қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурларнинг вужудга келиши

DOC 138.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403327941_44470.doc қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар- қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурларнинг вужудга келиши режа: 1. қадимги ҳинд ва хитой фалсафасида инсон тавсифи. 2. ортодоксал оқимнинг шаклланиши. 3. олам ва одам борлиғининг ўзаро алоқадорлиги. 4. қадимги ҳинд фалсафасининг ноортодоксал оқими инсон борлиғи ҳақидаги дастлабки тасаввурлар қадимги шарқ мамлакатлари, айниқса ҳиндистон, хитой, эрон, турон халқлари томонидан яратилган афсоналар, эртаклар, достонлар, қўшиқларда ўз ифодасини топган. одамлар ўзлари яшаб турган атроф-муҳитда содир бўладиган ўзгаришларни турли худолар рамзида ифодалашган. одамлар ва худолар-нинг турмуш тарзлари бир хил, ҳатто улар бир хил хислатлар, фазилатлар ва бир хил нуқсонларга эга бўлганлар. лекин худолар қудратли, кучли, салобатли, ҳамма нарсага қодир, деб таърифланган. аста-секин ўша қудратлилик, ўша буюк-лик, барча ишларнинг уддасидан чиқа олиш салоҳияти одам деган тирик мавжудот томон оға бошлаган. қадимги ҳинд ва хитой фалсафасида инсон тавсифи инсон тўғрисидаги дастлабки фалсафий фикрлар пайдо бўлган мамлакатлардан бири қадимги ҳиндистон эди. ҳин-дистонда инсон тўғрисидаги фалсафий фикрларнинг вужудга …
2
-одатлар тўпламларида инсоннинг инсоний хусусиятлари ҳақидаги дастлабки фикр-мулоҳазаларни учратиш мумкин. лекин шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ҳинд веда-ларида баён қилинган инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлар мифологик-диний қарашлар билан қўшилиб-қорилиб кетган эди1. ҳинд ведалари ўз замонаси ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётини акс эттирувчи йирик маданий-маърифий меросдир. ушбу маданий бойлик бир кунда ёки бир йилда шаклланган эмас. унинг яратилиши узоқ давом этган. хусусан, ҳиндистонга қадимги орий қабилалари бостириб кирган пайтлардан бошлаб мамлакат худудида ягона давлат шакллангунга қадар бўлган даврда содир бўлган ўзгаришларни ўзида акс эттиради. шубҳасиз, ўша тарихий тараққиёт жараёнида ҳинд жамияти ҳаётида, кишиларнинг фикрлаш тарзида муҳим ўзгаришлар содир бўлди. жамият аъзолари асосан тўртта йирик табақага: браҳманлар (художўйлар), кшатрийлар (ҳукмдорлар, ҳарбийлар), вайшьалар (ер эгалари, хунармандлар, савдогарлар) ва шудраларга (меҳнаткашлар) бўлиндилар. табақалар ичида энг фаросатлиси браҳманлар эди. шунинг учун ҳам браҳманларнинг обрў-эътибори узлуксиз ошиб борди. ведаларнинг якунловчи қисми упанишадлардир3. упани-шадларда коинот билан одам орасидаги ўзаро алоқадорлик ҳақида бир талай фалсафий фикр-мулоҳазалар баён этилган. хусусан, оламдаги барча ҳодисалар, …
3
да одам инсонга айланиб боради. унда инсоний хислат-лар, фазилатлар вужудга келади. қадимги ёдгорликда таъ-кидланишича, ким яхши хулқ-атвор, хатти-ҳаракат эгаси бўл-са, савоб ишлар қилса, кейинги сафар туғилганида браҳман, кшатрий ёки вайшьа бўлиб туғилади. қадимги ҳинд ведаларида инсон тушунчаси “ҳаммабоп”, барчага хос “умумийликни ифодаламасдан, балки ўзининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихига эга бўлган айримлик, яккалик рамзи сифатида таърифланган. ведаларда таъкидла-нишича, айрим кишидаги ҳаммага хос, барчага тааллуқли фа-зилатларнинг вужудга келишига сабаб браҳманлардир. браҳ-манлар туфайли одамда инсоний хислатлар, фазилатлар шаклланган. чунки ўша браҳманлар жамики мавжудотнинг асоси, унинг вужудга келиши учун дастлабки абсолют субстанция вазифасини бажарар эмиш. ведаларда ёзилишича, бир бутун яхлит борлиқнинг ай-рим хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган инсон икки йирик моҳият: тана билан жоннинг қоришмасидан иборат. тана билан жон эса ҳамиша ўзаро алоқадорликда, бири-ик-кинчиси билан боғлиқ. тана инсон жисмининг умумий асо-сини ташкил этади. ўша асосни эса браҳман яратган. жон атман (руҳ) томонидан яратилган бўлиб, у доимо абсолют мавжуд. танадан кейин яратилган жон индивидуал хусусият-ларга эга …
4
шича, олам бир бутун, тирик мавжудотларнинг ҳаммаси ўша бутуннинг зарраларидир. инсон эса ўша тирик зотларнинг ўзига хос шакли, кўринишидир. ҳозирги одамзот танасининг шак-ли жоннинг бир шаклли танадан бошқа шаклли танага сон-саноқсиз марта кўчиб ўтиши натижасида содир бўлган1. замонлар ўтиши билан ҳинд ведаларида баён этилган олам ва инсон борлиғи ҳақидаги фикр-мулоҳазалар турлича шарҳланди. чунончи, ортодоксал оқим тарафдорлари веда-ларда баён қилинган олам ва инсон борлиғи орасида ўзаро алоқадорликнинг мавжуд эканлиги ҳақидаги ғояларни қўллаб-қувватлаган, уни ҳар томонлама ривожлантирган бўлсалар, ноортодоксал оқим яловбардорлари бундай қарашларни танқид қила бошладилар. ҳинд фалсафасидаги ортодоксал оқимнинг шаклланишига: санкхья, вайшешика, ньяя, йога, миманса диний-фалсафий мактабларининг ижодкорлари кат-та ҳисса қўшишган бўлса, ноортодоксал оқим ривожида: жайнизм, буддизм, локаята, чорвака мактаблари мухлисларининг улуши салмоқли бўлди. ортодоксал оқимнинг шаклланишига беқиёс ҳисса қўш-ган санкхья мактабининг асосчиси эрамиздан аввалги vii-асрларда яшаган капила эди2. ушбу мактаб ижодкорлари ве-даларда баён қилинган олам ва одам борлиғи ҳақидаги фикрларни янада ривожлантирдилар. уларнинг фикрига кўра, олам ва одам борлиғи бири-иккинчиси …
5
ўзаро алоқадорлиги ҳақидаги дастлабки фикр-мулоҳазалар ортодоксал оқим ривожига сезиларли ҳисса қўшган вайшешика мактаби намоёндала-рининг қарашларида ҳам ўз ифодасини топди2. вайшешика диний-фалсафий мактабига эрамиздан олдинги учинчи асрда яшаган канада асос солган. аниқроқ қилиб айтганда, вайше-шика мактаби ижодкорларининг олам ва одам борлиғи, унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги қарашларини канада маълум бир системага солди. вайшешика таълимотига кўра, олам ва одам орасидаги ўзаро алоқадорлик, ўзаро таъсир доимо ўзгариб туради. ўзгаришлар эса доимий ёки мавсумий бўлади. лекин ўша ўзгаришлар жараёнида доимий ўзгармас бир элементатом мавжуд бўлади. атомлар абадий, бўлинмас, йўқ бўлмас бўлиб, у ҳеч ким томонидан яратилмаган. атомлар ўзига турли хосса ва хусусиятларни, яъни турли сифат-ларни мужассамлаштиради. инсоннинг сезги аъзолари сезишга қодир бўлган барча тирик ва ўлик мавжудотлар ана ўша атомларнинг қўшилувидан ҳосил бўлади. ҳатто туғилиш ҳам, қайта туғилиш ҳам атомларнинг қўшилиши ёки ажрали-шининг натижасидир, деган ғояни баён қиладилар3. вайшешика таълимотига кўра, ўзига турли хусусиятлар-ни, хоссаларни бирлаштириб турган сифатлар икки: умумий ва хусусий гуруҳларга бўлинадилар. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурларнинг вужудга келиши"

1403327941_44470.doc қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурлар- қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурларнинг вужудга келиши режа: 1. қадимги ҳинд ва хитой фалсафасида инсон тавсифи. 2. ортодоксал оқимнинг шаклланиши. 3. олам ва одам борлиғининг ўзаро алоқадорлиги. 4. қадимги ҳинд фалсафасининг ноортодоксал оқими инсон борлиғи ҳақидаги дастлабки тасаввурлар қадимги шарқ мамлакатлари, айниқса ҳиндистон, хитой, эрон, турон халқлари томонидан яратилган афсоналар, эртаклар, достонлар, қўшиқларда ўз ифодасини топган. одамлар ўзлари яшаб турган атроф-муҳитда содир бўладиган ўзгаришларни турли худолар рамзида ифодалашган. одамлар ва худолар-нинг турмуш тарзлари бир хил, ҳатто улар бир хил хислатлар, фазилатлар ва бир хил нуқсонларга эга бўлганлар. л...

DOC format, 138.0 KB. To download "қадимги замон фалсафасида инсон тўғрисидаги дастлабки тасаввурларнинг вужудга келиши", click the Telegram button on the left.