каримбек камий ҳаёти ва ижоди

DOC 110,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662751917.doc каримбек камий ҳаёти ва ижоди каримбек камий ҳаёти ва ижоди (1864-1927 йил) режа: 1. каримбек камий ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. шоирнинг ҳаёт йўли. 3. камий ва тошкент адабий муҳити. 4. камийнинг ижодий мероси. 5. шоир лирикасида анъанавий руҳ ва шакл. 6. миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида каримбек камийнинг тутган ўрни. каримбек камий - миллий уйғониш даврининг фаол ижодкорларидан. шоир ижодини ўрганишда асосий манба – унинг асарлари. асарларининг шу даврда тузилган баёзларга киритилиши, вақтли матбуотларда бот-бот чоп этилиши шоир ижодини оммалаштиришнинг биринчи босқичи эди. демак, шоир ижоди унинг ҳаётлик чоғидаёқ эътиборга тушган. шоир каримбек камий ўз даврининг эътироф этилган шоирларидан бири сифатида ҳақли суратда хх асрда тузилган мажмуа-баёзлардан ўрин олиши билан бир қаторда, баёзларда ижодкор дўстлар томонидан у ҳақда ёзилган ғазаллар ҳам учрайдики, бу ҳам камийнинг шоирлик даражасини белгилаб беради. инчунун, 1912 йили ғ.ҳ. орифжонов матбаасида чоп этилган “баёзи маҳбубу-л-маҳбуб” китобда шоир омонийнинг “дар мадҳи жаноби мавлоно камий тошкандий...”ғазали …
2
иш мумкин. каримбек камий ижодига муносабат доим ҳам бир хилда текис кечмади. замондошлари анбар отин ва иброҳим давронлар унга қарши танқидий фикрлар билдирганлар. ёш адабиётшунос олим тўлабоев бу қарама- қаршиликнинг асосий сабабини “улар орасидаги адабий-эстетик ва фалсафий қарашларнинг айрича бўлганлигидадир” деб белгилайди. хх асрда тузилган тазкиралар ҳам шоир ижодини ўрганишда манба бўлиб хизмат қилади. хусусан, мўминжон тошқиннинг “тошкент шоирлари” (1948), қўқонлик пўлатжон қаюмийнинг “тазкираи қаюмий”(60-йиллар) тазкиралари шулар жумласидандир. ўзбек адабиётшунослик илмида б.қосимов а.жалолов, м.ҳамидова, м.зокирова каби олимлар камий ҳаёти ва ижодига илмий жиҳатдан ёндашганлар. 90-йилларга келиб шоир ҳаёти ва ижодига оид илмий мақолалар, адабий меросидан намуналар вақтли матбуотларда чоп этила бошлади. бу борада камий ҳаёти ва ижодини жиддий, махсус тадқиқ этишга киришган адабиётшунос о.тўлабоевнинг вақтли матбуот саҳифаларидаги шоирнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи мақолалари эътиборга лойиқ. энг қувонарлиси, 1998-йилда “маънавият” нашриёти томонидан “каримбек камий. дилни обод айлангиз. танланган асарлар” китоби чоп этилди. китобни нашр юзини кўришида олим олтин (олим тўлабоев)нинг хизматларини …
3
тларга қараганда, шоир камий ибтидоий мактабни ўша вақтнинг машҳур мактабдори, ҳам хаттоти мозорхон маҳаллалик мансурхон домлада тамом қилиб, «бекларбеги» мадрасасига келган ҳамда шомаҳмуд охундда дарс ўқиб, «хатми кутуб» қилган. ёшлик чоғида ҳам кўп теззеҳн бўлиб, шеър ёзишга ҳам жуда ишқибоз бўлган. мазкур мадраса шоирни камолотга эришувида катта аҳамият касб этади. негаки, бу мадрасадан у ўзига хос ва мос даврани топди, яъни кўп адабиётшунослар билан танишди. булардан тошкент бедилхонларидан домла умарбек, маъруфхон тўра, каримбек қори ва шоирлардан мирий тахаллуслик мираҳмад муфтий, раҳимхўжа қози, қори фазлуллоҳ алмаий кабилар билан адабий дўстлик ришталарини боғлади. «бекларбеги» мадрасасининг мударриси шомаҳмуд охундни талабалар «ҳазрати домла» деб улуғлашар эди. домланинг вафотидан кейин унинг ўрнига ҳазрати имом ёнбошидаги мозорхон маҳаллалик ва кадубод маҳалласининг мударриси баҳодирхон маҳдум мударрис бўлиб келди. бу кишининг таърифини илми толиблар «бухоронинг ярим илмини олиб келган» деб таъриф этар эдилар. мазкур «бекларбеги” мадрасаси ва мадрасанинг закий мударрис ва толиби илмларининг камийга бўлган эътибори унинг ижодий …
4
р ёзишга ва китоб мутоала қилишга ҳалал берар эди”. камий савдогар оиласидан бўлса-да, турмуш шароити ана шундай тор ва зах кулбада ўтди. мавлоно камий дадаси ва оға-инилари сингари савдогарлик-чопонфурушлик ҳунарини қилмади. бўлажак шоир кўп вақтини китоблар ўқиш, хуснихат қилиб хатлар ёзиш, турли шеърларни ёзиш билан ўтказар эди. хатто хатти нохуний (тирноқ билан ёзиш) илмини ҳам яхши эгаллаган эди. бойликка ҳавасланмаган, дунё неъматларига кўнгилсиз бўлган каримбек камий умри қашшоқлик, камбағалликда ўтди. маҳсиси, кавуши, кўйлак ва чопонлари ҳам ҳар жойдан ёмоқ, аммо озода ва ювилган бўлар эди. мўминжон тошқин «тошкент шоирлари…»да камийнинг хулқ-атвори ва одоби ҳақида қизиқарли маълумотлар беради. бу шоир ҳақида шундай ёзади: «мулла каримбек камий кўп нозик табиатли одам бўлиб, ҳар вақт ёлғиз ўлтириб, мутолаа ва шеър ёзиш билан машғул бўлишни хоҳлар эди. камийнинг ўзи туғилган ҳовлисида «ҳар вақт ёлғиз ўлтириб мутолаа ва шеър ёзиш билан машғул бўлишни хоҳлар эди». камийнинг ўзи туғилган ҳовлисида «ҳар вақт бир сидра уй-рўзғор» жиҳозлари …
5
ғарибона ҳаёт кечирганлигини ёзар экан, “расталардан ўтган чоғида дўконига чақириб, чой-нон қилувчилар бор бўлса-да, жуда оз топилар, улар ҳам масжид ёки меҳмонхона солган бўлсалар, шеър билан бино тарихи ёздириб олиш ёки сўзларини таъриф қилдириб, бир шеър ёзиб беришни айтиш учун чақирар ва кўп пул ваъда қилиб, жуда оз нарса тўлаганлигини» эътироф этади. шоир камий ўзининг ғариб ҳолидан шундай хитоб қилади: мен ошиқи бир ҳабиб эканман, доим ғазаби етиб эканман… билдимки, қатор қулларингдин ваҳ-ваҳки, камий, ҳасиб эканман. 90-йиллар охирига келиб, камий устоз шоирлар сафидан ўрин олди. «бекларбеги»даги унинг ҳужраси энди шоирлар ва шеър ихлосмандларининг марказига айланган эди. шунингдек, «тошкент шоирлари»да шоир мискиннинг ҳам «асосий муаллими ва мударриси камий» эканлиги, ҳатто мўминжон тошқиннинг ўзи ҳам камийнинг шогирдларидан бўлганлигини ёзар экан, камийдан шоирликни «юқтириш» орзумандалиги, бироқ ўзидан устоздайин шоир чиқмаслигидан афсусланиб шундай ёзади: «мен шоирликда юқори кўтарилиш ниятида шоир камийнинг хизматида кўп елиб-югурсам ҳам унинг сингари санъаткор шоир бўла олмадим”. тошкент адабий муҳити, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"каримбек камий ҳаёти ва ижоди " haqida

1662751917.doc каримбек камий ҳаёти ва ижоди каримбек камий ҳаёти ва ижоди (1864-1927 йил) режа: 1. каримбек камий ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши. 2. шоирнинг ҳаёт йўли. 3. камий ва тошкент адабий муҳити. 4. камийнинг ижодий мероси. 5. шоир лирикасида анъанавий руҳ ва шакл. 6. миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида каримбек камийнинг тутган ўрни. каримбек камий - миллий уйғониш даврининг фаол ижодкорларидан. шоир ижодини ўрганишда асосий манба – унинг асарлари. асарларининг шу даврда тузилган баёзларга киритилиши, вақтли матбуотларда бот-бот чоп этилиши шоир ижодини оммалаштиришнинг биринчи босқичи эди. демак, шоир ижоди унинг ҳаётлик чоғидаёқ эътиборга тушган. шоир каримбек камий ўз даврининг эътироф этилган шоирларидан бири сифатида ҳақли суратда хх асрда тузилган мажмуа-баёзлардан ўрин ол...

DOC format, 110,5 KB. "каримбек камий ҳаёти ва ижоди "ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.