“онг” тушунчасининг моҳияти ва мазмуни

DOC 99,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354280834_40362.doc www.arxiv.uz режа: 1. онг – инсон миясининг функцияси. 2. онгнинг манбалари. 3. онг ва онгсизлик. 4. идеаллик муаммоси. инсон онги мураккаб ва серқирра ҳодисадир. у тўгридаги тасаввурлар жуда хилма-хил бўлиб, улар кишилар ва ҳаётий тажрибаларининг турли-туманлиги билан боғлиқ. онг, унинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш жиҳатларини тушунишни аксарият ҳолларда кишиларнинг моддий анъаналарига, уларнинг диний қарашлари ҳам белгилайди. онгнинг серқирралилиги уни кўпгина фанлар учун ўрганиш ва тадқиқот объекти бўлиши учун асос бўлган. бундай фанлар қаторида фалсафа, психология, биофизика, информатика, кибернетика, юриспруденция, психиатрия кабилар бор. ўзининг серқирралилиги оқибатида онг умумий бир таърифга тушиши мушкул ва шунинг учун унинг исталган таърифи унга нисбатан шубҳа уйғотадиган ва натижада ўзгартириш ёки тўлдиришни талаб қиладиган, тўлиқ бўлмаган, бир ёқлама таъриф бўлиши мумкин. махсус дунёқараш сифатидаги фалсафий билиш назарияси онгга берадиган таърифида фалсафий онтологияга кўпроқ таянади. бу усул, афсуски, ҳозиргача онгни тадқиқ этаётган фалсафий уринишларни бир хулосага бирлаштира олмаётган усуллигича қолмоқда. шунинг учун онгга у ёки бу …
2
вчи амалий фаолиятга фикрий тайёргарлик, уни режалаштириш, мақсад-муддаоси ишлаб чиқиш амалга оширилади. онг деганда, оддий рухий инъикос эмас, балки ижтимоий ривожланган инсон томонидан воқеликни руҳий акс эттиришнинг олий шакли гушунилади. у инсон миясининг шундай функциясики, унинг моҳияти ташқи дунёни тўғри, умумлашган, мақсадга йўналтирилган ва ижодий ўзгартирилган шаклда акс эттиради. онг илгариги тажриба ёрдамида тўпланган таассуротларни ўзаро боғлайди, ўзини атроф-муҳитдан ажратиб, объектга субъект сифатида қарама-қарши қўяди. онг воқеликни эмоционал баҳолаш, мақсадга мувофиқ фаолиятни таъминлашдир. шахсий хатти-ҳаракатларни ақлан фикрий қуришдан иборат, шахснинг атрофида ва айни пайтда, ўз маънавий дунёсида содир бўлаётган ҳодисалар тўгрисида ҳисоб беришидир. шундай қилиб, онг оддий образ эмас, воқеликни акс эттириш ва ўзгартиришга йуналтирилган фаолиятнинг руҳий шаклидир. ушбу таъкидланган онгга тегишли белгилардан унинг қуйидаги таърифи келиб чиқади: онг фақат инсонгагина хос бўлган, миянинг тил ва нутқ ёрдамида воқелик аксини умумлаштирадиган, мақсадга мувофиқ, конструктив ва ижодий намоён бўладиган олий функциядир. онг-инсон функцияси сифатида тўртта тенг компонентдан иборат қуйидаги ҳолатда акс …
3
билиш (ёки ташқи предметли) қисмини ташкил қилади. бунда руҳий дунёнинг субъектив, шахсий ва қадр-қимматли компонентлари гўёки яширин ҳолатда бўлади. улар онгимизнинг «чап ярим томони»ни ташкил қилади. «ўнг томони» ҳам икки қисмдан иборат бўлиб, унинг бир кисмиии онгнинг эмоционал компоненти билан боғлаш мумкин. у ташқи предметлар дунёси билан бсвосита боғланмаган. бу инсон дуч келадиган ёки келиши мумкин бўлган воқеа ва ҳодисаларга оид хотиралар, ҳиссиётлар, тахминлар, шахсий субъектив-психологик кечинмалар соҳасидир. бунга: 1) инстинктив ҳолатлар, кечинмалар, тахминлар, хира тасаввурлар, руҳий зўриқиш ва галлюцинациялар; 2) эмоциялар (ғазаб, қўрқиш, ҳаяжонланиш ва бошқалар) киради; 3) аниқлиги, англанганлиги ва образлилиги билан ажралиб турадиган ҳислар (завқланиш, нафратланиш, муҳаббат, нафрат, ёқтириш, ёмон кўриш ва бошқалар). онгнинг бу соҳаси фаолиятининг асосий мақсади, ўз даврида 3. фрейд айтганидек, «қониқиш тамойили» бўлади. ва ниҳоят, iv қисм онгимизнинг ягона «майдони»нинг қадриятли компонентини ўз ичига олган. бунда шахс фаолиятининг олий мотив ва руҳий идеаллари, шунингдек уларни вужудга келтирувчи фантазия, таъсирчан таассурот, турли хилдаги интуициялар …
4
имметрияси фактига таққослаш мумкин. у ерда онгнинг ташқи билиш — сўл қисмига, «нутқий», тахлилий-дискурсив ярим шарининг фаолияти мувофик, бўлса, онгнинг қадриятли - эмоционал компонентига эса ўнг ярим шарнинг интефатив — интуитив томони мос келади. онгнинг бу схемаси бир қатор ҳолатлар орқали аниқлаштирилади. масалан, схемадаги онг майдонида (айланада) икки элементни ажратиб кўрсатиш мумкин - қуйи (унга онгсизлик мос келади) ва юқори (унга юқори онг мос келади) элементлар. онг муаммоси унинг таркиби тўғрисидаги тасаввурларни ҳам қамраб олган ҳолда, ўз-ўзини англаш масаласи билан ҳам узвий боғлиқдир. шу билан бирга, кўпгина файласуфлар ўз-ўзини англашни онгнинг ўз доирасида мавжуд бўладиган факт деб ҳисоблашади. хозиргина келтирилган онг модели ҳам ушбу маълумотга мос тушади. келтирилган схемада маънавий ўзликнинг вертикал кўтарилиш нуқталари қуйидагича кўрсатилган: 1- индивиднинг онгсиз, жисмий - аффектив мавжуд бўлиш босқичи. 2. «мен»нинг жисмоний келиб чиқиш босқичи. 3. онгли «мен»нинг шаклланиш босқичи. 4. ахлоқий «мен»нинг пайдо бўлиш босқичи. 5. космик олий онгли «мен»нинг вужудга келиши. агар …
5
обдон ўйлаб кўриш, ўзини оқламаган гипотеза ва тахминлардан воз кечишни назарда тутади. ўз-ўзига мос ёки мос булмаган баҳо ва муносабат инсонда ақлий ишончни таъминлайдиган руҳ уйгунлигини ёки доимий зиддиятларни, баъзи ҳолларда инсоннинг асабий ҳолатини келтириб чиқаради. турли кишиларда ўз-ўзини англаш ҳам турлича бўлади (одамнинг ўзида ҳам ҳар вақт ва ҳолатларда турлича бўлади). бу ташқи олам нарса ва ҳодисаларига қаратилган фикрлар оқимини умумий тарзда назорат қилиб туришга, ўзи онгнинг асосий объектига айланганда ҳам ўз устида чуқур фикр юритишга боғлиқ бўлади. файласуфларнинг ўз-ўзини англашга субъектив дунёнинг ўзига муносабатда бўла бошлаши суқротнинг машҳур «ўз-ўзингни англа” шиориданоқ бошланган дейиш мумкин. файласуфлар орасида биринчилардан бўлиб суқрот инсонни ўраб турган дунёни англаш билан параллел равииша ўз-ўзини англаш, ўзининг руҳий дунёсини англаш жараёнисиз кемтик бўлиб қолишини пайқаб етган эди. фалсафа алоҳида билим соҳаси, дунё ва инсон тўғрисидаги қараш тусини ола бошлаши билан руҳнинг нотинч характери тўғрисидаги, ақлнинг ўз-ўзига нисбатан танқидий муносабати борлиги ҳақидаги фикрлар ҳам пайдо бўла …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"“онг” тушунчасининг моҳияти ва мазмуни" haqida

1354280834_40362.doc www.arxiv.uz режа: 1. онг – инсон миясининг функцияси. 2. онгнинг манбалари. 3. онг ва онгсизлик. 4. идеаллик муаммоси. инсон онги мураккаб ва серқирра ҳодисадир. у тўгридаги тасаввурлар жуда хилма-хил бўлиб, улар кишилар ва ҳаётий тажрибаларининг турли-туманлиги билан боғлиқ. онг, унинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш жиҳатларини тушунишни аксарият ҳолларда кишиларнинг моддий анъаналарига, уларнинг диний қарашлари ҳам белгилайди. онгнинг серқирралилиги уни кўпгина фанлар учун ўрганиш ва тадқиқот объекти бўлиши учун асос бўлган. бундай фанлар қаторида фалсафа, психология, биофизика, информатика, кибернетика, юриспруденция, психиатрия кабилар бор. ўзининг серқирралилиги оқибатида онг умумий бир таърифга тушиши мушкул ва шунинг учун унинг исталган таърифи унга нисбатан шу...

DOC format, 99,0 KB. "“онг” тушунчасининг моҳияти ва мазмуни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.