсиб, улғайиш боланинг жисмоний тараққиёти билан боғлиқ бўлса, сифат ўзгаришлари, боланинг психик тараққиёти билан боғлиқдир. болада юз берадиган сифат ўзгаришлари бирданига содир бўлмай, аста-секин юзага келади. болаларни турли ёш даврларга ажратишда уларнинг тараққиётида юз берадиган сифат ўзгаришлари, яъни уларнинг психик тараққиёти жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши асос қилиб олинади. бола психик тараққиётида биологик ва ижтимоий омиллар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари"

1544255516_73206.docx психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари режа: 1. бола психик тараққиёти ҳақида тушунча. 2. бола психик тараққиётида биологик ва ижтимоий омиллар. 3. психик тараққиёт, ёш босқичлари ва ёш инқирозлари. бола психик тараққиёти ҳақида тушунча боланинг ўсиши, унинг психикаси ва онгининг тараққиёти жамият аъзоси сифатида вояга етишида тараққиёт қандай қилиб юзага келади? деган саволни ҳал қилиш муҳим масаладир. ўсиш - миқдорий жиҳатдан улғайиш, демакдир. тараққиёт-сифат жиҳатдан ўзгариш демакдир. боланинг психик тараққиёти ҳам қарама-қаршиликлар кураши асосида юз беради. бу қарама-қаршиликлар: 1. боланинг шу чоққача эришган даражаси, имкониятлари билан янги эхтиёжлар ўртасида туғиладиган қарама-қаршиликлар. яъни болаларнинг эхтиёжлари тез ортиб боради. лекин бу эҳтиёжларни ...

DOCX format, 26.5 KB. To download "психик тараққиётнинг асосий қонуниятлари", click the Telegram button on the left.