жамият фалсафаси

PPT 148,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1479059041_64247.ppt жамият фалсафаси жамият фалсафаси режа: 1. ,,жамият" тушунчаси. жамиятни диний-натуралистик ва фалсафий тушуниш. 2. жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти, уларнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги. 3. жамият ҳаётининг асосий соҳалари ва уларни бошқариш. ,,жамият" тушунчаси арабча сўз бўлиб, унинг луғавий маънолари ўзбек тилида: ,,умумийлик", ,,бирлик", ,,мажмуа", жамланган" деганидир. бу тушунча кишиларнинг умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва шаклини ифодалайди. бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва илмий, фалсафий адабиётларда қўлланиладиган тор ва кенг маънолари мавжуд. “жамият" тушунчаси, тор маънода, маълум кишиларнинг бирор мақсад ёки фаолият асосида уюшган бирлигини ёки инсоният ҳаёти ва тараққиётининг муайян аниқ босқичини ифодалайди. масалан, ,,ўзбекистон хотин-қизлар жамияти", ,,феодализм жамияти" каби. ,,жамият" тушунчаси, кенг маънода, фалсафий жиҳатдан, инсонларнинг онгли фаолияти жараёнида ўзаро ижтимоий муносабатлар орқали уюшган бирлигини, унинг ўзига хос уюшиш усули ва мавжудлик шаклини ифодалайди. бу тушунча илмий ва фалсафий адабиётларда ,,кишилик жамияти" ёки жамият шаклида қўлланилади. у энг умумий ва …
2
аниши қонуниятларнини билишга, шу асосда ўз истиқботларнини белгилашга ҳаракат қилишиб, жамиятдаги ижтимоий муносабатларни такомиллаштириб борганлар. мутафаккирларнинг жамият ҳақидаги қарашлари умуман, энг қадимги даврлардан бошлаб, жамият ҳақида мифологик, диний, табиий-илмий ва ниҳоят, фалсафий қарашлар пайдо бўла бошлаган. буни биз бизгача етиб келган қадимий ёзма ёдгорликлардан, хусусан, муқаддас диний китоблардан билиб оламиз. чунончи, ўрта осиё халқлари муқаддас китоби ,,авесто" да жамият, унинг моҳияти, мазмуни, жамият ҳодисалари ҳақида қимматли қарашлар баён қилинган. булардан ташқари, қадимги ҳиндистон, хитой ва юнонистон тарихига оид манбаларда ҳам адолатли жамиятни қуриш, бошқариш жамиятнинг моҳияти ва ривожланиши ҳақида қарашлар ўз ифодасини топган. хусусан, қадимги юнон файласуфлари афлотун ва арастулар такомил топган, мўътадил жамиятни барпо қилиш ғояларнини илгари суришган. бу мутафаккирларнинг жамият ҳақидаги қарашларнини ўрта асрларда яшаган буюк ватандошларимиз форобий, беруний, ибн сино ва бошқалар янада ривожлантирганлар. масалан, форобий ўзининг ,,фозил одамлар шаҳри" асарида кишилар ўзларининг инсонийликлари асосида бирикиб, жамиятни ташкил қилиши ва шу инсонийликларидан келиб чиқиб, тинч-тотув яшашлари лозимлигини …
3
г ўзаро келишувлари, бир-бирларига ёрдамлашиш асосида ташкил топиши, унинг аъзолари эса адолатли қонунлар асосида яшашлари лозимлигини ёзган эди. жамиятнинг ривожланиб бориши давомида жамият ҳақида турли хил қарашлар, илмий билимлар ҳам ривожланиб, бойиб борди. натижада, шу нарса маълум бўлдики, жамият ниҳоятда мураккаб ва зиддиятли ижтимоий организм бўлиб, унинг моҳиятини тарихий ҳодисалар ва жараёнлар ташкил қилади. жамият моҳияти ва унинг тараққий этиши ниҳоят, жамиятни бир бутун ҳолда олиб ўрганиш, унинг моҳиятини тушунтиришга қаратилган турли хил фалсафий назариялар вужудга кела бошлайди. бу назарияларнинг бири немис мумтоз фалсафасининг буюк вакили ф.в. хегел назариясидир. хегел жамият моҳиятини ва унинг тараққий этишини ўзининг,,мутлақ ғоя" си билан боғлаб, ,,мутлақ ғоя" ўз-ўзидан ривожланиб, аввал у табиатга айланади, сўнг табиат қиёфасида ривожланиб бориб, жамият пайдо бўлади. жамиятда ,,мутлақ ғоя", “мутлақ руҳ "қиёфасини олади. ,,мутлақ руҳ" жамиятни ҳаракатга келтирувчи ва уни бошқарувчи кучдир, дейди. хегелнинг фикрича, мутлақ ғоя" инсондан олдин мавжуд бўлиб, жамиятдаги барча ҳодиса ва воқеалар, жараёнлар шу ,,мутлақ …
4
лғи, коммуникация воситалари, моддий неъматлар, моддий шарт-шароитларнинг жами тушунилади. жамиятнинг моддий ҳаёти иқтисодий ишлаб чиқариш асосида юзага келади. моддий ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида, уларнинг меҳнат предметлари, меҳнат қуроллари, ишлаб чиқариш воситалари билан обектив равишда рўй берадиган муносабатлари ҳам жамиятнинг моддий ҳаётига киради. моддий ишлаб чиқариш жамият ҳаётининг муҳим ва ҳал қилувчи шартидир. моддий неъматлар ишлаб чиқарилмаса жамият ҳаёти издан чиқади, яшаши мумкин бўлмай қолади. жамият моддий ва маънавий ҳаёти бирлиги фалсафада ,,ижтимоий борлиқ" деб аталади. жамиятнинг моддий ҳаётини ҳам ифодаловчи ижтимоий борлиқ, бир бутун борлиқнинг ўзига хос шакли, туридир. жамиятнинг маънавий ҳаёти дейилганда, одатда, жамиятни ташкил этувчи кишиларнинг онги, тафаккури, дунёқарашлари, хотираси, ақли ва фаросатлари, маънавий-руҳий дунёларидан тортиб илм-фан, таълим-тарбия, санъат ва адабиёт, ахлоқ, дин, сиёсат ва ҳуқуқ, илмий ва диний ташкилотлар, муассасалар, мактаблар, листейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, академиялар, музейлар, театрлар, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар ва таҳририятларда хизмат қиладиган ҳодимларнинг ақлий-ижодий интеллектуал бойликларининг жами тушунилади. жамиятнинг маънавий ҳаёти, …
5
жамият фалсафаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жамият фалсафаси" haqida

1479059041_64247.ppt жамият фалсафаси жамият фалсафаси режа: 1. ,,жамият" тушунчаси. жамиятни диний-натуралистик ва фалсафий тушуниш. 2. жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти, уларнинг бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги. 3. жамият ҳаётининг асосий соҳалари ва уларни бошқариш. ,,жамият" тушунчаси арабча сўз бўлиб, унинг луғавий маънолари ўзбек тилида: ,,умумийлик", ,,бирлик", ,,мажмуа", жамланган" деганидир. бу тушунча кишиларнинг умумий ижтимоий фаолиятлари ва муносабатларининг бирлиги, уларнинг муайян мақсад асосида уюшган усули ва шаклини ифодалайди. бу тушунчанинг кундалик онгдаги ва илмий, фалсафий адабиётларда қўлланиладиган тор ва кенг маънолари мавжуд. “жамият" тушунчаси, тор маънода, маълум кишиларнинг бирор мақсад ёки фаолият асосида уюшган бирлигини ёки инсоният ҳаёти ва тараққиётининг му...

PPT format, 148,5 KB. "жамият фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жамият фалсафаси PPT Bepul yuklash Telegram