инсон. шахс

DOC 109,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663529605.doc инсон. шахс режа: 1. инсон, унинг моҳияти ва фаолияти. 2. инсон муаммосининг фалсафа тарихида қўйилиши. 3. инсон, индивид, шахс, индивидуаллик тушунчалари ижтимоий фалсафа инсон муаммосига олам, борлиқнинг таркибий қисми сифатида қарайди ваш у нуқтаи-назардан «инсон инма? унинг моҳияти қандай? инсон оламда қандай ўрин тутади?», «инсон омили деганда нима назарда тутилади? каби саволларга жавоб беради. инсон борлиқнинг олий кўриниши. унинг келиб чиқиши, ҳаёти, тараққиёти олам, борлиққа боғлиқ. инсон ва жамият олам тараққиёти табиат эволюциясининг маҳсули ва кўриниши бўлиб ҳисобланади. инсон ҳамма замонларда ҳам ўзининг кимлигини, ўзлигини билишга интилган. инсон муаммосига бағишланган хилма-хил қарашлар, гипотезалар, назариялар яратилган. инсон муаммоси ижтимоий фикр тарихида 3 хил нуқтаи назардан ўрганилган: мифологик, диний ва илмий-назарий. инсон ҳақидаги дастлабки қарашлар қадимги шарқ мамлакатлари, айниқса, ҳиндистон, хитой, турон халқлари томонидан яратилган эртаклар, достонлар, афсоналарда ўз ифодасини топган. ҳамма нарсага қодир инсон образи қадимги ҳинд ведаларида тасвирланган. уларда айтишлича, энг қадимги инсон пуружа мингта бошли, мингта кўзли, мингта …
2
н, тирик зотларнинг ҳаммаси бутуннинг ажралмас зараларидир. одам эса ўша тирик зотларнинг ўзига хос шакли, кўринишидир, дейилади. қадимий хитой афсоналарида дастлабки инсон – одамато паньга қиёфасида намоён бўлади. одамнинг бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилувчи инсоний хислатлари ҳақидаги дастлабки мулоҳазаларни қадимий хитой манбааларида кўриш мумкин. инсон ҳақидаги дастлабки фалсафий қарашлар хитойда эрамиздан аввалги vii-vi асрларда шаклланган. қадимги хитой файласуфлари фуқароларнинг бахтли ёки бахтсиз бўлиш сабабларини осмондан эмас, балки улар яшаётган ижтиомий муҳитдан излаганлар. уларнинг таъкидлашича, жаъми яхшилик ва ёмонликлар одамлардан тарқалади. хитойда кенг тарқалган конфуций (э.а. 551-479 й.) таълимоти бўйича, одамлар ўз табиатларига кўра хаммаси бир, фақат тарбия туфайли улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. конфуцийнинг инсон тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари, шогирдлари билан бўлган суҳбатларни акс эттирувчи «суҳбатлар ва мулоҳазалар» асарида ифодаланган. жамиятда содир бўлаётган турли аҳлоқсизликлардан ташвишга тушган конфуйций фуқароларни тарбиялашга ҳаракат қилади, уларни инсофга чақиради. у инсонийликнинг турли фазилатларини ўзида мужассамлаштирган инсон фақат ўзи учун эмас, балки жамият учун, бошқалар учун яшамоғи даркор, …
3
амни, ундаги барча нарсаларни, шу жумладан одамни ҳам эзгулик худоси ахура мазда яратган эмиш. у яратган ер юзида пайдо бўлган биринчи одам ато ийим, деб номланган экан. ахура мазданинг кўрсатмасига мувофиқ ийим ер юзига турли жонли мавжудотлар, хусусан, одамлар, ҳайвонлар, қушлар уруғини сочибди, уларни парвариш қилибди. шу аснода, ийим ер юзида 900 йил яшайди. одам боласининг сони кўпайиб ер юзи унга порлик қила бошлабди. ана шунда ийим худога мурожаат қилиб, ерни кенгайтиришни сўрайди ва бунга эришибди ҳам. бир куни ахура мазда ер юзини музлик босиб келаётгани хақида ийимни огоҳлантирибди. ийим ер юзида мавжуд тирик мавжудотларни сақлаб қолиш учун махсус уй қуриб, барча тирик мавжудотларнинг энг яхши зотлари, энг зўр навларидан бир жуфтдан сақлаб қолибди. зардуштийлик таълимотида инсон фаолиятини бошқариб турадиган энг катта куч-ахлоқ нормалари эканлиги хақидаги ғоя илгари сурилган. шунинг учун зардушт олий ибтидо – ахура маздадан инсонинг кундалик амалий фаолиятини бошқарувчи қонун-қоидаларни аниқлаб беришни сўраган. манна шунда ахура мазда …
4
нг натижасидир, деб ҳисоблайди. платоннинг фикрича, инсон асосан икки бўлажак уюшмасидан иборат. биринчи бўлак - ўлмас жон, иккинчи бўлак – тана. инсонинг жони ҳам икки қисмдан иборат: олий – юқори қисм ва пастки – қуйи қисм. олий қисмда ақл-заковат тўплаган, унинг ёрдамида инсон абадий ғоялар сирини билиб олади ва фаровонлик, эзгулик томон интилади. пастки қисм - ҳис-ҳаяжонга асосланган. платон одамларни уч катта тоифага бўлган. биринчи тоифадагилар – ақлли кишилар, иккинчи тоифадагилар - ҳис-ҳаяжонга берилувчилар, учинчи тоифа – доқийларга, йўлбошчиларга сажда қилувчилар. аристотель инсон жисми ва ижтимоий қиёфаси орасидан алоқадорликни тушунтириб беришдда ўз ўтмишдошларидан анча илгарилаб кетади. у оламдаги жами тирик мавжудотлар ҳаётининг асосини жон ташкил қилади, деб ҳисоблайди. бу жон уч туркумга бўлинади: энг паст туркумдаги жон - ўсимликлар, иккинчи туркумдаги ҳайвонларда, энг олий туркумдаги жон – одамзодда бўлади. аристотель инсон деб аталувчи тирик мавжуотни бутун ва бўлинмас, деб талқин этади. айни вақтда «инсон ўз табиатига кўра сиёсий мавжуотдир», деб …
5
. аквинский бу фазилатларга яна христианликка хос уч фазилатни: ишонч, умид ва муҳаббатни ҳам қўшади. ислом фалсафасида одам суратини (одам атони) лойдан ясаганлиги, кейин унга жон ато этганлиги, момо ҳавони одам атонинг «чап биқинидан» яратилганлиги ва бутун кишилик жамияти одам ато ва момо ҳаводан тарқалганлиги ҳақида ғоя илгари сурилган. қуръони каримнинг ал-исро сурасида. биз одам болаларини азиз – мукаррам қилдик ... ва уларни ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал, устун қилиб қўйдик; дейилган. ислом дини таъсири остида мусулмон фалсафаси ва унинг мутакаллимлик ва мутазаллийлик таълимотлари шаклланди. мутакаллимлар оламни, одамни тушуниш асосларини қуръони карим ақидаларидан изладилар. улар инсонинг тақдири азалдан белгиланган, деган ғояни илгари сурадилар – мутазаллийлар худо инсонга ўхшаш, деб тушунтирадилар. айни вақтда улар инсонниг ақлини, оламни ўзгартириш борасидаги фаолиятини юқори баҳоладилар. мусулмон фалсафасидаги хурфикрлиликда инсон муаммоси ўзгача талқин қилинди. бу йўналишнинг йирик намоёндаси мансур халлож таълимотига мувофиқ, мустақил, эркин фикр юритиш қобилиятига эга бўлган инсон комиллик, орифлик даражасига кўтарилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсон. шахс" haqida

1663529605.doc инсон. шахс режа: 1. инсон, унинг моҳияти ва фаолияти. 2. инсон муаммосининг фалсафа тарихида қўйилиши. 3. инсон, индивид, шахс, индивидуаллик тушунчалари ижтимоий фалсафа инсон муаммосига олам, борлиқнинг таркибий қисми сифатида қарайди ваш у нуқтаи-назардан «инсон инма? унинг моҳияти қандай? инсон оламда қандай ўрин тутади?», «инсон омили деганда нима назарда тутилади? каби саволларга жавоб беради. инсон борлиқнинг олий кўриниши. унинг келиб чиқиши, ҳаёти, тараққиёти олам, борлиққа боғлиқ. инсон ва жамият олам тараққиёти табиат эволюциясининг маҳсули ва кўриниши бўлиб ҳисобланади. инсон ҳамма замонларда ҳам ўзининг кимлигини, ўзлигини билишга интилган. инсон муаммосига бағишланган хилма-хил қарашлар, гипотезалар, назариялар яратилган. инсон муаммоси ижтимоий фикр тарихида ...

DOC format, 109,5 KB. "инсон. шахс"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инсон. шахс DOC Bepul yuklash Telegram