ғоя ва мафкураларнинг намоён бўлиш шакллари

DOC 61,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403329194_44498.doc “ғоя” ва “мафкура” категориялари ғоя ва мафкура категориялари режа: 1. ғоя категорияси, унинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари. 2. мафкура категорияси, унинг моҳияти ва мазмуни. 3. ғоя ва мафкура категорияларининг мазмун моҳиятини ўрганишнинг тарбиявий аҳамияти. инсон ва жамият ҳаётида муҳим ўзгаришларни амалга оширишда муайян ғоялар алоҳида ўрин тутади. жамият тараққиётининг маълум даврларда тезлашуви, секинлашуви, жамият ҳаётида ижобий ёки салбий ҳолатларнинг рўй бериши жамиятда қандай ғоялар ҳукмронлик қилиши, улар қандай кучларни ҳаракатга келтириши, кимларнинг, яъни қайси бир ижтимоий қатламнинг манфаатларига хизмат қилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. “ғоя” категориясининг моҳияти ҳақида гап кетганда инсон ўзининг онги, ақл-заковати, иймон-эътиқоди ва ижодий меҳнати билан бошқа жонзотлардан фарқ қилади. инсон тафаккури воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар, қарашлар, ғоялар ва таълимотлар яратади. демак, биринчидан, ғоя инсон тафаккурининг маҳсулидир. иккинчидан, ғоя олдин мавжуд бўлмаган, ўзида янгиликни ташувчи хусусиятга эга бўлган фикрдир. учинчидан, ғоя олдин пайдо бўлади, ундан кейин ғоялар асосида мафкура, мафкура асосида тизим, сиёсат пайдо …
2
а, кенг жамоатчиликнинг, муайян ижтимоий қатламнинг мақсадларини ифода этади. уларнинг ишончи ва эътиқодига айланиб, эътироф этилганлигини билдиради, инсон ва жамият руҳиятига, ҳатто уларнинг туб қатламларигача сингиб боради. ғоя шундай қувватга эгаки, у одамларнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи, мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга айланади. уларни муайян мақсадга йўналтиради, сафарбар этади, жипслаштиради, ҳамжиҳат ва ҳамкорликка ундайди. ҳар қандай ғоя ижтимоий аҳамият касб этиб, одатда муайян ғоялар, алоҳида олинган шахслар онгида пайдо бўлади. маълум бир муддатдан кейин эса жамиятнинг турли қатламларига тарқалади, турли элатлар ва миллатлар орасида ёйилди, янги авлод жамиятда мавжуд ғоялар таъсирида тарбияланади. муайян қарашлар ва ғояларни ўз эътиқодига сингдиради, ўз навбатида янги ғояларни яратади ва тарғиб қилади. ғоялар миллий-маданий меросни, умуминсоний қадриятларни, ижтимоий-маънавий ҳаётни, теварак оламни ўрганиш, билиш жараёнида дунёга келади. ижтимоий онгнинг барча шакллари илм-фан, фалсафа, дин, санъат ва адабиёт, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ-муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. шундай қилиб, “ғоя инсон …
3
ташқи олам, дунё ва ҳаёт ҳодисаларини акс этиш шаклларидан биридир. ғоя гносеология нуқтаи назаридан баҳоланар экан, қўйидаги маъноларни англатади: - инсон онгининг таркибий қисми; - ташқи оламнинг образли инъикоси ва акси; - инсоннинг воқеа ва ҳодисаларни англаш шакли; - инсон онгининг ташқи олам ва ҳаёт ҳодисаларига нисбатан акс таъсирнинг намоён бўлиш шаклларидан бири. ғоянинг “фикр” ва “мафкура”, “мақсад”, “идеал тушунчалар билан алоқаси. “ғоялар” аслида фикр шаклида бўлиб, ўзининг ижтимоий залвори билан ғоя даражасига кўтарилиши мумкин, акс ҳолда жуъзий таснифга эга бўлса, фикр бўлиб қолаверади. мафкура эса муайян ғоялар тизимини ўзида ифода этиб, уларни амалга ошириш усул воситаларини англатади. ҳар қандай ғоялар муайян халқнинг мақсад-муддаоларини ифодалайдиган, ҳаракатга келтирадиган куч бўлиб, ҳар қандай мақсад ғоялар воситасида намоён бўлади. идеал, орзу-интилишнинг олий мақсади ҳисобланиб, бу ҳам ғояларда ўз ифодасини топади. ғоя ва дунёқараш. ғоя тушунчаси ва мафкура дунёқарш тушунчаси билан алоқадор. узвий ғоялар тизими воситасида вужудга келадиган мафкура, миллий онг, миллий ғоя, миллий …
4
ил. мафкурага жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ғоялар мажмуасидир – деб таъриф берилади. демак, мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ ёки қатламнинг, миллат ёки давлатнинг жамият эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий ривожланиш тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалар тизимидир. ҳар қандай назария ва таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. шу сабабли дунёқарашнинг асосини ва муайян ишонч-эътиқоднинг асосини ҳам ғоялар ташкил этади. одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг, миллат ҳамда давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади. ўз олдига қўйган мақсади қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.1 “ғоя” ва “мафкура” тушунчалари бир-бирига яқин бўлсада, уларни айнанлаштирмаслик керак. биринчидан, мафкура ғояга нисбатан мазмун жиҳатдан кенгроқ тушунчадир. иккинчидан, ҳар қандай мафкурада ижтимоий воқеликни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришга қаратилганлик, яъни мақсадлар ботиний эмас, балки зоҳирий …
5
а қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан”.1 бинобарин, миллий мафкура ҳар қандай халқни-халқ, миллатни-миллат қиладиган, унинг йўли ва мақсадларини аниқ-равшан чароғон этадиган маёқдир. инсоният тарихида турли шаклда жуда кўплаб мафкуралар яратилган, хилма-хил ижтимоий-сиёсий кучлар, ўз ғоялари ва таълимотлари орқали мақсад ва ниятларига етишмоқ учун интилган. мафкуралар моҳиятига кўра, фалсафий, дунёвий, диний ва бошқа турли таълимотлар асосида яратилади. мафкуранинг фалсафий илдизлари. бунда фалсафа илми хулосаларига асосланиши назарда тутилади ва ҳар бир халқнинг ўзига хос фалсафий мероси, қарашлари, ғоялари уларнинг мақсадларида ўз ифодасини топади. шарқ ва ғарб фалсафаси бунга ёрқин мисол бўла олади. қадимги хитой файласуфил конфуций таълимоти ушбу мамлакатда хх асрнинг 50-йилларигача ўзининг миллий мафкура даражасида тура олганини яхши биламиз. рим империяси парчалангандан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий фалсафалар асосида шаклланди. шу боис, ўша даврдаги италян, инглиз, француз, немис фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат қилди. жумладан, ҳақиқий миллий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ғоя ва мафкураларнинг намоён бўлиш шакллари" haqida

1403329194_44498.doc “ғоя” ва “мафкура” категориялари ғоя ва мафкура категориялари режа: 1. ғоя категорияси, унинг моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари. 2. мафкура категорияси, унинг моҳияти ва мазмуни. 3. ғоя ва мафкура категорияларининг мазмун моҳиятини ўрганишнинг тарбиявий аҳамияти. инсон ва жамият ҳаётида муҳим ўзгаришларни амалга оширишда муайян ғоялар алоҳида ўрин тутади. жамият тараққиётининг маълум даврларда тезлашуви, секинлашуви, жамият ҳаётида ижобий ёки салбий ҳолатларнинг рўй бериши жамиятда қандай ғоялар ҳукмронлик қилиши, улар қандай кучларни ҳаракатга келтириши, кимларнинг, яъни қайси бир ижтимоий қатламнинг манфаатларига хизмат қилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. “ғоя” категориясининг моҳияти ҳақида гап кетганда инсон ўзининг онги, ақл-заковати, иймон-эътиқоди ва ижодий меҳн...

DOC format, 61,5 KB. "ғоя ва мафкураларнинг намоён бўлиш шакллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.