ижтимоий педагогиканинг амалий асослари

PDF 20 sahifa 149,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
vi. модул: урта махсус, касб-хунар таълими технологиясини амалга ошириш йуллари 4-мавзу: ижтимоий педагогиканинг амалий асослари. 1. режа: 2. мактабгача ёшдаги болалар билан ташкил этиладиган ижтимоий педагогик фаолият. 3. умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизларининг ижтимоий фаоллигини ошириш усуллари ва методлари 4. ижтимоий педагогнинг мактаб ёшидаги болалар билан иш юритиши мактабгача таълим – боланинг индивидуал, ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг жисмоний ва психик ривожланишини, узлуксиз таълимнинг кейинги босқичи – мактабга ўз вақтида ва тўлақонли ўтишини таъминловчи ҳар томонлама, мақсадга ёъналтирилган таълим ва тарбия жараёнидир. талабаларни кичик гуруҳларга бўлиш ва қўидаги вазифаларни тақсимлаш: 1.ҳамкорлик педагогикаси. 2.шахсга йўналтирилган таълим. 3. бола ижтимоий фаоллигининг ривожланиши даврлари. 4.мактабгача таълимнинг асосий мақсад ва вазифалари. 5.мактабгача таълимнинг асосий вазифаларини амалга оширишдаги тамойиллар. мактабгача таълим олишнинг шакл ва усулларидан қатъий назар қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим: -болаларнинг жисмоний ва психик саломатлигини мустаҳкамлаш; -болаларни миллий, умуминсоний, аҳлоқий ва маданий қадриятларга ўргатиш; -боланинг ақлий қобилиятини ривожлантириш; -миллий анъаналар ва урф-одатлар асосида юқори …
2 / 20
тини индивидуал ва жамоавий хулосалаш); - эркин танлаш (ўқув материалини болалар томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши мақсадида тарбиячининг ўқув вақтидан ўз ихтиёрича фойдаланиши); - гуруҳнинг интеллектуал фони (таълимнинг мазкур даврида зарурий ҳаётий мақсадларни қўйиш ва ўқувчиларни дастурга нисбатан кўпроқ билимларни олиши); - тарбияга шахсий ёндашув, тарбиячилар ва ота- оналар ҳамкорлиги. мактабгача таълим жараёнида мактабгача ёшдагилар таълим ва тарбиясининг шахсий йўналганлик модели устувор бўлиб ҳисобланади. шахсий ёндашувнинг мақсади – бу шахснинг шаклланиши бўлиб, белгиланган стандарт бўйича уни ўзгартириш эмас, балки уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишдир. шахсий ёндашув таълим жараёни субъектининг шахсий вазифалари (функциялари) ривожланишининг тўлақонли намоён бўлиши учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутади. шахсий вазифалар – “шахс бўлиш” ижтимоий буюртмасини амалга оширувчи маълум бир сифатларни шахс томонидан намоён бўлишидир. ўзбекистон республикасида ислоҳотлар даврида мактабгача таълимни ривожлантиришнинг мақсади: -мактабгача таълим нуфузини ошириш, таълим соҳасининг жамиятдаги устуворлик мавқеини мустаҳкамлаш; -асосий буюртмачи ва истеъмолчи бўлган ота-оналарга йўналтирилган ҳолда турли хилдаги мактабгача тарбия муассасалари ривожланиши учун шароитлар …
3 / 20
актабгача таълим муассасаларининг ўзгарувчан тузилишида тез мўлжал олишга имкон берувчи мазкур муассасалар учун кадрларни илмий-услубий тайёрлашни такомиллаштириш. бола шахсига йўналтирилган таълим жараёнидан келиб чиқиб, мактабгача ёшдагилар таълим ва тарбияси шахс шаклланишида инсонпарварлик тамойили ва ижодий ёндашувга асосланган тарбиянинг метод ва йўллари тизимидан иборат бўлган ҳамкорлик педагогикаси тамойилларига асосан амалга оширилиши зарур. мактабгача таълимнинг асосий вазифаларини амалга оширишда қуйидаги тамойиллар: -боланинг турли хилдаги фаолиятини ташкил этиш орқали бола шахсининг иштиёқини тўла очилишига, қизиқишлари, қобилиятларига ёъналтирилган педагогик иш; -шахс шаклланишида мактабгача ёш даврининг аҳамияти ҳақидаги замонавий илмий билимлардан фойдаланиш; -предметли-маконли нутқий ва ижтимоий ривожлантирувчи муҳит яратиш; -шахсга ёъналтирилган таълим устуворлигини тан олиш; -ҳар бир болани ҳар томонлама ривожланишида тенг ҳуқуқлигини тан олиш; -мактабгача таълимни ҳаммабоплиги; -боланинг ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва руҳий ривожланиши, соғлом турмуш тарзи асослари шаклланишини ҳимоя қилиш каби мактабгача таълим муассасалари фаолиятини бундай ёъналишининг аҳамияти; - мактабгача таълим муассасалари иш мазмуни боланинг ижтимоийлашувига ёъналтирилиши, болада муносабат малакасини ривожлантириш, жамоада …
4 / 20
; -ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олиш; -мактабгача таълим тизимида рўй берувчи ўзгаришларга педагогик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг ўз вақтида жавоб бериши. бола ижтимоий фаоллигининг ривожланиши даврлари i-давр – ижтимоий фаолликнинг бошланғич даражаси (“оиладаги воқелик”) боланинг теварак-атрофдаги ҳақиқат билан алоқасининг амалий характери ва уни катталар (ота-она, энага ва б.)га тўлиқ қарамлиги билан белгиланади. боланинг фаоллиги турмуш эҳтиёжларини қониқтиришга қаратилган. бола учун унинг ота-онаси (улар ўрнини босувчилар) қадр- қимматга эгадир. ii-давр – ижтимоий фаолликнинг биринчи даражаси (“вазиятдаги воқелик”) болани бўлиб ўтаётган ҳодисалардан ажрала олмаслиги ва уни вазиятга тўлиқ қарамлиги билан тавсифланади. бу даражада бола учун унинг хатти-ҳаракатлари характери ва ёъналганлигини белгиловчи вазият муҳим аҳамиятга эгадир. iii-давр – ижтимоий фаолликнинг иккинчи даражаси (“вазият устидаги воқелик”) болани вазиятлар оқими таъсиридан чиқиши ва ўзининг “қимматли компаси” ёрдамида вазиятни тушуниб иш тутиши билан характерланади. унинг учун вазиятдан чиқишнинг усул ва воситалари, яъни “қуроллар”, уларнинг психологик турлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. iv-давр – ижтимоий фаолликнинг учинчи …
5 / 20
абгача таълим га таъриф? 2. мактабгача таълимнинг асосий вазифаларига нималар киради? 3. ҳамкорлик педагогикасининг асосий қоидаларинималар? 4. шахсий ёндашувнинг мақсади нима? 5. шахсий вазифалар деганда нима тушунилади? 6. ўзбекистон республикасида ислоҳотлар даврида мактабгача таълимни ривожлантиришнинг мақсади нима? 7. бола ижтимоий фаоллигининг ривожланиши даврлари нечта? фойдаланган адабиётлар рўйхати 1.н.эгамбердиева “ижтимоий педагогика”. дарслик. т-2009 йил.. 2.н.х.вахидова “ижтимоий педагогика”. т-2021 йил. 3.а.ахмедов “ижтимоий педагогика” ўқув қўлланма. бухоро- 2023 4.ф.мирзаева ва бошқалар “ижтимоий педагогика” ўқув- услубий мажмуа 2021 261 слайд номер 1 слайд номер 2 слайд номер 3 слайд номер 4 слайд номер 5 слайд номер 6 слайд номер 7 слайд номер 8 слайд номер 9 слайд номер 10 слайд номер 11 слайд номер 12 слайд номер 13 слайд номер 14 слайд номер 15 слайд номер 16 слайд номер 17 слайд номер 18 слайд номер 19 слайд номер 20

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий педагогиканинг амалий асослари" haqida

vi. модул: урта махсус, касб-хунар таълими технологиясини амалга ошириш йуллари 4-мавзу: ижтимоий педагогиканинг амалий асослари. 1. режа: 2. мактабгача ёшдаги болалар билан ташкил этиладиган ижтимоий педагогик фаолият. 3. умумтаълим мактаблари ўқувчи-қизларининг ижтимоий фаоллигини ошириш усуллари ва методлари 4. ижтимоий педагогнинг мактаб ёшидаги болалар билан иш юритиши мактабгача таълим – боланинг индивидуал, ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг жисмоний ва психик ривожланишини, узлуксиз таълимнинг кейинги босқичи – мактабга ўз вақтида ва тўлақонли ўтишини таъминловчи ҳар томонлама, мақсадга ёъналтирилган таълим ва тарбия жараёнидир. талабаларни кичик гуруҳларга бўлиш ва қўидаги вазифаларни тақсимлаш: 1.ҳамкорлик педагогикаси. 2.шахсга йўналтирилган таълим. 3. бола ижтимоий фао...

Bu fayl PDF formatida 20 sahifadan iborat (149,3 KB). "ижтимоий педагогиканинг амалий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ижтимоий педагогиканинг амалий … PDF 20 sahifa Bepul yuklash Telegram