илмий тадқиқотни режалаштириш ва тажриба майдонини танлаш

DOCX 5 pages 36.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
6-мавзу. дала тажриба усуллари 14-маъруза: илмий тадқиқотни режалаштириш ва тажриба майдонини танлаш ва уни тайёрлаш. илмий тадқиқот босқичлари. илмий тадқиқотлар маълум бир тартибда, кетма кет ҳолда олиб борилади. шунга кўра тадқиқотлар бир неча босқичлардан иборат бўлиб, улар қуйидагича: -илмий ғоя асосида мавзуни тўғри танлаш; -илмий лойиха тузиш; -илмий дастур тузиш; -дастур асосида тажрибалар олиб бориш; -тажриба натижалари асосида хулоса, тавсиялар ва илмий ишланмалар ишлаб чиқиш; -илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш. илмий тадқиқотлар олиб боришда энг аввало мавзуни тўғри танлаш мақсадга мувофиқ. илмий мавзу давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, реал имкониятларни ҳисобга олиб долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши лозим. қишлоқ хўжалигида тўрган асосий муоммолар: озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, экололик муоммолар, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, энергия ва маблағ тежовчи янги замонавий технологиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар. масалан, республикамизда асосий экин майдонларини ғўза ва ғалла экинлари ташкил этади. шу туфайли ғўза ва ғалла экинларининг потенсиал ҳосилдорлиги юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш, …
2 / 5
арни тўғри режалаштириш учун аввало ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган мавзуни танлаш керак. бунинг учун кузатувчи ишлаб чиқаришнинг шу кундаги ҳолатини ва келажакдаги муаммоларини тўғри кўрсатиши лозим. шундагина танланган мавзу муҳим аҳамият касб этади, масала ечилганда қишлоқ хўжалилига кўп фойда келтиради. танланган тажрибанинг мавзуси белгиланган табиий иқтисодий шароит учун ечилган бўлса, ушбу мавзуни бошқа шароит учун ва бошқа услубиятда аниқлаш ёки билан давом эттириш мумкин. бундан ташқари мавзуни танлашда кузатиш олиб бориладиган жойдаги шароитни ва мавжуд бўлган асбоб-ускуналар билан таъминланиш даражасини ҳам ҳисобга олиш лозим. бу катта муаммони ҳал қиладиган мавзу бўлиб, уни бажариш учун асбоб ускуналар бўлмаса, муаммони қийинлаштиради ёки бажариб бўлмайди. танланган мавзу бўйича олдин бажарилган тажриба натижалари ва шу мавзуга боғлиқ бўлган адабиётлар тўлиқ ўрганилиб чиқилгандагина олдимизга қўйилган масалаларни тўғри ҳал қилиш мумкин. маълумки, мавзу нотўғри танлаш ҳисобига йўқотилган бир дақиқа ҳам қайтмайди ва қишлоқ хўжалилигида ушбу вақт бир йилдан кейин келади. д.и. менделев …
3 / 5
оқда. илмий ҳодисаларни ўзгаришлари, келиб чиқиши тўғрисидаги жуда аниқ бўлмаган фикрни ишчи гипотеза дейилади. ишчи гипотезалар асосида иш режаси ишлаб чиқилади ва олиб борилади. к.а.тимерязев “гипотеза бу ҳодисаларни тушунтиришдаги биринчи ҳаракатдир. ҳодисаларни тушунтирувчи гипотезалар, фикрлар кўп бўлиши мумкин, лекин ҳақиқат битта бўлади”, деган эди. гипотеза, бу қалбаки бўлса ҳам маълум даражада ўз фойдасини беради. шунинг учун таниқли биохимик цент-бериди -“ҳамма кўрмаган нарсани кўрганингда ва ҳеч ким ўйламаган нарсани ўйлаганингда ҳақиқий янгилик яратишинг мумкин”, деган эди. фанларнинг ривожланиши тарихида кўплаб гипотезалар пайдо бўлган. шулардан асосга эгалари ва мазмунан бойлари назария шаклига ўтиб, тажрибалар асосида ишлаб чиқаришга тавсия этилган. қолганлари ташлаб юборилади. ҳозирги кунда эса фаннинг ривожланиши анча жадаллашди. и.в.мичурин фаннинг тараққиёти ҳақида: “издошларим мендан фан соҳасида илгарилаб, фикрларимизга қарши чиқиш, хаттоки меҳнатларимизни камситиши ва шу билан бирга фикрларимизни, ишларимизни давом эттириши керак”, деган эди. бу сўзлари билан и.в.мичурин кузатувчиларни илмий ишларнинг олдингисини такрорламас-ликка янги назария ва гипотезалар устида иш олиб боришга …
4 / 5
а, ишга жалб этиладиган мутахассислар сонига ва бошқа омилларга боғлиқ. шунга кўра, илмий дастурда илмий ишни олиб бориш учун талаб этиладиган сарф ҳаражатлар албатта кўрсатилиши зарур. илмий лойиҳа қуйидаги тартибда ёзилади: 1. илмий ишнинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари ўзида акс этган қисқача аннотация; 2. бу соҳада муқаддам олиб борилган илмий ишлар тўғрисида қисқача ахборот; 3. илмий иш олиб борилаётган ташкилатнинг манзили, телефон, факс ва интернет почтаси, ижрочилар тўғрисида маълумотлар; 4. илмий иш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар, ҳаражатлар сметаси, илмий ишнинг давомийлиги; 5. илмий ишдан кутилаётган натижалар ва унинг иқтисодий самарадорлиги кўрсатилади. илмий лойиҳа ўз мазмуни, йўналиши бўйича танловга тақдим этилади. тақдим этилган лойиҳалар иккита ва ундан ортиқ экспертлар томонидан ўрганилади. махсус эксперт комиссиялари томонидан истиқболли деб топилиб ижобий баҳоланган илмий лойиҳаларга моддий маблағ ажратилади. илмий дастур. илмий лойиҳа тасдиқланиб, илмий иш бажарилиши учун керакли маблағ ажратилганидан кейин тадқиқотчи томонидан илмий дастур тузилади. илмий дастурда илмий ишни олиб бориш тартиби, услубияти кўрсатилади. …
5 / 5
бўлган майдонда ҳам тажриба ўтказиш мумкин деган маъно келиб чиқмайди. мумкин қадар бир хил унумдорликка эга бўлган тупроқларни сақлаш учун майдоннинг тарихи яхшилаб ўрганилиши, кимёвий таҳлил қилиниши ва релъефи микро релъефи аниқланиши лозим. тажриба майдончасининг тарихи. хўжалик фаолияти нуқтаи назардан тарихи ноъмалум бўлган майдонларда дала тажрибаларни ўтказиб бўлмайди.тажриба учун танланадиган майдонда кийинги 3-4 йил ичида бир хил экин экилган, шунингдек, ўғитлаш ишлов бериш ҳам маълум бир тизим асосида амалга оширилган бўлиши керак. айниқса, тупроққа солинган фосфорли ўғитлар ва гўнг ўзоқ вақт ўз таъсирини сақлаб қолишини унутмаслик лозим. тадқиқотчи тажриба учун мулжалланган майдонни кейинги бир йил ичида ўзи кўзатиб бориши ёки камида шу жойнинг сўнги 3-4 йиллик тарихини синчиклаб ўрганмоғи шарт. тажриба майдончаси турар жой бинолари, чорвачилик фермалари ва дарахтзорлардан камида 50-100м, ёлғиз турган дарахт ва бинолардан камида 25-30м олисроққа танланади. шунингдек тажриба майдонлари қадимги йўллар ўғит ва гўнг уюмлари устида, қуриб қолган ариқлар ўрнида жойлашмаслигига алоҳида эътибор берилади. тупроқлари. тажриба …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "илмий тадқиқотни режалаштириш ва тажриба майдонини танлаш"

6-мавзу. дала тажриба усуллари 14-маъруза: илмий тадқиқотни режалаштириш ва тажриба майдонини танлаш ва уни тайёрлаш. илмий тадқиқот босқичлари. илмий тадқиқотлар маълум бир тартибда, кетма кет ҳолда олиб борилади. шунга кўра тадқиқотлар бир неча босқичлардан иборат бўлиб, улар қуйидагича: -илмий ғоя асосида мавзуни тўғри танлаш; -илмий лойиха тузиш; -илмий дастур тузиш; -дастур асосида тажрибалар олиб бориш; -тажриба натижалари асосида хулоса, тавсиялар ва илмий ишланмалар ишлаб чиқиш; -илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш. илмий тадқиқотлар олиб боришда энг аввало мавзуни тўғри танлаш мақсадга мувофиқ. илмий мавзу давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, реал имкониятларни ҳисобга олиб долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши лозим. қишлоқ хўжалигида тўрган асосий муоммола...

This file contains 5 pages in DOCX format (36.2 KB). To download "илмий тадқиқотни режалаштириш ва тажриба майдонини танлаш", click the Telegram button on the left.