меъда-ичак таъсир этувчи дори воситалар

DOCX 32 sahifa 3,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
овқат ҳазм аъзолари фаолиятига таъсир этувчи дори воситалар меъда-ичак тракти секретор ва ҳаракат фаолиятининг бузилиши кўплаб касал ликлар ва патологик ҳолатларда кузатилади. меъда-ичак тракти функцияларини нор маллаштириш учун дори воситаларининг катта арсеналидан фойдалани-лади. у асо-сан меъда ва ичакнинг секретор ва ҳаракат функцияларига, шунингдек меъда ости бези ва жигарнинг экскретор фаолиятига бевосита таъсир қилувчи моддаларни ўз ичига олади. шу билан бирга, улар орасида иштаҳани тартибга солувчи воситалар, шунингдек, қустирувчи ва қусишга қарши моддалар кўриб чиқилади. иштаҳага таъсир кўрсатувчи воситалар иштаҳа марказий ва периферик механизмларни ўз ичига олган мураккаб нейро-гуморал тизим томонидан бошқарилади. таъм, ҳид, кўрув сезгилари, меъда-ичак трактидан сигналлар, периферик тўқималарда моддалар алмашинуви, гормонал таъ-сирлар - буларнинг барчаси шартли равишда периферик механизмларга боғлиқ бўли ши мумкин. иштаҳа марказий асаб системасида "очлик маркази" (гипотала-муснинг латерал ядролари) ва "тўқлик маркази" (гипоталамуснинг вентромедиал ядролари) томонидан назорат қилинади. кўп жиҳатдан иштаҳа лимбик тизимнинг функционал ҳолатига ва бош мия ярим пўстлоғига (айниқса пешона қисмига) боғлиқ. медиатор …
2 / 32
троп гормонлар ажралишини кучайти-рувчи гормонлар, нейротензин, серотонин, глюкагонга ўхшаш пептидлар, холецис-токинин ва бошқалар мансуб. [1: грелин – пептид (28 аминокислотадан ташкил топган); дастлаб, у меъда ишлаб чиқарилади ва қонга ўтади. ўсиш гормони ишлаб чиқаришни тартибга солувчи рецепторларнинг эндоген лиганди ҳисобланади. унинг орексиген таъсири гипоталамусда жойлашган ва эҳтимол нейропептид y орқали бошқарилади.] [2: лептин – гормон, ёғ тўқималарининг ҳужайраларида (адипоцитлар) ишлаб чиқарилади. аввал қонга, сўнгра гипоталамусга ўтиб, ёғ тўқимасида энергия ресурсларининг ҳолати тўғрисида сигнал беради. лептин семизлик ривожланишига тўсқинлик қилиб, иштаҳани пасайтиради. бу, унинг гипоталамусда орексиген бирикмалар ишлаб чиқарилишини сусайтириш ва анорексиген моддалар ҳосил бўлишини қўзғатиш хоссалари туфайлидир.] иштаҳа пасайганда иштаҳани қўзғатувчи воситалар буюрилади. бунинг учун аччиқлар, масалан, аччиқ шувоқ (artemisia absinthium) нинг тиндирмаси ишлатили-ши мумкин. шувоқнинг тиндирмаси абсинтин гликозиди, шунингдек терпенлар ва камфора изомери абсентолдан ташкил топган эфир мойини ўз ичига олади. уларни-нг таъсир механизми шундаки, улар оғиз мукозасининг рецепторларини қўзғатади ва очлик марказининг қўзғалувчанлигини оширади. овқат истеъмол қилингани сари …
3 / 32
ётган озиқ-овқат миқдорини, ҳамда уни калориясини чеклашдир. бироқ, бу ҳолда, чеклаш нуқ-таси очликнинг азобли ҳисси ҳисобланади. уни бартараф этиш учун, баъзан иштаҳа-ни пасайтирадиган воситалардан фойдаланилади (23 бўлимга қаранг). сўлак бeзлари функциясига таъсир қилувчи воситалар сўлак безларининг фаолиятини фармакологик тартибга солиш асосан уларни иннервациясига таъсир қилиш орқали амалга оширилади. маълумки, ҳолинергик нервларнинг қўзғалиши кўп миқдорда суюқ сўлакнинг ажралиб чиқарилишини таъ-минлайди, шунинг учун м-холиномиметик таъсирга эга бўлган моддалар (пилокар-пин гидрохлорид, карбахолин, прозерин ва бошқалар) сўлак ажралишини кучайти-ради. аксинча, м-холиноблокаторлар (атропин гуруҳи) сўлак безларининг секреция-сини камайтиради.дори воситаларининг атропин гуруҳи амалий аҳамиятга эга. улар паркинсонизмда, гельминт инвазиялари, оғир метал тузлари билан заҳарланиш туфайли юзага келадиган гиперсаливацияда қўлланилади. атропинсимон моддалар бошқа кўрсатмалар (меъда яраси, силлиқ мушакли аъзоларнинг спастик ҳолатларида) бўйича фойдаланилганда, оғиз бўшлиғида қуруқ лик ривожланганда кузатиладиган сўлак безлари секрециясининг камайиши ножўя таъсирлардан бири ҳисобланади. меъда бeзлари дисфункциясида қўлланадиган воситалар меъда безларининг секрецияси адашган (vagus) нервлар, шунингдек, меъда-ичак тракти гормонлари ва бошқа бир қатор эндоген …
4 / 32
двал. меъда-ичак трактида айрим гормонларнинг таъсирлари. препарат т а ъ с и р л а р меъдада хлорид кислота секрецияси меъда ости безида ферментлар секрецияси меъда ости безидан натрий гидрокарбонат секрецияси сафро пуфагининг қисқариши гастрин ++ ++ + + секретин - - + ++ + холецистокинин - ++ + ++ изоҳ: “+” – қўзғатувчи таъсир, “-” – сусайтирувчи таъсир меъда секретор функциясининг хусусиятлари ва унинг нейрогуморал бошқариш билиш асосида тегишли патологик ҳолатларнинг фармакотерапияси белгиланади. меъда безларининг секретор фаоллигига фармакологик таъсир кўпинча меъда ширасининг зарурий ҳазм қилиш фаоллигини таъминлаш учун қўлланади. меъда безининг етишмовчилигида уларнинг секрециясини рағбатлантирадиган моддалар ёки ўринбосар терапия қўлланилади. шу билан бирга, айрим касалликлар ва пато-логик холатларда меъданинг секретор фаоллигини камайтириш зарур бўлиши мум-кин. масалан, меъда яраси ва гиперацид[footnoteref:6] гастрит хасталигида меъда ширасининг ажратилишини сусайтириш ва унинг кислоталилигини камайтириш патологик жара-ённи кечишига ва унинг нихоясига ижобий таъсир кўрсатади. [6: юнон. hyper - ортиқча, лотин. acidus - нордон.] меъда …
5 / 32
ракрин ҳужайраларга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, бу эса гистамин ажралишига олиб келади. гастрин 2 та полипептиддан (гастрин-1 ва гастрин-2) иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 17 аминокислотадан ташкил топган. гастрин, гистамин каби, хлорид кислота ва пепсиногеннинг ажралишини кучайтиради. бундан ташқари, касл ички омилининг ишлаб чиқарилишини оширади. гастрин шунингдек, меъда ости бези секрециясини ва сафро ҳосил бўлишини рағбатлантиради. тиббий амалиётда 5 аминокислота қолдиғидан ташкил топган ва пентагастрин деб аталадиган синтетик гастрин фрагментидан фойдаланилади. гистамин, меъдада гистамин н2 рецепторларини рағбатлантириб, меъда шира-сининг миқдорини ва унинг кислоталилигини сезиларли даражада оширади. бироқ, гистаминнинг кўлами жуда кенг эканлигини ёдда тутиш лозим. гистамин артериал қон босимини пасайтиради, қон томирларининг ўтказувчанлигини оширади, бронх-лар, ичак ва бошқа аъзолар силлиқ мушакларининг тонусини кучайтиради. бу таъ-сирлар юзага келмаслиги учун гистамин н1-рецепторларини блоклайдиган (дифен-гидрамин, дипразин, диазолин; 25 бўлимга қаранг) антигистамин препаратлардан бири олдиндан киритилади. улар, меъда секрециясини рағбатлантирувчи таъсири-дан ташқари, гистаминнинг барча самараларини бартараф этади (камроқ даражада гистаминнинг антигипертензив таъсири ҳам юзага чиқади)[footnoteref:7]. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меъда-ичак таъсир этувчи дори воситалар" haqida

овқат ҳазм аъзолари фаолиятига таъсир этувчи дори воситалар меъда-ичак тракти секретор ва ҳаракат фаолиятининг бузилиши кўплаб касал ликлар ва патологик ҳолатларда кузатилади. меъда-ичак тракти функцияларини нор маллаштириш учун дори воситаларининг катта арсеналидан фойдалани-лади. у асо-сан меъда ва ичакнинг секретор ва ҳаракат функцияларига, шунингдек меъда ости бези ва жигарнинг экскретор фаолиятига бевосита таъсир қилувчи моддаларни ўз ичига олади. шу билан бирга, улар орасида иштаҳани тартибга солувчи воситалар, шунингдек, қустирувчи ва қусишга қарши моддалар кўриб чиқилади. иштаҳага таъсир кўрсатувчи воситалар иштаҳа марказий ва периферик механизмларни ўз ичига олган мураккаб нейро-гуморал тизим томонидан бошқарилади. таъм, ҳид, кўрув сезгилари, меъда-ичак трактидан сигналлар, перифе...

Bu fayl DOCX formatida 32 sahifadan iborat (3,3 MB). "меъда-ичак таъсир этувчи дори воситалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: меъда-ичак таъсир этувчи дори в… DOCX 32 sahifa Bepul yuklash Telegram