биологик хилма – хиллик муаммолари

DOC 80,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663006209.doc биологик хилма – хиллик муоммолари биологик хилма – хиллик муоммолари режа: 1. тирик организмларнинг яшаш мухитлари. 2. биологик хилма-хиллик. 3. ўзбекистон «қизил китоби», қўриқхоналар ва буюртмалар . тирик организмлар яшайдиган мухит (қуруқлик, сув, ҳаво) биосферани, яъни хаёт соҳасини ташкил этади. биосфера географик кенгликка, жой рельфига, иқлимнинг маъвсумий ўзгаришларига боғлик табиий шарт шароитларнинг хилма хиллиги билан характерланади. бирок биосфера хилма-хиллигининг асосий манбаи, бу тирик организмларнинг ўзининг фаолиятидир. кўплаб турлар фазода маълум тарзда тақсимланган милонлаб тирик организмларни ўз ичига олади. ҳар бир тур атроф мухит билан ўз тарзича таъсирлашади. тирик организмлар фаолияти теварак атрофимиздаги табиатнинг жуда ажойиб хилма хиллигини яратади. ана шу хилма-хиллик саёрамиздаги ҳаётнинг гаровидир. ҳозирги вактда биосферада икки миллиондан ортик тирик органпизмлар тури мавжуддир. шундан 1,5 млн ҳайвон ва 500 минг ўсимликлар турларини ташкил этади. ачинарлиси шундаки фақат гулли ўсимликларнинг 30 минг тури ва кўплаб хайвонлар тури ер юзидан йўқолиб кетиш хавфи остида. шу боис ўсимлик ва ҳайвонот оламини …
2
шқа шароитга караб маълум табиий ва эволюцион тараққиёт қонунларга мос ҳолда юз берган. баъзан чуқур ўрганилмаган вактда айрим жониворлар зарарлидек туюлади. аслида эса хама хайвонлар ландшафтнинг ҳаёти учун зарурдир. бир вактлар хайвонларни фойдали ва зарарли хайвонларга бўлиш кенг тарқалган эди. бу фикрнинг бутунлай нотўғри эканини кейинги тадқиқотлар тасдиқлади. мантиқан каралса, мутлоқ фойдали ёки мутлок зарарли бўлган ҳайвон йўқ. масалан, бўри бир вақтлар бутунлай зарарли хисобланган. аслида эса у санитар хайвон экан. яқин вактларгача захарли илонлар қирилар эди. хозирги вактда эса, улар алмаштириб булмайдиган дори – дармон хам ашёсининг манбаи сифатида авайлаб сақланаяпти. баъзи маълумотларга кўра хашоратларнинг сони 8-12 млн турни ташкил килар экан. уларнинг кўплари хануз фанга киргани йўқ.мутахассисларнинг аниқлашича, хатто ҳашоратлар орасида ҳам ҳақиқий зарарлари кам бўлиб, турларнинг бир фоизидан камини ташкил қилар экан. умуман турларнинг зарарли ёки фойдали эканлиги кўпинча уларнинг миқдорига боғлиқдир. айрим турлар факат купайиб кетгандагина зарарли ҳисобланади. шунинг учун хайвонот оламини мухофаза килиш ва ундан …
3
ларни тиклаш бутунлай мумкин эмас. ўтмишда марказий осиё текисликларида, чўл ва даштларда юз минглаб жайрон, сайғок, бухоро буғиси, дарё водийлари ва дельталаридаги тўқайзорларда миллионлаб қиғовул ва бошка кушлар тури жуда кўп эди. хайвонлар яшайдиган табиий шароитларнинг ўзгартирилиши натижасида бу ҳайвон ва қушларнинг кўп турлари жуда камайиб кетди, баъзи хайвонлар, масалан, турон йулбарси бутунлай йўқолди. шунингдек сувнинг ифлосланиши сув ҳавзаларидаги хайвонларнинг экологик шароитини ёмонлаштириб, баъзан уларнинг кирилишига сабаб бўлди. бунда кўпгина балиқлар катта зарар кўрди. масалан, орол фожеаси туфайли 20 дан ортик балик турилари йўқ булиб кетди. ўзбекистон худудида ҳозирги кунда жами 4600 дан ортик ноёб ўсимлик турлари бўлиб, улар ўз хусусиятларига кўра ғоят бебаходир, 400 дан зиёд ёввойи ўсимликлар тури ноботот оламининг 10-12 фоизини ташкил этади. республикамиз рельефининг мураккаблиги туфайли ўсмликлар ва хайвонлар дунёси ҳам турли тумандир. умуман олганда ўсимлик ва ҳайвонлар турининг таркалиши иклим, тупрок ва бошқа шароитларга караб, маълум табиий конунларга асосланган холда юз беради. сўнгги йилларда «қизил …
4
офаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида ўсимликлар дунёсини мухофаза килиш ва ундан ҳайвонот дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш туғрисида»ги (1997 й) қонунлар бошқа ҳукумат қарорлари қабул килинди. ўз навбатида бу борада ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар кучайтирилди, уларнинг илмий ва амалий жихатларига оид ишлар доираси кенгайтирилди. инсон тириклиги табиат билан, хайвонот ва ўсимликлар олами мавжудлиги билан чамбарчас боглик. инсон уларга нисбатан онгли муносабатда бўлиши, табиат манбаларидан тежаб тергаб, меъёрида фойдаланиб ва табиатнинг барча бойликларини асраб авайлаб яшаши даркор. ўзбекистон «қизил китоби» кўриқхоналар ва буюртмалар. ўзбекистон «қизил китоби» барча ҳайвон ва ўсимликлар турларини сақлаб қолиш, уларни асраб авайлаш ва мухофаза килиш борасида конун асосларига таянган муҳим ҳужжат хисобланади. умуман олганда у ёки бу тур хайвон ва ўсимликнинг «қизил китоб»га киритилиши экологик инкироздан, ташвишли холнинг мавжудлигидан далолатдир. ўзбекистон «кизил китоб»га киритилган хар бир турнинг ўзбекча, русча, лотинча номлари ва уларнинг қайси тур авлод, оила ҳамда туркумга мансублиги киритилган. шунингдек китобда турларнинг қисқача …
5
рафасидаги турлар. бунда бир неча йиллар давомида табиатда учратилмаган ёки маданий шароитда сунъий равишда экиш йўли билан сакланиб қолиш эхтимолига эга бўлган ўсимлик турлари киради. «1»- йўқолиб бораётган турлар. бунга йўқолиб кетиш хавфи остида турган сақлаб қолиш учун махсус мухофаза қилишни талаб этадиган турлар киради. «2»- ноёб турлар. бунга маълум кичик майдонларда ўзига хос шароитларда сақланиб қолган, тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун жиддий назоратни талаб этувчи турлар киради. «3»- камайиб бораётган турлар. бунга маълум вакт ичида сони ва таркалган майдонлари табиий сабабларга кўра ёки одамлар таъсири остида қисқариб кетаётган турлар киради. айни вақтда бундай ўсимликлар хар томонлама назоратни талаб этади. «қизил китобда» илмий маълумотлар ва шахсий кузатишлар асосида ўсимлик турларининг табиатдаги умумий миқдори ва улар ўсадиган ареалнинг ўзгариш сабаблари келтирилган ҳамда табиий шароитда кўпайиш йуллари ёритилган. нихоят китобда мухофаза қилиш билан боглик бўлган бошка зарурий тадбирлар туғрисидаги маълумотлар келтирилган. 1978 йилдан бошлаб ўзбекистондаги йўқолиб бораётган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биологик хилма – хиллик муаммолари"

1663006209.doc биологик хилма – хиллик муоммолари биологик хилма – хиллик муоммолари режа: 1. тирик организмларнинг яшаш мухитлари. 2. биологик хилма-хиллик. 3. ўзбекистон «қизил китоби», қўриқхоналар ва буюртмалар . тирик организмлар яшайдиган мухит (қуруқлик, сув, ҳаво) биосферани, яъни хаёт соҳасини ташкил этади. биосфера географик кенгликка, жой рельфига, иқлимнинг маъвсумий ўзгаришларига боғлик табиий шарт шароитларнинг хилма хиллиги билан характерланади. бирок биосфера хилма-хиллигининг асосий манбаи, бу тирик организмларнинг ўзининг фаолиятидир. кўплаб турлар фазода маълум тарзда тақсимланган милонлаб тирик организмларни ўз ичига олади. ҳар бир тур атроф мухит билан ўз тарзича таъсирлашади. тирик организмлар фаолияти теварак атрофимиздаги табиатнинг жуда ажойиб хилма хиллигини ярата...

Формат DOC, 80,5 КБ. Чтобы скачать "биологик хилма – хиллик муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биологик хилма – хиллик муаммол… DOC Бесплатная загрузка Telegram