«психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув» кейс

DOCX 19 sahifa 131,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси «психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув» ўқув-услубий тавсиянома (кейс – стади) тиббиёт институтлари ўқитучилари ва 6-курс талабалари учун мўлжалланган тошкент – 2015 педагогик аннотация ўқув предмети: «клиник фармакология» мавзу: «психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув» ушбу кейс мақсади: талабаларда бирламчи бўғин шароитида психотроп дори воситаларни рационал қўллаш бўйича клиник мушохадани шакллантириш. режалаштирилган ўқув натижалар – кейс билан ишлаш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: · вазиятни баҳолаш ва таҳлил қилиш; · бемор ёши, элиминацияловчи аъзолар фаолияти, бемордаги психик бузилишларнинг турини хисобга олган ҳолда препаратларни танлаш ва дозалаш тартибини белгилаш; · бемор аҳволининг оғирлиги ва танланган препаратнинг ҳавфсизлигини хисобга олган ҳолда узоқ муддатли психотроп терапияни режалаштириш; · қўлланилаётган психотроп терапия самарадорлиги ва ҳавфсизлигини баҳолаш учун назоарт усуллари ва муддатини белгилаш; · ҳар бир ҳолатда дори воситаларининг оптимал комбинацияларини танлаш; · вазиятли масалаларни ечишда назарий билимларни қўллаш; · …
2 / 19
тцунг. базисная и клиническая фармакология. м., 2001. 5. коркина м.в., лакосина психиатрия. м.,2002 й 6. интернет маьлумотлари: www.tma.uz, www.ziyonet.uz, www.book.ru, medinfa.ru. типологик хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда кейснинг тавсифномаси ушбу кейс кабинетли, лавҳали кейс саналади. у тизимлаштирилган, саволли, даллилар мажмуасидан иборат. бу кейс – савол. дидактик мақсадларга кўра кейс реал ҳолатларда қвп шароитида муаммони тақдим этишга, уни хал этишга, тахлил қилишга ва баҳолашга қаратилган. ушбу кейсдан клиник фармакология, психиатрия фанида фойдаланиш мумкин. i кейс «психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник фармакологик ёндашув» кириш марказий асаб тизилмасининг руҳий фаолиятига ва турли руҳий синдромларга таъсир қилувчи дори моддалари психотроп дори моддалари гуруҳини ташкил қилади. психотроп моддаларга шунингдек қон босимини туширувчи, талвасага қарши, қайт қилишнй қолдирувчи, гистаминга қарши, аритмияга қарши фаолликлар ҳам хосдир. жсст илмий гуруҳи таснифига кўра психотроп моддалар 7 гуруҳга: нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар, ноотроплар, нормомиметиклар, руҳий фаолликни кучайтирувчилар ва психолептикларга бўлинади. нейролептиклар қимёвий тузилишига кўра булар 7 гуруҳга: 1. фенотиазин (алифатик унумлар: …
3 / 19
рактик (вазминлик, хотиржамлик) хоссага эга. бу моддалар ваҳима, хавотирликҳиссиётини, эмотсионал зўриқиш, ташвишларни йўқотади. улар ашаддий руҳий касалликларда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, шизофрения, маниакал ва параноид синдромларни йўқотади. бундан ташқари, нейролептиклар қуйидаги фармакологик фаолликларга эга: — тинчлантирувчи, уйқу чақирадиган, наркотик, нонаркотик ва маҳаллий оғриқ қолдирувчи дорилар самарадорлигини оширади. миянинг тўртинчи қоринчасида жойлашган триггер зонаси импулсларини фалажлаб, қайт килиш ва ҳиқичоқ тутишини йўқотади. тана температурасини пасайтиради. юрак қон-томирларига таъсир қилиб қон босимини пасайтиради, юрак уришлар сонини кўпайтиради; периферик қон томирлари қаршилигини камайтиради, юрак ритми бузилишларини нормаллаштиради, ўпка қонтомирлар тонусини пасайтиради. яллирланиш медиаторлари гистамин, серотонин, брадикинин фаоллигини сусайтириб яллиғланишга қарши ва антиэкссудатив таъсир кўрсатади. буйраклар қон айланишини камайтиради. қонда қанд миқдорини кўпайтиради. оғриқ қолдирувчи, силлиқ мускуллар тонусини сусайтирувчи таъсир кўрсатади. нейролептикларнинг солиштирма фаоллиги препаратлар антипсихотик фаоллиги (шартли бирлик) тинчлантирувчи (седатив) таъсири екстрапирамид реаксияларни сусайтирувчи таъсири антихолинергик таъ&ири хлорпромазин 1 + + + + + +ъ+ + тиоридазин 1 + + + + + + …
4 / 19
аминергик қурилмалар таъсирига боғлиқ бўлса, лимбик тизилма дофамин қурилмаларига таъсир қилувчи тиоридазин паркинсонга хос белгиларсиз кучли антипсихотик фаолликка эга. бир хил кимёвий гуруҳга кирувчи нейролептиклар учун бир хил салбий таъсирлар хос. масалан, алифатик тузилишга эга бўлган аминазин учун қон босимининг камайиши, тахикардия, шиллиқ пардаларнинг қуруқшаб қолиши каби вегетатив бузилишлар хос бўлса, пиразин унумлари (триптазин, этапиразин) ва бутирофенонлар (галоперидол, дроперидол)га вегетатив бузилишлар хос эмас. талвасага қарши дори воситалари кўпгина уйқу келтирувчи моддалар (фенобарбитал) талвасага қарши таъсир кўрсатади. талвасага қарши дориларни, уларнинг терапевтик мақсадларда ишлатилишига қараб, 2 гуруҳга бўлиш расм бўлган: 1. эпилепсияни даволаш учун ишлатиладиган моддалар. 2. гиперкинезларга, хусусан паркинсон касаллиги ва спастик ҳолатларга қарши ишлатиладиган моддалар. эпилепсияга карши дори воситалари эпилепсия (тутқаноқ) — сурункали давом этувчи, кўп сонли симптомлар йиғиндиси бўлиб, вақтивақти билан талваса хуружлари билан намоён бўладиган касаллик. талваса аномал нейронал разрадлардан келиб чийадиган миянинг дисфунксиясидан иборат. талвасага турли неврологик касалликлар, инфексия, мия шишуви ва шикастлар сабаб бўлиши мумкин. …
5 / 19
амарали даволашда дорининг самарадорлиги, фармакокинетик кўрсаткичларини ҳамда унинг салбий таъсирини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. 2. дорига чидамли беморларда керак бўладиган миқдори; бу миқдор эрталаб дори қабул қилишдан олдинги миқдор. битта дори ишлатилган миқдорлардан юқорирсқ бўлганда ҳам дорини заҳарли белгилари кузатилмайди. тутқаноқни даволаш. парсиал ва тарқалган (гранд мал) тоникклоник талвасалар. яқинларгача фенитоин, карбамазепин ёки барбитуратлар танлов дори ҳисобланарди. қейинги пайтларда талвасага қарши дориларни седатив самараси даражасида ишлатиш, қолаверса буларни бошқа дориларни кўтара олмайдитан беморларда ишлатиш билан .чегараланилган эди. 1980 йиллардан бошлаб карбамазепинни кенгроқ ишлатишга ўтилмоқда. ҳозирги кунда оксикарбазепинни тавсия этиш ҳам кенгаймоқда, вигабатрин ва ламотридмин па.йдо бўлиши билан дори танлаш масаласи янада мушкуллашмоқда. тарқадган (гранд мал) талвасаларда ҳам юқоридаги дорилар, қолаверса яна валпроат ҳам тавсия этил моқда. абсанс (питет мал) да седа.тив самараси йўқ этосуксимид ва валпроат ишлатилади. клоназепам ҳам яхши самара беради, бироқ дорининг миқдорга боғлиқ салбий таъсирлари кўпроқ ва ўрганиб қолиш ҳоллари учрайди. этосуксимид танлов дори ,ҳисобланадигунга чи, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"«психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув» кейс" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси клиник фармакология кафедраси «психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув» ўқув-услубий тавсиянома (кейс – стади) тиббиёт институтлари ўқитучилари ва 6-курс талабалари учун мўлжалланган тошкент – 2015 педагогик аннотация ўқув предмети: «клиник фармакология» мавзу: «психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув» ушбу кейс мақсади: талабаларда бирламчи бўғин шароитида психотроп дори воситаларни рационал қўллаш бўйича клиник мушохадани шакллантириш. режалаштирилган ўқув натижалар – кейс билан ишлаш натижасида талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўладилар: · вазиятни баҳолаш ва таҳлил қилиш; · бемор ёши, элиминацияловчи аъзолар фаолияти, бемордаги психик бузил...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (131,3 KB). "«психотроп дори воситаларини рационал қўллашга клиник-фармакологик ёндошув» кейс"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: «психотроп дори воситаларини ра… DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram