tўlоv balansi. valyuta kursi

DOCX 9 sahifa 65,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
15-мавзу. тўлов баланси. валюта курси режа 18.1. тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. 18.2. жорий операциялар ҳисоби баланси. 18.3. капитал ҳаракати ҳисоби баланси. 18.4.тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар. 18.5. тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 19.1. валюта ва жаҳон валюта тизими тушунчаси. 19.2. валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари. 19.3. валюта курси ва уни белгиловчи омиллар. 19.4. харид қобиляти паритети. 19.5. макроиқтисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта курсларига таъсири. 18.1. тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган ҳужжатдир. у мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиёсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради. мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва …
2 / 9
елиш - импорт эса дебет сифатида кўрсатилади. чунки, маҳсулотлар экспорти хорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта захирасини бойитса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. бу эса ўз навбатида мамлакат валюта захирасини камайтиради. 18.2. жорий операциялар ҳисоби баланси. жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади, уларнинг фарқи ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. жорий операцияларнинг кейинги моддаси – бу, хизматлар (транспорт, суғурта, сайёҳлик хизматлари ва бошқалар) экспорти ва импортидир. мисолимизда товарлар билан бўлган операциялардаги каби хизматлар билан бўлган операцияларда ҳам мамлакат хорижий хизматларни кўпроқ олади яъни, масалан, мамлакатда яшовчилар хорижга четдан мамлакатга келадиган сайёҳларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек, мамлакатдаги тадбиркорларга хорижий транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳажми хорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар ҳажмига қараганда юқорироқ ва ҳ.к. инвестициялардан даромадлар, фоизлар ва дивидендлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. агар хорижга қўйилган миллий капитал учун чет тўловлари бўйича тушумлар мамлакат иқтисодиётига жалб этилган хорижий капитал …
3 / 9
дан олган даромадлари импортга қилган харажатларидан кам бўлади ва уни ташқаридан қарз олиш ҳисобига ёки мавжуд активларнинг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш орқали қоплаши мумкин. бу операциялар соф хорижий активларнинг камайишига олиб келади. 18.3. капитал ҳаракати ҳисоби баланси инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни, капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади. мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий активларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларига капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. капитал ҳаракати ҳисоби балансида корхоналар, ер, уй-жойлар, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқа активларни олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқими акс эттирилади. капитал харажатлари ҳисобида активлар бўйича барча халқаро операциялар кўрсатилади. капитал харакати балнси =активларни сотишдан тушадиган барча тушумлар – хорижий активларни сотиб олишга килинган харажатлар. хорижга активларни сотиш валюта захирасини кўпайтирса, сотиб олиш эса уни камайтиради. шунинг учун капитал ҳаракати баланси барча операциялардан келадиган соф валюта тушумларини кўрсатади. капитал ҳаракати ҳисобининг ижобий қолдиғи мамлакатда капитал кўпайишини …
4 / 9
сак, унинг макроиқтисодий кўриниши қуйидагича бўлади: y=c+i+g+xn; y-c-g = c+i+g+xn-(c+g); sn = i+xn (i-s)+xn=0 ( эгилувчан валюта курси режимида марказий банк аралашмаган шароитда), бу ерда: sn – миллий жамғариш; (i-s) – миқдори ички инвестицияларнинг ички жамғармалардан ортиқчалигини кўрсатади ва капитал ҳаракати ҳисоби қолдиғини билдиради. асосий макроиқтисодий айниятга кўра жорий операциялар ва капитал ҳаракати ҳисоблари бир-бирига тенглашади: x-m = xn=-(i-s)=s-i ички баланс бу шуни билдирадики, тўлов балансининг жорий операциялар бўйча камомади капиталнинг соф оқиб келиши ҳисобига молиялаштирилади. xn 0 i >s хориждан капитал киритилиши. агарда инвестициялар (i) миллий жамғармалардан кўп бўлса (i > s), ортиқча инвестициялар хориждан олинадиган қарз ҳисобига молиялаштирилиши лозим. бу қарзлар мамлакатга товар ва хизматларни экспорт қилишга нисбатан кўпроқ импорт қилинишини таминлайди (м>х). яъни, соф экспорт манфий қолдиққа (хn 0 x-m>0 x>m; i-s<0 i<s хорижга капитал чикарилиши давлатлар расмий захиралар ва қарзлар ҳисобига қоплаш қобилиятига эга бўлмаган тўлов балансининг катта даврий тақчиллиги бўлган ҳолларда ўз валюталари девалвациясини амалга …
5 / 9
беқарорликка ва бошқаларга олиб келади. агар марказий банк расмий валюта заҳиралари воситасида чет эл валютасини сотиб ёки сотиб олиб валюта курсини эркин тебранишига барҳам берса валюта курсининг эркин тебраниши воситасида тўлов балансини тартибга солиш зарурати йўқолади. бунда тўлов баланси тақчиллиги марказий банк расмий заҳираларини қисқартириш ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. бундай вазиятда ички бозорда чет эл валютаси таклифи ошади. қайд этилган операция экспортга хос бўлиб кредитда плюс белгиси билан (марказий банкда хорижий валюта захираси камайишига қарамасдан) ҳисобга олинади. ушбу тадбир натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи камаяди, унинг алмашинув курси нисбатан кўтарилади ва бу инвестициялар ҳажмига ҳамда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади. тўлов балансининг актив-(мусбат) қолдиғи эса марказий банкнинг расмий валюта заҳиралари миқдорининг ортишига олиб келади. бунда марказий банк валюта захираларини тўлдириш учун чет эл валютасини сотиб олиши натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи нисбатан ошади, унинг алмашинув курси камаяди, бу ҳол эса иқтисодиётга (инвестициялар ҳажми ва иқтисодий ўсишга) рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tўlоv balansi. valyuta kursi" haqida

15-мавзу. тўлов баланси. валюта курси режа 18.1. тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. 18.2. жорий операциялар ҳисоби баланси. 18.3. капитал ҳаракати ҳисоби баланси. 18.4.тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар. 18.5. тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 19.1. валюта ва жаҳон валюта тизими тушунчаси. 19.2. валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари. 19.3. валюта курси ва уни белгиловчи омиллар. 19.4. харид қобиляти паритети. 19.5. макроиқтисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта курсларига таъсири. 18.1. тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши. тўлов баланси — маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган ҳужжатдир. у мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини а...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (65,3 KB). "tўlоv balansi. valyuta kursi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tўlоv balansi. valyuta kursi DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram