umumiy farmakologiya

PPTX 25 стр. 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
toshkent tibbiyot akademiyasi termiz filiali 112-guruh talabas hamroeva safargulning tibbiyot kasbiga kirish bolalar xirurgiyasi fanidan. мавзу;умумий фармакология. фармодинамика ва фармокинетика. режа; 1.умумий фармакология ҳақида. 2.дори моддаларини организмга киритиш йўлари. 3.дори моддаларининг организмга сўрилиши. 4.дори модаларининг тақсимланиши . фармакология икки бўлимдан — умумий ҳамда хусусий фармакологиядан иборат. умумий фармакология дори моддалари таъсири туфайли инсон организмида келиб чиқадиган ўзгаришларнинг қонун-қоидаларни, уларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасини ўрганади. фармакокинетика — дори моддаларини организмга юбориш, уларнинг сўрилиши, оқсиллар билан боғланиши, тақсимланиши, ўзгариши (метаболизми) ва организмдан чиқиш жараёнларини ўрганади. фармакодинамика — дори моддаларининг қўллаш натижасидаги самарасини, таъсир жойи ва таъсир механизмини ўрганади. энтерал 1.тил остига. 2.оғиз бўшлиғига. 3.лунж орқасига. 4.ўн икки бармоқли ичак орқали. 5.тўгри ичакка. парентерал 1.нафас йўллари орқали. 2.тери ичига, остига. 3.тери устига. 4.мушак орасига. 5.венага. 6.орқа мия канали орқали. 7.бўшлиқларга. 8.бўғимларга. 9.суяк ичига. 10. жинсий аъзолар орқали. 11. шиллиқ қаватларга. дори моддаларини организмга киритиш йўллари 5 сўрилиш – бу доривор модданинг организмга киритилиш йўлидан …
2 / 25
иритилганидан сўнг маълум вақт бирлиги ўтганидан кейин унинг қонда аниқланадиган концентрatsiясининг дастлабки киритилган дозасига нисбатини белгилаш учун биоэришувчанлик атамаси киритилган бўлиб, бу орқали киритилган препаратнинг самарадорлигига ҳам баҳо берилади. ичишга тавсия қилинадиган препаратларнинг биоэришувчанлиги паст бўлса, вена орқали киритиладиган препаратларнинг биоэришувчанлиги 100 % га тенг бўлади. препаратларни артерия орқали киритиш усулидан нисбатан кам фойдаланилади. бунда дори моддаси бевосита маълум соҳани қон билан таъминловчи артерияга киритилади ва киритилган жойда юқори концентрatsiя ҳосил қилади. дори воситаларининг организмда тақсимланиши. биологик тўсиқлар. деполаниш. абсорбцияланган дори воситалари қонга тушганидан кейин турли аъзо ва тўқималарга етиб боради. уларнинг тақсимланиш хусусиятига организмдаги биологик тўсиқлар ва деполар таъсир кўрсатади. биологик тўсиқларга қуйидагилар киради: 1) капиллярлар девори 2) ҳужайралар (цитоплазматик) мембранаси 3) гематоэнцефалик тўсиқ 4) йўлдош тўсиғи (ҳомиладорлик пайтида) и омиллар дори моддаларининг организмда тақсимланиши аввало препаратнинг қайсидир аъзо ёки тўқима билан ўхшашлигига боғлиқ. бундан ташқари аъзо ва тўқималарнинг қон билан таъминланиш даражаси ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. кўпчилик …
3 / 25
нтетик жараён бўлиб, у дори воситасига ёки унинг метаболитларига қатор кимёвий гуруҳчаларнинг ёки эндоген бирикмалар молекулаларининг бирикиши орқали янги, организмдан чиқариб юборилиши енгиллашган бирикмаларнинг пайдо бўлиши билан кечади дори воситалари, уларнинг метаболитлари ва конъюгатлари организмдан қуйидаги йўллар орқали ажратилади: буйраклар орқали; ўт орқали; ичак орқали; безлар орқали (сўлак безлари, меъда безлари, ичак безлари, кўз ёш безлари, тер безлари, эмизикли даврда сут безлари); ўпка орқали (газсимон воситалар, ингаляцион наркоз воситалари, этил спирти) дори воситаларининг қуйидаги таъсир турлари тафовут қилинади: 1. маҳаллий ёки чегараланган таъсир. 2. умумий ёки резорбтив таъсир . 3. асосий таъсир. 4. ножўя ёки нохуш таъсир. 5. бевосита ёки тўғридан-тўғри таъсир. 6. билвосита ёки бирор нарса орқали таъсир. 7. рефлектор таъсир. 8. специфик таъсир. 9. танлаб таъсир қилиш 10. қайтар таъсир 11. қайтмас таъсир 12. аллергик таъсир. 14. идиосинкразия 17. фетотоксик таъсир. 14. мутаген таъсир. 15. канцероген таъсир. 16. эмбриотоксик таъсир. 18. тератоген доза ва концентрaция дори воситаларининг таъсир …
4 / 25
да айланиб юрадилар. функционал кумуляция – бунда организмда дори моддасининг таъсир самараси тўпланиб қолади, модданинг ўзи эса қонда умуман аниқланмайди. масалан, алкоголизмда мнс томонидан зўрайиб борувчи ўзгаришлар оқ алаҳлашга олиб келади. дори моддаларини организмга қайта киритганда улар самарасининг пасайишига ўрганиб қолиш (толерантлик) дейилади. лотинчадан tolerantia – сабр, бардош. айрим дори моддалар организмга қайта киритилганда уларга нисбатан қарамлик пайдо бўлади. унинг икки тури фарқланади: руҳий қарамликда дори моддасининг бемор организмига вақтида тушмаслиги унда фақат эмоционал дискомфорт келтириб чиқаради холос жисмоний қарамлик ўзига хос оғир даражада кечади. унда беморга киритилаётган модда унинг организмига ўз вақтида тушмаса ёки препартни киритиш бирданига бекор қилинса, у ҳолда ўта оғир кечувчи бекор қилиш – абстиненция синдроми юзага чиқади. лотинчадан abstinentia – нафсини тийиш, сақланиш дори воситаларининг ўзаро таъсирлари i. фармакологик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгандан кейинги ўзаро таъсири): ii. фармацевтик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгунига қадар бўладиган ўзаро таъсири). баъзан дориларнинг ўзаро …
5 / 25
а мос келмайдиган (ўзаро бефарқ) бир дори моддаси иккинчи дори моддасининг таъсирини оширади (0+1=1,5). – аддитив синергизм. икки ва ундан ортиқ дори воситаларини бир пайтда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги фармакологик самара уларни алоҳида қўлланилгандагисига қараганда кучлироқ, аммо уларнинг кутилаётган таъсирлари йиғиндисидан паст даражада (1+1=1,75) юзага чиқади. лотинчадан additio – устига қўшилиш – суммар синергизм. мазкур синергизмда дори воситаларини биргаликда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги фармакологик самара ҳар бир дорининг алоҳида самараси йиғиндисига тенг (1+1=2,0) бўлади. – потенцирланган синергизм. дори воситаларини биргаликда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги самара ҳар бир дорининг алоҳида самараси йиғиндисидан юқори (1+1=2,0 дан ортиқ) бўлади. бир дори моддаси таъсирида иккинчи бир дори моддаси самарасининг қисман ёки тўлиқ сусайишига ёки бартараф этилишига антагонизм дейилади. дори воситалари таъсирининг юзага чиқишида организм индивидуал хусусиятларининг ва ҳолатининг аҳамияти 1. ёшнинг аҳамияти. 2. жинснинг аҳамияти. 3. генетик омилларнинг аҳамияти (фармакогенетика). 4. организм ҳолатининг аҳамияти. 5. суткалик ритмларнинг аҳамияти. дори билан даволашнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "umumiy farmakologiya"

toshkent tibbiyot akademiyasi termiz filiali 112-guruh talabas hamroeva safargulning tibbiyot kasbiga kirish bolalar xirurgiyasi fanidan. мавзу;умумий фармакология. фармодинамика ва фармокинетика. режа; 1.умумий фармакология ҳақида. 2.дори моддаларини организмга киритиш йўлари. 3.дори моддаларининг организмга сўрилиши. 4.дори модаларининг тақсимланиши . фармакология икки бўлимдан — умумий ҳамда хусусий фармакологиядан иборат. умумий фармакология дори моддалари таъсири туфайли инсон организмида келиб чиқадиган ўзгаришларнинг қонун-қоидаларни, уларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасини ўрганади. фармакокинетика — дори моддаларини организмга юбориш, уларнинг сўрилиши, оқсиллар билан боғланиши, тақсимланиши, ўзгариши (метаболизми) ва организмдан чиқиш жараёнларини ўрганади. фармакодинам...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPTX (1,3 МБ). Чтобы скачать "umumiy farmakologiya", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: umumiy farmakologiya PPTX 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram