илмий муаммо. илмий мавзу ва уни танлаш. илмий тадкикот ишларининг турлари

DOC 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413385582_59542.doc илмий муаммо. илмий мавзу ва уни танлаш. илмий тадқиқот ишларининг турлари режа: 1. кириш. 2. илмий муаммо ва илмий мавзу. 3. илмий-техникавий ахборотни излаш. 4. илмий тадқиқот ишларининг турлари. кириш илмий тадқиқотлар билишнинг илмий тамойиллари ёрдамида конкрет объектни ўрганиш мақсадида олиб борилади. ушбу соҳада илмий йўналиш, илмий муаммо ва илмий мавзу каби тушунчалар мавжуд. илмий тадқиқот ишларига киришишдан олдин унинг методларини, шаклларини, воситаларини тўғри танлаб олиш ва методикани илмий асослаш лозим. илмий тадқиқотлар муаммони юзага чиқариш, мавзуни танлаш ва маълум бўлган маълумотларни объектив таҳлили учун ахборотни излашдан бошланади. ахборотни излашдан сўнг илмий изланишларга ўтилади, яъни илмий ижодга киришилади. бунда шахснинг эвристик фаоллиги янги назарияни яратишга олиб келади. илмий тадқиқот – фаннинг мавжудлик шаклидир. фаннинг ривожланиши далилларни йиғиш, ўрганиш ва тизимлаштириш, мантиқан текис илмий қонунни яратиш мақсадида айрим ва алоҳида қонуниятларни умумлаштириш ва очиб беришдан бошланади. билишнинг алоҳида поғоналарининг диалектикаси тадқиқот фаолиятининг турли шаклларини тахмин қилади. улар эса шартли равишда …
2
ерик ва назарий тадқиқотлар асосида топилган янги билимлар орасида зиддият пайдо бўлганда вужудга келади, яъни у муаммовий вазиятнинг натижасидир. комплекс муаммолар деб, бир илмий йўналишдаги бир қанча йирик масалаларни ўз ичига олувчи муаммолар мажмуасига айтилади. илмий мавзу деб, тадқиқот этишни талаб қилувчи муаммоларнинг муайян соҳасини қамраб олувчи илмий масалага айтилади. у муаммонинг аниқ бир соҳасига қарашли анча майда илмий масалларга асосланади, унда қўйилган масалани хал этишда муайян тадқиқот вазифаси ечилади. масалан, янги материални ёки янги конструкцияни яратиш, аниқ маҳсулот ишлаб чиқариш учун илғор технологияни ишлаб чиқиш ва ҳакозо. илмий муаммо ва мавзуни танлаш мураккаб масаладир. у бир нечта босқичда ўз ечимини топади. муаммовий вазиятдан келиб чиққан ҳолда муаммо таърифланади ва кутилаётган натижа белгиланади. муамммонинг долзарблиги, унинг фан ва техникани ривожлантиришдаги аҳамияти аниқланади. муаммонинг структураси тузилиб, ундаги мавзулар, кичик мавзулар, масалалар ва улар орасидаги боғланиш аниқланади. натижада, муаммо дарахти ясалади. шундан сўнг, тадқиқотчи илмий мавзуни танлашга киришади. илмий мавзуга қуйидаги талаблар …
3
илан алмаштирилади. мавзу жамоа бажараётган илмий йўналишга мос тушуши керак, шундагина илмий жамоа малакаси ва ваколатидан тўлиқ равишда фойдаланиш имконияти туғилади, уни сифатли ва юқори назарий даражада бажарилиши учун замин яратилади, бажарилиш муддати камаяди. жорий этилиш мавзунинг мухим тавсифи бўлиб ҳисобланади, мавзу танлашда режа асосида муддатда тугатиш ва жорий этилиш имкониятлари белгилаб олиниши керак. бунинг учун тадқиқотчи ишлаб чиқаришнинг шу кунги холати ва келгусидаги талабларидан хабардор бўлиши керак. мавзуни танлаш жараёнида мамлакатимиз ва хорижий давлатлардаги адабиёт манбаларини ўрганиш, яъни ахборот излаш вазифаси ҳам бажарилади. кейинги йилларда мавзуни танлашда эксперимент баҳолаш усули кенг қўлланилмоқда. бу усул бўйича режалаштирилаётган мавзу мутахассис-экспертлар томонидан баҳоланади. ҳар бир эксперт мавзуни тегишли талаблар асосида баҳолайди, бунда энг кўп балл тўплаган мавзу мақбул деб топилади. илмий-техникавий ахборотни излаш. ҳар қандай илмий тадқиқот муайян илмий йўналиш бўйича илмий техникавий ахборотни излашдан бошланади. адабиётни тўплаш ва таҳлил этиш учун илмий техникавий ахборот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: китоблар (дарсликлар, ўқув …
4
санаб ўтилган ҳужжатлар улкан ахборот оқимини ҳосил қилади, унинг суръати йилдан йилга ошиб боради. бунда юқорилама ва қуйилама ахборот оқими бир-биридан фарқланади. ахборотнинг юқорилама оқими ижрочилардан (ити, олий ўқув юртлари, ткб ва бошқ.) қайд этувчи идораларга томон йўналади, қуйилама оқим эса библиографик шарҳлар, рефератив ва бошқа маълумотлар кўринишида ижрочиларга уларнинг талабига кўра йўналади. ахборот манбаларида янги илмий ва илмий-техникавий маълумотларни кескин суръатда ўсиб бориши муносабати билан ахборотнинг “эскириши” кузатилади. чет эл тадқиқотчиларининг маълумотларига кўра ахборот қийматини пастга тушиб кетиш жадаллиги яъни “эскириши” рўзномалар учун кунига 10%, журналлар учун ойига 10% ва китоблар учун йилига 10%ни ташкил қилар экан. шу сабабдан ахборотларнинг жуда катта оқимида аниқ мавзунинг янги, илғор ечимларини топиш мураккаб масала ҳисобланади. зарур ахборотларни излаш ижодий жараён бўлиб, шундан уни автоматлаштириш ва шакллантиришнинг мураккаблиги келиб чиқади. ахборотни излаш деганда танланган мавзу устида тадқиқот олиб бориш мақсадида зарур хужжатларни қидириш бўйича харакатларнинг йиғиндиси тушинилади. бу жараён қўлда, механик равишда, механизациялаштирилган …
5
а қабул қилинадиган қилиш мумкин? бу холда интернетдан фойдаланувчи тармоқлараро шлюзларнинг мавжудлиги туфайли бошқа тармоқларнинг ахборот ресерсларига кириш имкониятига эришади. интернетнинг ахборот ресурси деб доимий янгиланиш холатида мавжуд бўлган ахборот технологиялари ва маълумот базаларининг йиғиндисига айтилади. ушбу йиғиндига қуйидагилар киради: ftr файл архивларининг тизими www маълумот базалари gopher маълумот базалари wais мълумот базалари ва бошқалар. ftr файл архивларининг тизими кейинги 10-15 йил давомида йиғилган маълумотларнинг кенгайтирилган омборини ташкил қилади. унинг хизматидан хар бир тадқиқотчи унга керак бўлган маълумотлардан нусха олиш йўли билан фойдаланиши мумкин. world wide web (www) гиперматнли ахборот тармоғи (бутун дунё ўргамчи ини) кўпгина интернет ахборот архивларига қулай йўл топиб беради. ушбу технологиянинг кўпгина интерфейслари зарур материалларни манипуляторнинг тугмасини керак сўз ёки график тасвир сохасида босиб танлаш имкониятини яратади. wwwнинг бошқа қидирув воситаларидан ижобий фарқи унинг кўп функционаллиги ҳисобланади, бунда бир бетнинг ўзида бир вақтнинг ўзида матн ва тасвирни кўриш, овозни эшитиш, анимацияни кузатиш мумкин. gopher тақсимланган ахборот …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмий муаммо. илмий мавзу ва уни танлаш. илмий тадкикот ишларининг турлари" haqida

1413385582_59542.doc илмий муаммо. илмий мавзу ва уни танлаш. илмий тадқиқот ишларининг турлари режа: 1. кириш. 2. илмий муаммо ва илмий мавзу. 3. илмий-техникавий ахборотни излаш. 4. илмий тадқиқот ишларининг турлари. кириш илмий тадқиқотлар билишнинг илмий тамойиллари ёрдамида конкрет объектни ўрганиш мақсадида олиб борилади. ушбу соҳада илмий йўналиш, илмий муаммо ва илмий мавзу каби тушунчалар мавжуд. илмий тадқиқот ишларига киришишдан олдин унинг методларини, шаклларини, воситаларини тўғри танлаб олиш ва методикани илмий асослаш лозим. илмий тадқиқотлар муаммони юзага чиқариш, мавзуни танлаш ва маълум бўлган маълумотларни объектив таҳлили учун ахборотни излашдан бошланади. ахборотни излашдан сўнг илмий изланишларга ўтилади, яъни илмий ижодга киришилади. бунда шахснинг эвристик фаоллиг...

DOC format, 1,4 MB. "илмий муаммо. илмий мавзу ва уни танлаш. илмий тадкикот ишларининг турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.