валюта курси

PPTX 30 sahifa 831,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
айирбошлаш курслари ва валюта бозори 18-мавзу. валюта курси. режа: жаҳон валюта тизими ва валюта тушунчаси валюта курси ва уни белгиловчи омиллар. номинал ва реал валюта курси харид қобиляти паритети валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари макроиқтисодий сиёсатни валюта курсига таъсири 1. жаҳон валюта тизими ва валюта тушунчаси валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга. миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими амал қилади. 1. жаҳон валюта тизими ва валюта тушунчаси жаҳон валюта тизими - бу халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. жаҳон валюта тизимининг таркибий қисмлари: 1. халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини …
2 / 30
анган валюта курси тизими. эркин сузиб юрувчи валюта курслари талаб ва таклиф асосида аниқланади d s p q 3 2 1 0 қайд этилган валюта курси – бу хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши бевосита таъсир қилмайди. қайд қилинган валюта курси тизими тарафдорлари халқаро савдо ва молия билан боғлиқ бўлган таҳлика ва ноаниқликни камайтиради; ўзаро фойдали савдо ва молиявий операциялар ҳажмини кенгайтиришга олиб келади. аммо, қайд қилинган валюта курслари тизими қуйидаги икки шароитга боғлиқ: заҳираларнинг мавжудлиги; миқдори бўйича сезиларсиз тақчиллик ёки тўлов баланси активларининг тасодифий вужудга келиши. доимий ва катта миқдордаги тақчилик мамлакат заҳираларини йўққа чиқариши мумкин. валюта конвертирлашуви xалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади. валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушинилади. эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий …
3 / 30
га эга pd еr = en —————— pt бу ерда : еr – реал валюта курси; еn - номинал валюта курси ; рd – миллий валютада кўрсатилган ички баҳолар даражаси (индекси); рt – хорижий валютада кўрсатилган чет элдаги баҳолар даражаси (индекси). номинал ва реал валюта курслари бўйича масала фараз қилайлик 2006 йилда ақш долларининг номинал курси 1€/$ бўлган шароитда, истеъмол товарлар савати ақшда 1000 доллар, германияда 1000 еврога тенг бўлсин. бундай ҳолатда реал валюта курси ҳам 1 €/$ га тенг бўлади: pd 1000 $ /1000 $ еr = en —————— = 1€/$ ----------------------=1 €/$ pt 1000 € /1000 € 2007 йилга келиб ақш долларининг номинал курси 1€/$ бўлган шароитда, истеъмол товарлар савати ақшда 1100 доллар, германияда 1000 еврога тенг бўлсин. бундай ҳолатда долларнинг реал валюта курси ҳам 1,1€/$ га тенг бўлади: pd 1100 $ /1000 $ еr = en —————— = 1 €/$ ----------------------=1,1 €/$ pt 1000 € /1000 € …
4 / 30
тижасида вақти-вақти билан валюта курслари ўзгариб туради. давлат валюта курсларини барқорорлаштириш учун валюта бозорининг амал қилишига бевосита ёки билвосита аралашиши зарур. бунинг бир қатор усуллари мавжуд: 1.заҳиралардан фойдаланиш. валюта курсини мустаҳкамлашнинг кўпроқ қўлланиладиган усули - расмий заҳиралар билан бозорда манипуляция қилиш ҳисобланади. ўз-ўзидан аниқки, валюта заҳиралари алоҳида мамлакатлар ихтиёридаги чет мамлакатлар валюталарининг заҳирасидир (масалан, ақш доллари, евро ва ҳ.к.). 2. савдо сиёсати. валюта бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа тадбирларига савдо ва молиявий оқимлар устидан тўғридан-тўғри назорат қилишни киритиш мумкин. масалан, ақш долларининг етишмаслиги шароитида валюта курсини тегишли даражада импортни чеклаш ҳисобига ушлаб туриш мумкин. хусусан импорт ҳажми бож ёки импорт квоталарини киритиш билан қисқариши мумкин. бошқа томондан мамлакат ҳукумати экспорт учун миллий ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериб, шу орқали хорижий валюта таклифини кўпайтириши мумкин. бу тадбирлардан фойдаланишда вужудга келадиган асосий муаммо шундан иборатки, у жаҳон савдоси ҳажмини қисқартиради, унинг таркибини ва савдо алоқаларини ўзгартириб юборади, иқтисодий мақсадга мувофиқликнинг бузилишига ҳиссасини қўшади. бунинг …
5 / 30
вдонинг таркиб топган алоқаларини бузади. иккинчидан, етарли бўлмаган валюта ресурслари устидан валюта назорати жараёни, сўзсиз, алоҳида импортёрларни камситилиши билан боғлиқ. учинчидан, назорат тадбирлари истеъмолчининг танлаш эркинлигига тажовуз қилиш ҳисобланади. валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари 4. ички макроиқтисодий тартибга солиш. валюта курси барқарорлигини ушлаб туришнинг охирги воситаси ички солиқ ёки пул сиёсатидан шундай фойдаланиш ҳисобланадики, бунда тегишли чет эл валютасининг етишмаслиги бартараф қилинади. масалан, чекловчи солиқ ва пул кредит сиёсати тадбирлари мамлакат миллий даромадини бошқа бир давлат миллий даромадига нисбатан пасайтиради. чунки, импорт миқёси миллий даромад даражасига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, бу ўша бошқа давлат буюмларига ва демак, хорижий валютага талабнинг чекланишига олиб келади. валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари 5. макроиқтисодий сиёсатни валюта курсига таъсири s-i – миқдори ички жамғармаларни ички инвестициялардан фарқини кўрсатади ва тўлов баланси капитал ҳаракати ҳисоби қолдиғини билдиради. xn - бўлса соф экспортни билдиради. s-i билан xn чизиқлари кесишган нуқта реал валюта курсининг мувозанатли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"валюта курси" haqida

айирбошлаш курслари ва валюта бозори 18-мавзу. валюта курси. режа: жаҳон валюта тизими ва валюта тушунчаси валюта курси ва уни белгиловчи омиллар. номинал ва реал валюта курси харид қобиляти паритети валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари макроиқтисодий сиёсатни валюта курсига таъсири 1. жаҳон валюта тизими ва валюта тушунчаси валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга. миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими а...

Bu fayl PPTX formatida 30 sahifadan iborat (831,7 KB). "валюта курси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: валюта курси PPTX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram