қадимги эрон ва турон фалсафасида инсон тасвири

DOC 112,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403328075_44472.doc қадимги эрон ва турон фалсафасида қадимги эрон ва турон фалсафасида инсон тасвири режа: 1. инсон тўғрисидаги қарашларни эрамиздан аввалги vii-vi асрлар 2. александр македонский “авесто”нинг тиб, астрономия-га оид қисмлари 3. зардуштийлик таълимотида “ҳаётнинг энг ёмон онлари” инсон тўғрисидаги қарашларни эрамиздан аввалги vii-vi асрларда ўрта ва яқин шарқ мамлакатлари, хусусан эрон ва туронда кенг тарқалган мифологик-диний, диний-фалса-фий таълимотларда яққол кўриш мумкин. ана шундай таъли-мотлардан бири зардуштийлик эди1. зардуштийлик таълимотига туронзаминнинг хоразм ўл-каси қишлоқларидан бирида таваллуд топган, ўз замонаси-нинг йирик қомусий олими, шоир зардушт спитамон2 асос солган. у ёшлигидан билимга, илмга чанқоқлиги билан тенг-дошларидан ажралиб турар эди. етти ёшидан ўн беш ёшигача замонасининг билимдонларидан бири ҳисобланган барзин курасдан сабоқ олди. табиатшунослик, жамиятшунослик, ма-даниятшунослик, диншуносликка оид билимларни қунт билан ўрганди. айниқса, каломи бадеъ, нотиқлик санъатини, паҳла-вонлик, чавандозлик сирларини билиб олди. саркардалик, жанг қилиш малакаларини узлуксиз такомиллаштириб борди. зардушт халқ оғзаки ижоди, урф-одатлари, расм-русум-ларини ўрганиб, ахлоқ-одобга доир фикр-мулоҳазаларини жамлаб, ягона тўплам ҳолига келтирди. …
2
сий ўзининг “шоҳнома” асарида зар-душтнинг 1200 бобдан иборат панду-насиҳатлари, якка худо-ликка асосланган зардуштийлик таълимотининг асосий қои-далари баён қилинган эди. “авесто”даги 21 китобнинг: би-ринчи еттитаси худоларга, коинотнинг пайдо бўлиши ва инсоният тарихига доир; кейинги етти китоб ибодат масала-лари, диний дастурлар, одамларнинг турмуш тарзи ҳақида; охирги етти китобда тиббиёт, астрономия муаммоларига бағишланган эди1. эрон ва туронни александр македонский забт этгач 1200 қорамол терисига тилло билан битилган ушбу нодир тўпламни юнонистонга олиб кетади2. александр македонский “авесто”нинг тиб, астрономия-га оид қисмларини юнон тилига таржима қилдирган, қолган қисмларини эса ёқтириб юборган. бундай нодир китобни ёқ-тириб юборишдан мақсад ўша замонда эрон ва турон халқ-лари дунёқарашида мустаҳкам ўрнашиб олган зардуштийлик таълимотини йуқотиб юборишга қаратилган эди. замонлар ўтиши билан эрон ва турон халқлари ўзлари-нинг қалбларидан мустаҳкам ўрин эгаллаган “авесто”ни тик-лашга киришдилар. ёдноманинг пароканда қисмларини тўп-лашда, зардуштийлик қоидаларини сақлаб қолишда эрон ва турон шоҳлари: гуштасп, балоши ашконий, ардашер боба-кон, шопури ардашер, шопур иккинчи, хусрав анушервон-лар фидойилик қилдилар1. сосонийлар сулоласи …
3
лардаги асосий ғоя: “эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал” бирлигини таъминлашга қаратилган бўлса, “видевдат” 22 бобдан иборат бўлиб – бутун оламнинг яратувчиси аҳура мазданинг душ-манлари бўлган ёвуз девлар, инсу-жинсларга қарши кураш олиб боришга мўлжалланган қонун-қоидалар, турли гуноҳлар-дан покланиш маросимлари, саховатли бўлишга қаратилган расм-русумлар (чунончи, ўликни ерга кўмиш, ёлғон ваъда берган кишини жазолаш, аёлларга бўлган муносабат, ит бо-қиш ҳақидаги қоидалар) тўпламидир. “яшт” турли руҳлар шаънига айтилган, куйланиши савоб ҳисобланган қўшиқлар (гимнлар) тўплами (24 бобдан иборат) бўлса, “виспарад” оламни билишга доир панду насиҳатлар, унга ҳукмронлик қи-лишга қаратилган ҳамду-санолар тўпламидан иборат2. зардуштийлик шаклланиб, ундаги асосий ғоялар киши-лар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллай бориши билан, унинг муқаддас китоби “авесто”да баён қилинган олам ва одам му-носабатларини шарҳлашга интилиш ҳам ўсиб борди. “авес-то” қоидаларини шарҳлашга бағишланган рисолалар пайдо бўла бошлади1. ана шундай рисолалардан бири, милоднинг ix асрининг бошларида озорбод имидон ва озорфаринж фар-рукзодонлар томонидан ёзилган “динкард” (“дин саргузашт-лари”) китобидир. “динкард”да зардуштийликнинг пайдо бў-лиши, унинг илк даври ҳамда …
4
ша тўрт унсур билан боғлиқ бўлади. шунинг учун ҳам, ушбу тўрт унсур ҳамиша муқаддас ҳисобланган. зардуштийлик таълимотига кўра инсон билан табиат ораси-даги ўзаро алоқадорликка путур етказмаслик даркор. ер, сув, ҳавони ифлослантириш гуноҳи аъзим ҳисобланган. ҳатто, сувга тупурган кишига ўлим жазоси тайинланган. зардуш-тийлик таълимотида баён қилинишича, ҳатто инсоннинг ми-жози ҳам олам борлиғи таркибидаги чор унсур билан бево-сита боғлиқ. вазмин, босиқ одамларни “ҳоксор” деб аташ, ғайратли, ҳаракатчан кишиларни “жўшқин”, “тошқин”, “қай-ноқ қон” деб баҳолаш ёки бебурд, енгилтак кишиларни “ҳа-войи”, “бодий” деб аташ ҳам ўша замонлардан қолган удум-лардир. одамзот тупроқда вужудга келиб, тупроққа қайтиши ло-зим, деган нуқтаи назар зардуштийлик таълимотидаги энг му-ҳим ғоялардан бири эди. одам ўлгандан сўнг, уни муқаддас тупроққа қайтармоқ учун, энг аввало, танадаги гўштни суяги-дан ажратмоқ лозим, деб ҳисобланган. чунки одам гўшти ҳа-ром бўлганлиги учун муқаддас тупроқни булғаши мумкин. худди шунинг учун ҳам ўлган кишилар суягини гўштидан ажратмоқ учун мурдалар ўлаксахўр қушлар, итлар олдига қў-йилган. мурданинг гўшти суягидан ажралиб қолгач, …
5
ратилган фикр-мулоҳазаларнинг кўплиги алоҳида аҳамият-га моликдир. ушбу таълимотга асосан, одам ўлгандан сўнг унинг жони уч кун танада турар эмиш. фақат тўртинчи кунда жон гўзал қиз қиёфасига кириб, фаришталар йўлбошчили-гида нариги дунёга жўнайди. нариги дунёга етиб боргач, ўша гўзал қиз “чинват” деган кўприкдан ўтиши лозим. бу дунёда яхши ишлар қилган одам учун ўша “чинват” кўприги кенга-ярмиш. ундан бемалол ўтиб олган, танани тарк этган жон абадий роҳат-фароғатда яшар эмиш. роҳат-фароғатда яшаёт-ган жонлар охиратни кутиб ётаверармиш. ўликлар тирилиши муқаррар бўлган охират етиб келгач, ўз таналарига яна қайтиб келарканлар. умрида бировларга яхшилик қилмаган, ёвузликлар билан шуғулланган одамлар жони “чинват” кўп-ригидан ўта олмас экан. бундай кимсалар учун кўприк тора-йиб қолар, уларнинг жонлари жаҳаннам азобларига гириф-тор бўларкан. зардуштийлик таълимотига кўра, олам бири-иккинчиси-га қарама-қарши кучлар, хусусан, яхшилик билан ёмонлик, рост билан ёлғон, ёруғлик билан зулмат орасидаги курашга асосланган. бу курашни ҳеч қачон муросага келтириб бўл-майди. шунинг учун ҳам бу кураш бутун коинотни қамраб олади. яхшилик, ёруғлик, ростгўйлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қадимги эрон ва турон фалсафасида инсон тасвири" haqida

1403328075_44472.doc қадимги эрон ва турон фалсафасида қадимги эрон ва турон фалсафасида инсон тасвири режа: 1. инсон тўғрисидаги қарашларни эрамиздан аввалги vii-vi асрлар 2. александр македонский “авесто”нинг тиб, астрономия-га оид қисмлари 3. зардуштийлик таълимотида “ҳаётнинг энг ёмон онлари” инсон тўғрисидаги қарашларни эрамиздан аввалги vii-vi асрларда ўрта ва яқин шарқ мамлакатлари, хусусан эрон ва туронда кенг тарқалган мифологик-диний, диний-фалса-фий таълимотларда яққол кўриш мумкин. ана шундай таъли-мотлардан бири зардуштийлик эди1. зардуштийлик таълимотига туронзаминнинг хоразм ўл-каси қишлоқларидан бирида таваллуд топган, ўз замонаси-нинг йирик қомусий олими, шоир зардушт спитамон2 асос солган. у ёшлигидан билимга, илмга чанқоқлиги билан тенг-дошларидан ажралиб турар эди. етти...

DOC format, 112,5 KB. "қадимги эрон ва турон фалсафасида инсон тасвири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.