биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363267306_42195.doc биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш www.arxiv.uz режа: 1. ўсимлик ва ҳайвонот оламининг сайёрамиздаги ўрни. 2. ўсимлик ва ҳайвонларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти. 3. ҳозирги даврда ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиб кетиш сабаблари. 4. ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш чоралари. 5. “қизил китоб” ва қўриқхоналар ҳақида. таянч тушунчалар: фотосинтез, озиқ занжирлари, ноёб ва йўқолиб бораётган турлар, биохилма-хиллик, қизил китоб, қўриқхоналар, буюртмахоналар, миллий боғлар. ўсимлик ва ҳайвонот оламининг сайёрамиздаги ўрни. ўсимлик ва ҳайвонлар ернинг – ҳаёт қобиғи, биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. оқилона фойдаланилганда ўсимлик ва ҳайвонлар тикланадиган ва чексиз маҳсулот берадиган манбага айланиши мумкин. биосферадаги ўзига хос табиий мувозанат кўп жиҳатдан ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик ранг-баранглигини сақлаши билан боғлиқдир. ўсимликлар дунёси ердаги ҳаётнинг бирламчи манбаи ва ҳаётнинг асоси ҳисобланади. ўсимликлар фотосинтез жараёни натижасида ҳаводан карбонат ангидрид газини ютиб, кислород чиқаради. ўсимликлар ҳавони хушбўй ҳидли, фитонцид деб аталувчи учувчан моддалар билан бойитиб, касаллик тарқатувчи …
2
тозалаш, ҳавони намлантириш ва ёғин ёғишига имкон яратилиши демакдир. ўрмонлар ўзига хос сув омборларидир. шунингдек ҳайвонлар биологик ресурсларнинг ажралмас бир қисми бўлиб, табиатда модда ва энергия алмашинувида улар муҳим роль ўйнайди. ҳайвонлар ўсимликлар билан узвий алоқада бўлиб туради. ҳайвонлар биосферанинг энг асосий қисми бўлиб, ўсимликлар билан биргаликда географик қобиқда кимёвий элементларнинг миграциясида катта роль ўйнайди. ҳайвонлар органик моддалардан қуёш энергияси таъсирида ўсимликлар вужудга келтирган тайёр органик маҳсулотларни истеъмол қилади. бир-бирлари ва ўсимликлардан озиқланган ҳайвонлар биологик ҳамда сайёрамиз модда алмашинувида актив қатнашади. ҳайвонларнинг (юмалоқ чувалчанглар, тупроқ чувалчанглари, чумолилар, қўнғизлар, сут эмуизувчиларнинг айрим турлари) нураш процессида ва айниқса тупроқ ҳосил бўлишда аҳамияти катта. айрим ҳайвонлар (кўпчилик ҳашаротлар, айрим қушлар ва кўршапалак) ўсимликларни чанглатади, баъзи ҳайвонлар, қушлар ўсимлик уруғларини тарқатади. ҳайвонлар ҳаёти ўсимликлар ҳаёти билан чамбарчас боғланган бўлиб, ҳайвонлар сонининг ўзгариши билан ўсимликлар билан ўсимликлар сони ҳам ўзгаради. ўсимликлар ҳаётида бўладиган ўзгаришлар эса ҳайвонларнинг яшашга, ривожланишга ва тарқалишига таъсир этади. ўсимлик ва ҳайвонларнинг …
3
туридан инсон кундалик ҳаётда фойдаланади. шундан 1500 тури доривор ўсимлик сифатида аҳамиятга эга. ўзбекистонда 4148 тур ўсимлик мавжуд бўлиб, шундан 577 таси доривор ўсимликлар, 103 тури бўёқдор ўсимликлар, 560 тури эфир мойли ўсимликлар ҳисобланади. инсоннинг ўсимликларга ижобий ва салбий таъсири ажратилади. ўрмонларни тиклаш, кўкаламзорлаштириш, ўсимликларнинг серҳосил навларини яратиш ва бошқалар ижобий таъсирга киради. инсоннинг салбий таъсири оқибатида сайёрамиздаги ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқ қилинган, кўплаб қимматли ўсимлик турлари йўқолиб кетган. янги ерларни ўзлаштириш, атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида юзлаб ўсимлик турлари йўқолмоқда. ўсимликлардан ҳар хил йўналишларда тартибсиз фойдаланиш натижасида уларнинг турлари камайиб ноёб ўсимликларга айланиб бормоқда. ҳайвонларнинг кўпчилиги халқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун техникавий хом ашё ҳисобланади. қишлок ҳўжалик ҳайвонлари, балиқлар, мўйнали ҳайвонлар, турли-туман ёввойи ҳайвонлар жумласидандир. ёввойи ҳайвонлар хонакилаштиришнинг битмас-туганмас манбаидир. ҳозирги пайтда мўйнали ҳайвонлар (соболь, норка, шимол тулкиси, тулки) хонакилаштирилмоқда, лось, туяқуш, қирғовул, оқ каклик ва бошқалар қўлга ўргатилмоқда. африка, австралия ва жанубий калифорнияда туяқуш фирмалари ташкил этилган. бундан ташқари …
4
н. шунингдек тўтиқуш туширган қарағай уруғини (тўнсиз ёнғоқ) кам меҳнат сарфлаб териб олиш мумкин экан. шундан кейингина қора тўтиқушни фойдали қуш сифатида ҳимоя қилишга киришилди. заҳарли илонларни яқин вақтларгача кўплаб ушланар ва ўлдириб юборилар эди. масалан: ҳиндистоннинг рагногари районида қабул пунктларига йилига ўртача 225000 дона, нархи оширилгандан кейин эса саккиз кун ичида 115000 дона илон ўлиги топширилган. илонларни қириб юборилган жойларда сичқон ва бошқа кемирувчи ҳайвонлар жуда тез кўпайиб кетди, натижада ғалла ҳосили камайди, кишилар ўртасида ўлат, сариқ касали кўпайди. илон заҳрининг медицинадан кейин катта аҳамиятини ва илонларнинг табиатдаги айрим зарарли ҳайвонларни қиришдаги ролини ҳисобга олиб, илонлар эндиликда давлат назорати остида муҳофаза қилинмоқда. ҳозирда йиртқич ҳайвонларни бутунлай йўқолиб кетишига чек қўйилмоқда, камайиб қолганларини махсус жойларда кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. масалан: бўрилар ва қирғийларни қириб юборишга чек қўйилди. балиқ хўжалигида чўртан балиқларини қириб юбориш ҳам нотўғри эканлиги аниқланди. кўпчилик сут эмизувчилар, айниқса, ҳашаротхўрлар ва қўлқанотлилар ҳамда айрим йиртқич ҳайвонлар ўрмондаги зараркунанда ҳашаротларни …
5
а сабаб бўлиши мумкин. ўрмонлар майдонининг ўзгариши, сув иншоотлари қурилиши, шаҳарларнинг пайдо бўлиши, атмосфера ҳавосининг ўзгариши билан ер юзаси ландшафтлари ўзгармоқда. айрим территорияларда ҳайвонларнинг баъзи турлари кишилар томонидан вужудга келтирилган маданий ландшафтларга жуда мослашиб бораётир. уй сичқони, дала сичқони ва кулранг каламуш шулар жумласидандир. айрим ҳайвон турлари маданий ландшафт шароитига мослаша олмай йўқолиб кетаётир, масалан: бир вақтлар кенг тарқалган дала суғурлари далалар ўзлаштирилиши билан камайиб кетмоқда. ҳозирда қушларнинг тахминан 150 тури ва кенжа тури йўқолиб кетган ҳамда 100дан ортиқ тури йўқолиб кетиш арафасида турибди. сут эмизувчилардан 106 тури йўқ бўлиб кетган. ҳозирги кунда умуман ҳайвонларнинг 600 га яқин тури йўқ бўлиш арафасида турибди. айниқса, йирик ҳайвонларнинг табиий камайиб кетиши географик ландшафт ва иқлимий шароитларнинг ўзгариши билан боғлиқ. кишилар мамонт, жунли насорог, ғор айиғи каби йирик ҳайвонларни овлайвериб қириб юборган. қириб юборилган ҳайвонларни тури ва сони цивилизация кучли тараққий этган европа мамлакатларига тўғри келади. ҳозирги қора молларни аждоди ёввойи тарпанни одамлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш"

1363267306_42195.doc биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш www.arxiv.uz режа: 1. ўсимлик ва ҳайвонот оламининг сайёрамиздаги ўрни. 2. ўсимлик ва ҳайвонларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти. 3. ҳозирги даврда ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиб кетиш сабаблари. 4. ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш чоралари. 5. “қизил китоб” ва қўриқхоналар ҳақида. таянч тушунчалар: фотосинтез, озиқ занжирлари, ноёб ва йўқолиб бораётган турлар, биохилма-хиллик, қизил китоб, қўриқхоналар, буюртмахоналар, миллий боғлар. ўсимлик ва ҳайвонот оламининг сайёрамиздаги ўрни. ўсимлик ва ҳайвонлар ернинг – ҳаёт қобиғи, биосферанинг асосий компонентларидан бўлиб, табиий ресурслар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. оқилона фойдаланилганда ўсимлик ва ҳайвонлар тикланадиган ва чексиз маҳсулот б...

DOC format, 56.5 KB. To download "биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш", click the Telegram button on the left.