саид аҳмад ижоди

DOC 76.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662746814.doc саид аҳмад ижоди р е ж а: 1. ўзбек насри ва драматургияси ривожида саид аҳмад ижодининг ўрни. 2. саид аҳмаднинг ҳаёт йўли. 3. саид аҳмад ижодий йўлининг машқлар ва изланишлар босқичи. 4. саид аҳмаднинг “лирик” ҳикоялари. 5. саид аҳмаднинг ҳажвий ҳикоялари. 6. саид аҳмад романлари ва хотиралари. 7. саид аҳмад комедиялари. 8. танқид ва адабиётшуносликда саид аҳмад ижодининг ўрганилиши. саид аҳмад (1920 йилда туғилган) саид аҳмад ўзининг ранг-баранг ҳикоялари, публицистик мақолалари, реалистик қиссаю романлари, хушчақчақ комедиялари билан ҳозирги замон ўзбек адабиётида муносиб ўрин эгаллайди. у, айниқса, сатира ва юмор устаси сифатида машҳур. саид аҳмад ҳусанхўжаев 1920 йилда тошкент шаҳрида туғилди. у низомий номидаги тошкент давлат педагогика олий илмгоҳида таълим олди (1938-1941). у адабиётимизга аввало журналист-очеркчи сифатида кириб келди. адибнинг униб-ўсишида матбуот муҳим роль ўйнади. у “ёш ленинчи”, “қизил ўзбекистон” газеталарида, “муштум”, “шарқ юлдузи” журналларида, ўзбекистон радио комитетида хизмат қилди. саид аҳмад аввало ҳикоянавис сифатида танилди. 1940 йилда унинг биринчи …
2
шланади. ёзувчи бу даврда бир қатор ҳикоялар яратди. уларни мазмунига кўра икки гуруҳга ажратиш мумкин. биринчи гуруҳ ҳикояларда (“кўклам чечаклари”, “кўклам тароналари”, “хазина”, “иқбол чироқлари”) лиризм кучлидир. буларда ёзувчи ишчилар ҳаётида учровчи турли воқеаларни, асосан урушнинг одамлар туриш-турмушида, қалбида қолдирган аччиқ изларини акс эттирар экан, ўқувчи эмоцияларини қўзқатиб юборади. жумладан, “турналар“ ҳикоясидаги собир отанинг бошидан кечирганлари, фарзанд доғи туғдирган азобу изтироблари, урушдан жабр кўрган бутун кишилар, ота-оналарнинг, айниқса, дилидаги битмас яраси эди. “кўклам чечаклари” ҳикоясида ҳам саид аҳмад уруш туфайли тўшакка михланиб қолган беморнинг ўй-хаёллари (ахир у эркак эди, аёли қийналиб пул топаётган бир пайтда тўшакка михланиб, шипга тикилиб ётишни алсо хоҳламасди), унинг хотини қалбидаги аёлларга хос ҳис-туйғуларнинг жўшқинлиги, баҳорийлиги, шу билан бирга ўз оиласига вафодорлигини ифодалаб, китобхон қалбига осонликча йўл топа олади. иккинчи гуруҳ ҳикояларда ҳажвий руҳ асосий ўринга чиқади. “чўл бургути”, “чўл шамоллари” туркум ҳикоялари, “ҳиндча ўйин”, “кучукча”, “колбаса қори”, “ўрик домла” каби асарлари шулар жумласидандир. бу ҳикоялардаги …
3
ман шунчалик муваффақиятли чиқдики, бир пайтлар ёш ёзувчини қаттиқ танқид қилган абдулла қаҳҳор 1965 йили ўзининг “илҳом ва маҳорат самараси” номли мақоласида асарни қуйидагича ижобий баҳолади: “саид аҳмад бундан кўп йиллар муқаддам қўлига танбурини олиб чертганида қўли келишганини кўриб, яхши созанда бўлиб, яхши-яхши машқлар чалишини орзу қилган эдик. шу орзу ушалиб келаётибди. “уфқ” унинг илҳом ва маҳорат билан чалган машқидир”. саид аҳмад ижодий йўлидаги учинчи босқич унинг ижодкор сифатидаги етуклик давридир. бу айниқса унинг 1988 йилда яратган “жимжитлик” романида яққол кўринди. асарда турғунлик даври иллатлари жамиятнинг заиф томонлари, раҳбарларнинг ўз обрўларини суиистеъмол қилишлари, бу йўлдаги адолатсизлигу порахўрликлар фош этилади. “жимжитлик” романи турғунлик йилларини кенгроқ ва кўптомонлама қамраб олганлиги, умумий руҳини очиб беришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. асосий эътиборини давр моҳиятини очишга қаратгани учун ҳам муаллиф романига “жимжитлик” деган рамзий ном қўйган. романнинг асосий воқеалари 80-йилларнинг бошларида қашқадарё воҳасидаги қишлоқларда содир бўлади. худди шу даврда асар қаҳрамонларидан толибжон қарийб йигирма йиллик …
4
р кишилар авлодидан эканлигини англаймиз. агар афсона романнинг асосий воқеаларига узвийроқ боғланганда ва унинг толибжон руҳига таъсири яхшироқ очилганда, биз қаҳрамоннинг қишлоққа келгандаги маънавий ҳолатини аниқроқ тасаввур қилган бўлардик. қандай бўлмасин, афсона ёрдамида толибжоннинг палаги тоза инсон эканлигига ишора қилгач, ёзувчи бизни бунга ишонтиришга ва қаҳрамоннинг жимжитлик излаши сабабларини бадиий таҳлил этишга интилади. шунинг учун у толибжоннинг қарийб йигирма йиллик ҳаётини чекинишлар воситасида гўё тасаввур кўзгусидан ўтказади. кўзгуга тикилар эканмиз, гўё кўз ўнгимиздан турғунлик даврининг даҳшатлари, иллатлари бирма-бир ўтгандек бўлади. ойнаи жаҳонда гўё толибжон дастлаб аспирантурани тугатган, билимли обком ходими сифатида намоён бўлади ва катта йиғинда жумҳурият раҳбари шавкат раҳимов олдида ҳаётимиздаги ҳамда унинг фаолиятидаги нуқсонларни танқид қилиб нутқ сўзлайди. ҳақиқатни айтгани учун у узоқ муддатга чет элга ишга жўнатиб юборилади. у ерда толибжон хотинидан, ўғлидан жудо бўлади. ўзи эса касаллик чангалидан зўрға қутулиб қолади. шу тариқа романда турғунлик йилларидаги иллатларнинг бош сабабларидан бири ҳақиқатнинг бўғилиши эканлиги тўғрисидаги ғоя илгари …
5
ярамайдиган, иродаси бўш одам экансиз... сиз бир марта бош кўтариб ерпарчин бўлдингиз. иккинчи бош кўтаришга юрагингиз дов бермай қўйди. тақдирга тан бериб, ўзга юртларда сарсон бўлиб юрибсиз. зўравонликка қарши бош кўтаришга ожизлик қилиб қолгансиз... мен сизга қойил эмасман. эркак одам олов бўлиб яшаши керак. бутун иродасини, кучини, ақлини ўзининг ҳақ эканлигини исбот қилишга сарфлаши керак. романнинг ғоявий фалсафасидан аён бўлишича, худди мана шундай ожизлик, ҳақсизликларга қаршилик кўрсата олмаслик, яъни одамларнинг курашга ноқобил қилиб қўйилганлиги турғунлик иллатларининг илдиз отишига йўл очган жиддий сабаблардан ҳисобланади. романда одамларни курашга ожиз қилиб қўйган, ҳақиқатнинг аёвсиз бўқилишига сабаб бўлган омиллар жуда кенг таҳлил қилинган. бунинг учун ёзувчи мирвали ва шавкат раҳимов образларини кенг кўламли ойнаи жаҳон кўзгусида намоён қилган. мирвали қаршимизда худди толибжон билан ёнма-ён тургандек, унинг сингари яхши ишларга ҳам қодирдек, лекин моҳиятан бутунлай унинг акси, зиди бўлган бир қиёфада гавдаланади. ёзувчи совхоз директори мирвалини гўё толибжон билан параллел равишда ва ўзаро муқояса қилган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саид аҳмад ижоди"

1662746814.doc саид аҳмад ижоди р е ж а: 1. ўзбек насри ва драматургияси ривожида саид аҳмад ижодининг ўрни. 2. саид аҳмаднинг ҳаёт йўли. 3. саид аҳмад ижодий йўлининг машқлар ва изланишлар босқичи. 4. саид аҳмаднинг “лирик” ҳикоялари. 5. саид аҳмаднинг ҳажвий ҳикоялари. 6. саид аҳмад романлари ва хотиралари. 7. саид аҳмад комедиялари. 8. танқид ва адабиётшуносликда саид аҳмад ижодининг ўрганилиши. саид аҳмад (1920 йилда туғилган) саид аҳмад ўзининг ранг-баранг ҳикоялари, публицистик мақолалари, реалистик қиссаю романлари, хушчақчақ комедиялари билан ҳозирги замон ўзбек адабиётида муносиб ўрин эгаллайди. у, айниқса, сатира ва юмор устаси сифатида машҳур. саид аҳмад ҳусанхўжаев 1920 йилда тошкент шаҳрида туғилди. у низомий номидаги тошкент давлат педагогика олий илмгоҳида таълим олди (1938-...

DOC format, 76.0 KB. To download "саид аҳмад ижоди", click the Telegram button on the left.

Tags: саид аҳмад ижоди DOC Free download Telegram