биосфера, инсон ва ўсимликлар

DOC 183,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1451616899_62762.doc ш. отабоев 3. ҳидоятова экология, гигиена ва сиҳат-саломатлик биосфера, инсон ва ўсимликлар режа: 1. биосфера ва ўсимликлар 2. ўрмонлар ва ўсимликлар сиҳат-саломатлик манбаи 3. ўсимликлар дунёси ва ўрмонларни асранг 4. ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш 5. ўсимлик дунёси, ўрмонлар ва атмосфера ҳавоси 6. жаннатмакон боғу роғларни барпо қилайлик 1.биосфера ва ўсимликлар биосфера планетамизнинг ер қобиғи, унда ҳаёт мавжуд. биология фанига илгаридан маълумки, ер тирик жонлар, яъни табиатнинг биотик омилларининг яшаш макони, бунда ўсимлик, ҳайвонот, микро макроорганизмлар доимо яшайди. инсон ҳам табиат маҳсули сифатида унинг қучоғида яшайди, улғаяди, ривож топади. инсон популяциясини наботот оламисиз тасаввур этиш мумкин эмас. чунки инсонлар, ҳайвонот дунёси, микроорганизмлар тирик экан, уларнинг тириклиги учун доимо озиқ-овқат керак, ҳаттоки ҳайвонот дунёси учун, одамлар учун, ўсимлик дунёсининг ўзи ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар озуқа сифатида фойдаланилса, ўсимлик дунёсининг ўзи ҳам озуқа талаб. инсон, ҳайвонот дунёси ичида энг етуги, онг жиҳатдан, ақл-заковат жиҳатдан, ўзининг кўп қиррали фаолияти ва бунёдкорлиги билан …
2
ри, фотосинтез қобилиятига эга ўсимликларнинг хаммасини кўз ўнгимизга келтирамиз. ўсимликлар оламининг салмоқли қисми сайёрамиз ўрмонларига тўғри келади, улар бутун қуруқликнинг 47 фоиз майдонини эгаллаган. биз мадҳ этадиган мана шу ўсимликлар дунёси инсониятни кислород билан таъминлаб турувчи «тириклик фабрикаси» ҳисобланади.ўсимликлар дунёсини тирик организмлар учун озиқ тайёрлаб берадиган улкан бир фабрикага қиёс қилиш мумкин. жумладан, с.с.шварц келтирган маълумотларга караганда, жаҳонда маданий ҳолда ўстирилаётган барча ўсимликлар органик моддаларга айланадиган 6 миллиард тоннага яқин карбон берса, тундра зоналаридаги ўсимликлар дунёси 9 миллиард биологик маҳсулот беради. афсуски, сайёрамизнинг энг катта бойлиги бўлган ўсимликлар дунёси инсон фаолияти, қолаверса фан-техника тараққиёти таъсирида борган сари камайиб бормоқда. аниқ илмий манбаларда келтирилишича, биз яшаб, ижод қилаётган ер куррасида бундан бир ярим минг йил муқаддам ўрмонлар 47 фоиз майдонни ишғол этган бўлса, ҳозир улар 27 фоизга тушиб қодди. кўп мамлакатлардаги саноат корхоналарида фонда кетидан қувиш оқибатида жуда катта ўрмонлар кесилиб, ўрнига катта-катта завод, фабрика ва комбинатлар қурилмоқда. устига-устак, атроф-муҳитнинг ифлосланиши …
3
тларини тортиқ қилувчи манба. ноёб қурилиш материаллари, миллионлаб тонна қогоз ва ҳоказо. ўрмон сув режимини, муҳитни меъёрда ушлаб турувчи омил, тупроқни шамол эрозиясидан асровчи, қурғоқчиликнинг оддини олувчи, атмосфера ҳавосидаги кислород балансини тутиб турувчи манба ҳисобланади. ўрмон қадим замонлардан бери кишиларни едириб-ичириб, кийинтириб келаётган ҳаёт тимсолидир. ўрмонларнинг кишиликка ато қилувчи марҳаматини ҳеч қандай нарса билан алмаштириб бўлмайди. шу туфайли ҳам ўрмон, умуман наботот олами, табиат мўьжизаси, саховати бутун тирик зот учун беқиёс туҳфадир. ўсимликлар дунёси шундай мўьжиза яратадики, улар фотосинтез ёрдамида ҳаводаги карбонат ангидридни сингдириб олиб, ўрнига ҳаётбахш кислородни ажратади. аниқ маълумотларга қараганда, оламдаги барча ўсимликлар йилига 180—250 миллиард тонна карбонад ангидридини ўзига сингдириб, 150—200 миллиард тонна кислород ажратади. шундай экан, ўрмон массивлари камайиб бораверса, ҳавонинг табиий мусаффолигида ва иқлимда ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. афсуски, мана шу куркам табиатнинг ажойиб илтифоти бўлган ўрмонлар жаҳон узра тобора камайиб бормоқда. р.ҳаққулова ва п.баратовнинг терма маълумотларига қараганда, ақшда сўнгги 300 йил ичида 141 млн. …
4
нади. ўсимлик барглари, шох-шаббалари ерга тушиб, микроорганизмлар ёрдамида чириб, тупроқнинг устки қаватини органик моддалар билан бойитади. бу чириндилар ўсимликларга органик ўғит сифатида хизмат қилади. ўсимликлар дунёсининг аксарияти бир қатор биологик фаол моддаларни ҳосил қилади. бу моддалар сонининг 300 дан ортиқлиги маълум. мазкур шифобахш моддалар 1 гектар майдондаги кенг баргли ўрмон дарахтларидан 2 килограмм, нинабаргли ўрмонлардан 5 килограмм ажралади. ўрмонлар атмосфера ҳавосидаги ифлос моддаларни оксидлантиради, уларни зарарсиз ҳолатга келтиради. ўрмон дарахтлари саноат марказларининг ифлос чиқинди газларини, чанг заррачаларини, шунингдек, углеводородларни ва бошқа зарарли моддаларни ўзига сингдириб олади. нинабаргли ўрмонларнинг яна бир хосияти шундаки, улар ўзидан фитонцидларни ажратиб чиқаради. маълумки, фитонцидлар касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар кушандаси, ҳавони соғломлаштиришга, мусаффо бўлишига ёрдам беради. булардан ташқари фитонцидлар нерв тизимига, юракка яхши таъсир кўрсатади, меъда-ичак функциясини яхшилаб унинг перисталь-тикасини (ҳаракатини) кучайтиради. фитонцидлар қатор касалликларнинг ҳам олдини олади. терак, олма ва эвкалипт дарахтларидан чикдциган фитонцидлар грипп вирусини, карам, саримсоқ фитонцидлари сил микробларини ўдциради. ўсимликларнинг шифобахшлиги ҳақида ran …
5
н фойдаланиш устида чукур илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқца. кейинги вақтларда шифобахш ўсимликларнинг серқирра хусусиятлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилмоқца. мамлакатимизда шифобахш ўсимликлар маҳсулотини етиштириб берадиган махсус хўжаликлар борган сари кўпайиб бормоқца. афсуски, ҳозир жуда нодир ва ноёб доривор ўсимликлар тобора камайиб кетмоқца, бу кишини ташвишга солмай қўймайди. шифобахшлиги билан донг таратган дўлана, чаканда, чилонжийда, ёнғоқ, бодом, қорақанд, арча каби дарахтлар, табиий ҳолда ўсадиган зира, анзур пиёзи, шунингдек, лолалар тури камайиб кетиб, ноёб ўсимликларга айланиб қолмоқда. бунта нима сабаб бўляпти? ҳозир, бир вақтлар оёқ тегмаган жойлар ўзлаштирилиб, кўплаб маданий ўсимликлар экиляпти, янгидан-янги саноат ва ишлаб чиқариш мажмуалари қуриляпти, шаҳарлар барпо этиляпти, шунингдек, мазкур ўсимликлар неъматларига халқ талаби тобора ортиб боряпти. буларнинг ҳаммаси юқоридаги ноз-неъматларнинг камайиб кетишига сабаб бўлмоқца. бундан ташқари, табиий ўсимликларни пала-партиш ишлатиш натижасида ўсимликлар уруғи камайиб кетмоқда. жумладан, баҳорги гаштакка чиққан табиат шинавандалари кенг далаларда алвон гиламини ёзиб ётган лолаларни қучоқ-қучоқ қилиб териб олиб, нес-нобуд қиладилар. овқатни хушхўр ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биосфера, инсон ва ўсимликлар"

1451616899_62762.doc ш. отабоев 3. ҳидоятова экология, гигиена ва сиҳат-саломатлик биосфера, инсон ва ўсимликлар режа: 1. биосфера ва ўсимликлар 2. ўрмонлар ва ўсимликлар сиҳат-саломатлик манбаи 3. ўсимликлар дунёси ва ўрмонларни асранг 4. ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш 5. ўсимлик дунёси, ўрмонлар ва атмосфера ҳавоси 6. жаннатмакон боғу роғларни барпо қилайлик 1.биосфера ва ўсимликлар биосфера планетамизнинг ер қобиғи, унда ҳаёт мавжуд. биология фанига илгаридан маълумки, ер тирик жонлар, яъни табиатнинг биотик омилларининг яшаш макони, бунда ўсимлик, ҳайвонот, микро макроорганизмлар доимо яшайди. инсон ҳам табиат маҳсули сифатида унинг қучоғида яшайди, улғаяди, ривож топади. инсон популяциясини наботот оламисиз тасаввур этиш мумкин эмас. чунки инсонлар, ҳайвонот дунёси, микроорган...

Формат DOC, 183,0 КБ. Чтобы скачать "биосфера, инсон ва ўсимликлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биосфера, инсон ва ўсимликлар DOC Бесплатная загрузка Telegram