педагогиканинг умумий асослари

DOC 96,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477160223_65900.doc педагогиканинг умумий асослари режа: 1. педагогика фанининг мақсади ва вазифалари 2. педагогика фанининг мақсади: 3. педагогика фанининг вазифалари 4. педагогика фанининг тармоқлари 5. асосий педагогик категориялар 6. педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 7. педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари педагогика фанининг мақсади ва вазифалари келажаги буюк давлатни қураётган кишиларнинг тафаккури, янги иқтисодий муносабатларни тиклашга, моддий неъматлар ишлаб чиқаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш ҳисси билан суғорилган бўлиши лозим. мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбиялаш педагогика ўқув юртларининг, ўқув муассасаси, лицей, гимназия, коллеж, институт ва университетларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. буюк аллома а. авлоний таъкидлаганларидек: «тарбия биз учун ё ҳаёт. ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир». ҳақиқатан ҳам инсон ҳаётини саодатга, соф инсоний фаолиятга эришишида тарбиянинг роли ниҳоятда муҳим. ёшларни тарбиялашда биз учун қадрли бўлган миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, ўчмас меросимизга меҳр-муҳаббат уларга содиқлик руҳини шаклланитира олсак ҳар биримиз учун ижобий натижа бажараётган ишларимизнинг маҳсули эканлиги билинади. бунинг учун …
2
иладиган у ёки бу тарбия назариясининг ғоялари таъсирида аниқ шаклга эга бўлади, шунинг учун ҳам кўп жиҳатдан маърифатчи ва педагоглар фаолиятининг натижасини ифодалайди. агар тарбия алоҳида мустақил вазифа сифатида кишилик жамияти пайдо бўлиши билан бирга таркиб топган бўлса, таълим назарияси фан сифатида бир мунча кейинроқ шаклланган. тарбия жамият ҳаётида сезиларли рол ўйнайди. жамиятда тарбия жараёнида тўпланган тажрибани умумлаштириш эҳтиёжи туғилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётга тайёрлаш имконини берадиган махсус ўқув юртларини очиш зарурияти пайдо бўлиши билан бирга, таълим назарияси ҳам фан сифатида ривожлана бошлади. ибтидоий жамоа даврида ҳам ижобий тарбия тажрибасини оммалаштиришга уриниш кўртаклари бўлган. масалан, катталар ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар билан, кейинроқ турли одат ва маросимлар билан боғлиқ ўзини тутишнинг баъзи бир кўринишлари шакллана бошлаган. қадимий ва ўрта шарқ адабиёти намоёндалари орасида назарий-педагогик тусга эга қатор илмий қарашлар мавжуд бўлган. улар орасида ал-фаробий, алишер навоий ва бошқаларнинг асарларини мисол келтириш мумкин. феодализм даврида тарбия асосан дин таъсирида бўлган. шунинг …
3
ерда қулдорлар фарзандларини ўқув муассасасига кўзатиб қўядиган, олиб борадиган одамларни «педагог» деб аташган. кейинчалик бу атаманинг маъноси бирмунча ўзгарди. махсус тайёргарлик кўрган ва тарбия билан шуғулланган шахслар «педагог» деб атала бошлаган. кўп вақтлар педагогика илмий фан сифатида фақат ўсиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясини ўрганади, деб қаралган. аммо ҳаёт амалиёти тарбиясига эмас, балки катталар тарбиясига ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатди. шунинг учун ҳам кейинги пайтларда педагогикани ёш авлодни ва катта ёшдаги одамларни тарбиялаш ва ўқитиш, уларга маълумот бериш қонуниятларини ўрганувчи фан, деб белгилаш одатга айланди. олдинига тарбия жараёни катталар томонидан бевосита меҳнат фаолиятида амалга оширилган бўлса, жамият ривожлана борган сари бундай йўл талабга жавоб бермай қўйди. энди тарбия билан билимдон, тажрибаси етарли одамлар шуғуллана бошлади. машғулотлар тобора ташқилий шаклларга, кўринишларга эга бўлиб борди ва секин-аста ўқув муассасалари пайдо бўлди. педагогика ўзоқ тараққиёт йўлини босиб ўтиб, ҳозирги вақтда илмий билимларнинг яхши шаклланган, катта назарий ва амалий материалларни ўз ичига олган тармоғига айланди. буларнинг …
4
кка асосланган натижалар жамланмалари, илмий ишланмалар, тажрибалар, тавсиялар асосида бир қатор илмий педагогик қўлланмалар, дарсликлар чоп этилган. ҳозирги замон педагогика фани жаҳон педагогикасининг етакчи бир қисми бўлиб, педагогика фани тарихи билан мустаҳкам боғлиқдир. педагогика фанининг тарихи эса, педагогиканинг қисмларидан бири, унинг махсус тармоғи ҳисобланади. педагогиканинг бош масаласи тарбиядир. тарбиядаги кенг маъно таълим, ривожланиш, маълумот билан боғланган холда баркамол инсонни вояга етказишдир. педагогика фанининг мақсади: республикамизда комил инсонни вояга етказишнинг бир бутун холатдаги муаммоларини хал килиш; таълим-тарбия самарадорлигини тинмай ошириш ва дуне талаблари даражасига олиб чиқиш масалаларига ижодий ёндашиш; умуминсоний қадрият ва миллий маданиятнинг асосларини эътиборга олиб, таълим-тарбия мазмунини, миллий мафкурани шакллантириб бориш имконини яратиш; педагогика-тарбияшунослик қоида, қонунларни илғор тажрибалар асосида бойитиб бориш ва янги иш шаклларини излашга тадбирлар белгилаш; узлуксиз таълим тизимини янада ривожлаштириш муаммоларини хал килиш; “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга ошириш. педагогика фанининг вазифалари: шарқ ва ғарбда халқ яратган халқ оғзаки ижодиёти, педагогикаси, мутафаккир, маърифатпарвар, педагог ва …
5
уман, ҳар бир инсон учун зарур бўлган тарбиявий таъсирлар янгича асосга эга бўлиши керак. президентимиз и.а.каримов бу борада шундай деган эдилар: “ўзбекистоннинг янгиланиш ва ривожланиш йўли туртта асосий негизга асосланади: умумий қадриятларга содиклик; халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён килиш; ватанпарварлик.” педагогика тарихи педагогик таълимотнинг тарихи ва тарбиянинг ривожланиш масалаларини ижтимоий ҳодиса сифатида тадқиқ этувчи педагогик ғояларнинг салбий педагогик ғояларга қарши кураши тарихини, ҳукмрон табақаларнинг демократияга қарши сиёсатини очиб ташлайди, илғор педагогик ғоялар, ҳур фикрлар, таълим қонуниятларининг айрим олинган тарихий даврдаги ривожланиш тамойилларини таҳлил қилади, муҳим умумий хулосалар чиқаради ва бугунги кун учун долзарб муаммоларни ўртага ташлайди. педагогика фанининг тармоқлари тарихийлик тамойили ҳар қандай фан ривожланишининг зарур тамойили ҳисобланади. зеро ўтмишни ҳозирги давр билан қиёслаш фақат ҳозирги ҳодисаларнинг асосий ривожланиш босқичларини яхши кўзатиб боришга ёки ўтмишнинг бебаҳо тажрибаси ҳамда эришилган ютуқлардан фойдаланишга ёрдам бериб қолмай, шу билан бирга, бу соҳада хатоларга йўл қўйишдан сақлайди ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"педагогиканинг умумий асослари" haqida

1477160223_65900.doc педагогиканинг умумий асослари режа: 1. педагогика фанининг мақсади ва вазифалари 2. педагогика фанининг мақсади: 3. педагогика фанининг вазифалари 4. педагогика фанининг тармоқлари 5. асосий педагогик категориялар 6. педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси 7. педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари педагогика фанининг мақсади ва вазифалари келажаги буюк давлатни қураётган кишиларнинг тафаккури, янги иқтисодий муносабатларни тиклашга, моддий неъматлар ишлаб чиқаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш ҳисси билан суғорилган бўлиши лозим. мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбиялаш педагогика ўқув юртларининг, ўқув муассасаси, лицей, гимназия, коллеж, институт ва университетларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. буюк аллома а. авлоний таъкидлаганларидек: «тарбия ...

DOC format, 96,5 KB. "педагогиканинг умумий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.