nukleoin kislotalar

PDF 26 pages 1.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
слайд 1 нуклеин кислоталар (лот. nucleus – ядро) юқори молекуляр органик бирикмалар, биополимерлар бўлиб, уларнинг мономер бўғинлари нуклеотидлар ҳисобланади. нуклеин кислоталар – днк ва рнк барча тирик организмларнинг ҳужайрасида мавжуд ва ирсий ахборотни сақлаш, узатиш ва уни амалга ошириш каби муҳим вазифаларни бажаради. 1889 йили рихард альтман нуклеин кислота атамасини фанга киритган, ҳамда оқсил аралашмалари бўлмаган нуклеин кислоталарни ажратиб олиш усулини яратган. нуклеин кислоталар . нуклеотид = нуклеозид + фосфор кислотаси = азот асоси + пентоза+фосфор кислотаси нуклеин кислоталар рнк да – рибоза, днк да - дезоксирибоза. пуринлар: аденин (а) ва гуанин (г) – иккита гетероциклли. пиримидинлар: тимин (т), цитозин (ц) ва урацил (у) –битта гетероциклли нуклеотидлар ўзаро полимер занжирга фосфодиэфир боғлари ёрдамида бирикади. азот асослари бир занжирдаги нуклеотидларни бирикишида иштирок ← этмайди. днк ва рнк нуклеотид кетма-кетликларини аниқлаш методлари 1. маскам ва гилберт методи (кимёвий) рнкни кимёвий парчалаш йўли билан бирга унинг занжирини ўзига хос рнказалар билан гидролизлаш йўли …
2 / 26
g) пиримидин нуклеотидлари йиғиндисига тенг (т+с); а қолдиқлари сони т қолдиқлари сонига, g қолдиқлари сони с қолдиқлари сонига тенг. 3. днк ипларининг рентгенограммаси кўрсатганидек, молекула спирал структурали ва биттадан ортиқ полинуклеотид занжирига эга. днк кислотали- ишқорий титрланганида, унинг структураси водород боғлари билан боғланганлиги кўрсатилган. 4. натив днк ишқор билан титрланганида ва қиздирилганида унинг физикавий хоссалари, хусусан, унинг қуюшқоқлиги сезиларли ўзгаради, яъни у денатурацияланади. лекин бунда ковалент боғлар бузилмайди. нуклеин кислоталар нуклеин кислоталар днк полиморфизми днк полиморфизми —қўш спиралнинг турли конформацияларга кира олиш хусусиятидир. нуклеотид кристаллари рентген-структур авий анализ қилинганида 3 типдаги структуралар: а-,в- ва z-шакллар аниқланган. в-днк— стандарт уотсон-крик структураси бўлиб, жуфт асосларнинг текислиги қўш спиралнинг ўқига перпендикуляр бўлади. а-днк - жуфт асосларнинг текислиги қўш спиралнинг ўнг ўқига тахминан 20° га бурилган. спиралнинг битта ўрамига 11 жуфт асос тўғри келади. бу ерда перпендикуляр бўлади. а-днк в-днк толалари қуритилганда ҳосил бўлади. z-днк — битта ўрамга 12 та жуфт асос тўғри келадиган …
3 / 26
нк; ѐки днкнинг иккита занжирдан бирини узиш (г) ѐки иккала занжирни локал айрилиши натижасида олинган (д) релаксацияланган ҳалқали шакллари; катенан (е) ва тугун (ж) нинг схематик тасвири нуклеин кислоталар днкнинг суперспиралланиши.топоизомеразалар тирик организмлардаги днк молекуласи ёки жуда узун, ёки ҳалқага туташган қўшспиралли молекула бўлганлиги учун ирсий ахборотни узатиш билан боғлиқ бўлган исталган жараёнлар жиддий топологик муаммолар: днкнинг мусбат (+) ёки манфий (-) ўтаспиралланиши, катенан ёки тугунларни ҳосил бўлишига дуч келади. бундай топологик муаммоларни днк топологиясини ўзгартирувчи ферментлар - днк- топоизомеразалар тузатади. топоизомеразалар днкнинг ўта спираллашган молекулаларини бўшаштиради, бунинг учун улар занжирлардан бирини ёки иккаласини узади ва кейинчалик улар тикланади. таъсир механизми бўйича икки типдаги топоизомеразалар – i ва ii фарқ қилинади. днк-топоизомераза i – мономер оқсиллар бўлиб, занжирлардан бирини энергия сарфламай узиб днкни релаксация қилади (бўшаштиради). днк- топоизомераза ii димерлар (эукариотларда) ва тетрамерлар (прокариотларда) кўринишида фаолият кўрсатади. улар днкнинг иккала занжирини атфга боғлиқ ҳолда узади, кейин эса занжирларни узилган жойдан …
4 / 26
йраларда асосан уч хил рнк учрайди: рибосомал рнк (ррнк), транспорт килувчи рнк (трнк) ва информацион рнк (ирнк) ёки воситачи рнк (мрнк). аксарият ҳужайраларда кўплаб кичик цитоплазматик рнк (мцрнк), эукариот ҳужайраларда эса кичик ядроли рнк (мярнк) учрайди. ҳужайрадаги рнкнинг 80-85% га яқинини рибосомал рнк (ррнк), 10%ини трнк, 5% ини ирнк ташкил қилади. кичик ядроли ва цитоплазматик рнк эса умумий рнк нинг 2%ини ташкил қилади. транспорт қилувчи рнк трнкнинг асосий вазифаси аминокислоталарни акцепторлаш ва уларни ҳужайранинг оқсил синтез қилувчи аппаратига етказиб беришдир. улар қайтар транскрипция жараёнида праймер ролини бажаради. трнкнинг кетма-кетлиги. трнк 70-90 та нуклеотидларнинг кетма-кетлиги ва 10% атрофида минор компонентлардан тузилган. у “беда барги” деб номланадиган иккиламчи структурани ҳосил қилади. ушбу структура 4 ёки 5 та икки занжирли спирал банд ва 3 та айридан ташкил топган. ҳар бир бандда 4-7 та қўш спирални ҳосил қилувчи уотсон-крик жуфти бор. акцептор, антикодон, дигидроуридил (d), псевдоуридил (tψс) ва қўшимча банд фарқланади. акцептор бандида полинуклеотид …
5 / 26
комплекс ҳосил қилади. бунда 5sррнк пептидилтрансфераза маркази ва ef-g-боғловчи доменлар ўртасида воситачи вазифасини бажаради. e.coli 16s ррнк структураси а – таркибида 4 та асосий домен бўлган иккиламчи структура: б - 16s ррнк 5′-доменининг бирламчи ва иккиламчи структуралари информационрнк мрнк ўзининг нуклеотид кетма-кетликлари қолдиғида оқсилларнинг бирламчи структураси тўғрисидаги ахборотни сақлайди. эукариотларда мрнкнинг тузилиши ўзига хос бўлиб, уларнинг таркибида информатив зоналар, яъни оқсил биосинтезида матрица сифатида ишловчи зоналар ва ноинформатив участкалар мавжуд. ноинформатив участкалар кэп, 5 -׳ трансляцияланмайдиган соҳа (5 -׳ нто), 3 -׳ трансляцияланмайдиган соҳа (3 -׳ нто), полиаденил фрагментидан иборат. кэп (ингл. сар – кепка, шапка) – таркибида бирламчи скриптга трифосфат гуруҳи орқали бириккан 7-метилгуанозин бўлган нуклеотид кетма-кетлигидир. кэпда кўпинча кейинги нуклеотидларнинг биринчи ёки 2 та биринчи рибоза қолдиқлари билан боғланган 2 -0-׳ метил гуруҳлари бўлади. кэп мрнкни экзонуклеазалардан ҳимоя қилиш учун, ҳамда рибосомада ррнк билан ўзаро таъсирлашганида оқсил факторларини ёпишиши (мрнкни рибосомага ёпишишида сигнал ролини ўйнайди ва трансляцияда қатнашади) …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "nukleoin kislotalar"

слайд 1 нуклеин кислоталар (лот. nucleus – ядро) юқори молекуляр органик бирикмалар, биополимерлар бўлиб, уларнинг мономер бўғинлари нуклеотидлар ҳисобланади. нуклеин кислоталар – днк ва рнк барча тирик организмларнинг ҳужайрасида мавжуд ва ирсий ахборотни сақлаш, узатиш ва уни амалга ошириш каби муҳим вазифаларни бажаради. 1889 йили рихард альтман нуклеин кислота атамасини фанга киритган, ҳамда оқсил аралашмалари бўлмаган нуклеин кислоталарни ажратиб олиш усулини яратган. нуклеин кислоталар . нуклеотид = нуклеозид + фосфор кислотаси = азот асоси + пентоза+фосфор кислотаси нуклеин кислоталар рнк да – рибоза, днк да - дезоксирибоза. пуринлар: аденин (а) ва гуанин (г) – иккита гетероциклли. пиримидинлар: тимин (т), цитозин (ц) ва урацил (у) –битта гетероциклли нуклеотидлар ўзаро полимер занж...

This file contains 26 pages in PDF format (1.9 MB). To download "nukleoin kislotalar", click the Telegram button on the left.

Tags: nukleoin kislotalar PDF 26 pages Free download Telegram