ирсиятнинг молекуляр асослари

PPTX 41 стр. 3,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 41
презентация powerpoint маъруза мавзуси: ирсиятнинг молекуляр асослари маъруза режаси : 1.молекуляр генетика 2.трансформация, трансдукция, конъюгация, f-омил 3.днк нинг кимёвий тузилиши,икки ҳисса ошиши 4.генетик код. рнк ва унинг синтези 5.оқсил биосинтези ва унинг бошқарилиши ирсиятнинг хромосома назариясига кўра, белгиларнинг ривожланиши хромосомадаги генларга боғлиқ. маълумки, хромосома оқсил ва днк дан ташкил топган. шунга кўра дастлаб айрим олимлар ирсий белгиларнинг юзага чиқишини оқсил молекуласига боғлаб тушунтирганлар. биринчи бўлиб н.к. колцов хромосоманинг яна шундай ўзига ўхшаган хромосомаларни ҳосил қилиш хусусиятини ундаги оқсил молекуласига боғлаб тушунтирди. бу билан колцов битта нусха (матрица) асосида ўз-ўзидан кўпайиб, шу билан келгуси авлодларда уларнинг ирсиятини таъминловчи омилнинг молекулар даражада бўлишлигини кўрсатади. маълумки, ирсиятни ташувчи оқсил эмас, балки днк, лекин колцовнинг ўша даврда ирсий омилнинг молекулар даражада бўлишлигини кўрсатиши катта методологик аҳамиятга эга бўлиб, шундан кейин ирсиятни ўрганишнинг молекулар даври бошланди ва молекулар биология фани юзага кела бошлади. ирсиятни молекулар даражада ўрганишнинг асосий муаммолари қуйидагилардир: 1. ҳужайрада ирсий ахборот қандай …
2 / 41
ҳужайра сирти силлиқ. r-турида эса полисаҳарид пўсти бўлмайди, ҳужайра сирти эса ғадир-будир. s-тури касаллик қўз- ғатувчи (вирулент) бўлиб, сичқонлар организмига киритилганда, сичқоннинг иммун системаси, уларга қаршилик кўрсата олмайди, чунки бактериянинг полисаҳарид пўсти, сичқонни иммун системаси таъсиридан унинг, ҳимоя қилади. натижада бактерия, сичқонларда ўпка шамоллаши (пневмония) касаллигини келтириб чиқаради ва уларнинг секин аста ўла бошла- шига сабабчи бўлади трансформация - бу бир хил штамм бактерия ҳужайраларидаги днк молекуласининг иккинчи хил бактерия ҳужайрасига кириб, унинг ирсиятини ўзгартириши. кейинчалик трансформация ҳодисасини тубан эукариот организмларда (замбуруғлар ва сув ўтлари) ўрганила бошланди. лекин 1970-йилгача ўтказилган тажрибалар натижасиз чиқди. ген инженерияси сохасида эришилган муваффакиятлар ҳозирги пайтда тубан ва юқори эукариот организмларда ҳам трансформация ҳодисасини исботлади. днк молекуласининг бактерия ҳужайрасига кириши учун бактерия ҳужайрасига днк молекуласини киритишга мойиллик бўлиш керак. днк молекуласини ўз цитоплазмасига киргизишга мойиллиги бўлган ҳужайранинг ташқи томонига, дастлаб, днк молекуласи боғланади. одатда, бактерия ҳужайрасига кирувчи днк нинг молекулар ориғлиги 1·107 d га яқин бўлиб, …
3 / 41
ерия ҳужайраларида учрайдиган микроорганизмлардир. бактерия ҳужайрасида учраб, уни емирувчи вируслар бактериофаг лар ёки фаглардир. вируслар кимёвий жиҳатидан икки хил моддадан, яъни ташқи оқсил қаватидан ва унинг ичида жойлашган днк молекуласидан иборат. айрим вируслар таркибида нуклеин кислоталардан фақат днк бўлса, айримларида рнк бўлади. кейинги йилларда геномида ҳам рнк, ҳам днк бўлган вируслар ҳам топилди. днк нинг ирсиятдаги ролини аниқлашда ичак бактерияси ҳужайрасида яшовчи т-2 фагидан фойдаланиш жуда қулай ҳисобланади. электрон микроскопда қаралганда т-2 фагининг олти бурчакли боши ва ипсимон дум қисмлари яхши кўринади. бош қисми ичида днк молекуласи жойлашган. бактерия ҳужайрасига ўзининг ипсимон дум қисми билан бирлашади. дум қисмининг учида лизоцин деган фермент бўлиб, у фермент бактерия ҳужайра пўстини емиради. сўнгра ўзининг днк сини бактерия ҳужайрасига киритади. оқсил қавати эса бактерия ҳужайрасининг ташқарисида қолади. ҳужайра ичига кирган фагнинг днк си бактерия ҳужайрасининг нормал иш жараёнини бузади, яъни бактерия днк сини майда бўлакларга ажратади ва ундаги оқсил синтезланишини тўхтатади. трансдукция. 11 шундан …
4 / 41
ар билан тамғалаш учун, фаглар кириши керак бўлган бактерияларни шундай радиактив изотоплар қўшилган озуқа билан озиқлантирадилар. шундан кейин тамғаланган фагларни ҳужайрасида s35 ва p32 бўлмаган бактерияларга юқтирдилар. ҳосил бўлган янги фаг авлодларида фақат днк ни тамғаловчи фосфорнинг радиактив изотопи p32 сақланиб, s35 эса учрамайди. демак, фагларнинг кўпайиши фақат днк га боғлиқ экан. а. херши ва м. чейз (1952) тажрибаси бўйича фагнинг днк молекуласидаги ирсий ахборотнинг бактерияга ўтиши. хромосомасида профаг бўлган ва эркин кўпая оладиган бактерияларни лизоген бактериялар дейилади. бактерия билан фагнинг биргаликда бўлиш ҳолатига, яъни уларнинг симбиозига лизогения дейилади. лекин шароит ўзгарадиган бўлса, яъни рентген нури, ултрабинафша нурлар, кимёвий моддалар ва ҳоказолар таъсирида профаг бактериялар хромосомасидан ажралиб, тезда ўзи кўпая бошлайди ва бактерия ҳужайрасини нобуд қилади. фаг нобуд бўлган ҳужайрадан соғлом ҳужайрага ўтаётганида нобуд бўлган бактерия хромосомасининг бирон бўлагини ўзи билан бирга олиб ўтказиши мумкин. бу ҳодисани биринчи бўлиб 1952-йилда н. синдер ва дж. ледеберг аниқладилар. битта бактериялар ҳужайрасидан иккинчисига …
5 / 41
рак. бактериянинг иккинчи тури (2а) ҳам мутант бўлиб, унда гистидин аминокислотаси синтезини бошқарувчи ген мутацияга учраган. трансдукция. шунинг учун бу бактерияларни сунъий ўстиришда озуқасига гистидин кўшилиши керак. шу иккала тур бактерияларни юқорида эслатилган, ўртасида филтри бор идишда маълум вақт сунъий ўстирилгач уларни алоҳида-алоҳида идишларга кўчирилди ва 22а тур бактериялар озуқасига триптофан қўшилмаганда ҳам айримларининг тирик қолганлиги кузатилди. демак, айрим бактериялар ҳужайрасида триптофанни синтез қила олиш қобилияти пайдо бўлиб, бу ҳужайралар ўзига ўхшаган бактерияларни ҳосил қила бошлаган. бактерия триптофанни синтез кила олиш хусусияти шу аминокислотанинг синтезини амалга оширувчи геннинг фаг орқали 2а тур бактериядан 22а бактерияга ўтказилиши натижасида содир бўлади. демак, фаглар ўзи яшаб турган бактерияни нобуд қилганда, унинг днк сини майда бўлакларга ажратиб шу бўлаклардан бирини, яъни триптофан синтезини амалга оширувчи гени бор бўлагини ўзининг днк сига бириктириб олиб, иккинчи бактерия ҳужайрасига кирганда уни шу бактерия днк сига бириктиради. натижада бу бактерия хусусияти ўзгариб триптофанни синтез қила оладиган бўлиб қолади, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 41 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ирсиятнинг молекуляр асослари"

презентация powerpoint маъруза мавзуси: ирсиятнинг молекуляр асослари маъруза режаси : 1.молекуляр генетика 2.трансформация, трансдукция, конъюгация, f-омил 3.днк нинг кимёвий тузилиши,икки ҳисса ошиши 4.генетик код. рнк ва унинг синтези 5.оқсил биосинтези ва унинг бошқарилиши ирсиятнинг хромосома назариясига кўра, белгиларнинг ривожланиши хромосомадаги генларга боғлиқ. маълумки, хромосома оқсил ва днк дан ташкил топган. шунга кўра дастлаб айрим олимлар ирсий белгиларнинг юзага чиқишини оқсил молекуласига боғлаб тушунтирганлар. биринчи бўлиб н.к. колцов хромосоманинг яна шундай ўзига ўхшаган хромосомаларни ҳосил қилиш хусусиятини ундаги оқсил молекуласига боғлаб тушунтирди. бу билан колцов битта нусха (матрица) асосида ўз-ўзидан кўпайиб, шу билан келгуси авлодларда уларнинг ирсиятини таъми...

Этот файл содержит 41 стр. в формате PPTX (3,0 МБ). Чтобы скачать "ирсиятнинг молекуляр асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ирсиятнинг молекуляр асослари PPTX 41 стр. Бесплатная загрузка Telegram