ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш

PPTX 16 pages 2.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
введнение в конституционное право мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геалогия ва мухандислик геалогияси факультети гидрогеалогия уоналиши талабаси орзикулов дийорбекнинг “табиий ресурслар ҳуқуқи” фанидан ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси бўйича тайёрлаган т а қ д и м о т и мавзу:ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш режа: 1. "ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси. 2.ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари. 3.кончилик муносабатларини давлат то­монидан тартибга солиш. 4. ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи. "ер ости бойликлари" деган ибора нисбий тушунча бўлиб, у меъё­рий ҳужжатларда нафақат тупроқ остидаги, балки ер юзаси ва сув обектлари тубида, яъни ер қаърида жой­лашган минерал моддаларни ҳам қамраб олувчи тушунчадир. минерал моддалар – ер юзида ва қаърида физик ва кимёвий жараёнлар натижасида ву­жудга келган, кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари жиҳатдан деярли бир хил бўлган жинс (модда). шундай қилиб, минералнинг тупроқ ёки туп­роқ ҳосил қилувчи она жинсдан фарқи унинг …
2 / 16
– эко­логик тизимда турувчи, ер устининг табиий фундаменти, тупроқ ва уларни ҳосил қилувчи она жинсларнинг тар­киб топишидаги минерал асоси эканлиги. минерал моддаларнинг кимёвий, физик ва биологик емирилиши натижасида она жинслар ҳосил бўлади ҳамда организмларнинг фао­лияти туфайли улар тупроққа айланади. бундай та­биий жараён орқали ер ости минераллари экотизимда модда ва энергия алманишувида иштирок этишини таъминлаб беради.­ ер ости бойликларининг иқтисодий функцияси – инсонларнинг кундалик ҳаётидаги (энергетика, қурилиш, саноат каби иқтисодий тармоқларда) моддий эҳтиёжларини минерал хом ашё сифатида қондириши. ер ости бойликларининг маданий-соғломлаштириш функцияси – ер қаъри ва минералларнинг фойдали ху­сусиятларини инсонларнинг дам олишлари ва саломатликларини тиклашда фойдаланиши. ер ости бойликларининг бошқа табиат унсурларидан фарқи уларни тугалланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслар тоифасига киришидир. агарда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг қайта тикланиш даври бир неча дақиқадан бир неча ўн йилларни, тупроқда юз­лаб йилларни, сувда 10 йилдан 5000 йилни ўз ичига олса, минералларнинг тикланиш даври юз минглаб ёки милли­онлаб йилларни талаб этади. инсоният тарихида …
3 / 16
илган ерларни қайта яроқли ҳолга келтириш талабларини амалий қўллаш лозимлиги ҳақида айтиб ўтган эди, ўзр биринчи президенти и.каримов. мамлакатимизда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишдаги давлат сиёсатини амалга оширмоқ учун, авваламбор, ушбу муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий-меъёрий замин яратмоқ керак бўлади. зеро, ёш ва мустақил республикамиз эндиликда ўзининг бой минерал бойликларига ўзи эгалик қи­лиш ҳуқуқи қўлга киритилди. ўттиз йиллик мустақиллик даврида ўз­бе­кистонда ер ости бойликла­рини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга оид бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. лекин бу билан жамиятдаги ер ости муно­сабатларининг ҳуқуқий замини яратилди, деган сўз эмас. мустақил республикамиз бозор муносабатларига ўтиб борар экан, табиий бойликлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ҳуқуқий тартибга солиш ўзгариб ва такомиллашиб бораверади. энг асосийси, ер ости бой­ликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқий меъёрларни амалиётда қўллаш механиз­мини тўлиқ ишлаб чиқишдир. ер ости бойликлари, яъни қазилма бойликларга металл ва номателл рудалар, газ, кўмир, сланецлар ва …
4 / 16
олисининг жон бошига ўртача 5 тоннача тўғри келган бўлса, бу миқдор 1940 йилда 7,4 тонна, 1960 йилда 14,3 тонна, 1990 йилда 25 тоннага етди, яъни кейинги 80 йил орасида 5 бараварга кўпайди. ҳозир дунёда ҳар йили 150 млрд тонна минерал хомашё қазиб олинмоқда. бмтнинг маълумотларига кўра дунёда йилига 32 млрд. тонна кўмир, 2,6 млрд. тонна нефть, 6 млрд. тонна темир рудаси, 3,6 млн. тонна хром рудаси, 7,3 млн. тонна мис рудаси, 3,4 млн. тонна қўрғошин рудаси, 159 млн. тонна ош тузи, 120 млн. тонна фосфатлар, 1,2 млн. тонна уран, симоб, молибден, никель, кумуш, олтин ва платина рудалари қазиб олинмоқда. баъзи маълумотларга кўра, қазилма бойликлардан шу суръатда фойдаланилса олтиннинг заҳираси яна 30-35 йилга, рух-36 йилга, симоб ва сурма-70 йилга, уран-47 йилга, мис-66 йилга, кўмир, нефть ва газ заҳиралари-150 йилга етади холос. бошқа маълумотларга кўра алюминий заҳираси яна 570 йилга, мис-292 йилга, рух-232 йилга, темир-150 йилга етишиши олтин, кумуш ва платина заҳиралари …
5 / 16
гарлик тўғрисидаги кодекс, фуқаролик кодекси каби) ва ихтисослаштирилган (ер ости бойликлари тўғрисида, консессиялар тўғрисидаги) қонунлар ва улар асосида ишлаб чиқилган қонун ости норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади. ер ости бойликларидан ҳуқуқий фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир ижтимоий муносабатлар ушбу ҳуқуқ тармоғининг предметидир. ер ости бойлик­ларини ҳуқуқий тартибга солиш мазмуни - рухсат бе­рувчи, олдини олувчи ва тақиқловчи ҳуқуқий меъёрлар орқали уларни муҳофаза қилиш ва улардан ўта самара­дорлик билан фойдаланишдир. ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари ўзбеки­стон республикаси конституциясининг 50, 54 ва 55-мод­даларида императив шаклда ўз аксини топган. уларга биноан ҳар бир фуқаро ёки мулкдор атроф табиий муҳитга (жумладан, ер ости бойликларига) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиши ва улардан оқилона фойдаланиши зарур. ушбу шартлар кенгайтирилган тар­зда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунда бе­рилган бўлиб, унга мувофиқ (18-модда) ер ости бойлик­ларидан юридик ва жисмоний шахслар қуйидаги эколо­гик талаблар асосида фойдаланишлари мумкин: қазилма бойликларни қазиб олишда минерал хом ашёдан ком­плекс ва оқилона …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш"

введнение в конституционное право мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геалогия ва мухандислик геалогияси факультети гидрогеалогия уоналиши талабаси орзикулов дийорбекнинг “табиий ресурслар ҳуқуқи” фанидан ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси бўйича тайёрлаган т а қ д и м о т и мавзу:ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш режа: 1. "ер ости бойликлари"тушунчаси ва унинг моҳияти, ҳамда функцияси. 2.ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг экологик-ҳуқуқий талаблари. 3.кончилик муносабатларини давлат то­монидан тартибга солиш. 4. ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқи. "ер ости бойликлари" деган ибора нисбий тушунча бўлиб, у меъё­рий ҳужжатларда нафақат тупроқ остидаги, балки ер юзаси ва сув обектлари тубида, ...

This file contains 16 pages in PPTX format (2.0 MB). To download "ер ости бойликларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш", click the Telegram button on the left.