"гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси"

DOCX 19 sahifa 114,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси кейс – технология «гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси» ўқув-услубий тавсиянома (кейс – стади) тиббиёт институтлари ўқитучилари ва 5-курс талабалари учун мўлжалланган тошкент – 2014 педагогик аннотация ўқув предмети: «клиник фармакология» мавзу: «гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси» ушбу кейс мақсади: талабаларга гемостазга таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологиясини тушунтириш ва уларнинг фармакодинамикаси, фармакокинетикаси, ножўя таъсирлари ва ўзаро таъсирларига кўра қўллашни ўргатиш. режалаштирилган ўқув натижалар– кейс билан ишлаш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: · гемостазга таъсир этувчи дори воситаларининг замонавий таснифи · гемостазга таъсир этувчи дори воситасини таъсир механизми · турли гурух гемостазга таъсир этувчи дори воситаларнинг фармакодинамик эффектлари ва фармакокинетик кўрсаткичлари ҳақида тушунчага эга бўладилар · гемостазга таъсир этувчи дори воситасига кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар · препаратларни дозалаш режими · гемостазга таъсир этувчи дори воситаларининг ножўя таъсири · гемостазга таъсир этувчи воситаларининг кўпроқ ахамиятли ўзаро …
2 / 19
эттиради кейснинг ахборот манбалари: 1. в.г. кукес. клиническая фармакология. москва, 2008. 2. ю.б. белоусов. клиническая фармакология и фармакотерапия. москва, 2003. 3. и.р. мавлянов. клиник фармакология. тошкент, 2012. 4. в.и. петров. клиническая фармакология и фармакотерапия в реальной врачебной практике мастер-класс. гэотар-медиа, москва, 2011. 5. ю.м. мамадов. клиник фармакология. тошкент, 2006. 6. бертрам катцунг. базисная и клиническая фармакология. м., 2001. 7. метелица в.е. справочник кардиолога по клинической фармакологии, м., 2002. 8. кардиология в схемах и таблицах, перевод с англ. м.,1996. 9. махкамова р.к. гемостазга таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологияси, 2000. типологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси ушбу кейс кабинетли, лавҳали кейс саналади. у тизимлаштирилган, саволли, даллилар мажмуасидан иборат. бу кейс – савол. ушбу кейсдан клиник фармакология, ички касалликлар фанида фойдаланиш мумкин. i кейс «гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси» организмда кучли қон ивиш системаси борлиги учун қон томирлар жароҳатланганда бу система фаоллашади — қон ивийди, жароҳатланган жойда тромб ҳосил …
3 / 19
ликлар содир бўлиши мумкин. бундай ҳолатларда қон қуюлиш жараёнини сусайтирувчи воситалар қўлланади. қон ивишини сусайтирувчи моддалар: 1. антикоагулянтлар; 2. фибринолитик моддалар; 3. тромбоцитлар агрегациясига қарши моддалар. гемостатик моддалар: 1. коагулянтлар, 2. фибринолиз ингибиторлари, 3. тромбоцитлар агрегациясини оширувчи моддалар. антитромботик даволаш ўтказишга асосий талаб бўлиб, тромбоз ёки микроциркулятор бузилишларнинг борлиги; тромболитик двни қўллашга қарши кўрсатмаларни йўқлиги; тромбоз ёки микроциркулятор бузилишлар даражаси ёки даврини аниқлаш; лаборатория назоратини ўтказиш хисобланади. лаборатория назорати бўлмаса, антитромботик моддаларни фаол қўллаш мумкин эмас. антикогулянтлар фибрин тромблари ҳосил бўлишига қаршилик кўрсатадиган моддалар ҳисобланади. таъсир механизмига кўра улар икки турга: бевосита ва билвосита таъсир этувчи антикоагулянтларга бўлинади. бевосита антикоагулянтлар: бевосита антикоагулянтлар in vivo (организмда), ҳамда in vitro (пробиркада) қоннинг ивишига қарши таъсир кўрсатади. буларга қоннинг табиий суюлиш системасининг воситаси гепарин ҳамда гирудин (тиббий зулуклар), натрий цитрат киради. гепарин организмда семиз ҳужайралардан ҳосил бўлади, таркибида сульфат кислота қолдиклари бўлгани учун манфий зарядга эга, қондаги мусбат зарядли моддаларни боғлаб, қоннинг қуюлишига …
4 / 19
гепаринни қўллангандаги самарадорлиги ва хавфсизлиги коагулограмма, қон ивиш вақти, ачтв, умумий қон тахлили, пешобда гематурия белгилари бўйича бахоланади. гепарин ўртача ва катта дозаларда даволаш мақсадида буюрилганда қон ивиш ваќтини суткасига 2 марта, хавфсизликни тўлиќ таъминлаш учун эса, хар инъекциядан олдин текшириш керак. хавфсиз даволашни таъминлаш мақсадида геморрагик синдром ривожланишининг барвақт белгилари пайдо бўлишини (сийдикдаги эритроцитлар) хам назорат қилиш лозим. дори юборилганда кузатиладиган ножўя таъсирлар: бош айланиши, кўнгил айнаши, қайт қилиш, ич кетиши ҳамда аллергик жараёнлар юзага келиши мумкин. гепариннинг миқдори ошганда қон кетиши мумкин, геморрагик синдром пайдо бўлади. бундай ҳолатда гепариннинг алоҳида қарама-қарши моддаси — мусбат зарядли протамин сульфат қўлланади. протамин сульфат гепариннинг манфий зарядларини бартараф қилади, у билан бевосита боғланади. тажрибаларга кўра 1 мг протамин сульфат 1 мг гепаринни бартараф қилиши мумкин. гепаринли малҳам тромбофлебитларда, флебитларда маҳаллий қўлланилади. гепариннинг таъсир этиш муддати кам, антикоагулянт хусусияти кучли, геморрагиялар пайдо қилгани учун паст молекулали гепаринлар — фраксипарин, эноксипаринлар олинган. уларнинг таъсир …
5 / 19
ама-қарши ҳисобланади, витамин к ни ташиб ўтувчи оқсил билан боғланиб, уни фаоллигини бартараф этади, натижада жигарда протромбин, проконвертин ҳосил бўлишини издан чиқаради, лекин жигарнинг бошқа фаолиятига таъсир кўрсатмайди. моддаларнинг антикоагулянт таъсири секин бошланиб, бир неча кун давом этади, организмда тўпланиб қолиши мумкин. моддалар ҳаммаси ичишга буюрилади, бир-биридан фаоллиги, таъсир тезлиги ва давомлилиги билан фарқ қилади. антикоагулянтлар билан даволанганда қоннинг протромбин индексини текшириб туриш керак. моддалар тромбозлар, эмболияларнинг олдини олиш ва даволаш учун (тромбофлебит, миокард инфаркти, стенокардия, ревматизм туфайли юзага келган юрак касалликларида) қўлланади. қонни тезда суюлтириш керак бўлганда олдин гепарин, кейин билвосита антикоагулянтлар қўлланади. билвосита антикоагулянтларнинг ножўя таъсирлари: геморрагияларни юзага келтиради (айниқса тери остига, шиллиқ пардага қон қуйилади), аллергик жараёнлар пайдо бўлади ва жигар фаолияти сусаяди. фибринолитик моддалар: фибринолизин, стрептолиаза, стрептодеказа, урокиназа ҳосил бўлган тромбларни эритиш хусусиятига эга. улар организмда етишмаган фибринолизин ўрнини босади ёки фибринолиз системасининг фаоллигини оширади. фибринолизин протеолитик фермент бўлиб, фибрин толаларини эритиб, протеолизга дучор қилади. протеолизда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси"" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси кейс – технология «гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси» ўқув-услубий тавсиянома (кейс – стади) тиббиёт институтлари ўқитучилари ва 5-курс талабалари учун мўлжалланган тошкент – 2014 педагогик аннотация ўқув предмети: «клиник фармакология» мавзу: «гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси» ушбу кейс мақсади: талабаларга гемостазга таъсир этувчи дори воситаларининг клиник фармакологиясини тушунтириш ва уларнинг фармакодинамикаси, фармакокинетикаси, ножўя таъсирлари ва ўзаро таъсирларига кўра қўллашни ўргатиш. режалаштирилган ўқув натижалар– кейс билан ишлаш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: · гемостазга таъсир этувчи ...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (114,6 KB). ""гемостазга таъсир этувчи дори воситалар клиник фармакологияси""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "гемостазга таъсир этувчи дори … DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram