клиник фармакология курси

DOCX 25 sahifa 198,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
узбекистон республикаси cоғликни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «клиник фармакология» кафедраси кейс – технология ўқув мавзуси: «яллиғланишга қарши дори воситалари ва иммунокорректорларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув» кейс муаммосини ҳал килиш, бўғим синдромида шифокорнинг тактикаси. тошкент – 2014 педагогик аннотацияси ўқув материали: «клиник фармакология» мавзу: «яллиғланишга қарши дори воситалари ва иммунокорректорларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув.» ушбу кейс максади: · фанни ўқитишдан мақсад – муайян патологик жараёнда дори воситаларининг клиник фармакологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда энг самарали ва ҳавфсиз препаратни тўғри танлаш, ҳамда ўтказилаётган даволашнинг самарадорлигини ва ҳавфсизлигини баҳоловчи мезонлар билан таъминлаш бўйича кўникмаларни эгаллашдан иборат. · умумий клиник фармакологиянинг асосий тамойилларини; · энг кенг қўлланиладиган дори воситаларининг клиник-фармакологик хусусиятларини, дори воситалари фармакодинамикаси ва фармакокинетикасини; · муайян гурух дори воситалари билан даволаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги баҳолаш учун керакли текширувлар мажмуини танлаш ва олинган натижаларни таҳлил қилишни; · бир қатор ички ва ташқи омилларни хисобга олган ҳолда дори воситаларининг дозалаш тартибини …
2 / 25
чи аъзоларнинг функциясини, бўғим касалликларининг оғирлик даражаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш. 2. беморларнинг оғирлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли яллиғланишга қарши терапияни режалаштиришни ва танлов препаратининг хавф потенциалини ўрганадилар. 3. ўтказилаётган даволашда танланган мезон ва муддатларнинг самарадорлик ва хавфсизлигини баҳолашни ўрганадилар. 4. бўғим касаликларини даволашда дори воситаларини танлашда кўрсатма ва қарши кўрсатмаларини қатъий ҳисобга олган ҳолда, уларни қўллашда самарадорлик ва хавфсизлигини баҳолаш усулларига ўйлаб саводли муносабатда бўлишни. 5. талабалар хар қандай аниқ вазиятларда кўплаб дори воситалари орасидан энг мақбул комбинациясини ажрата олишлари ва танлай билишлари шарт. ушбу кейсни тўғри тугатиш учун талаба қуйидагиларни билиши шарт: · муайан клиник ҳолатда энг самарали ва хавфсиз яқндвни танлаш учун яқндвнинг таснифини; · яқндвларнинг фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси; · яқндвларнинг ривожланиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари; · яқндвларни қўллашга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, дозалаш тартибини; · бўғим касалликларининг асосий клиник симтомлари, диагностика тамойиллари ва даволаш. ушбу кейс бирламчи поғона шароитидаги ҳақиқий ҳолатни намойиш этади. кейс …
3 / 25
фармакология. 1-2 том, м.,1998. 1120 б. 1. машковский м.д., лекарственные средства. 1-2 том, м., 1996. 1200сб. 1. мерк, шарп, доум “руководство по медицине” - 2 тома, “мир”, 1997 г. 1. тейлор д. “трудный диагноз”. м., 1995 г. 1. федеральное руководство для врачей по использованию лекарственных средств. выпуск 1,м., 2002. 1. хеглин р. “дифференциальная диагностика внутренних болезней”. медицина 1997 г., 8-том. 1. интернет маьлумотлари: www.tma.uz, www.ziyonet.uz, www.book.ru, www.nurse.ru/ i кейс «яллиғланишга қарши дори воситалари ва иммунокорректорларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув » кириш яллиғланиш жараёнини фармакологик бошқариш замонавий клиник фармакологиянинг энг қийин муаммолари қаторига киради. рационал фармакотерапия ўтказиш учун яллиғланиш жараёнининг турли патогенетик механизмларига бир вақтда комплексли таъсир этиш лозим. маълумки, яқдв 2 катта гуруҳга бўлинади. биринчи гуруҳга яллиғланишнинг турли носпецифик омилларини сўндирувчи, тез таъсир этувчи яқдв. буларга яқндв ва стероидли препаратлар (глюкокортикоидлар-гк) киради. иккинчи гуруҳга иммуномодуляция таъсирига эга, узоқ таъсир этувчи базисли препаратлар мансуб. улар иммун патологик жараёнларнинг асосий бўлимларига …
4 / 25
гуруҳга тегишли препаратлар ичида ҳам фарқланиши мумкин. масалан, бўғимлардаги яллиғланиш ва оғриқда ибупрофен самарасиз бўлса, пропион кислотасининг бошқа унуми - напроксен қўлланганда беморнинг аҳволи анча яхшиланиши кузатилади. такдим этилаётган кейс талабаларга қуйидаги натижаларига эга бўлишига ёрдам беради: · бехтерев касаллиги билан касалланган беморнинг умумий ҳолатини бахолаш ва тахлил қилиш. · диагноз куйиш учун тўғри харакатлар алгоритмини танлаш. · зарурат туғилганда мустакил биринчи ёрдам кўрсатиш. · стационар даволанишга йўлланма бериш. · стационардан кейинги реабилитацияни малакавий ўтказиш. масала. №1. 35 ёшли эркак бир йил олдин совуқ қотишдан кейин бел соҳасида, кечга бориб ва баландга кўтарилганда кучаювчи оғриқ ҳамда тана ҳароратининг 39 с гача кўтарилиши шикоятлари билан келди. олдин реопирин 5 мл м/и, биостимуляторлар, антибактериал препаратлар олган. бемор умумий аҳволи яхшиланган, лекин умуртқа поғонаси бел қисмидаги оғриқлар, субфебрил температура сақланиб қолган. кўрикда умумий аҳволи ўртача оғирликда. астеник, тери қоплами рангпар, иссиқ. пальпацияда паравертебрал нуқталарда оғриқлар, бел лордози текислашган, бамбук таёғи ва лассега симптоми …
5 / 25
ва хавфсиз двни танлаш. -двнинг ножўя таъсири ва уларни бартараф этиш. -двни дозалаш тартибини аниқлаш. муайян клиник ҳолат учун препаратни танлашда унинг яллиҳланишга қарши, оғриқ қолдирувчи таъсири ва хавфсизлик индексини назарда тутиш лозим. маълумки, энг кучли яллиғланишга қарши таъсирга индометацин ва диклофенак, энг кучсизга - анальгин ва ацетилсалицил кислотаси (аск) эга. яллиғланишга қарши фаолликни камайиб бориши бўйича яқндвни қуйидаги кетма-кетликда жойлаштириш мумкин: индометацин >диклофенак >пироксикам >кетопрофен >анальгин >аск. оғриқ қолдирувчи таъсирининг намоён бўлиши ҳар доим ҳам яллиғланишга қарши таъсир билан мос келмайди. яқндвнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини камайиб бориши бўйича қуйидагича жойлаштириш мумкин: кеторолак> диклофенак> индометацин> анальгин> пироксикам> напроксен> ибупрофен> фенилбутазон> кетопрофен. иситма тушириш фаоллиги бўйича яқндв қуйидаги кетма-кетликка эга: энг фаоли диклофенак ва пироксикам ҳисобланади, ундан кейин анальгин> индометацин> напроксен> ибупрофен> фенилбутазон> аск. анкилозли спондилоартрит (бехтерев касаллиги), ревматоид артрит, тугунли эритемада кучли даволовчи таъсирни фенилбутазон кўрсатади. бу ҳолатда фенилбутазон (бутадион) оғриқ ва ҳаракатни қийинлашганини камайтиради. препаратни одатдаги суткалик дозаси – …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"клиник фармакология курси" haqida

узбекистон республикаси cоғликни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «клиник фармакология» кафедраси кейс – технология ўқув мавзуси: «яллиғланишга қарши дори воситалари ва иммунокорректорларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув» кейс муаммосини ҳал килиш, бўғим синдромида шифокорнинг тактикаси. тошкент – 2014 педагогик аннотацияси ўқув материали: «клиник фармакология» мавзу: «яллиғланишга қарши дори воситалари ва иммунокорректорларни рационал қўллашга клиник фармакологик ёндошув.» ушбу кейс максади: · фанни ўқитишдан мақсад – муайян патологик жараёнда дори воситаларининг клиник фармакологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда энг самарали ва ҳавфсиз препаратни тўғри танлаш, ҳамда ўтказилаётган даволашнинг самарадорлигини ва ҳавфсизлигини баҳоловчи мезонлар билан таъминл...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (198,8 KB). "клиник фармакология курси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: клиник фармакология курси DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram