ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати

DOC 67,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663177201.doc ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. ер ости бойликлари ва уларни муҳофаза қилиш хуқуқий ҳолати тушунчаси. 2. қазилма бойликлари хуқуқий муҳофазаси муносабат объекти субъекти ва мазмуни. 3. ер ости бойликларидан фойдаланишда давлат бошқаруви 4. ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, хуқуқбузарлик бартараф этиш чоралари. ер ости бойликлари ва уларни муҳофаза қилиш хуқуқий ҳолати тушунчаси. ер ости бойликлари нисбий тушунча бўлиб, меъёрий хужжатларда у нафақат ер остидаги, балки ер устидаги минерал бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишдаги муносабатларни ҳам инобатга олади. минерал – ер юзида ва қарида физик ва кимёвий жараёнлар натижасида вужудга келган, кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари жиҳатдан деярли бир хил бўлган жисмдир. шундай қилиб минералнинг тупроқ ёки тупроқ ҳосил қилувчи она жинс (лесс – соғ тупроқ) дан фарқи унинг кимёвий таркиби (кимёвий элементлар сони ва унинг ўзаро бирикмаси) ва физик хусусиятлари (сув ва температура режими, катта-кичиклиги, синиши, қаттиқлиги) билан фарқ қилади. масалан, тошкўмир 97% …
2
эса тупроқ ҳосил бўлишига олиб келади. бундай табиий жараён ер ости минералларини экологик тизимларда иштрок этишини таъминлаб беради. ер ости бойликларини иқтисодий функцияси – инсонларнинг кундалик ҳаётидаги (экергетика, қурилиш, саноат ва ҳ.к жабҳаларида) моддий эҳтиёжларини қондириш учун минерал роесурсларидан фойдаланишидир. ер ости бойликларининг маданий-соғломлаштириш функцияси – ер қаъри ва минералларнинг инсон организми учун фойдали томонларини инобатга олиб, дам олиши ва саломатлигини тиклашда фодаланишидир. ер ости бойликларининг ўзига ҳос томонларидан бири уларни тугалланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслар тоифасига киришидир. агарда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қайта тикланиш даври бир неча дақиқадан бир неча ўн йилларни, тупроқ (ер) юзлаб йилларни, сув объекти эса 10 йилдан 5000 йилларни ўз ичига олса минералларнинг тикланиш даври юз минглаб ёки миллионлаб йилларни талиб этади. инсоният тарихида бу жараён узоқ муддатли давр бўлгани учун ҳам уларни тиклаш имконияти йўқ ёки тикланмайдиган табиий ресурслар тоифасига киргазамиз. ўзбекистонда ер ости бойликларидан 100 дан ортиғи – минерал ресурслар сифатида ишлатилиб …
3
он асосида фойдаланиш, уларни қазиб олиш ва қайтиа ишлаш чоғида исрофгарчиликка йўл қўймаслик керак. бунинг учун эскирган қайта ишлаш ва қазиб олиш ускуналарини янги теҳнологиялар билан алмаштириш реконструкция қилиш зарур. тоғ-кон саноатининг чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш талабларни амалий қўллаш лозим. юқорида келтирилган ва давлатимизнинг ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишдаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун авваламбор ушбу муносабатларни тартибга соладиган хуқуқий-меъёрий замин яратмоқ керак чунки ёш ва мустақил республикамиз эндиликда ўз минерал бойликларига ўзи эгалик қилиш хуқуқига эга бўлди. 20 йиллик мустақиллик даврда ўзбекистон ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий хужжатлар қабулш қилди. лекин бу билан жамиятдаги ушбу муносабатларни хуқуқий замини яратилди деб бўлмайди. мустақил республикамиз бозор муносабатларига ўтар экан табиий бойликлардан фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни хуқуқий бошқариш ёки тартибга солиш ўзгариб ва такомиллашиб бораверади. энг асосийси ер ости бойликларидан фойдаланиш …
4
и кодекс, фуқаролик кодекси...) ва ихтисослаштирилган (ер ости бойликлари тўғрисида, концессиялар тўғрисида...) қонунлар ва қонун ости норматив хужжатлар асосида тартибга солинади. ушбу қонун актлар орқали тартибга солинадиган объект бўлиб, ер ости ва сув тагидаги минерал бойликлардир. улардан хуқуқий фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ушбу хуқуқ тармоғининг предметидир. ер ости бойликларидан хуқуқий тартибга солиш мазмуни рухсатловчи, олдини олувчи ва таъқиқловчи хуқуқий меъёрлар орқали уларни муҳофаза қилиш ва ўта самарадорлик билан фойдаланишдир. қазилма бойликлари хуқуқий муҳофазаси муносабат объекти субъекти ва мазмуни ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг хуқуқий экологик талаблари ўзбекистон республикаси конституциясининг 50-54-55 моддаларида императив шаклда ўз аксини топган. уларга биноан ҳар бир фуқаро ёки мулкдор атроф табиий муҳитга (жумладан ер ости бойликларига) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари ва улардан оқилона фойдаланишлари зарурдир. ушбу зарурий шартлар кекнгайтирилган тарзда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда берилган бўлиб, унга мувофиқ (18-модда) ер ости бойликларидан юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги экологик талаблар асосида фойдаланадилар: қазилма …
5
бориш; ер қаърини тўла-тўкис ўрганиш, ер ости бойликларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш; конларнинг фойдали қазилмалар мўл участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашё қазиб олиш ва уни қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдагидан ортиқ нобудгарчилигига йўл қўймаслиқ ер ости бойликларидан фойдаланиш билан ишларнинг зарарли таъсиридан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш; ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини улардан кейинчалик фойдаланиш укчун яроқли ҳолатга келтириш; ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган сув тўплаш майдонларида ва ер ости сувлари тўпланадиган майдонларда саноат ва маиший чиқиндилар йиғилиб қолишининг олдини олиш; алоҳида илмий ва маданий қимматга молик бойликлари участкаларини давлат қўриқхоналари ва ёхуд табиат ёки маданият ёдгорликларига мўлжаллаб ажратиб олиш; чет эллик инвесторлар ер ости бойликларидан фойдаланиш давомида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ишларини бехатар олиб боришлари ҳамда ер усти ва ости участкаларини босқичма-босқич қайтариб беришлари ва қонун хужжатларида назарда тутилган боршқа чора-тадбирларни олиб бориш. ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдаги хуқуқий-экологик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати" haqida

1663177201.doc ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати режа: 1. ер ости бойликлари ва уларни муҳофаза қилиш хуқуқий ҳолати тушунчаси. 2. қазилма бойликлари хуқуқий муҳофазаси муносабат объекти субъекти ва мазмуни. 3. ер ости бойликларидан фойдаланишда давлат бошқаруви 4. ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, хуқуқбузарлик бартараф этиш чоралари. ер ости бойликлари ва уларни муҳофаза қилиш хуқуқий ҳолати тушунчаси. ер ости бойликлари нисбий тушунча бўлиб, меъёрий хужжатларда у нафақат ер остидаги, балки ер устидаги минерал бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишдаги муносабатларни ҳам инобатга олади. минерал – ер юзида ва қарида физик ва кимёвий жараёнлар натижасида вужудга келган, кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари жиҳатдан деярли бир хил бўлган жисмдир. ...

DOC format, 67,0 KB. "ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.