биологик ресурслардан фойдаланиш

DOC 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663177059.doc биологик ресурслардан фойдаланиш режа: 1. ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш 2. ўзбекистондаги ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ўсимлик ва ҳайвонлар ернинг ҳаёт қобиғи-биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. оқилона фойдаланилганда ўсимлик ва ҳайвонлар тикланадиган ва чексиз маҳсулот берадиган манбага айланиши мумкин. биосферадаги ўзига хос барқарор мувозанат кўп жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик хилма-хиллигининг мавжудлиги билан боғлиқдир. «руҳлар ва жисмлар оламини яратганидан кейин парвардигор уч фарзанд: маъдан, ўсимлик ва ҳайвонни яратди, сўнг ниҳоясида одамни яратди»(насафий, 1995) ўсимликлар ва ҳайвонлар сайёрамизнинг генофонди ҳисобланади ва ҳар бир тур табиатдаги ўз ўрнига эга. биосферада моддаларнинг айланма ҳаракати фақат тирик организмлар иштирокида амалга ошади. бу жараённи биосферада углерод (со2 )нинг айланма ҳаракати мисолида ҳам кўриш мумкин. ўсимлик ва ҳайвонларнинг маҳсулотисиз инсон ^ҳаётини тасавур қилиб бўлмайди. ўсимликлар ер юзидаги ҳаётнинг асоси ҳисобланади. сайёрамизда 500 мингдан ортиқ ўсимлик турлари мавжуддир. ўсимликларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятига кўра бир …
2
нг кучли таъсири остидаги ўсимликлардир(михеев, 1986). ислом динида ўсимликни экиш ва уни ҳосил бергунича парваришлаш ибратли амаллардан ҳисобланади ва албатта тақдирланиши қайд этилади. кимдир дарахт ёки экин экса ва унинг ҳосилидан инсонлар, ҳайвонлар ва қушлар баҳраманд бўлса, у киши ҳатто вафотидан сўнг ҳам кўплаб савобга эга бўлади. ер юзидаги яшил ўсимликлар продуцент(автотроф) организмларга киради ва биосферада моддаларнинг айланма ҳаракатида асосий рол ўйнайди. ўсимликлар фотосинтез жараёни натижасида ҳаводан карбонат ангидрид газини ютиб, йилига 5·1011тонна кислород чиқаради ва 200 млрд. тоннага яқин органик маҳсулот яратади. инсон ва ҳайвонлар ҳаётида асосий озуқа ва кислороднинг манбаи бўлган ўсимликларнинг аҳамияти катта. 30 мингдан ортиқ ўсимлик турлари йўқолиб кетганлиги қайд қилинади. мавжуд 300 мингдан ортиқ юксак ўсимликларнинг 2500 туридан доимий, 20 мингга яқин турларидан эҳтиёжларга қараб фойдаланилади. инсон ҳаётида доривор ўсимликлар ҳам муҳим рол ўйнайди. шаҳарларда яшил ўсимликлар ҳавони тозалайди, кишиларга эстетик завқ беради, далаларни шамоллардан химоя қилади. ўсимликлар ҳавони тозалайди, тупроқларни емирилишдан сақлайди, ёғинларни ушлаб …
3
ental,1999) ҳозирги вақтда ўрмонлар майдонининг кескин қисқариш жараёнлари давом этмоқда. сайёрамизнинг «ўпкаси» ҳисобланган тропик ўрмонлар минутига 15-20 гектардан кесилмоқда. бу жараёнлар биосферадаги барқарор мувозанат ҳолатини издан чиқариб, экологик халокат хавфини кучайтириши мумкин. янги ерларни ўзлаштириш, атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида ўнлаб ўсимлик турлари йўқолмоқда. ҳайвонлар биомассаси тирик мавжудотлар биомассасининг 2 фоизини ташкил қилишга қарамасдан улар биосферадаги модда алмашинуви, бошқа турли жараёнларда муҳим рол ўйнайди. биосферадаги ҳайвон турларининг аниқланган сони 1,5 млн.дан ошади. содда ҳайвонлар тупроқ ҳосил бўлишда муҳим рол ўйнайди. ҳайвонлар ўсимликлар ҳаётига ҳам катта таъсир кўрсатади. ҳайвонлар консумент(гетеротроф) организм сифатида биосферада моддаларнинг айланма ҳаракатида ўзининг экологик аҳамиятига эга. инсон учун ҳайвонлар озиқ маҳсули, хом ашё манбаи, уй ҳайвонлари зотларини яхшилаш ва эстетик завқ манбаидир. ҳайвонларнинг 1 млн.дан ортиқ тури хашоратларга тўғри келади. 52-расм. хашарот хашоратлар ўсимликларни чанглайди, қушлар, бошқа умуртқали ҳайвонлар учун озуқа манбаидир. ер юзидаги ҳайвонлар биомассасининг 95 фоиздан ортиғи умуртқасизларга тўғри келади. умуртқали ҳайвонлар ичида суг эмизувчилар, қушлар, …
4
ларни уруштириш орқали кўнгилочар томошалар уюштириш исломда қатъиян ман қилинади. ҳайвонларни тор, қоронғу хоналарда боқиш қораланади. ҳайвонларни сўйиш фақат «ҳалол» йўл билан, уларга ортиқча азият етказмасдан амалга оширилиши лозимлиги таъкидланади. аллоҳ барча жонзотларнинг яратувчиси ва уларни бирдек севиши қуръони карим оятларида баён этилган: « ерда судралиб юрган ҳар бир жонивор, осмонда қанот қоқаётган ҳар бир қуш худди сизлар каби(бизнинг қўл остимиздаги)жамоалардир. китобда(яъни, тақдири-азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз). кейин ҳаммалари парвардигорлари даргоҳида тўпланурлар» («анъом» , 38). бу ҳикматдан ҳамма жонзотлар аллоҳнинг ягона оиласи вакиллари эканлиги ҳақидаги маъно келиб чиқади. бизнинг уларнинг ичида фойдали, заралиларини ажратишимиз, айниқса, заруратсиз жонзотларни нобуд қилиш ноўрин ишлардандир. фақатгини овқат зарурати учун ов қилишга рухсат берилади. ҳар қандай катта-кичик ҳайвонларни беҳуда ўлдириш, айниқса болаларини овлаш қатъий ман қилинади. исломда фил, айиқ, маймун, сичқон, илон, калтакесак ва бошқа ҳайвонлар гўштининг харом қилиниши алоҳида аҳамият касб этади. исломда нафақат ҳайвонларга озор бериш, ҳатто уларни хақоратлаш ҳам ман қилинади. …
5
ахоналар ташкил қилиш фаолияти жадаллашган. қўриқхона деганда инсоннинг ҳар қандай хўжалик фаолияти тақиқланган, табиат комплекси асл ҳолида сақланадиган ҳудудларга айтилади. миллий боғларда табиатдан фойдаланиш, аҳоли дам олиши учун шароитлар ҳам мавжуддир. буюртмахоналарда қисман муҳофаза ёки тўлиқ муҳофаза таъминланиши мумкин. бундай алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларда йўқолиб бораётган ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар, табиат комплекси муҳофаза қилинади. ислом динида қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилишга эътибор қаратилган ва «хайма» деб аталадиган одат қадимдан маълум. бунда ҳеч кимга қарашли бўлмаган ҳудудлар муҳофаза қилинади ва у ерларни ўзлаштириш ман қилинади. пайғамбаримиз(с.а.в) замонларида макка ва мадина шаҳарлари ичидаги ва ён атрофидаги дарахтлар, қушлар, ўт-ўланлар муҳофазага олинган. бу қонунни бузган кишининг қуроли тортиб олиниб, қаттиқ танбеҳ берилган. инсон томонидан бузилмаган ҳудудлар «харам» деб номланган ва ундай ерлар фақатгина алоҳида рухсат билан ўзлаштирилган. «хайма» ва «харам» тушунчалари табиатни муҳофаза қилишда юқори салоҳиятга эгадир. ушбу ҳудудлар қуйидаги сабабларга кўра қийматга эгадир: -бузилган ерларни тиклаш имкониятини беради; -биологик хилма-хилликни сақлайди; -сув айриғичлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биологик ресурслардан фойдаланиш" haqida

1663177059.doc биологик ресурслардан фойдаланиш режа: 1. ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш 2. ўзбекистондаги ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ўсимлик ва ҳайвонлар ернинг ҳаёт қобиғи-биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. оқилона фойдаланилганда ўсимлик ва ҳайвонлар тикланадиган ва чексиз маҳсулот берадиган манбага айланиши мумкин. биосферадаги ўзига хос барқарор мувозанат кўп жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик хилма-хиллигининг мавжудлиги билан боғлиқдир. «руҳлар ва жисмлар оламини яратганидан кейин парвардигор уч фарзанд: маъдан, ўсимлик ва ҳайвонни яратди, сўнг ниҳоясида одамни яратди»(насафий, 1995) ўсимликлар ва ҳайвонлар сайёрамизнинг генофонди ҳисобланади ва ҳар бир тур табиатдаги ў...

DOC format, 1,5 MB. "биологик ресурслардан фойдаланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.