генетик код. транспорт рнк ва аминоацил - трнк – синтетазалар

DOC 94.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363265456_42179.doc www.arxiv.uz режа: 1. генетик код ҳақида тушунча. 2. маъноли ва маъносиз триплетлар. 3. генетик код луғати ҳақида тушунча. 4. трнк кашф қилиниш ва уни структураси 5. аминоацил трнк-синтетаза ва унинг аҳамияти таянч сўзлар: генетик код, кодон, триплет, терминатор кодонлари. бирон бир маълумотни шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, одатда, кодлаш ёки код деб аталади. биологияда генетик информацияни, яъни оксил молекулаларини ташкил этувчи 20 хил аминокислотани днк молекуласидаги 4 хил нуклеотид ёрдамида ифодалаш генетик код дейилади. 1953 йилда гамов (aқш) генетик код учта нуклеотид тупламдан (триплетли коддан) ташкил топганлигини аниқлади. бунда 4 хил нуклеотид ёрдамида 64 та комбинация ҳосил килиш мумкин. бу эса 20 та аминокислотани ифодалаш учун етарлидир. 1961 йилда крик генетик кодни математик анализ қилди. оқсил молекуласидаги ҳар бир аминокислотани ифодаловчи код триплетли бўлиб, у крик ифодасига кўра кодон деб номланган. 1961 йили м. ниренберг (ақш) биринчи бўлиб код табиатини тажрибада исбот қилди. у оқсилни синтези in vifro системаларида олиб …
2
лади, 61 таси «маъноли», яъни маълум аминокислотани ифодаловчи триплетлардир. уга, уаа, уаг аминокислоталарни ифодалай олмайди. шунинг учун улар маъносиз триплетлар дейилади. бу триплетлар трансляцияда муҳим аҳамиятга эга, улар оқсиллар биосинтезида терминация сигнали ҳисобланади ва уларни терминаторли кодонлар хам деб аталади. яъни и-рнк даги уаа ва уаг триплетларига аминокислоталарни тутмайдиган т-рнклар бирикади. бу триплетлар полипептид занжирларининг тугалланишини ва улар рибосомалардан ажралишини ифодалайди. жадвалдан кўриниб турибдики, бир хил аминокислоталарни ифодаловчи триплетлар бир-бирига ўхшаш бўлади. масалан: _ама_ аминокислотасини ифодаловчи триплетларнинг барчаси гу диплети _ама_ бошланган. аланинни ифодаловчи триплетлар гц диплети _ама_ бошланган бўлади. аминокислоталар (триптофан ва метиониндан ташқари) 2 тадан 6 тагача триплет ёрдамида ифодаланиши мумкин, яъни кодон _ама_ кодирланар экан. у ахборотни тўғри ўқишга хилофлик килмайди, балки репликация ёки транскрипция жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган хатоларни четлатишга ёрдам беради. генетик код универсалдир. _ама организмларда – эукариотлар, прокариотларда ва вирусларда хам барча кодонлар учун бирдай белгилардан фойдаланилади. барча кодон учта нуклеотиддан (триплетдан) иборат. …
3
и-рнкдаги код сўзларига комплементар бўлиб антипаралел ҳолатдир, яъни т қолдиғига а колдиғи комплементардир ва а колдиғининг ҳолати у қолдиғига комплементардир. масалан: метионин учун: ирнк ва днк кодонлар куйидаги ҳолатда кўринади: ирнк(5) ауг(з) днк (3) тац одатда кодонлар ва антикодонлар 5 — > 3, чапдан ўнгга қараб ёзилади. т-рнк кашф қилнниши.. маълумки, оқсилларнинг аминокислотали кетма-кетлиги учун мўлжалланган ахборот нуклеотид кетма-кетлик ҳолида тегишли нусха берувчи (матрица) рнк ларда кодланган. лекин аминокислоталар структураси билан уларга мос келувчи кодонлар ўртасида яққол стерик мутаносиблик кузатилмайди. ушбу мулоҳазадан келиб чиққан ҳолда 1955 йилда ф. крик ўзининг "адаптор гипотезасини" таклиф килди. унда у махсус кичик адаптор рнк лар ва уларга аминокислаталар қолдиғини ковалент бириктирувчи махсус (специфик) ферментлар борлигини тахмин килади. гипотезага кўра, ҳар бир аминокислотага фақат ўзига мос келадиган адаптор рнк ва фермент тўғри келади. бошқа томондан, адаптор рнк кейинчалик антикодон деб аталган нуклеотид триплетга эга бўлиб, у нусха берувчи рнк нинг тегишли кодонига комплементардир. шундай қилиб, …
4
унга мос келувчи ферментлар эса аминоцил-трнк-синтетазалар деб аталадиган бўлди. ҳужайрада оқсил ҳосил бўлишида қатнашувчи хар бир 20 аминокислота учун ўзининг аминоацил - трнк- синтетазаси мавжуд. шундай қилиб, прокариотик ҳужайраларда 20 хил аминоацил - трнк-синтетаза бор. эукариотик ҳужайраларда эса вазият мураккаброқ. бунга асосий сабаб- асосий цитоплазматик синтетазаларга қўшимча равишда хлоропласт ва митохондрияларда махсус аминоацил-трнк-синтетазаларнинг мавжудлигидир. трнк турларининг сони эса аминокислота ва аминоацил-трнк -синтетазалар сонидан ортиқ. масалан, бактерияларда (е coli) турли генлар билан кодланадиган трнк нинг камида 40 тури бор. бу шуни англатадики, бир неча трнк айнан битта аминоацил-трнк- синтетаза томонидан танилиб, айни битта аминокислотага бирикиши мумкин, бундай трнк изоакцепторлар деб аталади. турли изоакцептор трнк лар муайян аминокислота учун мос келадиган турли кодонларни таний оладилар, баъзида бирламчи структураси билан фарқланувчи изоакцептор трнклар ўхшаш антикодонларга эга бўлган ҳолда айнан битта кодонларни таниб олишлари мумкин. эукариот хужайралар цитоплазмасида хам вазият шунга ўхшаш. эукариотик митохондрияларда эса трнк нинг турли антикодонларга эга бўлган 23-24 хили бўлиб, …
5
пурин қолдиқлари (иккинчиси пиримидин бўлиши ҳам мумкин) жойлашади. мана шу еттита нуклеотид колдиклар биргаликда антикодон тугунини ҳосил қилиб, бу тугун ўзига хос фазовий структурага эга бўлган ҳолда мрнк билан ўзаро муносабатга киришади. тахминан трнк занжири умумий узунлигининг 1/3 кисми оралиғида кўпчилик трнк учун умумий бўлган gtyc ёки guyc кетма-кетликдан иборат қисм жойлашган, унга икки томондан пурин қолдиқлари ёпишган бўлади. битга трнкдаги кетма-кетликларни кўриб чиқадиган бўлсак, унда тўртта асосий нуклеотид қолдиқларига (agcu) қўшимча равишда турли хил модификацияланган нуклеотидлар борлиги аниқланади. кўпинча бундай нуклеозидлар "минор"- нуклеозидлар дейилади. улар трнк полинуклеотид занжирининг махсус жойларида оддий нуклеозид қолдиқларининг посттранскрипцион модификацияси натижасида хосил бўлади. ҳозирги вақтда трнк даги бир неча ўнлаб модификацияланган нуклеозидлар идентификацияланган. энг кўп таркалган "минор" қолдиқлар-оддий нуклеозидларнинг метиллашган хосилаларидир. масалан, 1- метилгуанозин (m1g)n2 - метилгуанозин (m2g), 7-метилгуанозин(m7g). антикодоннинг биринчи ҳолатида g ва с модификацияланмаган бўлиши мумкин. антикодонга 3 - томондан бирикувчи антикодон тугуннинг пурин нуклеозиди кўпинча ўзига хос модификация тури ("гипермодификация") билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "генетик код. транспорт рнк ва аминоацил - трнк – синтетазалар"

1363265456_42179.doc www.arxiv.uz режа: 1. генетик код ҳақида тушунча. 2. маъноли ва маъносиз триплетлар. 3. генетик код луғати ҳақида тушунча. 4. трнк кашф қилиниш ва уни структураси 5. аминоацил трнк-синтетаза ва унинг аҳамияти таянч сўзлар: генетик код, кодон, триплет, терминатор кодонлари. бирон бир маълумотни шартли белгилар ёрдамида ифодалаш, одатда, кодлаш ёки код деб аталади. биологияда генетик информацияни, яъни оксил молекулаларини ташкил этувчи 20 хил аминокислотани днк молекуласидаги 4 хил нуклеотид ёрдамида ифодалаш генетик код дейилади. 1953 йилда гамов (aқш) генетик код учта нуклеотид тупламдан (триплетли коддан) ташкил топганлигини аниқлади. бунда 4 хил нуклеотид ёрдамида 64 та комбинация ҳосил килиш мумкин. бу эса 20 та аминокислотани ифодалаш учун етарлидир. 1961 йилда кр...

DOC format, 94.5 KB. To download "генетик код. транспорт рнк ва аминоацил - трнк – синтетазалар", click the Telegram button on the left.