мураккаб психик жараенлар

PPTX 21 pages 338.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
режа: 5-мавзу: мураккаб психик жараенлар. режа: 1. хотира ҳақида тушунча. 2. тафаккур ҳақида тушунча. 3. интеллект ва креативлик. 4. интеллект сохасидаги бузилишлар. 1 хотира хотира - инсон психикада, онгида аввалги тажриба, унинг айрим элементларини мустаҳкамлаш, сақлаш ва кейинчалик акс этишдан иборат психик акс этишнинг бир шаклидир. в.п.кашириш, в.а.сластёнин “психология и педагогика”м-2007, 87 б. онгимизда акс эттирган нарсаларни мустаҳкамлаш, сақлаб қолиш ва кейинчалик тиклаш (эсга тушуриш) дан иборат бўлган ақлий фаолият хотира дейилади. п .и.иванов “умумий психология” т-1967, 166 б. хотира — бу тажрибамизга алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги аксидир. в.кармиова “психология” т-2002, 96 б. хотира жараёнлари эсда олиб қолиш сақлаш эсга тушириш эсда олиб қолиш ассоциатив эсда қолдириш логик эсда қолдириш ёндошлик ассоциацияси ўхшашлик ассоциацияси қарама-қаршиллик (контаст) ассоциацияси бизда ҳосил бўладиган кўникма ва одатлар ассоциациялар (комплекси) тизмидан иборат бўлиб, бу ассоциациялар онгли …
2 / 21
муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган. илгариги билимлар қонуни. маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сакдаб қолиш шунчалик осон бўлади. масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак сиз илгариги тажрибангиз етишмаганлигидан уни яхши ўзлаштира олмаганлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. демак, эски билимлар ҳам тажрибага айлангандагина, янгиларига замин бўла олади. эслаб қолишга тайёрлик қонуни. бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз. масалан, физика ўқитувчисининг барчадарслари сизга доимо маъкул бўлган бўлса. сиз: «бугун ҳам янги нарса ўрганиб чиқаман», деб ўзингизни ишонтирасиз ва оқибатда натижа ҳам яхши бўлади ёки вақтга нисбатан тайёрлик ҳам шундай. «бир амаллаб имтиҳон топширсам, кейин қутуламан», деб дарсга тайёрланган бўлсангиз, имтиҳон тугагач, гўёки миянгизни биров «ювиб қўйгандай» тасаввур ҳосил бўлади. агар материални мутахассис бўлишим учун жуда керак, деб умрингиз охиригача муҳимлигини англасангиз, у нарса хотирада муқим сақланади. хотиранинг …
3 / 21
и тормозлайди. шунинг учун унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда сақлашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўришингиз керак. хотира типлари сўз мантиқий хотира образли хотира кўрув хотираси эшитув хотираси ҳаракат хотираси хотира турлари когнитив хотира эмоционал хотира фақатгина маълум аҳамиятга эга, ажратилган маълумот филтирлардан ўтиб, кейинги босқичга етиши мумкин. маълумот қуйидаги хусусиятларга кўра ажралитилиш мумкин: қизиқиш ва эмоцияларга қараб; ассоциация, мазмуний аҳамиятига кўра; таълимий услубларга қараб, масалан такрорлаш маълумот оператив хотира узоқ вақтли хотира қисқа вақтли хотира 2-филитр 1-филитр тафаккур тафаккур — инсон онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва ҳодисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини таъминловчи умумлашган ва мавҳумлашган акс эттириш шаклидир. калламизга келган барча ўй-ҳаёллар — бу фикрлардир. уларни тартибга солиш, керагига диққатни қаратиш, ички ёки ташқи нутқ воситасида уни ечиш — фикрлаш жараёнидир. фикр, ғоя, аниқ ечим бўлмаганда, инсон миясининг борликдаги нарса ва ҳодисалар моҳиятини акс эттириши ҳаёл деб аталади. тафаккурнинг асосий шакллари тушунча ҳукум хулоса якка конкрет умумий …
4 / 21
ндуктив (индукция), дедуктив (дедукция) хулоса чиқариш ва аналогия асосан хулоса чиқаришдир. тафаккур қилиш – оператив жараён бўлиб, таққослаш, анализ ва синтез, абстрактлаштириш ва умумийлаштириш, конкретлаштириш, классификация ва тизим (система)га солиш асосий турларидир. тафаккур турлари шаклига кўра кўргазмали ҳаракат кўргазмали –образли мантиқий кўриладиган масаланинг характерига кўра назирий, амалий ижодий элементига кўра конвергент, дивергент янгилиги ва ноёблигига кўра репродуктив, продуктив (ижодий) машҳур олим к. юнг инсонларнинг фикрлашларига кўра асосан икки тоифага бўлган эди: интуитив типлилар. бу шундай тоифали кишиларки, уларда кўпинча ҳиссиётлар мантиқдан устун келади ва мия фаолияти бўйича ҳам ўнг ярим шарлар фаолияти чапникидан устунроқ бўлади. кўриб, ҳис қилиб, ёрқин эмоционал муносабат шакллантирилмагунча, бундай одамлар бирор нарса хусусида фикрларини баён эта олмайдилар. бу тоифа вакилларидан яхши ёзувчилар, шоирлар, тилшунослар, психологлар етишиб чиқади. фикрловчи типлар. бундай кишиларда доимо мантиқ, мулоҳаза ҳиссиётлардан устун бўлади ва миясининг чап томони ўнгига нисбатан доминанта (устун) ҳисобланади. улар ўзларигача бўлган билимлар, мантиқий фикрлаш борасидаги ютуқларга таяниб, доимо …
5 / 21
мураккаб психик жараенлар - Page 5

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "мураккаб психик жараенлар"

режа: 5-мавзу: мураккаб психик жараенлар. режа: 1. хотира ҳақида тушунча. 2. тафаккур ҳақида тушунча. 3. интеллект ва креативлик. 4. интеллект сохасидаги бузилишлар. 1 хотира хотира - инсон психикада, онгида аввалги тажриба, унинг айрим элементларини мустаҳкамлаш, сақлаш ва кейинчалик акс этишдан иборат психик акс этишнинг бир шаклидир. в.п.кашириш, в.а.сластёнин “психология и педагогика”м-2007, 87 б. онгимизда акс эттирган нарсаларни мустаҳкамлаш, сақлаб қолиш ва кейинчалик тиклаш (эсга тушуриш) дан иборат бўлган ақлий фаолият хотира дейилади. п .и.иванов “умумий психология” т-1967, 166 б. хотира — бу тажрибамизга алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимизд...

This file contains 21 pages in PPTX format (338.0 KB). To download "мураккаб психик жараенлар", click the Telegram button on the left.

Tags: мураккаб психик жараенлар PPTX 21 pages Free download Telegram