маданият ва қадриятлар

DOC 64.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663531075.doc маданият ва қадриятлар режа: 1. маданият ва қадрият тушунчаси, мазмун – моҳияти. 2. моддий – маънавий, маданият ва қадриятлар. 3. маданиятнинг жамият тараққиётида тутган ўрни. 4. қадриятлар тизими ва кўринишлари. маданият мураккаб, серқирра ижтимоий ҳодиса. у бир қатор фанларнинг ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади. масалан, археология ўтмишда яшаган кишилар фаолияти натижасида вужудга келган предметлар, ёдгорликлар, асори-атиқаларни ўрганади. этнография маълум бир халқнинг маданиятини ўрганади. ижтимоий фалсафа маданиятни яхлитликдан иборат ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганади. маданият атамаси кўп маъноларга эга – экин экиш, қайта ишлов бериш, асраш, авайлаш, маълумот, таълим-тарбия тараққиёт. маданият инсонни бошқа барча табиий-биологик дунёдан ажратиб туради. маданият тушунчасини айрим олимлар арабча «мадина» ва «ият» сўзларининг қўшилишидан келиб чиққан ва у «шаҳарга оид» маъносини англатади, деб ҳисоблайдилар. европалик олимлар маданият тушунчаси «культура» сўзидан келиб чиққан, у парваришлаш маъносини билдиради, деган фикрни илгари сурадилар. маданият ўзбек тилида тарбия кўрганлик, билимлилик, сифатлилик маъноларида ишлатилган. инсон ва жамият ижодий фаолиятининг барча кўринишлари унинг оқибатида …
2
меҳнат қуроллари ва воситалари, техника, технология, ишлаб чиқариш маданияти, турмушнинг моддий шарт-шароитлари, ва ҳ.к. моддий маданият шакллари ҳисобланадилар. маънавий маданият деганда маънавий қадриятларни ишлаб чиқариш, тақсимот ва исътемол қилиш соҳалари назарда тутилади. маънавий маданият таркибига: а) инсон маънавий фаолиятининг барча натижалари фан, фалсафа, санъат, сиёсат, хуқуқ, таълим-тарбия, дин жамият бошқариш; б) муассасалар ва ташкилотлар: мактаб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, театр, кино, музей, кутубхона, концерт заллари ва ҳоказолар киради. моддий ва маънавий маданият орасига қатъий чегара қўйиш, уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. меҳнат қуролини ясаш моддий эхтиёждан келиб чиқади ва моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг натижаси ҳисобланади. айни вақтда меҳнат қуролини инсон билимсиз ясаш мумкин эмас. маънавий маданият ижтиомий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. жамиятнинг тараққиёт даражаси маънавий маданият билан бошланади. инсон гўдаклик чоғиданоқ маданият таъсири остида яшайди. инсон таълим тарбияси деганда, аввало уни маданиятли инсон сифатида камол топтириш назарда тутилади. таълим-тарбия жараёнида инсон маданиятга ошно бўлишига ўрганади, маданиятнинг турли асосларига …
3
функциялари киради. маданиятда инсоният тажрибаси мужассамлашган бўлади ва билимлар шаклида намоён бўлади. уларни ўзлаштириш маданият – гносеологик ёки тарбиявий функциясининг моҳиятини ташкил этади. маданият кишилар ижодий фаолиятининг мухим омили ҳисобланди. илмий изланишлар олиб бориш, санъат соҳасида фаолият кўрсатиш маданиятининг яратувчилик функцияси моҳиятини ташкил этади. ҳаётнинг барча жабҳаларида - меҳнатда, турмушда, шахслараро муносабатларда маданият кишилар хулқ-атворига таъсир кўрсатади, уларнинг ҳатти-ҳаракатини бошқаради. маданиятнинг норматив (тартибга солиш) функцияси аҳлоқда, хуқуқда ўз ифодасини топади. маданият ижтимоий ҳаёт тажрибасини бир авлоддан иккинчи авлодга етказишнинг қудратли воситаси ҳисобланади. маданият анъаналар тарзида авлодлар томонидан ўзлаштирилади ваш у асосда авлодлар алоқадорлиги таъминлади. ижтимоий тажрибани авлодларга сингдириш маданиятнинг коммуникатив функциясини ташкил этади. маданият инсонда инсонийликнинг такомиллаштириш вазифасини бажаради. маданият туфайли инсон камолотга интилади, инсонда энг юксак инсоний хислатлар шаклланади. маданият инсонийликнинг меёъри ва кўрсаткичи ҳисобланади. бу маданиятнинг инсонпарварлик функциясидан далолат беради. жамият тараққиётининг қайси соҳаси ҳақида гап кетишдан қатъий назар бу тараққиётда асосий ўринни, инсон ва унинг маданий юксалиш …
4
рияси ишлаб чиқилди. қадриятлар тўғрисидаги назария, таълимотни ифодалайдиган аксиология термини xix асрнинг иккинчи ярмида француз файласуфи п.лаки ва немис олими э.гортманлар томонидан истеъмолга киритилди. аксиология – қадриятлар фалсафаси фани шаклланди. қадриятлар тўғрисидаги таълимот қадриятшунослик, қадриятлар фалсафаси – аксиология, деб юритилади. барча тур ва кўринишдаги қадриятлар, улар орасидаги узвий алоқадорлик, қадриятларнинг жамиятдаги ўрни масалалари аксиология фанининг предметини ташкил этади. қадриятлар нима? бу тушунча қадр-қиммат тушунчаси билан бевосита боғлиқ. қадриятлар кишилар қадрлайдиган нарсаларга нисбатан ишлатилади. фалсафа қомусий луғатида қадриятлар жамият, инсон, инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарса ва ҳодисалар, хислат ва фазилатлар жамул-жами деб таъриф берилган. академик ж.туленовнинг фикрича, қадрият дейилганда инсон ва инсоният учун ахамиятли бўлган, миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган табиат ва жамият ҳодисалар мавхум тушунилмоғи лозим. қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади ва ривожланади. қадриятлар тушунчасида унга хос хусусиятлар акс этган: 1. қадриятлар ўз моҳиятига кўра ижтимоий. нарсаларнинг ўзи мустақил …
5
ли – амалий фаолиятидан келиб чиқади. қадриятларни турли асосларга кўра муайян турларга ажратиш мумкин: жамият ҳаётининг соҳаларига тааллуқли бўлиш нуқтаи-назаридан қадриятларнинг: а) моддий; ижтимоий-сиёсий, маънавий турларини кўрсатиш мумкин. моддий қадриятлар ичида табиий қадриятлар муҳим ўрин тутади. табиий қадриятларга ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво, ўрмонлар, ўсимликлар, фойдали қазилмалар, ҳайвонлар ва бошқалар киради. иктисодий ахамиятга эга бўлган табиий хом-ашё, фойдали қазилмалар ўзбекистон республикасининг миллий бойлиги, асосий қадриятларидандир. табиий ресурслар: ёнилғи, металл, рудалар, ҳаво, сув, ўсимликлар, ҳайвонлар бўлмаса инсон яшай олмайди. она ер кишилар учун моддий неъматлар манбаи, меҳнат воситалари хазинасидир. ер – инсоният тараққиётининг бешигидир. шундай экан, ҳаёт манбаи – ерни қадрламаслик мумкин эмас. ўзбекистон республикасининг конституциясининг 55-моддасида «ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар, умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир», деб ёзиб қўйилган. моддий қадриятлар незигини мулк ташкил этади. мулкни ўз эгасига бериш жамият тараққиётининг мухим омили ҳисобланади, унинг мулк …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маданият ва қадриятлар"

1663531075.doc маданият ва қадриятлар режа: 1. маданият ва қадрият тушунчаси, мазмун – моҳияти. 2. моддий – маънавий, маданият ва қадриятлар. 3. маданиятнинг жамият тараққиётида тутган ўрни. 4. қадриятлар тизими ва кўринишлари. маданият мураккаб, серқирра ижтимоий ҳодиса. у бир қатор фанларнинг ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади. масалан, археология ўтмишда яшаган кишилар фаолияти натижасида вужудга келган предметлар, ёдгорликлар, асори-атиқаларни ўрганади. этнография маълум бир халқнинг маданиятини ўрганади. ижтимоий фалсафа маданиятни яхлитликдан иборат ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганади. маданият атамаси кўп маъноларга эга – экин экиш, қайта ишлов бериш, асраш, авайлаш, маълумот, таълим-тарбия тараққиёт. маданият инсонни бошқа барча табиий-биологик дунёдан ажратиб туради. маданият тушунча...

DOC format, 64.5 KB. To download "маданият ва қадриятлар", click the Telegram button on the left.

Tags: маданият ва қадриятлар DOC Free download Telegram