иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари

PDF 25 pages 550.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
i - б œ л и м 9 i - б ў л и м. иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари 1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари иқтисодиѐт назарияси фанини ўрганиш, иқтисодий жараѐнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. шунинг учун ҳам мазкур боб кишилик жамияти тараққиѐтининг асоси бўлган иқтисодиѐт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиѐт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. иқтисодиѐт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баѐни берилади. иқтисодиѐт ва унинг бош масаласи, иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги баѐн этилади. шу билан бирга иқтисодий қонунлар ва категориялар ҳамда уларнинг амал қилиш механизми, иқтисодий жараѐнларни илмий билишнинг асосий усуллари мазмунини очиб беришга эътибор қаратилади. 1.1. иқтисодиѐт ва унинг бош масаласи иқтисодиѐт назарияси фани ва унинг қонун-қоидаларини билиш учун, энг аввало, иқтисодиѐт …
2 / 25
ийим-кечак, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмларига эга бўлиш, билим олиш каби эҳтиѐжларни қандай қилиб, нима ҳисобига қондириш мумкин деган муаммоларга дуч келади. шу муаммоларни ечиш ва ўз эҳтиѐжларини қондириш мақсадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар 10 ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир. чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаѐтий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади. қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. шунинг учун қадимги грек олимларининг (ксенофонт, платон, аристотель) асарларида иқтисодиѐт – уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиѐтларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилган. лекин, ҳозирги даврда иқтисодиѐт тушунчаси фақат уй, …
3 / 25
иши башорат қилиниб, бунда темир рудаси 250 йилга, алюминий 570, мис 29, рух 23, қалайи 35, қўрғошин 19 йилга етиши тахмин қилинмоқда. амалда ҳозир яшаѐтган авлод ҳам ишлаб чиқаришда қўрғошин, қалайи, рух, олтин, кумуш, платина, никелль, вольфрам, мисдан фойдаланиш муаммосига дуч келмоқда. яқин юз йил ичида ишлаб чиқаришни энергоресурслар: нефть, газ, кўмир билан таъминлаш муаммоси ҳам алоҳида муаммо бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас 1 . ушбу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиѐжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиѐтнинг асосий мазмунини ташкил этади. иқтисодиѐт қамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин: жаҳон иқтисодиѐти, миллий иқтисодиѐт, тармоқ иқтисодиѐти, минтақа ва ҳудуд иқтисодиѐти, корхона ѐки фирма иқтисодиѐти, оила иқтисодиѐти. баъзан уларни яхлитлаштириб, макроиқтисодиѐт ва микроиқтисодиѐт деб аталади. иқтисодиѐтнинг бу турлари, даражалари, шакллари қандай бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳаммаси бир мақсадга бўйсунган: у ҳам бўлса инсониятнинг 1 зубко н.м. экономическая теория. - минск: нтц апи, 1998. …
4 / 25
ақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди. мисол учун, одамларнинг нон маҳсулотига бўлган эҳтиѐжини қондириш учун энг камида қуйидаги асосий жараѐнларни амалга ошириш лозим: экин майдонларини ҳайдаш ва уларга ишлов бериш; ерга уруғ қадаш ва униб чиқиб, то ҳосил етишгунча парваришлаш; ғаллани ўриш ва дон омборларига жойлаш; донни тегирмондан чиқариб, ун маҳсулоти олиш; ундан нон заводлари ѐки нонвойхоналарда нон тайѐрлаш. ўз ўрнида, ҳар бир жараѐн учун керакли бўлган меҳнат воситаларини ҳам ишлаб чиқиш керак бўлади. масалан, экин майдонини ҳайдаш учун тракторлар, омочлар; уруғ қадаш учун сеялкалар; ғаллани ўриш учун комбайнлар; омборга ташиш учун юк машиналари; донни янчиш учун тегирмонлар; нон ѐпиш учун тандирлар ва ҳоказо. агар бу воситаларнинг бирортаси бўлмаса, ѐ ишлаб чиқариш жараѐни тўхтайди ѐки самарадорлиги пасайиб кетади. тақсимот – ишлаб чиқариш омиллари ва унинг натижаларини иқтисодиѐтнинг турли қисм ва субъектлари ўртасида тақсимлаш жараѐни. бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал, ишчи кучи ва бошқа ресурслар турли …
5 / 25
адолатли ва тўғри бўлса, ишлаб чиқаришнинг юксалишига шунча ижобий таъсир кўрсатади, уни рағбатлантиради. айирбошлаш – жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ѐки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараѐни. меҳнат тақсимоти натижасида айрим гуруҳ кишилар товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашадилар. ҳар бир товар турини ишлаб чиқарувчи ўз товарини сотиб, ўзига керакли бўлган бошқа товар ѐки хизматларни сотиб олади. жумладан, бизнинг мисолимиздаги нонвой ҳам ўз маҳсулоти – нонни сотиб, тушган пулига қассобдан – гўшт, деҳқондан – сабзавотлар, дўкондордан – кийим-кечак ва бошқа зарур товарларни сотиб олади. натижада турли хил йўналишдаги ишлаб чиқарувчилар ѐки хизмат кўрсатувчилар ўртасида иқтисодий алоқа – айирбошлаш, пул орқали олди- сотди жараѐни содир бўлади. истеъмол – эҳтиѐжларни қондириш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг ишлатилиши, фойдаланилиши жараѐни. истеъмол такрор ишлаб чиқаришнинг охирги фазаси бўлиб, бу жараѐн орқали жамият аъзоларининг турли-туман эҳтиѐжлари қондирилади. истеъмол икки турда бўлади: ишлаб чиқариш …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари"

i - б œ л и м 9 i - б ў л и м. иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари 1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари иқтисодиѐт назарияси фанини ўрганиш, иқтисодий жараѐнларнинг туб моҳиятини тўғри тушуниш кўп жиҳатдан уни ўрганувчиларнинг маълум назарий ва услубий билим билан қуролланишига боғлиқ. шунинг учун ҳам мазкур боб кишилик жамияти тараққиѐтининг асоси бўлган иқтисодиѐт тушунчасини, унинг олдида турган вазифаларни, узоқ давр давомида иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва иқтисодиѐт назарияси фанининг вужудга келишини қисқача тавсифлаш билан бошланади. иқтисодиѐт назарияси фанидаги асосий оқимлар ва назарияларнинг умумий баѐни берилади. иқтисодиѐт ва унинг бош масаласи, иқтисодиѐт назарияси фанининг предмети, вазифалари ва бошқа иқтисодий фанлар билан ўзаро боғли...

This file contains 25 pages in PDF format (550.0 KB). To download "иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари", click the Telegram button on the left.