дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши

PPTX 6.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1681042496.pptx /docprops/thumbnail.jpeg дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши pptx дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши режа: дунё ўрмонларининг гуруҳлари дунё ўрмонларининг тақсимланиши ўрмонларнинг дендрологик таркиби ва турлари ер юзида экологик омиллар, яъни иссиқлик, намлик, ёруғлик ва бошқалар ҳудудий тақсимланган. шу сабабли ўсимлик ва тупроқ қопламлари ҳам горизонтал равишда ҳудудий жойлашган. бу табиий ҳудудлар ҳақидаги таълимотни биринчи бўлиб в.в.докучаев яратган. табиий ҳудуд ер юзининг бир қисми бўлиб, иқлими, ўсимлиги ва тупроқ қоплами билан характерланади. мдҳ ҳудудида 7 та табиий ҳудуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: тундра ҳудуди, ўрмон-тундра ҳудуди, ўрмон ҳудуди, ўрмон-дашт ҳудуди, дашт ҳудуди, дашт-чўл ҳудуди, чўл ҳудуди. шимолдан жанубга борган сайин бу горизонтал ҳудудлар бир-бири билан алмашинади. бу хил горизонтал ҳудудликдан ташқари, тоғлик районларда вертикал ҳудудлик (пояслик) кузатилади. бунда тоғ баландликларида шу баландлик учун хос иқлим шароити ва ўсимлик ҳамда тупроқ типлари ривожланиб, тоғ ўрмон кўтарилган сари булар ўзгариши мумкин, бу ўзгаришда навбатдаги пояслар пайдо бўлади. горизонтал ва …
2
кейин тоғларда табиий равишда ёнғоқзорлар ўсади: ҳандон писта 600-1700 м баландликда, грек ёнғоғи 1000-1500 м, бодом 800-1600 м ва мевали дарахтзорлар (олма, олхўри, дўлана, нок ва бошқалар) тоғларда кичик гуруҳ бўлиб (каркас) учрайди, дарёлар ёнида хурмо, заранг, олча учрайди. ўзбекистонда табиий ўрмонзорлардан ташқари кичик ўрмон-зорлар кўринишида, қишлоқ хўжалик экинлари атрофида ўрмон ихотазорлари, каналлар, сув омборлари, атомобиль, газ қувурлари атрофида 10 млн. га сунъий дарахтзорлар мавжуд. бу ерда ҳар хил дарахт, бута ўсимликлари учрайди. бизнинг шароитимизга мослашиб қолган интродукция қилинган турлар ўсади. уларнинг кўпчилиги (эман, қайрағоч, оқ акас, сафора, теракларнинг айрим турлари) бизда тезроқ ўсади (ўз ватанига нисбатан), иссиқ иқлим ва ҳавонинг қуруқлигига яхши чидайди. уларнинг катта массивлари ғарбий тяньшан, зарафшон, нурота, хисор тоғларида ҳамда самарқанд ва сурхондарё вилоятларининг тоғларида денгиз сатҳидан 800-1700 м баландликларда жойлашган. чирчиқ, оқсоқота, паркент, бош қизил сой дарёлари ҳавза-ларида, чотқол, пском ва угом тоғларида 80-90 ёшдаги ёнғоқ дарахт-ларининг баландлиги 20-25 м ва дарахт танасининг айланаси 80-100 …
3
икда жойлашган. қумли-чўл минтақасида қора ва оқ саксовул ўсади, ундан ташқари, шўра, қандим, черкез, дарёлар четида юлғун, туранғил ўсади. бу ўрмонлар ўзбекистон ўрмонзорларининг 70% ини ташкил этадилар ва қумни мустаҳкамловчи сифатида ишлатилади, ва моллар учун ем ҳашак вазифасини ўтайдилар. ўзбекистоннинг учинчи ўрмон ташкил этувчи минтақаси – бу тўқайзорлардир. улар дарёларга яқин жойлашган, қирғоқни ювилиб кетишидан ҳимоя қиладилар, сувни тартибга соладилар. уларга туранғил, тол, жийда турлари киради, тоғларда камроқ равишда қайин, сўғдиёна шумтоли учрайди. ўзбекистонда ўрмонлар майдони республиканинг умумий майдонининг 5% ини ташкил қилади. ўрмончиларнинг асосий вазифаси – ўрмонларни барпо қилиш, ўрмонларни ўстириш ва шу ўрмонларни ҳимоя қилишдан иборатдир. ўрмонларнинг ўсимлик дунёси ҳам бениҳоя бойдир. республикамиз ҳудудида 70 хил дархт, 324 хил бута, 136 хил ярим бута ва 3000 турдан зиёд гиёҳлар мавжуд. марказий осиёда табиий ҳолатда ўсадиган грек ёнғоғи, ҳандон писта ва бодомнинг катта массивлари жойлашган табиий ёнғоқзорлар тоғнинг ўрта минтақасида 800 мм дан кам бўлмаган ёғингарчилик ёғадиган ҳудудларда ўсади. …
4
ан 100-200 йил аввал анча пастроқларда жойлашган. аммо уларни ёқилғи сифатида кесиб фойдаланилган ва бутунлай йўқ қилиб юборилган. табиий пистазорлар майдони тўғрисида тўлиқ маълумотлар йўқ. аммо, баъзи бир тахминларга кўра уларнинг майдони 300 минг гектардан ошиқроқ бўлган, шу жумладан, ўзбекистонда 25,1 минг гектарни ташкил қилади. бугунги кунда дунё ўрмонларининг тарқалиши бўйича қуйидагича тартибда ўрмон типлари қабул қилинган. совуқ минтақаларнинг игна баргли ўрмонзорлари. булар фақат шимолий ярим шарликда учрайди ва катта бир ўрмон поясини ташкил қилади. уни тайга деб аталади. бу гигант пояс россия, финландия, швеция, норвегия, канада, ақш (аляска), япониянинг хоккайдо оролидаги ўрмонзорларидан ўтади. бу зонанинг ўзига хос хусусияти дарахт турларининг камлигидир. асосий дарахтлари-қорақарағай ва қарағай, тилоғоч ҳамда сибирь кедри ёки ёнғоғи, сибирь пихтаси, корея кедри, ақш нинг шимолий томонида эса оқ қорақарағай (белая ель), қора арча, бальзам пихтаси ўсади. ўртача иқлим минтақаларидаги аралаш ўрмонзорлари дарахт турларининг кўплиги билан ажралиб туради. бу ерда бук, эман, ёнғоқ каби дарахт турлари ўсади. …
5
н целлюлоза ва қоғоз олинади, қурилишда кенг қўлланилади. ботқоқ кипариси эса шаҳарлар кўркига хусн қўшадиган ажойиб манзарали дарахтдир. экваториал ёмғир ўрмонзорлари тропик ўрмонзорларнинг ҳамма ерида жуда кўп ёмғир ёғадиган жойлардаги ўрмонзорлардир. бу ўрмонлар майдони 850 млн га бўлиб, заҳираси 125 млрд. кубометр. асосан, яшил дарахтлар ўсади. бир гектар жойда 100 дан ортиқ дарахт турлари мавжуд, аммо улардан бир-икки туригина ёғоч бера олади холос. лотин америкасида ўсадиган махогони, кедрлар ва лаврлар оиласи вакиллари, яшил юрак каби дарахтлар саноатда ишлатилади. африка саванналаридаги баобоба-нон дарахти 20 метр диаметрда ўсади. африканинг шу зонасидаги ўрмонзорларда сипо, лимба, обехе каби дарахтлар машхур. махогони дарахтининг 700 дан ортиқ тури бор. секвойя ва эвкалипт дарахтларининг баландлиги 120-160 метрга етади. япроқли тропик иқлим ўрмонзорлари: қуруқ минтақа ўрмонзорлари. улар дунёнинг ҳамма қисмида учрайди. бу борада қуруқ тропик ва субтропик минтақаси ўрмонзорлари заҳираси жуда кам. одамлар кўп вақт давомида бу ўрмонларда ҳайвонларни боққанлар, дарахтларни кесганлар. бундай ҳолни айниқса, ўрта ер денгизи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши"

1681042496.pptx /docprops/thumbnail.jpeg дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши pptx дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши режа: дунё ўрмонларининг гуруҳлари дунё ўрмонларининг тақсимланиши ўрмонларнинг дендрологик таркиби ва турлари ер юзида экологик омиллар, яъни иссиқлик, намлик, ёруғлик ва бошқалар ҳудудий тақсимланган. шу сабабли ўсимлик ва тупроқ қопламлари ҳам горизонтал равишда ҳудудий жойлашган. бу табиий ҳудудлар ҳақидаги таълимотни биринчи бўлиб в.в.докучаев яратган. табиий ҳудуд ер юзининг бир қисми бўлиб, иқлими, ўсимлиги ва тупроқ қоплами билан характерланади. мдҳ ҳудудида 7 та табиий ҳудуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: тундра ҳудуди, ўрмон-тундра ҳудуди, ўрмон ҳудуди, ўрмон-дашт ҳудуди, дашт ҳудуди, дашт-чўл ҳудуди, чўл ҳуд...

PPTX format, 6.2 MB. To download "дунё ўрмонлари. дендрологик таркиби ва географик тақсимланиши", click the Telegram button on the left.