илмий тадкикот методлари

DOC 57.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413385359_59540.doc илмий тадқиқот методлари режа: 1. кириш. 2. эмперик-назарий тадқиқот методлари. 3. эмперик тадқиқот усуллари. 4. назарий тадқиқот методлар 1. кириш тадқиқодларни маълум бир кетма –кетликда ва юқори самарада бажариш учун қўлланиладиган методларнинг тизими методика дейилади. метод-илмий тадқиқот методикасининг асосидир. метод деганда маълум жараённи назарий жиҳатдан таърифлаб бериш ва амалий жиҳатдан амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул тушунилади. методология–ўрганилаётган масалани хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тадқиқот методларини танлаш ва қўллаш имконини яратиб берувчи фандир. методикалар турлича бўлиши мумкин: экспериментал ва назарий тадқиқодлар методикаси, олинган натижаларни қайта ишлаш ва расмийлаштириш методикаси, тадқиқотлар самарасини баҳолаш методикаси ва х.к. методикани илмий жиҳатдан асослаш учун режа дастур тузилади. режа-дастур мураккаб масалани бир қанча осон масалаларга бўлиб юбориш ва тадқиқот доирасини аниқлашдан иборат. бунда ҳар бир масала аниқ равишда таърифланади, асосланади ва бошқа масалалар билан узвий боғлиқлиги топилади. бунда тадқиқоднинг мантиқий кетма – кетлиги белгиланиб, айни вақтда бутун диққатни жалб қилиб, ҳал қилиниши лозим бўлган бош вазифа …
2
маълум бир объектни мунтазам равишда бир мақсад йўлида ўрганиш ёки очиш билан амалга ошириладиган билиш усулига айтилади. илмий кузатиш қуйидаги копонентларни ўз ичига олади: объект танлаш, мақсад қўйиш, уни тавсифлаш, хулоса чиқариш. кузатишда объектни ўрганиш унга аралашувсиз амалга оширилади, бунда фақат объектнинг хоссаси, ўзгаришлари кузатилади ва қайд этилади. тадқиқот натижалари бизга реал мавжуд объектларнинг табиий хусусиятлари ва муносабатлари хақида маълумот беради. бу натижалар субъектнинг иродаси, сезгилари ва истакларига боғлиқ бўлмайди. илмий кузатиш методи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: олдиндан атайлаб мақсад қўйиш. режалаштириш мақсад йўлида вазифани йўналтириш, яъни объектнинг энг аҳамиятли томонларини ўрганиш. фаоллик, яъни айни керакли ҳодисаларни излаш. мунтазамлилик, яъни кузатишни маълум бир тизим бўйича олиб бориш. замонавий фанда кузатиш турли асобобларни қўллаш билан боғлиқдир. улар биринчидан, сезги органларини кучайтирса, иккинчидан кузатилаётган ходисаларни баҳолашдаги субъектлашувдан сақлайди. ижтимоий фандаги кузатиш методи ўзининг мураккаблиги билан ажралиб туради, чунки бу холда унинг натижаси кўп миқдорда кузатувчининг шахсига ва унинг ўрганилаётган ходисаларга бўлган …
3
ик маънода берилган мажмуа ёки тўпламдаги бир типли объектлар сонини аниқлаш жараёнига айтилади. ҳисоблашни амалга ошириш учун фарқни аниқлаш, хар бир дискрет объектни кўра билиш лозим. ҳисоблашнинг натижалари бўлиб сонлар хисобланади. улар эҳм да тахлил қилиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. ўлчаш деб – маълум бир катталикни ўлчов бирлигидаги эталонга нисбатан рақам сонидаги қийматини аниқлашдан иборат бўлган физик жараёнга айтилади. ўлчашда қуйидаги компонентларнинг бўлиши талаб этилади: ўлчаш объекти эталон ўлчов асбоби ўлчаш методи. қиёслашдан фарқли ўлароқ, ўлчаш билишнинг анча аниқ воситаси хисобланади. бунда атроф борлиқдаги объектлар хақида юқори аниқликдаги маълумот олинади. ўлчаш методи эксперимент ва назария орасидаги бевосита боғланишни ва илмий тадқиқотларнинг юқори даражадаги аниқлиги ва тўғрилигини таъминлайди. ўлчаш хақидаги фан метрология деб аталади. ҳисоблаш билан ўлчаш миқдорий маълумот олишнинг асосий методларидир. уларнинг натижалари сонлардир. ҳисоблаш назарий жихатдан хатоларсиз бўлади, аммо, ўлчаш бехато бўлмайди. ўлчашнинг аниқлик даражаси илмий тадқиқот даражасини белгилайди. эксперемент деб – аниқ белгиланган шароитда маълум бир …
4
ар ва бошқаларни очиш манбаи хисобланади. 3. эмперик –назарий тадқиқот методлари. ушбу методларга тахлил, синтез, индукция, дедукция, моделлаштириш усуллари киради. тахлил усулида тадқиқот объекти фикран ёки жисман таркибий қисмларга ажратиб ўрганилади. бунда объектнинг айрим томонларининг мохияти уларнинг боғлиқлиги ва ўзаро таъсири асосида ўрганилади. синтез эса – объектни яхлит, бир бутун сифатида қисмларининг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги асосида ўрганади. синтез тахлил қилингандан кейин мураккаб тузимларни ўрганишда қўлланилади. тахлил ва синтез бир-бирига боғлиқ методларидир, улар бир-бирини тўлдиради. тахлил ва синтезнинг эмперик, гуманитар-назарий ва тузилмали-генетик усуллари мавжуд. эмперик тахлил ва синтез объектлар билан юзаки танишишга ёрдам беради. бунда объектнинг айрим қисмлари ажратилади, уларнинг хусусиятлари аниқланади, оддий ўлчашлар ва умумий юзасидаги нарсалар қайд қилинади. бу усул тадқиқот объектини ўрганишга имкон беради, лекин, унинг моҳиятини очиб беришга камлик қилади. объектнинг моҳиятини ўрганиш учун гуманитар-назарий тахлил ва синтез ишлатилади. объектнинг моҳиятига чуқурроқ кириб боришда эса тузилмавий-генетик тахлил ва синтез қўл келади. бунда тадқиқот объекти моҳиятининг барча …
5
ўлмайди. моделлаштиришнинг тузилмаси қуйидагичадир: масаланинг қўйилиши моделлаштиришни яратиш ва танлаш моделлаштиришни ўрганиш модел бўйича олинган билимларни оригиналга кўчириш. гепотетик усул – гипотезани ишлаб чиқишга асосланади. у амалий фанлар учун асосий метод хисобланади, илмий экспериментда қўлланилади. тарихий метод – объектнинг туғилишини, шаклланиши ва ривожланишини хронологик кетма-кетликда ўрганишга асосланган. техник сохаларда кам қўлланилади. идеаллаштириш деб – амалий жиҳатдан мавжуд бўла олмайдиган объектларни фикран хаёлда қуриш жараёнига айтилади.унинг мақсади реал объектларни уларга тегишли бўлган хоссалардан хаёлан махрум қилиш ва гипотетик хоссалар билан тўлдиришдар. ҳар қандай идеаллаштириш фақат маълум бир чегарада амалга оширилиши мумкин. назарий тадқиқот методлар. назарий тадқиқот методларига умумлаштириш, аксиоматик ва абстракциялаш методлари киради. умумлаштириш деб умумий ҳолатни шаклланиши ва объектлар мажмуасидаги энг аҳамиятли муносабатларни аниқлаш методига айтилади. умумлаштириш янги илмий тушунчаларни ҳосил бўлиши ва янги қонун ва назарияларни шаклланиши учун восита ҳисобланади. аксиоматик метод - аксиомаларга, яъни исботсиз қабул қилинган муқаррар ҳолатларга асосланади. унда назария, дедукциядан фойдаланилган ҳолда мантиқий исботлар ёрдамида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "илмий тадкикот методлари"

1413385359_59540.doc илмий тадқиқот методлари режа: 1. кириш. 2. эмперик-назарий тадқиқот методлари. 3. эмперик тадқиқот усуллари. 4. назарий тадқиқот методлар 1. кириш тадқиқодларни маълум бир кетма –кетликда ва юқори самарада бажариш учун қўлланиладиган методларнинг тизими методика дейилади. метод-илмий тадқиқот методикасининг асосидир. метод деганда маълум жараённи назарий жиҳатдан таърифлаб бериш ва амалий жиҳатдан амалга ошириш учун фойдаланиладиган усул тушунилади. методология–ўрганилаётган масалани хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тадқиқот методларини танлаш ва қўллаш имконини яратиб берувчи фандир. методикалар турлича бўлиши мумкин: экспериментал ва назарий тадқиқодлар методикаси, олинган натижаларни қайта ишлаш ва расмийлаштириш методикаси, тадқиқотлар самарасини баҳолаш метод...

DOC format, 57.0 KB. To download "илмий тадкикот методлари", click the Telegram button on the left.