тавалло. сирожиддин сидкий ижоди. мардикорлик вокеалари

DOC 77,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403245001_43815.doc мавзу: тавалло тавалло. сирожиддин сидқий ижоди. мардикорлик воқеалари режа: 1. тавалло (тўлаган хўжамёров)нинг ҳаёт йўли 2. адибнинг “жиноий иши” ҳақида маълумот 3. таваллонинг “равнақул-ислом” асари таҳлили 4. тавалло ватан куйчиси 5. тавалло ижодида хуррият талқини 6. с.сидқийнинг ҳаёт йўлига бир назар 7. “навбаҳор” тўплами таҳлили 8. с.сидқий – таржимон 9. “русия инқилоби” достони таҳлили 10. сидқий прозаси. “агиография” устаси адабиётлар 1. ўзбекистон рес.си мхх архиви, 32592-рақамли иш 2. тавалло. равнақул-ислом. т., 1993 3. сирожиддин маҳдум сидқий. иқтибос. қўлёзма. ўз фаши, 7629-11 4. сидқий хондайлиқий. навбаҳор. ғазаллар, достон, ҳикоятлар, қайдлар. т., 1984 5. р.жавҳарова. сирожиддин сидқий хондайлиқийнинг адабий мероси. ф.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. т., 1996 6. б.қосимов. маслакдошлар. т., 1994 7. б.қосимов. миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидоийлик. т., 2002 8. б.қосимов ва бошқалар. миллий уйғониш даври адабиёти. т., 2004 шоир таваллонинг исми шарифи тўлаган хўжамёров бўлиб, хх аср бошида тошкентда етишган, халқ ўртасида катта шуҳрат қозонган истеъдодлардан. …
2
лайди. 1909 йилда хўжамёр ака вафот этади. кўп ўтмай, тўлаган тошкентга қайтади. шаҳар савдо ширкатларидан бирида иш юритувчилик қила бошлайди. зуҳра исмли қизга уйланади. раҳбар, санобар деган икки қиз, мақсуд, маҳмуд номли икки ўғил кўради. 10-йилларда вақтли матбуотда “тавалло” тахаллуси билан шеър ва мақолалари босила бошлайди. 1914 йил 30 августда мунавварқори, авлоний, м.подшохўжаев, ҳусанхўжа дадахўжа ўғли (ёзувчи саид аҳмаднинг отаси), саидабдулло саидакбар ўғли саидазимбоев, комилбек норбеков (жами 12 киши)лар билан биргаликда тошкентда “нашриёт” ширкатини тузиб, китоб чиқаришни йўлга қўядилар. 1915 йилда эса авлонийлар ташаббуси билан тузилган “турон” жамиятида фаолият кўрсата бошлайди. лекин асл касби савдо ишларидан узилиб кетмади. 1917 йил воқеаларига қадар мазкур соҳада мунтазам ишлайди. адибнинг “жиноий иши”да сақланган “меҳнат дафтарчаси”дан шу нарса маълум бўладики, ушу йиллар ижодий соҳадан бошқа ҳамма ишлар билан шуғулланган. ички ишлардан маъмурий хўжалик, қурилишгача бор. чунончи 1918-19 йилларда дастлаб тошкентнинг эски шаҳар, сўнг янги шаҳар ижория қўмиталарида аъзолик қилган. 1919 йилда партияга кирган. чекага …
3
930) вазифаларини бажаради. 1931 йилнинг 15 декабрида аризасига кўра ишдан бўшатилган. хомашё ва савдо сектори нозири қилиб ўтказилган. 1933 йил 1 январдан союззаготхлопок (иттифоқ пахта тайёрлаш) идораси ихтиёрига юборилган. 1933 йил 22 ноябр – ўзпромстрой (ўзбекистон саноат қурилиши) трестида назоратчи-инструкор; 1934 йил 15 апрел аризасига кўра ишдан бўшатилган. 1935 йил 29 январ – “красный утильшик” (“қизил фойдаманд”) артелида инструктор; 1935 йил 29 май аризасига кўра бўшатилган. 1937 йил 14 августда тавалло “аксилинқилобий”, “турон”, “шўройи ислом”, “иттиҳоди тараққий”, “миллий иттиҳод”, “миллий истиқлол” ташкилотларининг аъзоси, “миллионернинг ўғли”, “шеърларида миллатчилик ғояларини илгари сурган”ликда айбланиб, қамоққа олинади. тўлаган хўжамёровнинг тергов ишлари тезлашиб кетди. ўзбекистон ички ишлар халқ комиссари муовини леонов имзоланган “айблов хулосаси” 1937 йил 9 сентябрда 25 кунда тайёр бўлди. унда таваллонинг 1919 йилда осипов қўзғолонига “қатнашишгани”гача “тасдиқлатиб” олинади ва бир қатор “айб”лар билан учлик ҳукмига ҳақола этилади. шу йилнинг 19 октябрида нквд қошидаги учлик мажлисида тавалло отиб ўлдиришга ҳукм қилинади. ҳукм шу …
4
внақул-ислом” номи билан чоп этилган шеърий тўплами унинг ҳаётлик даврида босилган битта-ю битта китобидир. мақолалари тўпланган эмас. 20 йилларда “муштум” хажвий журналининг фаолларидан эди. мазкур журнал саҳифаларида “мағзава” имзоси билан ўнлаб хажвий шеърлари чоп этилган, улар ҳам йиғилган, ўрганилган эмас. шоир ижодини баҳолашда асосий манба “равнақул-ислом” бўлиб турибди. тўплам ҳажман унча катта эмас, 70 тача шеър киритилган. номи ўша йиллар учун кенг расм бўлган номлардан. туркчилик, исломчилик руҳида. вазн ва оҳанг анъанавий – арузда. бироқ мазмн тамом янги. туркистонни қоплаган жаҳолат ва нодонлик, тутқунлик ва турғунлик ҳақида. унинг ҳам бошқа ривожланган, тараққий топган миллатлар қаторид фаровон ва бахтли яшашга бўлган ҳаққи-ҳуқуқи тўғрисида. тавалло ватан мавзуига алоҳида этибор беради. шеърларидан бири ҳатто “суюкли ватан ҳақинда” деб аталган. унинг шеърларида “турон”, “туркистон” атамалари, табиийки кўп учрайди. масалан, туркиянинг қарс вилоятида юз берган бир зилзила муносабати билан ёзган шеъри бор. шеър “қарс мамлакатида фалокатзада мусулмон қардошлар ҳақида” деб номланган. шеър шундай бошланади: кўрасиз, …
5
ёзилган ушбу шеърнинг ҳар банди “чиқ ичимдан, жоним эй, сан манга ҳамдамлашмасанг” сатри билан якунланади. жонга хитоб ҳар банднинг якунловчиси бўлганлигидан унгача шоир ўз вужудининг ҳар бир аъзосига шарт қўйиб чиқади. бу шартлар ватан ва миллат манфати йўлидаги хазматларга қаратилгандир. чунончи, миллатга ёрдамлашмаган, унинг оғирини енгил қилмаган қўлнинг “пул тут”ишга ҳаққи йўқ, миллат ғамини емаган дил “хушнуд” бўлмаслиги керак. бу ғамдан ёш тўкмаган кўзнинг очилмагани яхши. миллатга суянчиқ бўла олмаган ақл ва фикрдан борида йўғи. миллат ғамидан бошқа сўзни сўзлайдаган тил лол бўлгани маъқулроқ ва ҳоказо. саккиз бандлик ушбу мухаммаснинг биринчи ва сўнгги бандларини келтирамиз: эй қўлим, пул тутма ҳеч, миллатга ёрдамлашмасан, бўлма хушнуд, эй дилим, миллат ғамин ғамлашмасан, равшан ўлма, эй кўзим, ёшинг тўкиб намлашмасанг, фикрим, очилма, агар шеъринг ёзиб, хамлашмасанг, чиқ ичимдан, жоним, эй, сан манга ҳамдамлашмасанг. дейдилар, бас қил, тавалло шеърлар манзур эмас, миллатинг, маҳв ўлса, парво қилмаюрлар, ғам емас, бунларнинг шўрбо-палов, норин ебон, чой ичса бас, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тавалло. сирожиддин сидкий ижоди. мардикорлик вокеалари" haqida

1403245001_43815.doc мавзу: тавалло тавалло. сирожиддин сидқий ижоди. мардикорлик воқеалари режа: 1. тавалло (тўлаган хўжамёров)нинг ҳаёт йўли 2. адибнинг “жиноий иши” ҳақида маълумот 3. таваллонинг “равнақул-ислом” асари таҳлили 4. тавалло ватан куйчиси 5. тавалло ижодида хуррият талқини 6. с.сидқийнинг ҳаёт йўлига бир назар 7. “навбаҳор” тўплами таҳлили 8. с.сидқий – таржимон 9. “русия инқилоби” достони таҳлили 10. сидқий прозаси. “агиография” устаси адабиётлар 1. ўзбекистон рес.си мхх архиви, 32592-рақамли иш 2. тавалло. равнақул-ислом. т., 1993 3. сирожиддин маҳдум сидқий. иқтибос. қўлёзма. ўз фаши, 7629-11 4. сидқий хондайлиқий. навбаҳор. ғазаллар, достон, ҳикоятлар, қайдлар. т., 1984 5. р.жавҳарова. сирожиддин сидқий хондайлиқийнинг адабий мероси. ф.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёз...

DOC format, 77,5 KB. "тавалло. сирожиддин сидкий ижоди. мардикорлик вокеалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.