farmakologiya

DOCX 37 стр. 3,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 37
ii. умумий фармакология умумий фармакологиянинг сир-асрорлари одатда иккита асосий параметр бўйича ўрганилади. булар – фармакокинетика ва фармакодинамикадир. фармакокинетика – бу дори моддаларининг организмга киритиш йўлларини, ундаги сўрилишини, тақсимланишини, деполанишини, парчаланишини ва чиқариб юборилишини ўрганувчи бўлим ҳисобланади. фармакодинамика – бу дори моддаларининг биологик самараларини, шунингдек, уларнинг таъсир механизмларини ва таъсир қилиш жойлари (локализatsiяси) ни ўрганувчи бўлимдир. 1. дори воситаларининг фармакокинетик параметрлари а) дори воситаларини организмга киритиш йўллари. сўрилиш дори воситалари организмга иккита катта йўл орқали киритилади: булар энтерал (меъда-ичак орқали) ҳамда парентерал (меъда-ичак йўлини четлаб) йўллардир. энтерал йўл орқали дори воситаларини организмга киритишнинг асосан 5 та усули мавжуд бўлиб, улар оғиз орқали, тил остига, лунж ортига, ўн икки бармоқ ичакка ва тўғри ичакка киритишдир. дори воситаларини оғиз орқали киритиш – per os, энг кенг тарқалган усул бўлиб, унда беморнинг ўзи, қўшимча тиббий ходимнинг ёрдамисиз ва дориларнинг стериллигига ҳам қарамасдан, препаратни оғиз бўшлиғига қўяди ва маълум миқдордаги суюқлик билан уни ичaди. бунда …
2 / 37
сир кўрсатади. баъзи препаратлар эса маҳаллий, яъни фақат меъда-ичак йўлига таъсир қилиш учун ҳам ишлатилиши мумкин. дори воситаларини тил остига қўйишни одатда сублингвал киритиш усули деб юритилади. мазкур усулда дори препарати тил остига қўйилади ва у ердан тўлиқ сўрилиб кетгунича ушлаб турилади. бунда дори воситаси тил остидаги қон томирлар орқали сўрилиб, бирданига катта қон айланиш доирасига тушади ва олдин унинг таъсир самараси юзага чиқади, кейин эса препарат жигарга бориб, у ерда биотрансформatsiяга учрайди ва шундан кейин организмдан чиқариб юборилади. шунинг учун ҳам препаратларни мазкур усул билан организмга киритишда унинг терапевтик дозасига катта аҳамият бериш лозим. дори воситаларини лунж ортига қўйиш трансбуккал киритиш усули ҳам деб юритилади. ушбу усул билан киритиладиган дори воситасини оғиз бўшлиғига қўйилиб, лунж ортида тўлиқ эриб, йўқолиб кетгунига қадар шимилади. улар асосан оғиз бўшлиғи ва ҳалқум касалликларида маҳаллий таъсир кўрсатиш учун қўлланилади. айрим препаратлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати орқали маълум миқдорда сўрилиш хусусиятига эгалар. дори воситаларини ўн …
3 / 37
одда таъсирлантирувчи (қитиқловчи) хоссага эга бўлса, у ҳолда уни шилимшиқ билан бирга тавсия қилиш мақсадга мувофиқдир. оқсил, ёғ ва полисахарид тузилишга эга бўлган дори моддаларнинг йўғон ичак орқали сўрилмаслигини ҳам инобатга олиш лозим. организмга киритилган исталган доривор модданинг асосий фармакокинетик параметрларидан биттаси бу сўрилишдир. сўрилиш – бу доривор модданинг организмга киритилиш йўлидан қатъий назар унинг қон ёки лимфа оқимига тушишидир. сўрилишнинг қуйидаги асосий механизмлари мавжуд: 1. пассив диффузия – ҳужайралар қобиғи орқали, моддаларнинг концентрatsiялари градиентига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. бу сўрилишнинг асосий механизми ҳисобланади. ушбу механизм орқали асосан липофил бирикмалар сўрилади. модданинг липофиллиги қанчалик юқори бўлса, унинг ҳужайра қобиғи орқали ўтиши шунчалик енгил бўлади. 2. енгиллаштирилган диффузия – унда ҳужайранинг энергия сарфланишини талаб қилмайдиган транспорт тизими иштирок этади. бундай усул ёрдамида нуклеин кислоталарнинг пуринли ва пиримидинли асослари сўриладилар. 3. фильтрatsiя – ҳужайра қобиқлариаро тирқишлар орқали фильтрланиш. ичак эпителийси қобиғининг тирқишлари диаметри жуда кичик (0,4 нм ёки 4 å). шунинг учун …
4 / 37
озондан айрим моддаларнинг абсорбцияси учун рн муҳитнинг аҳамияти санаб ўтилган сўрилиш механизмлари универсал хусусиятга эга бўлиб, фақат моддаларнинг сўрилишида эмас, балки уларнинг организмда тарқалишида ва чиқариб юборилишида ҳам ўзига хос аҳамиятга эгадир. дори воситаларининг ингичка ичак орқали сўрилиши пассив диффузия механизми орқали амалга оширилади. айрим дори воситаларининг сўрилишида актив транспорт механизми ҳам аҳамиятга эга. масалан, цианокобаламин комплексининг каслг ички омили орқали сўрилиши. фильтрatsiя усули эса деярлик амалий аҳамиятга эга эмас. –расм. моддалар сўрилишининг асосий йўллари (схема) доривор модда организмга киритилганидан сўнг маълум вақт бирлиги ўтганидан кейин унинг қонда аниқланадиган концентрatsiясининг дастлабки киритилган дозасига нисбатини белгилаш учун биоэришувчанлик атамаси киритилган бўлиб, бу орқали киритилган препаратнинг самарадорлигига ҳам баҳо берилади. ичишга тавсия қилинадиган препаратларнинг биоэришувчанлиги паст бўлса, вена орқали киритиладиган препаратларнинг биоэришувчанлиги 100 % га тенг бўлади. агарда препарат жигарда парчаланмасдан, бевосита буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқариб юбориладиган бўлса, у ҳолда препаратнинг сийдик таркибидаги миқдорига қараб ҳам унинг биоэришувчанлиги тўғрисида мулоҳаза юритиш …
5 / 37
сбатан секинлик билан намоён бўлади. дори моддаларининг фармакотерапевтик самарасини узайтириш учун уларни мойли суспензиялар ёки бошқа кўринишдаги дори шаклларида мушак орасига юбориш лозим. таъсирлантирувчи хоссага эга бўлган дори моддаларни тери остига ва мушак орасига юбориш мумкин эмас, чунки улар кўпинча киритилган жойда яллиғланиш реакциялари, инфильтратлар ёки некроз чақириши мумкин. –расм. энтерал киритилган дори моддаси биоэришувчанлигининг аниқланиши (кэлент ва б.). вена орқали дори воситалари аста-секинлик билан юборилиши лозим. дориларни бир маротаба, бўлиб-бўлиб, томчи усули ёки оқим билан юбориш мумкин. сувда эримайдиган бирикмаларни, мойли эритмаларни, кучли таъсирлантирувчи хоссага эга бўлган, қон ивишига ёки гемолизга олиб келувчи моддаларни вена орқали киритиш мумкин эмас. санаб ўтилган ҳар учала усулнинг ҳам асосий камчилиги шундан иборатки, уларни ҳар доим ҳам қўшимча тиббий ходим орқали амалга оширилади ва эритмалар стерилланган бўлиши лозим. бундан ташқари, уларнинг барчаси оғриқли ҳисобланади. препаратларни артерия орқали киритиш усулидан нисбатан кам фойдаланилади. бунда дори моддаси бевосита маълум соҳани қон билан таъминловчи артерияга киритилади …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 37 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "farmakologiya"

ii. умумий фармакология умумий фармакологиянинг сир-асрорлари одатда иккита асосий параметр бўйича ўрганилади. булар – фармакокинетика ва фармакодинамикадир. фармакокинетика – бу дори моддаларининг организмга киритиш йўлларини, ундаги сўрилишини, тақсимланишини, деполанишини, парчаланишини ва чиқариб юборилишини ўрганувчи бўлим ҳисобланади. фармакодинамика – бу дори моддаларининг биологик самараларини, шунингдек, уларнинг таъсир механизмларини ва таъсир қилиш жойлари (локализatsiяси) ни ўрганувчи бўлимдир. 1. дори воситаларининг фармакокинетик параметрлари а) дори воситаларини организмга киритиш йўллари. сўрилиш дори воситалари организмга иккита катта йўл орқали киритилади: булар энтерал (меъда-ичак орқали) ҳамда парентерал (меъда-ичак йўлини четлаб) йўллардир. энтерал йўл орқали дори воси...

Этот файл содержит 37 стр. в формате DOCX (3,9 МБ). Чтобы скачать "farmakologiya", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: farmakologiya DOCX 37 стр. Бесплатная загрузка Telegram