инсон маънавияти ва ижтимоий барқарорлик

DOC 103,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413385154_59538.doc инсон маънавияти ва ижтимоий барқарорлик режа: 1. ижтимоий фалсафада ижтимоий барқарорлик ва беқарорлик мезонлари. 2. ижтимоий барқарорлик - жамият моддий фаровонлигини таъминлаш, фаровон турмуш шароитларини яратишнинг мухим асоси. 3. ижтимоий беқарорликнинг ижтимоий офатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши. унинг тараққиёт мафкурасига зидлиги. (2. жамиятшунослик илмлари ривожланишидаги хусусиятлар) умуман, ҳозирги замон жамиятшунослигида икки йўналиш кўзга яққол ташланмоқда. биринчиси – фан-техника тараққиёти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларнинг усуллари, воситалари, янги коммуникация тизимларини глобаллаштириб, универсаллаштириб, интенсивлаштириб юбориши билан характерланади. бу йўналишда жамиятни яхлит тизим сифатида муштарак ўрганишнинг муқобил назарий асослари, қарашлар системаси вужудга келди. иккинчиси – жамиятнинг марказига ижтимоий муносабатлар субъекти бўлган инсон қўйилиб, уни ўрганиш жамиятшуносликнинг асосий тадқиқот объекти сифатида олиб қаралмоқда. зеро, юқорида айтилган жараёнлар инсоннинг ижтимоийлашув даражаларини кучайтириб юборди. бунинг натижасида эса, шахснинг индивидуаллашиш жараёнини, жамиятшунослик фанларининг тадқиқот объектларини шахс даражасида конкретлаштиришни тақозо қилмоқда. шунингдек, жамиятшунослик фанларида ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини ўрганадиган фанлар дифференциялашуви (тармоқланиши) ҳамда турли ижтимоий ҳодисаларни ўрганадиган …
2
шкиллаштириш, бошқариш, назорат қилиш учун турли ижтимоий гуруҳларининг эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасидаги муносабатларни ўрганишга йўналтирилган. жамиятни ташкил қилган структуравий элементларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасида зиддиятларнинг кескинлашуви турли йўналиш ва даражалардаги конфликтларни вужудга келтирмоқда. уларнинг ижтимоий ҳаёт турли соҳаларида ўрганишда конфликтологиянинг конкрет йўналишларига асос бўлмоқда. шунга кўра ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳаларида конфликтларнинг вужудга келиш сабабларини, намоён бўлиш хусусиятларини ўрганувчи махсус конфликтология фанлари пайдо бўладиган вақт узоқ эмас. зеро, жамиятда, оилада, меҳнат жамоаларида, ижтимоий гуруҳлар ўртасида конфликтларнинг сабабларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш, барқарор тараққиётни таъминлашга илмий асос бўлади. маълумки, конфликтлашувчи томонларнинг агрессивлиги ёки муросага мойиллик характери - конфликтларнинг хусусиятларини белгилаб беради. шу нуқтаи назардан, конфликтлашувчи томонларнинг агрессивлик хусусиятларини ўрганувчи махсус тушунчалар аппарати, категориялари тизими ҳамда бу ҳодисанинг қонунларини ҳар жиҳатдан системали тарзда чуқур ўрганувчи «агрессиология» фани шаклланмоқда. келажакда «агрессиология» фани агрессив ҳатти-ҳаракатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва руҳий жиҳатларини муштарак-мужассам ўрганувчи мустақил жамиятшунослик фанларидан бири бўлиши кутилмоқда. чунки, ҳозирги даврда халқаро терроризм, …
3
ради. шу билан биргаликда инсоният тарихида бўлиб ўтган биринчи ва иккинчи жаҳон урушларининг мудҳиш оқибатлари ва учинчи жаҳон урушининг хавфини, унинг даҳшатли оқибатлари жамиятшунослик фанларининг умумий муаммосига айланмоқда. жумладан, учинчи жаҳон уруши бўлиш-бўлмаслиги эҳтимолликларининг жаҳон сиёсий харитасини ўзгартиришга оид - сиёсатшунослик, вужудга келиши мумкин бўлган экологик вазият ҳақидаги - ижтимоий экология, иқтисодий оқибатларини ўрганувчи - ҳарбий иқтисодиёт ва уларни умумлаштирувчи агрессияология фанининг вужудга келаётганлиги ҳам тасодифий эмас. масалан, ақш иқтисодчи олимларининг ҳисоб-китобларига кўра, ишлаб чиқаришда бир ишчи ўрнини ташкил қилиш учун ҳарбий саноатга фуқаровий саноатга нисбатан 4 марта кўп моддий-молиявий маблағ сарф қилинади. ҳарбий мақсадларга сарф-харажат қилинган 10 млрд. долларга 40 минг ишчига иш ўринлари яратиш мумкин. дунёнинг бир йиллик ҳарбий харажатига 150 млн. га ерни маданий деҳқончилик учун ўзлаштириш, 1 млрд. кишини боқиш, 500 млн. аҳолига 100 млн. квартира, 650 млн. ўқувчига 1 млн. мактаб қуриш мумкин.2 ҳозирги даврда келиб фуқоролар уруши кўламининг кенгайиб, даҳшатли тус олиши характерлидир. шунинг …
4
иятидир. у турғунлик тушунчасидан кескин фарқланади. ижтимоий-сиёсий турғунлик тушунчаси жамиятдаги мавжуд сиёсий, иқтисодий, маънавий системанинг таназзули аломатидир. жамиятда барқарорлик беқарорлик билан, инқироз гуллаб-яшнаш билан алмашиниб туриши ҳам мумкин. жамият маънавий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларда муайян ютуқларга эришиб, ижтимоий имкониятларини рўёбга чиқариб бўлгач, унинг бундан кейинги тараққиёти йўлида янги муаммолар туғилади. уларни ҳал этиш вазифаси пайдо бўлади. жамият аъзоларининг маънавий салоҳияти, миллий психологиясига мос равишда мавжуд сиёсий система кишиларни бошқаришнинг ўзига хос усулларини ҳаётга татбиқ этади. инсоният жамияти тарихида жамият барқарорлигини таъминлашнинг монархик, аристократик. тоталитар ва демократик усуллар амал қилиб келган. жамият барқарорлигининг издан чиқиши кишилар психологясидаги салбий ўзгаришларда, қонунларнинг ишламаслигида, ижтимоий бурчнинг адо этилмаслигида, ижтимоий идеалларнинг йуқолишида, ғоя ва мафкурага лоқайдликнинг кучайишида, турли жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлишида, ижтимоий адолат принципларининг бузилишида, давлат органларининг аҳолини бошқариш қобилияти кучсизланишида, турли конфликтларнинг кескинлашувида ўз ифодасини топади. беқарорлик ички ва ташқи таҳдидлар туфайли вужудга келади. беқарорлик бир ижтимоий-сиёсий тизимдан янги бир ижтимоий-сиёсий тизимга ўтиш …
5
яратиш имконига эга бўлди. иқтисодий ривожланишнинг асосий мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш усуллари миллий ғоя ва мафкурада ўз ифодасини топади. мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келтириш, хусусий мулкчиликни қўллаб-қувватлаш, тараққий этган мамлакатлар билан қўшма корхоналар қуриш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чет мамлакатлар билан илмий, маданий ва техникавий ҳамкорликнинг миллий манфаатлар йўлида хизмат қилиши миллий ғоя ва мафкуранинг моҳиятидан келиб чиқади. миллий мафкура ўзида жамият аъзоларининг эзгу орзу-умидларини, мақсадларини ифодалайди; уларнинг меҳнат фаоллиги, ижтимоий-сиёсий активлигини оширади, жамиятни такомиллаштириш учун хизмат қилади. ҳозирги давр учун халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва бошқа ғайри инсоний ғояларнинг глобаллашуви ҳамда амалий ҳаракат кўламининг кенгайиши ижтимоий-сиёсий фанларнинг интеграциялашган ҳолда «агрессиялогия» фани мақомини мустаҳкамлашни кун тартибига қўймоқда. бугунги кунда халқаро терроризмнинг хусусияти ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида президентимиз и.каримов ўзбекистон республикаси олий мажлисининг иккинчи чақириқ ўн тўртинчи сиссиясида сўзлаган нутқида жумладан шундай деди: «халқаро террорчи кучлар қайтадан бирлашиб, бош кўтаратаётган, ўта маккор ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инсон маънавияти ва ижтимоий барқарорлик"

1413385154_59538.doc инсон маънавияти ва ижтимоий барқарорлик режа: 1. ижтимоий фалсафада ижтимоий барқарорлик ва беқарорлик мезонлари. 2. ижтимоий барқарорлик - жамият моддий фаровонлигини таъминлаш, фаровон турмуш шароитларини яратишнинг мухим асоси. 3. ижтимоий беқарорликнинг ижтимоий офатларнинг пайдо бўлишига олиб келиши. унинг тараққиёт мафкурасига зидлиги. (2. жамиятшунослик илмлари ривожланишидаги хусусиятлар) умуман, ҳозирги замон жамиятшунослигида икки йўналиш кўзга яққол ташланмоқда. биринчиси – фан-техника тараққиёти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий муносабатларнинг усуллари, воситалари, янги коммуникация тизимларини глобаллаштириб, универсаллаштириб, интенсивлаштириб юбориши билан характерланади. бу йўналишда жамиятни яхлит тизим сифатида муштарак ўрганишнинг муқобил наза...

Формат DOC, 103,5 КБ. Чтобы скачать "инсон маънавияти ва ижтимоий барқарорлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инсон маънавияти ва ижтимоий ба… DOC Бесплатная загрузка Telegram