антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси

DOCX 17 sahifa 146,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
мавзу № 5: “антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси ” таълим бериш технологияси вақт: 270 дакика талабалар сони:7-8 ўқув машғулотининг шакли ва тури 6 соат амалий машғулот ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш кисм. 2. назарий кисм 3.аналитик кисм (органайзер, тест ва вазиятли масалаларлар) 4. амалий кисм (клиник машғулот) ўқув машғулоти мақсади: талабаларга антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологиясини тушунтириш ва ритм бузилиши характерига кўра қўллашни ўргатиш. талаба билиши керак: - юрак ритмнинг физиологияси, ритм бузилишларининг патофизиологик механизмлари ва клиник белгилари, экг ташхислаш - антиаритмик дв юрак электрофизиологик хусусиятларига таъсир қилишига кўра таснифи - дори гурухларининг клиник фармакологик характеристикаси ва ритм бузилишларини даволашдаги ўрни - клиник холатнинг ўзига хос хусусиятларини, ёндош касалликларни, бошқо омилларнинг таъсирини хисобга олган антиаритмикларни рационал дозалаш режими. - антиаритмик дв эффективлиги ва хавфсизлигини назорат қилиш усуллари. - айрим препаратларни буюришга кўрсатма ва қарши кўрсатма - ножўя таъсирлар, уларни олдини олиш ва коррекциялаш - бошқа дори воситалари билан рационал комбинациялаш …
2 / 17
тлар клиник фармакологияси, ритм бузилиши характерига ва бошқа омиллар таъсирига боғлиқ холда қўллашнинг хусусиятлари хақида билим бериш. талабага мавзуга оид билимларини муаян беморларда қўллашни ўргатиш. ўқув фаолияти натижалари: 1) - аритмияларни асоаий келиб чиқиш механизмлари - турли хил аритмияли беморларнинг клиник характеристикаси - антиаритмик дори воситаларининг замонавий таснифи - турли гурух антиаритмик воситаларнинг фармакодинамик эффектлари ва фармакокинетик кўрсаткичлари ҳақида тушунчага эга бўладилар 2) дори воситалари эффективлигини ва ҳавфсизлигини назорат қилишни ўрганадилар; 3) двларининг юзага келган ножўя таъсирларида шошилинч ёрдам кўрсатишни амалга ошира оладилар; таълим усуллари маъруза, ақлий ҳужум, ҳикоя, намойиш, видеоусул, амалий иш усули, суҳбат, таълимий ўйин, органайзер. таълим шакли жамоавий, гуруҳларда ишлаш «қор бўрон» , якка тартибли таълим воситалари доска-стенд, флипчарт, видеофильмлар, ёзув тахтаси, модел, график, диаграммaлар, схема, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид беморлар таълим бериш шароити махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар (бўлим, тематик ўқув хона) мониторинг ва баҳолаш …
3 / 17
и ташкил этиш бўйича ҳаракатлар тартибини баён қилади («талаба диккат марказда») 2.3. танаффус 2.3. кластер ва концептуал жадвал органайзерларни ишлаш тартибини тушунтиради ва талабаларни гурухларга ажратади 2.4.талабаларга мавзуни ўзлаштириш учун белгиланган кўргазмали қуроллар (тест ва вазиятли масала) ни тақдим этиш, улардан фойдаланиш буйича кўрсатмалар ва тушунтириш бериш 2.5. танаффус жавоб берадилар ёзадилар. гуруҳларда ишлайдилар, тақдимот қиладилар ва бош. 3-босқич. 40 дакика 15 дакика 20 дакика 20 дакика 3.1. бўлимда амалий кўникмаларни бажариш 3.2. мавзуга кура якун қилади, қилинган ишларини келгусида касбий фаолиятларида аҳамиятга эга эканлиги муҳимлигига талабалар эътиборини қаратади. 3.3. гуруҳлар ишини баҳолайдилар, ўқув машғулотининг мақсадга эришиш даражасини таҳлил қилади. назорат саволлар тахлили 3.4. мустақил иш учун топшириқ беради ва унинг баҳолаш мезонларини етказади амалий куникмаларни бажарадилар ўз-ўзини, ўзаро баҳолашни ўтказадилар. савол берадилар топшириқни ёзадилар 1. мотивация юрак-қон томир касалликларининг кўп қисми ритм ва ўтказувчанликни бузилишлари билан кечади. юрак ритми бузилишлари биринчи навбатда беморларнинг хаёт сифати ва давомийлигига таъсир кўрсатади. …
4 / 17
ш кисми 2. назарий қисм 3.аналитик кисм 2) клиник машғулот 1. кириш кисми (бемор танлаш) 2.аналитик кисм (қўлланилаётган дв эффективлиги ва ҳавфсизлиги назорати) 3. амалий кисм (амалий кўникмани бажариш) 3.1. назарий қисм антиаритмик препаратлар ўткир аритмияларни даволаш ва ритм бузилишларини профилактикасида қўлланилади. ушбу холатларни эффектив даволаш дори воситаларини тўғри танлашга боғлиқ. тўғри танлов аритмиялар келиб чиқиши механизми, юрак хужайрасининг электрофизиологик хусусиятларини, антиаритмик дори воситалари клиник фармакологиясини билишга асосланади. дори воситасини танлашда аритмия тури ва келиб чиқиш механизми, унинг сабаби, асосий касалликнинг оғирлик даражаси, гемодинамик кўрсаткичлар бузилишлари борлиги, антиаритмик восита фармакокинетикаси ва фармакодинамикасига таъсир этувчи ёндош касалликлар борлиги, бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ножўя таъсирларини хисобга олиш керак. миокардиоцит электрофизиологик хусусиятларига таъсирига кўра ва e.vaughan-williams томонидан тавсия этилган умумий таснифга кўра антиаритмик дори воситалари қуйидаги синфларга бўлинади: · i синф - натрий каналларига таъсир этувчи дори воситалари (мембраностабилизирловчи препаратлар). iа –деполяризацияни қисқартирувчи (0 фаза) ва реполяризацияни узайтирувчи препаратлар (хинидин, …
5 / 17
қисқартиради. iа синф дори воситалари калий каналларини қисман блоклайди ва реполяризайияни узайишига олиб келади. хинидин ичишга қабул қилинганда сўрилиши 80-90% гача, овқат таъсирида сўрилиш секинлашади, қонда максимал концентрацияси 2 соатдан кейин пайдо бўлади, юрак тўқимасидаги концентрацияси қондагига нисбатан 4-10 марта юқори бўлади. қонда оқсиллар билан 90%гача боғланади, жигарда 70% гача метаболизмга учрайди, ярим чиқарилиш даври 5-8 соат. плацентар барьердан ўтади, сут билан ажралади. экг да хинидиннинг токсик таъсири белгиси qrs комплекси кенгайиши, q-t интервал узайиши, st сегмент депрессияси, т тиш инверсияси, гисс тутами оёқчаси блокадаси. дозалаш режими. бўлмачалар хилпиллаши пароксизмида синус ритмни тиклаш учун биринчи 1-3 кун 0,2 г хар 2 соатда, тунга бекор қилинади (суткалик доза 1-2г). синус ритми тиклангандан кейин 0,2-0,3г суткасига 3-4 марта қувватловчи терапия берилади. прокаинамид (новокаинамид) препарат қисман ганглиоблокаторлик хусусиятига эга, бу эса артериал гипотония ривожланишига олиб келиши мумкин. ичишга, в/и, м/о буюрилади. ичишга қабул қилинганда яхши сўрилади. қисман жигарда метаболизмга учрайди (40% дан кам), …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси" haqida

мавзу № 5: “антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси ” таълим бериш технологияси вақт: 270 дакика талабалар сони:7-8 ўқув машғулотининг шакли ва тури 6 соат амалий машғулот ўқув машғулотининг тузилиши 1. кириш кисм. 2. назарий кисм 3.аналитик кисм (органайзер, тест ва вазиятли масалаларлар) 4. амалий кисм (клиник машғулот) ўқув машғулоти мақсади: талабаларга антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологиясини тушунтириш ва ритм бузилиши характерига кўра қўллашни ўргатиш. талаба билиши керак: - юрак ритмнинг физиологияси, ритм бузилишларининг патофизиологик механизмлари ва клиник белгилари, экг ташхислаш - антиаритмик дв юрак электрофизиологик хусусиятларига таъсир қилишига кўра таснифи - дори гурухларининг клиник фармакологик характеристикаси ва ритм бузилишларини даволашд...

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (146,7 KB). "антиаритмик дори воситаларининг клиник фармакологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.