муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати

DOC 145.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663177358.doc муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари. 2 муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг асосий турлари. 3 муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлиқ мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва ҳозирги, шунингдек келгуси авлодларнинг фаравонлиги, умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. илмий-техника ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида кескин ўзгариб бораётган атроф муҳит, экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда, инсон уни ҳаётига, турмуш-тарзига, ҳамда генетик фонди ва ирсиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. бу эса ҳозир ер юзида яшаб турганларнигина эмас, балки келгуси авлодлар саломатлигига, айниқса ер, сув, атмосфера ҳавоси, ер ости бойликлари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, табиат ва тарихий ёдгорликларнинг табиий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилмоқда. мазкур масалага, ўзбекистон республикаси дастлаб мустақилликка эришган пайтидан бошлаб эътибор берди ва …
2
лашга табиат билан жамият ва инсон ўртасидаги маълум мутаносибликни сақлашга катта ёрдам беради. ҳозирги пайтда республикамизда қўриқланадиган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектардан ортиқ, алоҳида қўриқланадиган 11 табиий ҳудудий объект, жумладан 9 қўриқхона, 400 дан ортиқ табиат ёдгорликлари мавжуд. демак ана шунча ўхшаш муҳофаза этиладиган ва бошқа табиий ҳудудлар ҳуқуқий муҳофаза қилинмоғи лозим. шуни таъкидлаш жоизки, республикамиздаги барча муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қонун билан муҳофаза қилишмоғи ва ҳуқуқий тартибга солиниши мақсадга мувофиқдир. ўзбекистон республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар ушбу қонундан, шунингдек ер, сув, ўрмон тўғрисидаги қонунлар, ер ости бойликларидан фойдаланиш тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини муҳофаза этиш тўғрисидаги ҳамда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлардан иборат муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги ўзбекистон республикаси қонунлари ва ўзбекистон республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. қорақалпоғистон республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатлар қорақалпоғистон республикаси …
3
ор экологиқ илмий, маданий, эстетиқ санитария соғломлаштириш аҳамияти молик қисмларидир. табиат ранг-баранглигини сақлаб қолиш, экологик мувозанатни ва биосфера мониторингини сақлаб туришга, шунингдек шикаст етган табиий мажмуиларни тиклашга мўлжалланган ягона тизимни ташкил этувчи ўзбекистон республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни хўжалик мақсадида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман, бир умрга ёки вақтинча тортиб олиниши мумкин. табиий захиралардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир режалар ва дастурлар, ер тузилиши ва жойларни текислаш кесмалари ҳамда бошқа режаларни ишлаб чиқишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобга олинади. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга қонунда белгилаб қўйилган тартибда давлат қўриқхоналари (шу жумладан биосфера қўриқхоналари), давлат миллий боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, давлат буюртма қўриқхоналари мақоми берилади. сувни муҳофаза қилиш минтақалари (тегралари), курорт ва реқоеация тегралари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган тегралар (дарё увалари, оқизиқли адирлар, тоғ ёнбағирларининг этаклари), нодир ва қимматбаҳо минерал конлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма (оралиқ) тегралари, балиқ хўжалиги тегралари, ўрмонларнинг тақиқланган минтақалари, тарихий-табиий ва ёдгорий …
4
збекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалга оширади. ўзбекистон республикасининг "муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонунида ушбу тоифа ерларига қандай ерлар кириши ҳам аниқ баён этилган. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари табиатни муҳофаза этиш, соғломлаштириш, реқоеация ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киради. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерларида уларнинг мақсад-муддаосига зид фаолият тақиқланади. юқорида айтиб ўтилган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартлари ушбу қонун ва ер кодексидаги ўзбекистон республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади. давлат қўриқхоналари, давлат миллий боғлари ер учун ҳақ тўлашдан озод этиладилар. муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар ҳам ўзбекистон республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда ер учун ҳақ тўлашдан озод этилишлари мумкин. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хўжалик фаолияти билан шуғулланилган ҳолларда ижара ҳақи ва ер солиғи ундириб олинади. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари тортиб олинишига фавқулодда ҳолларда ўзбекистон республикаси қонунларида белгиланган тартибда йўл қўйилади (5-модда). шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ҳам катта аҳамиятга …
5
ини захиралаш тўғрисида қарор қабул қилинади. муҳофаза этиладиган ҳудуд ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар мазкур ҳудудда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолияти чекланади ёки тўхтатилади. бундай ҳолларда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар хўжалик фаолиятининг чекланиши ёки тўхтатилиши туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида кўрилган йўқотиш ва талафотлар учун товон олиш ҳуқуқига эгадирлар ҳамда ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланадилар. таъкидлаш жоизки, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри ҳам катта аҳамиятга эга. ушбу муаммо мазкур қонунда етарлича ўз аксини топган. муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри бу ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг жуғрофий мавқеи, миқдор ва сифат кўрсаткичлари, экологиқ илмий, маърифий ва бошқа хил аҳамияти тўғрисидаги, ер эгалари ва ердан қамраб олади. ўзбекистон республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастри мазкур ҳудудлар тармоғини режалаштириш, уларни муҳофаза этишни таъминлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш, тегишли қоидага риоя этилиши устидан давлат назорати даражасини ошириш, шунингдек ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати"

1663177358.doc муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари. 2 муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг асосий турлари. 3 муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлиқ мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳуқуқий ҳолатининг тушунчаси ва хусусиятлари бугунги кунда жамият ва табиатнинг ўзаро таъсири муаммолари тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда ва ҳозирги, шунингдек келгуси авлодларнинг фаравонлиги, умуман жаҳон цивилизациясининг тақдири экологик муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда. илмий-техника ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида кескин ўзгариб бораётган атроф муҳит, экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда...

DOC format, 145.5 KB. To download "муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектларнинг ҳуқуқий ҳолати", click the Telegram button on the left.