махсус педагогиканинг мақсад ва вазифалари методологик асослари

DOC 96.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546876022_73654.doc махсус педагогиканинг мақсад ва вазифалари методологик асослари режа: 1. махсус мактабгача таълим муассасаларда таьлим-тарбия ишини ташкил қилиш. 2. ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш тамойиллари. махсус мактабгача таълим муассасаларда таьлим-тарбия ишини ташкил қилиш давлат умумиллий дастури таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ҳам шаклан, ҳам мазмунан замон талабларига мослаштириш, таълим сифат-самарадорлигини узлуксиз такомиллаштириб боришга йўналтирилди. махсус мактабгача таълим таълим муассасаларда ташкил этиладиган таълим болаларни ҳар томонлама камол топтириш, мактаб таълимига таёрлашга қаратилади. таълим жараёнида педагоглар болаларнинг билиш фаолиятини ташкил этади, йўналтиради, болалар эса билим кўникма ва малакаларни эгаллайдилар, улар амалий, ақлий, нутқий фаолият турлари ва усулларини ўзлаштирадилар. махсус мактабгача таълим-тарбия мазмуни махсус таълим дастурларида акс эттирилган бўлиб, мактабгача муассаса педагоглар олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: 1.боланинг умумий ривожланишини бойитиш; 2.ривожланишдаги мавжуд камчиликларни коррексиялаш; 3.мактаб таълимига тайёрлаш. хозирги кунда махсус таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва ташкилий шаклларини танлашда умумий ёндашувга амал қилиш талаб этилмоқда. юқорида қайд этилган вазифалар амалга …
2
, улар амалий, ақлий, нутқий фаолият турлари ва усулларини ўзлаштирадилар. махсус мактабгача таълим-тарбия мазмуни махсус таълим дастурларида акс эттирилган бўлиб, мактабгача муассаса педагоглар олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: 1.боланинг умумий ривожланишини бойитиш; 2.ривожланишдаги мавжуд камчиликларни коррексиялаш; 3.мактаб таълимига тайёрлаш. хозирги кунда махсус таълим-тарбия жараёнининг мазмуни ва ташкилий шаклларини танлашда умумий ёндашувга амал қилиш талаб этилмоқда. юқорида қайд этилган вазифалар амалга оширилган ҳолда болаларнинг ижтимоий ривожланиши, билиш фаолиятининг ўсиши, шахсий сифатларининг ривожланиши таъминланади. бунинг учун болаларнинг умумий ривожланишини бойитиш, ривожланишидаги камчиликларни коррексиялаш, билим ва кўникмаларни имкон борича болаларга бериш керак. махсус машғулотлар ривожланишида нуқсони бўлган болаларни мактабгача таълим муассасаларда таьлимтарбия ишини ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида мактабгача муассасаларда таълимнинг муҳим воситаси ҳисобланади. машғулотлар жадвал асосида эрталабки ва кечки соатларда олиб борилади. эрталабки соатларда педагог ва дефектолог 2 та машғулот ўтказади. куннинг иккинчи ярмида дефектолог ўз машғулотларини барча гуруҳ болалари билан ўтказади. ўқитувчи-дефектолог нутқ ўстириш, элементар математик тасаввурларни шакллантириш, эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва …
3
зифалари болаларнинг билиш фаолиятини мақсадли йўналтириш, дастур талабларига мувофиқ билим, малака ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда сўзли нутқни ўстиришдан иборат. дефектолог нутқ ўстириш машғулотлардан ташқари эшитиш қобилиятни ривожлантириш ва талаффузни шакллантириш машғулотларни олиб боради. машғулотларда болаларнинг эшитиш қобилиятини шакллантириш ва ривожлантириш, нутқий ва нутқсиз товушларни фарқлаш, сўз, сўз бирикмалари, гап, матнларни эшитиб фарқлашга ўргатилади. талаффузни ўргатиш соҳасида болаларда табиий, аниқ, равон нутқни шакллантириш каби муҳим вазифалар амалга оширилади. машғулотларда нутқий нафасни ривожлантириш, овозни ҳосил қилиш, товушларни қўйиш, сўз, гап, матн устида иш олиб борилади. ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача ёшидаги таълим-тарбия бериш ишининг мазмуни дастурнинг жисмоний тарбия, ўйин, меҳнат, тасвирий фаолият ва қуришясаш, теварк-атроф билан таништириш, нутқ ўстириш, эшитиш қобилиятини ривожлантириш ва талаффузни шакллантириш, элементар математик тасаввурларни шакллантириш, мусиқа тарбияси бўлимларида акс эттирилган. ҳар бир кўрсатилган дастур бўлими болаларни умумий ривожлантириш вазифасини амалга оширади. дастур бўлимлари бўйича олиб борилган таълим-тарбиявий иш боланинг умумий ривожланишини бойитибгина қолмай, уни нормал болалар ривожланишига яқинлаштиради ҳамда …
4
ланишида нуқсони бўлган болаларда нутқий ва ижодий фаолликни, мустақиллик ва эркинликни шакллантириш. iv. коррекцион мақсад: ривожланишида нуқсони бўлган ҳар бир боланинг бирламчи нуқсони натижасида юзага келувчи иккиламчи нуқсонни ҳисобга олиб, табақаланган ҳолда ёндашган ҳолда уларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш. мтмда махсус машғулотларга қўйилувчи қуйидаги талаблар амалга оширилиши кўзда тутилади машғулотларга қўйилувчи педагогик талаблар: · машғулотнинг вазифалари ҳамда таълим жараёнининг босқичлари дастурий талаблардан, шунингдек, гуруҳ болаларининг умумий ва нутқий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши; · тарбияланувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган иш усуллари, моҳирона ва ўринли фойдаланиш мақсадида, олдиндан лойиҳалаштириб қўйилиши; · билим, кўникма ва малакаларнинг болалар сўзлашув нутқини мулоқот қуроли сифатида шакллантириш замирида эгалланишига аҳамият бериш; · ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг ривожланиш хусусиятларидан келиб чиқиб, кўрсатмалилик, кўргазмалилик ва амалий иш жараёнига алоҳида эътибор қаратиш; · машғулотда нутқнинг қайси шаклидан фойдаланишни аввалдан аниқлаб олиш (бунда қайси нутқ шаклининг етакчилиги босқич талабларидан, шунингдек, гуруҳ болаларининг умумий ва нутқий ривожланишидан келиб чиққан ҳолда …
5
тда бўлиши; · тарбияланувчиларни моҳирона қўллаб-қувватлаши; · улар билан мулоқот ўрната олиш малакасига эга бўлиши талаб этилади. машғулотларга қўйилувчи гигиеник талаблар: · машғулот олиб бориладиган хона деворларининг талаб даражасидаги рангларда бўялиши; · машғулот хонасининг меъёрдаги ёруғликка эга бўлиши; · хонанинг машғулотдан аввал ва машғулотлар орасида шамоллатиб турилиши; · болалар толиқишининг олдини олиш мақсадида фаолиятнинг турли– туман кўринишларидан фойдаланиш; · дам олиш дақиқаларини ўтказиб туриш; · машғулотлар ўртасида мажбурий танаффусга риоя қилиш лозим. машғулотларга қўйилувчи ташкилий талаблар: · зарурий жиҳоз ва ускуналарнинг, коррекцияни амалга ошириш имконини берувчи асбоб ва техник воситаларнинг машғулотга шайлиги, баъзи носозликларнинг эрта бартараф қилиниши; · кўргазмали ва дидактик материалларнинг тайёрлиги; · хона ва ундаги бошқа воситаларнинг машғулотга аввалдан тайёрлаб қўйилиши лозим. шундай қилиб, махсус машғулотлар -коррекцион-тарбиявий ишлар иккиламчи бузилишларни, яъни, нутқий ва мулоқотдаги камчиликларни бартараф этишга қаратилади. умумий ривожлантирувчи ва коррекцион вазифаларни уйғунликда амалга оширилиши ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг тўлақонли ривожланишини таъминлаб, мактаб таълимига тайёрланишига ёрдам беради. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "махсус педагогиканинг мақсад ва вазифалари методологик асослари"

1546876022_73654.doc махсус педагогиканинг мақсад ва вазифалари методологик асослари режа: 1. махсус мактабгача таълим муассасаларда таьлим-тарбия ишини ташкил қилиш. 2. ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болаларга таълим-тарбия бериш тамойиллари. махсус мактабгача таълим муассасаларда таьлим-тарбия ишини ташкил қилиш давлат умумиллий дастури таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ҳам шаклан, ҳам мазмунан замон талабларига мослаштириш, таълим сифат-самарадорлигини узлуксиз такомиллаштириб боришга йўналтирилди. махсус мактабгача таълим таълим муассасаларда ташкил этиладиган таълим болаларни ҳар томонлама камол топтириш, мактаб таълимига таёрлашга қаратилади. таълим жараёнида педагоглар болаларнинг билиш фаолиятини ташкил этади, йўналтиради, болалар эса билим кўникма ва ...

DOC format, 96.0 KB. To download "махсус педагогиканинг мақсад ва вазифалари методологик асослари", click the Telegram button on the left.