генетик инженерия ва биотехнолигия

PPTX 29 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 29
слайд 1 tibbiy biologiya va umumiy genetikasi fanidan генетик инженерия ва биотехнолигия. режа: 1.генетик инженерия 2. хужайра инженерияси 3. ирсиятни организм даражасида қайта тузиш 4. ирсиятни популяция даражасида қайта тузиш 5. биотиехнология генетик инженерия - молекулар, генетик, биокимёвий усулларни қўллаб, мақсадда кўзланган ирсий хусусиятга эга бўлган генетик тузилишларни, яъни днк молекуласини, ҳужайрани ёки организмни ҳосил қилиш. генетик инженерия бўйича илмий ишлар 1930-йиллари ўтказила бошланган эди. 1934-йили н.п. дубинин дрозофила пашшасини нурлантириб, ундан 3 жуфт ва 5 жуфт хромосомаси бўлган пашшаларни олди. дрозофилада нормада 4 жуфт хромосома бўлади. ҳозирги пайтда кўзланган мақсадга кўра генетик инженерия муаммоларини қуйидаги босқичларда ўрганиш мумкин: ген, ҳужайра, организм ва популяция. ген инженерияси ёрдамида нуклеотидлар тартиби ўзгарган днк молекуласи ҳосил қилинади ва уни ишлаб турган ҳужайра геномига ўтказилади ҳамда шу билан янги ирсий белгили ҳужайралар олинади. ген инженерияси ҳозирги кунда организмлар ирсиятини ўзгартиришнинг энг қулай усулларидан бири бўлиб қолди. америкалик олимлар k.merril, m.gayyer ва dj.petricheli лар 1971-йили …
2 / 29
ринчи масала эндонуклеоза, трансфераза ва лигаза ферментлари топилгандан кейин ҳал этилди. иккинчи масалани ечишда вектор сифатида плазмидалар днк сидан фойдаланилди. учинчи масалани ечишда калций тузлардан фойдаланилди. калций тузлари таъсирида векторни қабул қилувчи ҳужайралар мембранасининг ўтказувчанлиги ошар экан. шунинг учун керакли гени бор вектор осонгина ҳужайрага киради.тўртинчиси эса генетик ва биокимёвий усуллардан фойдаланиб, керакли гени бўлган ҳужайраларни (клон) ажратиб олиш билан ҳал этилди. генетик инженерия босқичлари шу керакли гени бўлган днк ни кўчирувчи (вектор) днк сига улаш керакли ген уланган вектор днк сини ҳужайрага ёки организмга ўтказиш. керакли генни ажратиш ёки уни синтез қилиш кўзланган мақсадга кўра керакли генни ҳужайрадан ажратиб олиш ёки уни сунъий синтез қилиш мумкин. биринчи бўлиб, 1969-йилда америкалик олимлар shapiro ва bakvit ичак бактериясидан лактаза генини ажратиб олдилар. бу генни ажратишда ламбда бактериофагидан фойдаланилди. ламбда бактериофаги ичак бактериясидан лактаза генини ўзига бирлаштириб олади ген инженериясида ҳужайрадан ажратиб олинган керакли ген кўчириб ўтказувчи днк сига, яъни вектор днксига …
3 / 29
ди. бошқа днк бўлагини ўзига осонгина бирлаштирадиган днк бўлаги ва ажратилган, яъни керакли генни лигаза ферменти бўлган эритмага солинади. лигаза ферменти керакли генни, шу генни кўчирувчи плазмида днк сига улайди. натижада ҳар хил днк ли (химер) плазмида ҳосил бўлади. улар энди шундай плазмидаларни ўзига қабул қилувчи ҳужайралари (реципиентлар) бўлган совуқ ҳолдаги калций хлор эритмасига туширилади. агар эритмани тезлик билан қиздирилса, ҳужайралар пўстининг ҳужайра учун бегона бўлган моддаларни киритмаслик хусусияти йоқолади. шунинг учун ҳар хил днк си бўлган плазмида бактерия ҳужайрасига осонгина кириб, унинг днксига бирлашиб олади. шу бактерия ҳужайраси бўлинганда ундан ҳосил бўлган янги ҳужайралар энди олдингиларига ўхшаш бўлмайди . галактоза оперони бўлган ламбда фаги днк си билан sv40 вируси днкларидан дурагай днк молекуласини олиш. рестриктаза ферменти таъсирида узилган днк молекуласи бўлакларининг охирги қисми бир хил бўлади. шунинг учун лигаза ферменти уларга бир хилда таъсир килиб, бу бўлакларни ва хаттоки, битта рестриктаза узган ҳар хил плазмидалар днк сининг бўлакларини ҳам …
4 / 29
а стрептомицинга чидамлиликни юзага чиқарувчи ген бор. бу иккала бактерияларнинг плазмидалари днк сининг бир-бирига бирикишидан дурагай плазмида ҳосил бўлиб, у энди тетрациклинга ҳам, стрептомицинга ҳам чидамли бўлиб чиқди. бу дурагай плазмидани ичак бактерияси худди ўзининг днк си каби қабул қилди. натижада ичак бактериясининг хусусияти ўзгариб, стрептомицинга ҳам, тетрациклинга ҳам чидамли бўлиб қолди. керакли ген уланган вектор днк сини ҳужайрага ёки организмга ўтказишнинг (трансгенез) тўртта йўли бор. 1 - трансформация; 2- трансдукция; 3 - содда ҳайвонлар, бактерияларнинг қонюгацияси ва юқори организмларни дурагайлаш; 4 - трансгрессия - ҳужайрага кирган вируснинг геномга бирикиши ва ундаги генлар таъсирининг юзага чиқиши. трансформация, трансдукция, соматик ҳужайраларни дурагайлаш ҳодисалари билан юқорида тўлиқ танишган эдик. хужайра инженерияси бирон организмнинг соматик ҳужайраларига кўчириб ўтказилган ген, шу организмнинг айрим ҳужайраларидагина бўлса, жинсий ҳужайралар орқали ўтказилган ген эса организмнинг барча органларида учрайди. ҳужайрага генни ёки хромосомани ўтказиш 1970-йилларда липосомаларнинг (липид пуфаклари) синтез қилиниши билан амалга оширила бошланди. липосомалар иккита липид каватидан …
5 / 29
генлар таъсирининг юзага чиққанлиги гкгфбт ферменти бўлмаган сичқон ҳужайраларида гкгфбт ферментининг пайдо бўлиши билан исботланди. хромосома одамники, ҳужайра эса сичқонники бўлган ҳужайрада синтез қилинган гкгфбт ферменти одамларда учрайдиган шу ферментга айнан ўхшаш эди. демак, одам хромосомасидаги генлар сичқонлар ҳужайрасида ҳам ўз фаоллигини сақлаб қолар экан. шундай қилиб, липосомалар ёрдамида ҳужайра даражасидаги ирсий касалликларни даволаш йўллари топилди. масалан, оғир нерв касалликларидан тей-сакс касаллиги билан оғриган одам ҳужайрасида b – n - асетил-гексозаминаза ферменти бўлмайди. соғ одамда бу фермент лизосомаларда учрайди. бу ферментни липосомага киритиб сунъий ўстирилаётган ва шу фермент бўлмаган ҳужайралар билан аралаштирилади. вақт ўтиши билан липосома ҳужайра пўстидан ўтиб цитоплазмага тушади ва лизосомалар томонидан қамраб олингач унинг ичида қолади. натижада ҳужайрада b – n - асетилгексозаминаза ферменти пайдо бўлади. тей-сакс касаллигида асосан бош мия нерв ҳужайралари жароҳатланади. маълумки, нерв ҳужайралари пўстидан бегона моддалар жуда қийинчилик билан ўтади. шунинг учун бу касалликни даволаш анча оғир ҳисобланади. ирсиятни организм даражасида қайта тузиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 29 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "генетик инженерия ва биотехнолигия"

слайд 1 tibbiy biologiya va umumiy genetikasi fanidan генетик инженерия ва биотехнолигия. режа: 1.генетик инженерия 2. хужайра инженерияси 3. ирсиятни организм даражасида қайта тузиш 4. ирсиятни популяция даражасида қайта тузиш 5. биотиехнология генетик инженерия - молекулар, генетик, биокимёвий усулларни қўллаб, мақсадда кўзланган ирсий хусусиятга эга бўлган генетик тузилишларни, яъни днк молекуласини, ҳужайрани ёки организмни ҳосил қилиш. генетик инженерия бўйича илмий ишлар 1930-йиллари ўтказила бошланган эди. 1934-йили н.п. дубинин дрозофила пашшасини нурлантириб, ундан 3 жуфт ва 5 жуфт хромосомаси бўлган пашшаларни олди. дрозофилада нормада 4 жуфт хромосома бўлади. ҳозирги пайтда кўзланган мақсадга кўра генетик инженерия муаммоларини қуйидаги босқичларда ўрганиш мумкин: ген, ҳужайра, ...

Этот файл содержит 29 стр. в формате PPTX (1,5 МБ). Чтобы скачать "генетик инженерия ва биотехнолигия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: генетик инженерия ва биотехноли… PPTX 29 стр. Бесплатная загрузка Telegram