қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси

DOCX 19 sahifa 793,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
мавзу № 4: “қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси” таълим бериш технологияси (амалий машғулот) вақт: 270 дакика талабалар сони:7-8 ўқув машғулотининг шакли ва тури 6 соат амалий машғулот ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш кисм. 2. назарий кисм 3.аналитик кисм (органайзер, тест ва вазиятли масалаларлар) 4. амалий кисм (амалий кўникма) ўқув машғулоти мақсади: талабаларга қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалари (қон томирлар тонусини оширувчи ва қон томирлар тонусини пасйтирувчи (гипотнензив) дори воситалари клиник фармакологиясини тушунтириш. талаба билиши керак: қон томирлар тонусига таъсир этувчи дв нинг таъсир мехагихмини, қўлланилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, препаратларнинг дозалаш тартибини, препаратларнинг ножўя таъсирлари ва ўзаро таъсирларини. талаба бажара олиши лозим: адреномиметклар, антигипертензив, дори воситалари эффективлигини ва ҳавфсизлигини назорат қилишни, двларининг юзага келган ножўя таъсирларида шошилинч ёрдам кўрсатишни. дори анафилактик шокида биринчи ёрдам кўрсатишни. педагогик вазифалар: юрак, қон-томир касалликлари: 1 артериал гипотония (шок, коллапс) 2. артериал гипертензия (гипертония касаллиги, симптоматик гипертензия) 3. юрак …
2 / 19
ўналтирувчи саволлар, классификация (кластерлар), калит сўзлар, «биламан-билишни хохлайман-билдим (б-х-бд»), якка тартибли таълим воситалари доска-стенд, флипчарт, видеороликлар, модел, график, диаграммлар, схема, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид беморлар таълим бериш шароити махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар (бўлим, тематик ўқув хона) мониторинг ва баҳолаш оғзаки сўров: тезкор-сўров, ёзма сўров: тест ўқув машғулотининг технологик харитаси фаолият иш босқичлари ва вақти (270дакика) таълим берувчи таълим олувчилар 1-босқич. 10 дакика 20 дакика 1.1. дафтарлар ва давоматни текшириш 1.2 мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. машғулот режаси билан таништиради. 1.2. мавзу бўйича асосий тушунчаларни; мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхатини айтади; 1.3. ўқув машғулотида ўқув ишларини баҳолаш мезонлари билан таништиради; тинглайдилар, ёзиб оладилар. аниқлаштирадилар, саволлар берадилар 2-босқич. 30 дакика 5 дақиқа 40 дакика 40 дакика 5 дакика 2.1. тезкор-сўров/ савол-жавоб/ ақлий ҳужум орқали билимларни фаоллаштиради. 2.2. амалий машғулотнинг режаси ва тузилишига мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш бўйича …
3 / 19
р, ўқув машғулотининг мақсадга эришиш даражасини таҳлил қилади. назорат саволлар тахлили 3.4. мустақил иш учун топшириқ беради ва унинг баҳолаш мезонларини етказади амалий куникмаларни бажарадилар ўз-ўзини, ўзаро баҳолашни ўтказадилар. савол берадилар топшириқни ёзадилар 1. мотивация - талабаларга қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалари клиник фармакологиясини ўргатиш. талабага дори воситаларини қўллашда маъсулият хиссини, дв лар самарадорлигини баҳолаш ва ножўя таъсирларини ўз вақтида аниқлаш жараёнида беморга яхши ва эътиборли муносабатда бўлишни сингдириш, талабаларни қизиқтириш, амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий билимлар хажмини кенгайтириш. -келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш. - бўлажак олий маълумотли ҳамширани шакллантиришда дори воситаларини рационал қўллаш тамойилларини билиш муҳим ўрин эгаллайди. олинган назарий билимлар ва амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради. 2. фанлараро ва фанлар ичра алоқалар ушбу мавзуни ўрганиш талабаларнинг юрак-қон томир тизими физиологияси, патофизиологияси, ички касалликлар пропедевтикаси, терапия бўйича билимларига асосланган. машғулот давомида олинган билимлар улар томонидан …
4 / 19
налин, эфедрин, допамин ва бошқалар. қон томирлари тонусини оширувчи марказий асаб тизилмаси орқали таъсир қилувчи дори воситалар руҳиятни, нафас марказини жонлантирувчи (аналептиклар) ва бошқа тизилмалар орқали қон босимини оширади. 2. периферик адренергик тизимни қўзғатувчи дв: · адреностимуляторлар — норадреналин, мезатон, адреналин, эфедрин, допамин ва бошқалар. адреналин (эпинефрин) — альфа ва бета-адренорецепторларни стимуллаб, қон томирига симпатик асаб таъсирини кучайтиради. физиологик миқдорларда адреналин скелет мушаклари, бош мия, коронар артерия қон томирларини кенгайтиради ва организмнинг чидамлилигини оширади. кўпроқ миқдорларда тери, ички аъзолар артериолалар ва веналарни кучли торайтириб, систолик ва диастолик босимни қисқа муддатга оширади. адреналин бета-адреноқури маларини қитиқлаб бронх силлиқ мушакларини кенгайтиради, юрак уришлар сонини кўпайтиради, юракни қўзғалувчи ва ўтказувчи тизималарини қўзғатади, ошқозон-ичак тизими ҳаракатини сусайтиради. жигарда ва скелет мушакларида гликогенолиз жараёнини кучайтиради, инсулин ишланишини камайтириб, қонда глюкоза миқдорини оширади. умумий қон ҳажми сақланган гипотония, анафилактик шок, av ўтказувчанлигининг бузилиши. норадреналин гидротартрат — қон томирларидаги альфаадренорецепторлар ва енгил агонисти. асосий фармакологик таъсири — …
5 / 19
етиклар: адреналин гидрохлорид · асосан периферик қон томирлар қаршилигини оширувчи воситалар: · адреномиметиклар: норадреналин гидротартрат, мезатон · ангиотензинамид сурункали гипотензияни даволаш: · қон томир харакатлантирувчи марказни қўзғатувчи дв (кофеин, кордиамин, стрихнин препаратлари); · симпатомиметиклар (эфедрин); · умумий қувватловчи воситалар (лимонник, женьшен препаратлари); · минералокортикоидлар (дезоксикортикостерон препаратлари). қон томирлар тонусини пасайтирувчи дори воситалар қон томирлар тонусини пасайтирувчи дв лари артериал гипертензия, юик, сурункали юрак етишмовчилиги, периферик ва бош мия қон томирларнинг торайиши ёки сиқилиши билан кечувчи касалликларни даволашда кенг қўлланилади. таснифи: 1. марказий таъсир этувчи дв · марказий альфа-адренорецепторлар агонистлари. · марказий имидазолин-рецептори агонистлари. 2. периферик нерв системасига таъсир этувчи дв · ганглиоблокаторлар. · симпатолитиклар. · альфа-адреноблокаторлар (носелектив альфа-адреноблокаторлар, селектив альфа1-адреноблокаторлар). · бета-адреноблокаторлар (носелектив бетта-адреноблокаторлар, селектив бетта1-адреноблокаторлар). · альфа- ва бета-адреноблокаторлар. 3. миотроп таъсирга эга дв (вазодилятаторлар) · веноз вазодилятаторлар (органик нитратлар ва нитритлар, сиднониминлар). · аралаш вазодилятаторлар (нитропруссид натрий). · артериал вазодилятатаорлар (калий каналлари активаторлари, гидралазин). · секин кальций каналлари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси" haqida

мавзу № 4: “қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси” таълим бериш технологияси (амалий машғулот) вақт: 270 дакика талабалар сони:7-8 ўқув машғулотининг шакли ва тури 6 соат амалий машғулот ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш кисм. 2. назарий кисм 3.аналитик кисм (органайзер, тест ва вазиятли масалаларлар) 4. амалий кисм (амалий кўникма) ўқув машғулоти мақсади: талабаларга қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалари (қон томирлар тонусини оширувчи ва қон томирлар тонусини пасйтирувчи (гипотнензив) дори воситалари клиник фармакологиясини тушунтириш. талаба билиши керак: қон томирлар тонусига таъсир этувчи дв нинг таъсир мехагихмини, қўлланилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, препаратларнинг дозалаш тартибини, препаратларнинг ножўя таъсирлари ва ў...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (793,7 KB). "қон томирлар тонусига таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қон томирлар тонусига таъсир эт… DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram