ер ости бойликлари ва улардан тўғри фойдаланиш

DOC 47.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452084247_63071.doc ер ости бойликлари ва улардан тўғри фойдаланиш reja: 1. ўзбекистон ер ости бойликлари, захиралари ва улардан фойдаланиш холати. 2. ўзбекистонда минерал ресурслардан фойдаланиш. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш муммолари. ер ости қазилмаларини муҳофаза қилиш деганда инсоннинг кучли таъсири остида бўлган ер қатламини муҳофаза қилиш, ўзгартириш ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш масалалари тушунилади. инсоният хўжалик фаолияти натижасида ернинг устки қатламига кучли таъсир кўрсатади. ер пўсти устки қатламида жойлашган минерал ресурслар инсоният ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. минерал ресурслар деганда халқ хўжалигида кенг ишлатиладиган турли қазилма бойликлар тушунилади. қазилма бойликлар халқ хўжалигида ишлатилишга қараб ёнувчи фойдали қазилмалар-кўмир, нефть, газ; металл фойдали қазилмалар- турли рудалар; металл бўлмаган фойдали қазилмалар тоғ-кимё хом ашёлари, оловга чидамли материаллар, қурилиш материаллари ва бошқаларга бўлинади. инсонлар қадимдан ер остидан керакли фойдали қазилмаларни олиб ишлатиб келган. жамият тарихи асосий ишлатилган қазилмалар номига мос равишда «тош даври», « жез даври», «темир даври» деб номланган. вақт ўтиши билан фойдали қазилмаларни …
2
қазиб олиш жараёнида технологиянинг талабга жавоб бермаслиги натижасида кўмирнинг 45 фоизи, нефтнинг 60 фоизигача, металларнинг 25 фойизигача қолиб кетади. металл рудалари бойитилганда металлнинг бир қисми ва рудамас минераллар ташлаб юборилади. бундай нобудгарчиликлар конларнинг тезда яроқсиз аҳволга келишига сабаб бўлади. минерал хом ашёларни очиқ ва ёпиқ(шахта) усулларида қазиб чиқарилади. ўзбекистонда очиқ конларнинг чуқурлиги 50-350 м, ёпиқ шахталарда 100-700 м атрофида ва чуқурлиги ошиб бормоқда. очиқ усулда олинганда қазилмадан анча тўлиқ фойдаланиш мумкин. қазилмаларни йўқотиш 15-25%ни ташкил қилади. лекин атроф муҳитга салбий таъсир жуда ошиб кетади. қазилмаларни ёпиқ(шахта) усулида қазиб чиқарилганда атроф муҳитга таъсир кам бўлади, лекин йўқотиш 40-60%ни ташкил қилади. ер ости қазилмаларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш минерал ресурслар танқислигига сабаб бўлади. дунё океани истиқболда табиий ресурсларнинг катта манбаи ҳисобланади. океанлар сувида менделеев даврий жадвалидаги барча элементлар мавжуддир. океанлар тубида темир-марганец конкрецияларининг катта захиралари аниқланган. сўнгги йилларда океаннинг ҳаётга энг бой қирғоқ зонаси-200 м.гача чуқурликдаги шельф қисмида нефть-газ конлари тобора кўпроқ ишга …
3
ндустриал даштларга айланади. сув, ҳаво, тупроқ ифлосланади, ўсимлик ва ҳайвонлар зарар кўради. ташландиқ ерларни тиклаш рекультивация деб юритилади. рекультивация икки босқичда амалга оширилади: 1-кон техник рекультивация, 2-биологик рекультивация. биринчи босқичда ер юзаси текисланади, ҳолати яхшиланади ва биологик рекультивациядан сўнг тупроқ қатлами ва ўсимлиги тикланади. бундай участкалардан дам олиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. ер остидан турли зарарли чиқиндиларни жойлаштиришда ва бошқа турли мақсадларда ҳам фойдаланилади. тоғ-кон саноати чиқиндихоналарида минглаб тонна захарли бирикмалар сақланади ва атроф муҳитга доимий хавф солиб туради. геологик муҳитга инсон таъсирини меъёрлаштириш ва ундаги салбий ўзгаришларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятига эгадир. ўзбекистонда минерал ресурслардан фойдаланиш. ўзбекистон республикаси минерал хом-aшё ресурсларига бойдир. ўзбекистонда менделеев даврий жадвалидаги деярли барча элементлар конлари мавжуд деса муболаға бўлмайди. ҳар йили ўнлаб минерал хом-ашё конлари ишга туширилаяпти. ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. улар 100 га яқин минерал-хом ашё турларини ўз ичига олади. …
4
мис, уран, нефть, газ, кўмирнинг кўплаб қазиб чиқарилиши қайта тикланмайдиган бу ресурслар захирасига салбий таъсир кўрсатди. айрим конлардаги газ захираси тугаш арафасида. қазилма бойликлардан тўлиқ фойдаланишнинг таъминланманганлиги натижасида тоғ-кон саноатида ҳoсил бўладиган чиқиндилар атроф муҳитнинг кучли ифлосланишига сабаб бўлмоқда. ўзбекистонда 60 йилдан ортиқ вақт давомида уран қазиб олинади. бу давр ичида 150 га яқин радиоактив ифлосланган участкалар ҳосил бўлган ва уларда маҳсус дастур бўйича дезактивация, рекультивация қилиш лозимдир. ўзбекистондан 30 км. масофада майлисув(қирғизистон) дарёси қирғоқларида 23 чиқиндихона ва 13 ағдармаларда катта хажмдаги радиоактив чиқиндилар сақланади. бу регионал экологик ҳалокат манбасидир. сел ёки сурилма натижасида бу чиқиндиларнинг майлисув, қорадарё ва сирдарёга тушиши ўзбекистонда 300 км2 майдонда, 1,5 млн.дан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудда экологик ҳалокат келтириб чиқариш мумкин(национальнўй доклад, 2005). минерал ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш учун ўзбекистонда «ер ости қазилмалари тўғрисида»ги(2002) қонун қабул қилинган. чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш ўзбекистондаги энг долзарб экологик муаммолардан ҳисобланади. тоғ-кон саноати энг катта хажмдаги чиқиндиларни беради. ҳар …
5
и» тафаккур журнали, 2005 йил, 1- сон. 4. шарафиддинов о, «экологик маданият» тафаккур журнали 2005 йил. 5. олтинов м, «экология ва инсон» каранг, «узбекистон республикаси биологик хилма-хилликнинг экологик муаммолари» навоий 2006 йил. 6. м.мамардашвили. м.к. сознание и цивилизация. «природа» журнали 1988 йил, 11-сон.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ер ости бойликлари ва улардан тўғри фойдаланиш"

1452084247_63071.doc ер ости бойликлари ва улардан тўғри фойдаланиш reja: 1. ўзбекистон ер ости бойликлари, захиралари ва улардан фойдаланиш холати. 2. ўзбекистонда минерал ресурслардан фойдаланиш. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш муммолари. ер ости қазилмаларини муҳофаза қилиш деганда инсоннинг кучли таъсири остида бўлган ер қатламини муҳофаза қилиш, ўзгартириш ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш масалалари тушунилади. инсоният хўжалик фаолияти натижасида ернинг устки қатламига кучли таъсир кўрсатади. ер пўсти устки қатламида жойлашган минерал ресурслар инсоният ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. минерал ресурслар деганда халқ хўжалигида кенг ишлатиладиган турли қазилма бойликлар тушунилади. қазилма бойликлар халқ хўжалигида ишлатилишга қараб ёнувчи фойдали қазилмалар-кўмир,...

DOC format, 47.5 KB. To download "ер ости бойликлари ва улардан тўғри фойдаланиш", click the Telegram button on the left.