klinik farmakologiya fanining tarixi

PPTX 33 pages 7.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 33
презентация powerpoint мавзу: клиник фармакология фани тарихи. мақсад ва вазифалари. клиник фармакологиянинг муаммолари. дори воситалари фармакодинамикаси тарихи 1964 йилга қадар тиббиётда клиник фармакология атамаси мавжуд эмас эди. 1961 йилда ғарбий германияда янги туғилган чақалоқларда фекомегалияни кўпайганлиги кузатилди. кейинчалик бунинг сабаби хомиладорликни критик даврида (i триместерида) қабул қилинган барбитуратларга мансуб бўлмаган уйқу дориси, талидомид эканлиги аниқланди. бу масала 1964 йили москвада жсст томонидан токсикология бўйича ўтказилган халқаро конгрессда кўриб чиқилди. бу масала жохон медицинаси тарихига «талидомид фожиаси» номи билан қора харифларда ёзиб қўйилди. «толидомид фожиаси»га кадар тиббиётда фармакология фани мавжуд бўлиб, бу фан асосан дори воситаларини хайвонлар организмига таъсирини ўрганувчи фан хисобланган. шу сабабли амалий тиббиёт масалаларига тўлиқ жавоб бера олмас эди. толидомид қўллаш билан боғлик бўлган аниқ далиллар тиббиёт учун фармакология фанидан ташкари клиник фанлар ва фармакологияни бирлаштирган фан, яъни клиник фармакология фани зарурлигини кўрсатди. «толидомид фожиаси» тиббиётда янги фан клиник фармакология фанини дунёга келишига сабаб бўлди. токсикология конгрессида қабул …
2 / 33
игини ошириш. клиник фармакологияни асосий вазифалари бўлиб, қуйидагилар хисобланади: - янги фармакологик воситаларни клиник синовдан ўтказиш: - эски препаратларни синаш ва қайта баҳолаш: - дори воситаларининг қўлашни рационал ва хавфсиз усулларини ишлаб чиқиш йўли билан дори билан даволашни такомиллаштириш: - дори препаратлари бўйича информацион хизмат ва турли мутахассисларга консултатив хизмат кўрсатиш: - талабалар ва врачларни ўқитиш. бундан ташқари клиник фармакологияни вазифаларига амалий тиббиётни қуйидаги масалалари хам киради: - аниқ беморни даволаш учун дори воситасини танлаш - унинг учун тўғри келадиган дори шаклини танлаш ва қўллаш режимни белгилаш: - киритиш йўлларини танлаш: - дорини таъсири бўйича монитор кўзатув ўтказиш: - дори воситалари ўзаро муносабатларини, ножўя таъсирларини ва салбий таъсирларини йўқотиш хамда олдини олиш: - дори воситаларининг истеъмол қилиниш хусусиятларини ўрганиш. дори воситаси буюрилишининг турли мақсадлари мавжуд. дори билан даволаш этиотроп, патогенетик, симптоматик, ўрин босувчи ва профилактика мақсадларида ўтказилади. этиотрон терапия касаллик сабабини йўқотишга қаратилган. масалан, инфекцион касалликларда микробга қарши препаратлар, ёки …
3 / 33
глари, витаминларни киритиш мумкин. профилактик терапия касаллик ривожланишини олдини олиш учун буюрилади. профилактик воситаларга баъзи вирусга қарши. дезинфекцияловчи препаратлар, вакциналар, зардоблар киради клиник фармакологияни қисмлари фармакокинетика. фармакодинамика. дори воситаларининг ўзаро таъсирлари. дори воситаларининг салбий таъсирлари. фармакогенетика фармакоэпидемиология фармакоэкономика фармакотерапия самарадорлигини ва хавфсизлигини бахолаш усуллари. фармакоданамика - клиник фармакология фанининг бир бўлаги бўлиб, дори воситаларининг одам организмидаги фармакологик таъсир механизмини ўрганади. дори воситаларининг асосий қисми организмни физиологик тизимининг фаолиятини ўзгартириш йўли билан даволовчи таъсир кўрсатади. организмда дв таъсирида турли табиий жараёнларнинг тормозланиши ёки кўзғалиши, орган ва тўқималар фаолиятини пасайиши ёки кучайишига олиб келади. натижада, организмда касаллик сабаби бўлган патологик жараёнларига таъсир кўрсатади. дори воситалари таъсир механизминииг куйидаги турлари фарқланади: • махсус рецепторларга таъсири • ферментлар фаоллигига таъсири • хужайра қобиғига физикавий-кимёвий таъсири • тўғридан-тўғри кимёвий (цитотоксик) таъсири дори воситаларининг махсус рецепторларга таъсири хужайра рецепторлари — макромолекуляр структура бўлиб, маълум бир кимёвий бирикмаларга нисбатан танлаб сезгирлик кўрсатади. дори воситаларини рецепторлар билан ўзаро …
4 / 33
, моддадаги таъсирлар нисбатига боғлиқ. рецепторларга нисбатан антагонизм бўлиши мумкин: ретцеторларнинг кўпчилиги дори воситалари таъсири учун нишон бўлади. бунда рецептор билан ўзаро таъсирга кириши (агонизм ёки антагонизм), фармакологик таъсирининг давомийлиги ва қайталанувчанлигини белгиловчи боғланиш кучи аҳамиятга эга. моддани рецептор билан боғланиш маҳкамлиги «аффинитет» термини билан белгиланади. аффинитети юқори бўлган модда рецептор билан боғланган, бошқа аффинитети паст бўлган моддани сиқиб чиқариши мумкин. баъзи моддалар рецептор билан ўзаро таъсирига киргандан сўнг, шу рецепторнинг функционал вазифасига мос келадиган биокимёвий ёки физиологик реакциясини келтириб чиқариш хусусиятига эга бўлади. бундай хусусият ички фаоллик деб аталади. хужайра юзасидаги рецепторлар миқдори ва уларнинг сезгирлиги доимий ва бир хил эмас, ҳамда кўпгина омилларга (ёш, патологик жараён, тўқимани шикастланиши ва ҳ.), дори воситасининг таъсирига боғлик. масалан, рецепторларнинг миқдори ёки функционал фаоллиги камайиши мумкин, агарда узоқ вақт агонист-препаратлар қўлланилса. бу маълум вақтдан кейин уларнинг фармакологик таъсирини сусайишига олиб келади, яъни толерантлик ривожланади. препарат антагонист таъсирида рецепторларнинг функционал фаоллиги ёки миқдори …
5 / 33
ри билан бевосита ўзаро таъсирга киришиб, ҳужайранинг фаолиятини бузилишига олиб келади. бундай таъсирни антибиотиклар ва баъзи антибактериал препаратлар, вирусга қарши моддалар, цитостатиклар кўрсатади. дв таъсири хужайра фаолиятини ўзгариши билан боғлик, бўлмаслиги хам мумкин. масалан, ёғли бўшаштирувчи препаратлар, антацидларнинг хлорид кислотани нейтраллаши бунга мисол бўла олади. дори –моддалар тизим фаолиятини фақат унинг маълум бир қисмида ёки бир органга таъсир қилиши бу селектив ёки танлаб таъсир. препаратнинг дозаси қанчалик кичик бўлса ва унинг рецептор билан алоқаси қанчалик кам бўлса, унинг ҳаракати селектив бўлади. бироқ, дориларнинг селективлиги дориларнинг дозаси, ножўя таъсирлари билан боғлиқ. масалан, морфин кучли аналгетик фаолликка эга ва наркотик аналгетиклар гурухига киради. шу билан бир вақтда, у нафасни сўндиради, йўтал рефлексини камайтиради, седатив таъсир кўрсатади, қусиш, қабзият, бронхоспазм чақкиради, гистамин ажратиб чиқаради, ҳамда антидиуретик таъсир кўрсатади. аммо ҳаётда рецепторларга, тизимга ёки патологик жараёнга мутлақо танлаб таъсир қиладиган дори йўқ. янги дори-модаларни яратишда фармакологлар дори-модаларнинг селективлигини оширишга кўп куч сарфлайдилар. дв қанчалик …

Want to read more?

Download all 33 pages for free via Telegram.

Download full file

About "klinik farmakologiya fanining tarixi"

презентация powerpoint мавзу: клиник фармакология фани тарихи. мақсад ва вазифалари. клиник фармакологиянинг муаммолари. дори воситалари фармакодинамикаси тарихи 1964 йилга қадар тиббиётда клиник фармакология атамаси мавжуд эмас эди. 1961 йилда ғарбий германияда янги туғилган чақалоқларда фекомегалияни кўпайганлиги кузатилди. кейинчалик бунинг сабаби хомиладорликни критик даврида (i триместерида) қабул қилинган барбитуратларга мансуб бўлмаган уйқу дориси, талидомид эканлиги аниқланди. бу масала 1964 йили москвада жсст томонидан токсикология бўйича ўтказилган халқаро конгрессда кўриб чиқилди. бу масала жохон медицинаси тарихига «талидомид фожиаси» номи билан қора харифларда ёзиб қўйилди. «толидомид фожиаси»га кадар тиббиётда фармакология фани мавжуд бўлиб, бу фан асосан дори воситаларини ха...

This file contains 33 pages in PPTX format (7.5 MB). To download "klinik farmakologiya fanining tarixi", click the Telegram button on the left.

Tags: klinik farmakologiya fanining t… PPTX 33 pages Free download Telegram